Segment.uz
73.8K subscribers
5.91K photos
1.44K videos
126 files
7.22K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
UZUM'да харидингиз 150 000 сўмдан ошса 35 000 сўмлик чегирма оласиз!

Айтганча, UZUM'да муддатли тўлов ҳам мавжуд.

❗️Сиз ўзингизга керак бўлган ҳамма нарсани дастлабки тўловсиз ва ортиқча тўловларсиз бўлиб-бўлиб тўлаш эвазига олишингиз мумкин: 12 ойгача 15 000 000 сўмгача ёки 3 ойга 300 000 сўмгача.

PWYCY7VRпромо-кодидан фойдаланиб, харидингиз 150 000 сўмдан ошса 35 000 сўм қўшимча чегирма берилади.

Бунинг учун ҳавола орқали ўтинг: https://uzuuuum.prfl.me/segmentuz/aadf164416b2

Етказиб бериш ҳам бепул!

Segment.uz обуначилари учун махсус промо-кодPWYCY7VR
Тўланов Акмалжон Муҳаммадумарович — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

А.Тўланов тайинловга қадар Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Андижон вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Telegram | Instagram | Facebook
Ходжиев Иброҳим Икрамович — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилояти филиали раҳбари ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Telegram | Instagram | Facebook
Мавланова Наргиза Эшқўзиевна — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Жиззах вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Н.Мавланова тайинловга қадар Жиззах вилояти ҳокимлиги Болаларни ҳимоя қилиш масалалари котибияти мудири лавозимида ишлаб келаётган эди.

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент шаҳри сайловчилари билан учрашуви бошланди. Унда ЎзЛиДеПдан номзод келгуси етти йилда пойтахтни “яшиллаштиришга” оид режалар ҳақида тўхталди.

“Бугунги кунда пойтахтимизда яшил майдонлар 900 гектарни ташкил қилади. Келгуси етти йилда бу ҳудудни 5 баробар кўпайтириб, 5 минг гектарга етказамиз.

Бунинг учун:
шаҳар бўйлаб ҳар йили камида 1 миллион дона манзарали, мевали кўчатлар ва қаламчалар экилади;
ҳар бир маҳаллада 1 мингтадан дарахт кўчатлари экиш ишлари давом эттирилади;
Яшнобод, Янгиҳаёт, Сергели ва Мирзо Улуғбек туманларида 4 минг гектар майдонда яшил ва “тематик” боғлар барпо қилинади.

Шунингдек, шаҳар бўйлаб 100 километр велосипед йўлаклари, 32 та сайилгоҳ, 30 та яшил ҳудуд ва хиёбонлар барпо қилинади”, – деди номзод.

Telegram | Instagram | Facebook
⚡️ Пойтахтда дизель ёқилғисида ҳаракатланадиган бирорта автобус қолмайди Шавкат Мирзиёев

“Пойтахтда экологик барқарорликни таъминлаш, уни тоза ҳаволи мегаполислардан бирига айлантириш ишларини жадаллаштирамиз.

Шу боис, 2030 йилга қадар ҳавога чиқариладиган зарарли газлар миқдорини 150 минг тонна ёки 50 фоизга қисқартирамиз. Жумладан, қўшимча 1 минг 200 та электробус олиб келинади ва уларнинг жамоат транспортидаги улуши 50 фоизга етказилади.

Қолган автобуслар зарарли чиқиндиси 3 баробар кам бўлган табиий газ ёқилғисига ўтказилади. Яъни, дизель ёқилғисида ҳаракатланадиган бирорта автобус қолмайди”, – деди номзод.

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев Швецияда Қуръони карим ёқиб юборилганини ёвуз ҳаракат деб атади ва кескин қоралади

Бу ҳақда президентликка номзод тошкентлик сайловчилар билан учрашувда тўхталиб ўтди.

“Айни вақтда биз радикализм ва экстремизмнинг ҳар қандай кўринишларига, турли миллат ва халқларнинг диний қадриятларига нисбатан ҳурматсизлик кўрсатишга мутлақо қаршимиз.

Жумладан, яқинда Швецияда содир этилган, муқаддас Қуръони каримни ёқиб юборишдек ёвуз ҳаракатларни кескин қоралаймиз.

Ер юзидаги миллионлаб инсонларнинг дину диёнати, эзгу ҳиссиётларини ҳақорат қиладиган бундай ҳолатларга асло йўл қўйиб бўлмайди”, – деди Шавкат Мирзиёев.

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев кутубхоналар ҳақида:

ҳар йили 100 та энг яхши бадиий асар ҳамда болалар ва ўсмирларга мўлжалланган 50 та бадиий китоблар яратиш учун ижодий буюртма берилиб, муаллифларга 100 миллион сўмдан қалам ҳақи тўланади;

келгуси етти йилда кутубхоналарнинг 40 миллионга яқин китоб фонди тўлиқ рақамлаштирилади ва уларнинг ягона каталоги яратилади;

2030 йилга қадар мамлакатимиздаги барча кутубхоналар тўлиқ таъмирланади. Шу мақсадда 500 миллиард сўм ажратилади;

маданият ва санъат соҳалари вакиллари, музей ва кутубхоналар ходимлари иш ҳақи келгуси етти йилда 3 карра оширилади. Бунда, мактаб кутубхоначиларининг иш ҳақи педагог ходимлар ойлигига тенглаштирилади;

2030 йилга қадар маданият ва санъат соҳалари вакиллари ҳамда адиблар учун янги қурилаётган уй-жой массивларидан 10 мингта хонадон имтиёзли шартларда берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Рахмонқулов Жамшид Алиқулович — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қашқадарё вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Қашқадарё вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Telegram | Instagram | Facebook
2018-2020-йилларда Урганч шаҳар ҳокими лавозимида ишлаган Шуҳрат Абдуллаев 3 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.

У Жиноят кодексининг 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) 2-қисми “а” банди ва 229-4-моддаси (ер бериш тартибини бузиш) 2-қисми “а”, “б” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилган.

Telegram | Instagram | Facebook
Умаров Умиджон Касимджонович — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Бухоро вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

У.Умаров тайинловга қадар Тошкент шаҳар Маданий мерос бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Telegram | Instagram | Facebook
Тағоев Мухиддин Сайфидинович — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи ўринбосари – бошқарма бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчиси этиб тайинланди.

Тайинловга қадар Термиз тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️“Келгуси йилдан абитуриентлар 3 та асосий ва 2 та қўшимча фанни танлаб, тест синовларидан ўтади ва унинг натижаларига қараб олийгоҳ, таълим йўналиши ва таълим шаклини танлаш имкониятига эга бўлади” — президентликка номзод Шавкат Мирзиёев

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев:

▪️Келгуси ўқув йилидан:

— бакалавр педагог кадрлар тайёрлашни тўлиқ давлат грантига ўтказамиз;

— магистратурада эса квоталар 2 карра оширилиб, тўлиқ давлат ҳисобидан бўлади;

— кадрлар етишмайдиган, таълим сифати оғир мактаблар олдиндан танланиб, улар учун мақсадли давлат буюртмаси жорий қилинади. Бунда, буюртма асосида ўқишни тамомлаган ёшларга, ушбу мактабларда бориб ишлашлари учун жозибадор рағбатлантириш тизимини йўлга қўямиз.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Ёз мавсумида аҳолига сифатли ва узлуксиз электр энергияси етказиб берилади

“Ёз мавсумида энергия тизимининг барқарор ишлашини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (275-сон, 06.07.2023 й) қабул қилинди

Қарорга кўра, Ҳудудларда энергия таъминотини яхшилаш, ёз мавсумида энергия тизимининг барқарор ишлашини таъминлаш, аҳолига сифатли ва узлуксиз электр энергиясини етказиб бериш мақсадида:

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга электр тармоқларини мукаммал таъмирлаш учун 2 йил муддатга йиллик 5 фоиз ставкада 150 миллиард сўм бюджет ссудаси ажратилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Фозилжонова Нилуфар Ҳикматжоновна — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Н.Фозилжонова тайинловга қадар Тошкент шаҳар Мактабгача таълим бош бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаган.

Telegram | Instagram | Facebook
⚡️ Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги имконияти чекланган шахслар орасида вакант лавозимларига очиқ танлов эълон қилди

Давлат фуқаролик хизмати вакант лавозимларининг ягона очиқ порталида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги марказий аппаратидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилинди.

▪️ Вакант лавозимлар рўйхати

Аризалар шу йилнинг 11 июль кунига қадар қабул қилинади.

❗️Номзодларга қўйиладиган алоҳида талаблар:
Ногиронлиги бўлган шахслар тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси томонидан расмийлаштирилган ногиронлик тўғрисидаги маълумотноманинг касб ва меҳнат тавсиялари ёзиладиган қисмида кўрсатилган тавсия асосида танловда иштирок этади.

▪️ Эслатиб ўтамиз, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги учун камида 10 фоиз ходимлар ногиронлиги бўлган шахслар орасидан танлов асосида ишга олинади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев 30 май куни ўз сайловолди дастури юзасидан сўзлаган нутқида эълон қилганди.

Telegram | Instagram | Facebook
8 июль — “Сукунат“ куни

7 июль куни муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кампаниясида президентликка номзодлар учун белгиланган сайловолди ташвиқотнинг охирги куни.

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексига кўра сайлов куни ва овоз бериш кунига бир кун қолганда ташвиқотга йўл қўйилмайди.

Шу билан бир қаторда, сайлов куни ва овоз бериш бошланишидан бир кун олдин жамоатчилик фикри сўровлари натижаларини, сайлов натижалари прогнозларини, ўтказилаётган сайлов билан боғлиқ бошқа тадқиқотларни эълон қилиш (ҳаммага маълум қилиш), шу жумладан ахборот тармоқларига, шунингдек Интернет жаҳон ахборот тармоғига жойлаштириш тақиқланади.

Telegram | Instagram | Facebook
🗳 Муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида овоз бериш жараёни бошланди

✔️ Сайловда овоз бериш соат 08:00дан 20:00гача ўтказилади.

Сайловларни ҳозир 800 га яқин халқаро кузатувчи кузатмоқда

Сайловда 15 та халқаро ташкилот, 47 та хорижий давлатдан ташриф буюрган жами саккиз юз нафарга яқин халқаро кузатувчи бевосита кузатиб бормоқда. Сиёсий тадбирни жами 1 400 нафар маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари ёритиб бормоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
“Адолат” социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Робахон Махмудова 21-сайлов участкасига оилавий ташриф буюриб, овоз бериш жараёнида иштирок этди.

Telegram | Instagram | Facebook