Segment.uz
73.8K subscribers
5.91K photos
1.44K videos
126 files
7.22K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
8 июль — “Сукунат“ куни

7 июль куни муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кампаниясида президентликка номзодлар учун белгиланган сайловолди ташвиқотнинг охирги куни.

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексига кўра сайлов куни ва овоз бериш кунига бир кун қолганда ташвиқотга йўл қўйилмайди.

Шу билан бир қаторда, сайлов куни ва овоз бериш бошланишидан бир кун олдин жамоатчилик фикри сўровлари натижаларини, сайлов натижалари прогнозларини, ўтказилаётган сайлов билан боғлиқ бошқа тадқиқотларни эълон қилиш (ҳаммага маълум қилиш), шу жумладан ахборот тармоқларига, шунингдек Интернет жаҳон ахборот тармоғига жойлаштириш тақиқланади.

Telegram | Instagram | Facebook
🗳 Муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида овоз бериш жараёни бошланди

✔️ Сайловда овоз бериш соат 08:00дан 20:00гача ўтказилади.

Сайловларни ҳозир 800 га яқин халқаро кузатувчи кузатмоқда

Сайловда 15 та халқаро ташкилот, 47 та хорижий давлатдан ташриф буюрган жами саккиз юз нафарга яқин халқаро кузатувчи бевосита кузатиб бормоқда. Сиёсий тадбирни жами 1 400 нафар маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари ёритиб бормоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
“Адолат” социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Робахон Махмудова 21-сайлов участкасига оилавий ташриф буюриб, овоз бериш жараёнида иштирок этди.

Telegram | Instagram | Facebook
Ўзбекистон Экологик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Абдушукур Хамзаев пойтахтимизнинг Янгиҳаёт туманидаги 583-сайлов участкасида овоз берди.

Telegram | Instagram | Facebook
Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Президентликка номзод Улуғбек Иноятов рафиқаси билан бирга Шайхонтоҳур тумани Янги Жарариқ маҳалласидаги 427-сайлов участкасида овоз берди.

Telegram | Instagram | Facebook
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев оила аъзолари билан бирга Тошкент шаҳридаги 59-сайлов участкасига ташриф буюриб, сайловда овоз берди.

Telegram | Instagram | Facebook