Segment.uz
73.8K subscribers
5.91K photos
1.44K videos
125 files
7.22K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев оила аъзолари билан бирга Тошкент шаҳридаги 59-сайлов участкасига ташриф буюриб, сайловда овоз берди.

Telegram | Instagram | Facebook
UZUM'да харидингиз 150 000 сўмдан ошса 35 000 сўмлик чегирма оласиз!

Айтганча, UZUM'да муддатли тўлов ҳам мавжуд.

❗️Сиз ўзингизга керак бўлган ҳамма нарсани дастлабки тўловсиз ва ортиқча тўловларсиз бўлиб-бўлиб тўлаш эвазига олишингиз мумкин: 12 ойгача 15 000 000 сўмгача ёки 3 ойга 300 000 сўмгача.

PWYCY7VRпромо-кодидан фойдаланиб, харидингиз 150 000 сўмдан ошса 35 000 сўм қўшимча чегирма берилади.

Бунинг учун ҳавола орқали ўтинг: https://uzuuuum.prfl.me/segmentuz/440461750c5d

Етказиб бериш ҳам бепул!

Segment.uz обуначилари учун махсус промо-кодPWYCY7VR
❗️Айни пайтда Марказий сайлов комиссияси Матбуот марказида Марказий сайлов комиссияси Раиси иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг дастлабки натижаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Матбуот анжуманини томоша қилиш:

▪️ O'zbekiston 24

▪️ Facebook

Telegram | Instagram | Facebook
⚡️ Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг дастлабки натижалари эълон қилинди

Telegram | Instagram | Facebook
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев 87,05 % овоз олиб, сайловда ғалаба қозонди.

Президент сайловининг дастлабки натижаларига кўра, Шавкат Мирзиёевга 13 млн 625 мингдан ортиқ сайловчи овоз берган.

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди.

Суҳбат аввалида Г.Бердимуҳамедов Ш.Мирзиёевни муддатидан илгари ўтказилган президент сайловида қозонган ишончли ғалабаси билан табриклаб, Ўзбекистон халқига фаровонлик ва равнақ тилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Тожикистон раҳбари мамлакатимиз етакчисини куни кеча Ўзбекистонда бўлиб ўтган муддатидан илгари Президент сайловида қозонган ишончли ғалабаси билан самимий қутлади.

Telegram | Instagram | Facebook
⚡️ Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев блогерларни солиқ тўлашга мажбурловчи, шунингдек, сохта маълумотларни тарқатгани учун жаримага тортилишини назарда тутувчи қонунчиликка ўзгартиришларни имзоладиҚозоғистон президенти матбуот хизмати

Telegram | Instagram | Facebook
Эргашев Сардорбек Кадирович – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Тайинловга қадар Тошкент тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритаётган эди.

Telegram | Instagram | Facebook
Данияров Сайлаубай Сапарбай ўғли — Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

С.Данияров тайинловга қадар Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси филиали раҳбари лавозимида фаолият юритган.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.

Давлат раҳбари сўзининг аввалида Ўзбекистон халқи 9 июль куни жуда катта сиёсий тадбирни юқори савияда, ёруғ юз билан ўтказганини қайд этди.

Янгиланган Конституция асосида бўлиб ўтган сайловларда фуқаролар юксак уюшқоқлик кўрсатиб, ўзларининг сиёсий маданияти ва фаоллигини намоён қилгани ва буни жаҳон ҳамжамияти ҳам эътироф этаётгани таъкидланди.

Бор билим ва тажрибамни, куч-ғайратимни меҳнаткаш, мард ва олижаноб халқимизнинг менга билдирган юксак ишончини оқлаш учун сафарбар этишга, бу йўлда, керак бўлса, жонимни ҳам фидо қилишга тайёрман”, - деди президент.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент Шавкат Мирзиёев Амударё, Қўрғонтепа, Бухоро, Миришкор, Чироқчи, Хатирчи, Пайариқ, Оқолтин, Гулистон, Оққўрғон туманлари, Навоий ва Янгийўл шаҳарларида инвестиция муҳити қониқарсизлигини танқид қилиб, ушбу туман ва шаҳар ҳокимларини лавозимидан озод қилиш бўйича топшириқ берди.

Бош прокуратура ва Ҳисоб палатасига ушбу ҳокимлар фаолиятини ўрганиб, қонун устуворлигини таъминлаш топширилди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Инвестицияларни жалб қилиш ва уларни ўзлаштиришда сусткашликка йўл қўйганликлари учун сув хўжалиги вазири ўринбосари Б.Камалов, транспорт вазири ўринбосари А.Мўминов, “Сувтаъминот” раҳбари С.Саифназаров, “Темир йўл” раҳбари Х.Хосилов ва “Автойўл” раҳбари А.Абдувалиев лавозимидан озод этилди.

“Ўзтўқимачиликсаноати” уюшмаси раиси И.Ҳайдаров, “Иссиқлик электр станциялари” АЖ раиси Б.Жўраев, “Ўзсаноатқурилишбанк” раиси С.Аннакличевга “ҳайфсан” эълон қилинди.

Telegram | Instagram | Facebook
Энди хорижий келишувлар доирасидаги инвесторлар билан ишлаш бўйича янги тизим жорий этилади.

Бунда Инвестиция вазирлигида ҳар бир янги инвесторга ҳамроҳлик қилиш учун “инвестиция менежери” лавозими ташкил этилади ва бевосита вазирга бўйсунади. Улар хорижий инвесторлар билан доимий алоқада бўлади ва келиб тушган масалаларни ҳал қилиб  боради.

Инвестиция ва ташқи ишлар вазирларининг барча ўринбосарларига “инвестиция менежерлари” билан бирга шу тизим асосида жами 437 та инвестор билан амалий ишларни бошлаб, жорий йилнинг ўзида қўшимча 3 миллиард доллар инвестиция жалб қилиш вазифаси қўйилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев:

Бор билим ва тажрибамни, куч-ғайратимни меҳнаткаш, мард ва олижаноб халқимизнинг менга билдирган юксак ишончини оқлаш учун сафарбар этишга, бу йўлда, керак бўлса, жонимни ҳам фидо қилишга тайёрман.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ишлаган, лекин хато қилган раҳбарни кечираман, аммо хиёнат қилганни кечирмайман — Шавкат Мирзиёев

Telegram | Instagram | Facebook
Президент қарори (ПҚ–218-сон, 10.07.2023 й.) билан Баходир Ганжиевич Абдикаримов Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги директори лавозимига тайинланди.

Telegram | Instagram | Facebook