Segment.uz
73.8K subscribers
5.91K photos
1.44K videos
126 files
7.22K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
Magistratura turdosh 2023-signed (1).pdf
3 MB
Магистратурага қабул бўйича турдош олий таълим йўналишлари рўйхати

Сиз, мазкур рўйхатдан қайси таълим йўналиши бўйича давлат ОТМ магистратурага қабул бўйича турдош олий таълим йўналишлари мослигини билиб олишингиз мумкин.

Шунингдек:

республикада белгиланган тартибда ташкил этилган хорижий давлатлар ОТМ ёки филиаллари ҳамда нодавлат ОТМ битирувчилари мос (мувофиқ) таълим йўналишлари бўйича танловда қатнашади;

турдош таълим йўналишлари рўйхатига кирмаган йўналишлар битирувчилари фақат шу таълим йўналиши мутахассисликлари бўйича танловда қатнашади.

Telegram | Instagram | Facebook
Баҳодиржон Сидиқов «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси этиб тайинланди. Бунга қадар у «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

Алишер Агзамов «UzGasTrade» АЖ бошқаруви раиси лавозимига тайинланди. Бунга қадар у «UzGasTrade» АЖ Табиий газни харид қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг видеоанжуман шаклидаги навбатдаги мажлисида иштирок этди.

Ўзбекистон раҳбари ўз нутқида халқаро муносабатлар тизимида рўй бераётган туб ўзгаришлар – геосиёсий кескинлик кучайиб, зиддиятлар авж олаётгани, глобал барқарорлик ва изчил тараққиётга хавф солаётган янги хатар ва таҳдидлар пайдо бўлаётгани, экология, озиқ-овқат ва энергетика хавфсизлиги соҳасидаги хавфлар ортиб бораётганини қайд этди.

Ўзбекистон низо ва зиддиятларни ҳал қилиш, тинчлик ва барқарорликни таъминлашга қаратилган ечимларни излаш ва муросали қарорларни қабул қилишда БМТнинг марказий ўрнига нисбатан принципиал позицияга риоя қилиши таъкидланди.

ШҲТ фаолияти тўғрисида сўз юритар экан, Ўзбекистон президенти ушбу ташкилот муваффақияти унинг асосий тамойилларига қатъий риоя этишга асосланганлигига эътибор қаратди. Булар — ташкилотнинг блокдан ташқари мақоми, очиқликка қатий содиқлик, тенглик ва консенсус асосида қарор қабул қилиш тамойилларидир.

Тадбир якунида Эронни ШҲТ аъзолигига қабул қилиш тартиботини якунлаш ва унга ШҲТга аъзо давлат мақомини бериш тўғрисида қарор ва Беларуснинг ШҲТга аъзо давлат мақомини олиш учун мажбуриятлари тўғрисидаги меморандумни имзолаш ҳақида қарор қабул қилинди.

ШҲТга раислик Қозоғистонга ўтди.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Адолат" СДПдан президентликка номзоднинг вакили Ойдин Абдуллаева:

— Судьяларнинг маҳаллий кенгаш депутатлари олдида ахборот бериш амалиётини бекор қилиш тарафдоримиз.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ХДПдан президентликка номзоднинг вакили Абдуғаффор Қирғизбоев:

— Вилоят, туман, шаҳар судлари раислари бир йил ишлагандан кейин, ротация қилиниши керак.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Экологик партиядан президентликка номзоднинг вакили Наврўз Юсупов:

— Фуқароларимизга, атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатадиган ҳар қандай тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан молиялаштиришни чеклаш керак.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЎзЛиДеПдан президентликка номзоднинг вакили Бобур Бекмуродов:

— Суд тизимидаги ислоҳотлар натижасида 2016 йилдан бугунгача 6 мингга яқин шахс судлар томонидан оқланди. 2007—2015 йилларда бу кўрсаткич 100 тани ташкил қилган холос.

Telegram | Instagram | Facebook
Асронқулов Элёрбек Мадаминович — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

У бунга қадар Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган эди.

Telegram | Instagram | Facebook
Байзақов Адхам Абдуллаевич — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Cирдарё вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

А.Байзақов мазкур тайинловга қадар вилоят ҳокимлиги ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари лавозимида фаолият олиб борган.

Telegram | Instagram | Facebook
UZUM'да харидингиз 150 000 сўмдан ошса 35 000 сўмлик чегирма оласиз!

Айтганча, UZUM'да муддатли тўлов ҳам мавжуд.

❗️Сиз ўзингизга керак бўлган ҳамма нарсани дастлабки тўловсиз ва ортиқча тўловларсиз бўлиб-бўлиб тўлаш эвазига олишингиз мумкин: 12 ойгача 15 000 000 сўмгача ёки 3 ойга 300 000 сўмгача.

PWYCY7VRпромо-кодидан фойдаланиб, харидингиз 150 000 сўмдан ошса 35 000 сўм қўшимча чегирма берилади.

Бунинг учун ҳавола орқали ўтинг: https://uzuuuum.prfl.me/segmentuz/aadf164416b2

Етказиб бериш ҳам бепул!

Segment.uz обуначилари учун махсус промо-кодPWYCY7VR
Тўланов Акмалжон Муҳаммадумарович — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

А.Тўланов тайинловга қадар Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Андижон вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Telegram | Instagram | Facebook
Ходжиев Иброҳим Икрамович — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилояти филиали раҳбари ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Telegram | Instagram | Facebook
Мавланова Наргиза Эшқўзиевна — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Жиззах вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Н.Мавланова тайинловга қадар Жиззах вилояти ҳокимлиги Болаларни ҳимоя қилиш масалалари котибияти мудири лавозимида ишлаб келаётган эди.

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент шаҳри сайловчилари билан учрашуви бошланди. Унда ЎзЛиДеПдан номзод келгуси етти йилда пойтахтни “яшиллаштиришга” оид режалар ҳақида тўхталди.

“Бугунги кунда пойтахтимизда яшил майдонлар 900 гектарни ташкил қилади. Келгуси етти йилда бу ҳудудни 5 баробар кўпайтириб, 5 минг гектарга етказамиз.

Бунинг учун:
шаҳар бўйлаб ҳар йили камида 1 миллион дона манзарали, мевали кўчатлар ва қаламчалар экилади;
ҳар бир маҳаллада 1 мингтадан дарахт кўчатлари экиш ишлари давом эттирилади;
Яшнобод, Янгиҳаёт, Сергели ва Мирзо Улуғбек туманларида 4 минг гектар майдонда яшил ва “тематик” боғлар барпо қилинади.

Шунингдек, шаҳар бўйлаб 100 километр велосипед йўлаклари, 32 та сайилгоҳ, 30 та яшил ҳудуд ва хиёбонлар барпо қилинади”, – деди номзод.

Telegram | Instagram | Facebook
⚡️ Пойтахтда дизель ёқилғисида ҳаракатланадиган бирорта автобус қолмайди Шавкат Мирзиёев

“Пойтахтда экологик барқарорликни таъминлаш, уни тоза ҳаволи мегаполислардан бирига айлантириш ишларини жадаллаштирамиз.

Шу боис, 2030 йилга қадар ҳавога чиқариладиган зарарли газлар миқдорини 150 минг тонна ёки 50 фоизга қисқартирамиз. Жумладан, қўшимча 1 минг 200 та электробус олиб келинади ва уларнинг жамоат транспортидаги улуши 50 фоизга етказилади.

Қолган автобуслар зарарли чиқиндиси 3 баробар кам бўлган табиий газ ёқилғисига ўтказилади. Яъни, дизель ёқилғисида ҳаракатланадиган бирорта автобус қолмайди”, – деди номзод.

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев Швецияда Қуръони карим ёқиб юборилганини ёвуз ҳаракат деб атади ва кескин қоралади

Бу ҳақда президентликка номзод тошкентлик сайловчилар билан учрашувда тўхталиб ўтди.

“Айни вақтда биз радикализм ва экстремизмнинг ҳар қандай кўринишларига, турли миллат ва халқларнинг диний қадриятларига нисбатан ҳурматсизлик кўрсатишга мутлақо қаршимиз.

Жумладан, яқинда Швецияда содир этилган, муқаддас Қуръони каримни ёқиб юборишдек ёвуз ҳаракатларни кескин қоралаймиз.

Ер юзидаги миллионлаб инсонларнинг дину диёнати, эзгу ҳиссиётларини ҳақорат қиладиган бундай ҳолатларга асло йўл қўйиб бўлмайди”, – деди Шавкат Мирзиёев.

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев кутубхоналар ҳақида:

ҳар йили 100 та энг яхши бадиий асар ҳамда болалар ва ўсмирларга мўлжалланган 50 та бадиий китоблар яратиш учун ижодий буюртма берилиб, муаллифларга 100 миллион сўмдан қалам ҳақи тўланади;

келгуси етти йилда кутубхоналарнинг 40 миллионга яқин китоб фонди тўлиқ рақамлаштирилади ва уларнинг ягона каталоги яратилади;

2030 йилга қадар мамлакатимиздаги барча кутубхоналар тўлиқ таъмирланади. Шу мақсадда 500 миллиард сўм ажратилади;

маданият ва санъат соҳалари вакиллари, музей ва кутубхоналар ходимлари иш ҳақи келгуси етти йилда 3 карра оширилади. Бунда, мактаб кутубхоначиларининг иш ҳақи педагог ходимлар ойлигига тенглаштирилади;

2030 йилга қадар маданият ва санъат соҳалари вакиллари ҳамда адиблар учун янги қурилаётган уй-жой массивларидан 10 мингта хонадон имтиёзли шартларда берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Рахмонқулов Жамшид Алиқулович — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қашқадарё вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Қашқадарё вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Telegram | Instagram | Facebook
2018-2020-йилларда Урганч шаҳар ҳокими лавозимида ишлаган Шуҳрат Абдуллаев 3 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.

У Жиноят кодексининг 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) 2-қисми “а” банди ва 229-4-моддаси (ер бериш тартибини бузиш) 2-қисми “а”, “б” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилган.

Telegram | Instagram | Facebook