🖊 Президентнинг "Аҳолини ҳунармандчиликка жалб қилиш ва ҳунармандчилик фаолиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони қабул қилинди. Ҳужжатга кўра:
➖ 2023 йил 1 июндан 2025 йил 1 январга қадар "Халқ амалий санъати усталарининг миллий каталоги" ва "Туризм соҳасида фаолият юритаётган ҳунармандлар реестри"га киритилган ҳунармандлар учун:
🔹 календарь йил давомида ҳунармандчилик маҳсулотларини (ишлар, хизматлар) реализация қилишдан тушган тушумнинг 100 миллион сўмдан ошган, бироқ 1 миллиард сўмдан кўп бўлмаган миқдори бўйича айланмадан олинадиган солиқ ставкаси 50 фоизга камайтирилади;
🔹 товар белгиларини миллий рўйхатдан ўтказиш бепул амалга оширилади.
➖ 2023 йил 1 июлдан бошлаб ҳунармандчилик маҳсулотларини экспорт қилишда халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари сифатида жўнатиш харажатларининг 50 фоизи, бироқ маҳсулот экспорт қийматининг (жўнатиш харажатларисиз) 50 фоизидан ортиқ бўлмаган қисми Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан қоплаб берилади.
➖ 2023 йил 1 июлдан бошлаб давлат мулки бўлган моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини ҳунармандчилик фаолияти билан шуғулланиш, шу жумладан ҳунармандчилик маҳсулотларини реализация қилиш учун фақат Миллий каталог ва Реестрга киритилган ҳунармандларга электрон онлайн-аукцион орқали ижарага бериш тартиби жорий этилади.
Telegram | Instagram | Facebook

Шавкат Мирзиёевнинг қорақалпоғистонлик сайловчилар билан учрашуви бошланди. Учрашувда ЎзЛиДеПдан президентликка номзод сайловчиларни ўзининг сайловолди дастури билан таништирмоқда.
У ўтган йиллар давомида қилинган ишлар ҳақида тўхталиб ўтди:
➖ Қорақалпоғистонда 51 минг оиланинг уй-жой шароити яхшиланди;
➖аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш даражасини 71 фоизга етди;
➖ Орол денгизининг қуриган ҳудуди ўрнида 1 миллион 800 минг гектар яшил ўрмонзор барпо этилди;
➖ боғчалар қамрови 28 фоиздан 81 фоизга, уларнинг сони эса 317 тадан 1 минг 600 тага кўпайди;
➖ 172 та мактаб мукаммал таъмирлангани, 104 та мактабда қўшимча бинолар барпо этилгани ҳисобига, 118 мингта янги ўқувчи ўрни яратилди;
➖ Қорақалпоғистондаги олийгоҳлар сони 2 баробар кўпайиб, 12 тага етди;
➖ олийгоҳларга қабуллар сони эса 3,5 марта ошиб, қамров 19 фоиздан 46 фоизга ўсди. Ҳозирги вақтда бу ерда 58 минг талаба таҳсил олмоқда.

Ўқувчиларни мактабга бориб-келиши учун автобус қатнови биринчи бўлиб Қорақалпоғистонда йўлга қўйилади
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонда 160 та янги боғча қурилиши ва таъмирланиши, 2 мингта хусусий боғча ташкил қилинишини айтиб ўтди.
“Биз келгуси етти йилда қўшимча 100 минг янги ўқувчи ўрни яратамиз.
Бунда, 30 та янги мактаб ва 150 та мактаб учун қўшимча бино қурилади, 350 таси таъмирланади.
Ихтисослашган мактаблар сони эса, 2 карра оширилиб, 32 тага етказилади.
Натижада, Қорақалпоғистондаги мактабларда 30-35 нафардан ортиқ бола ўқийдиган синфлар умуман бўлмайди.
Биз 1-4- синф ўқувчиларига бепул овқат беришни Қорақалпоғистондан бошлаган эдик.
Энди, олис ва чекка овуллардаги болажонларимизнинг мактабга бориши учун автобус қатновини ҳам, биринчи бўлиб шу заминдан бошлаймиз”, - деб таъкидлади номзод.

Қорақалпоғистондаги айрим тадбиркорларга солиқ имтиёзлари берилади
Солиқ кодексига киритилган ўзгартиришга кўра, Қорақалпоғистон Республикасининг барча туманларида жойлашган ҳамда мазкур ҳудудда фаолиятни амалга ошираётган тадбиркорлар (истиснолар бор) 2028 йил 1 январгача:
➖ фойда солиғи, айланмадан олинадиган солиқ, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғини белгиланган солиқ ставкаларига нисбатан 50 фоизга камайтирилган солиқ ставкалари бўйича тўлайди;
➖ ижтимоий солиқни 1 фоиз миқдоридаги солиқ ставкаси бўйича, ЯТТлар эса йилига БҲМнинг бир баравари (330 минг сўм) миқдорида тўлайди.
❗️ Агар солиқ тўловчи мазкур имтиёзлар билан бир қаторда бир вақтнинг ўзида бошқа асослар бўйича солиқ имтиёзларига доир ҳуқуққа эга бўлса, бундай солиқ тўловчи ўз ихтиёрига кўра энг қулай солиқ имтиёзини танлашга ҳақли бўлади.

❗️ Тошкентда мавжуд бўлган барча замонавий тиббий хизматлар Нукусда ҳам йўлга қўйилади, олис ва чекка овуллардаги тиббиёт ходимларига 5 миллион сўмгача алоҳида устама берилади
Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев қорақалпоғистонлик сайловчилар билан учрашувда тиббиётга оид таклифлари доирасида маълум қилди.
Қорақалпоғистондаги Онкология ва радиология маркази филиали учун янги бино қурилади ва энг замонавий ускуналар билан тўлиқ жиҳозланади. Унинг ҳудудида беморларнинг яқинлари вақтинча яшаб турадиган ётоқхона барпо этилади.
Энди, келаси йилдан Тахтакўпир, Чимбой, Қораўзак, Бўзатов, Шуманай, Қўнғиротда ҳам 200 фоизлик ойлик устама тўлашни йўлга қўямиз (ҳозирда устама 100 фоиз бўлгани учун, бу туманларга врачлар бормаяпти).
Шунингдек, Қорақалпоғистондаги олис ва чекка овулларда ишлаётган барча малакали тиббиёт ходимларига 5 миллион сўмгача алоҳида устама берилади.
“Фақат Қорақалпоғистон учун, аҳолининг стационарда даволаниш харажатларини даромад солиғидан озод қилсак, ўйлайманки, адолатли иш бўлади”, - деди номзод.
Ижтимоий реестрга кирган аҳоли ордер асосида Тошкент шаҳри ёки бошқа вилоятга даволанишга келганида, уларга авиа ва темир йўл харажатлари тўлиқ қоплаб берилади.
Шу билан бирга, қорақалпоғистонлик болаларга юқори технологик операциялар учун ҳомийлик қилган тадбиркорларнинг ушбу харажатлари солиқ ундириш базасидан чегириб ташланади.

Янги ўқув йилидан бошлаб, олийгоҳда ўқиётган хотин-қизлар учун, ким тўлашидан қатъи назар, контракт тўлови даромад солиғидан озод қилинади
Бу ҳақда Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев қорақалпоғистонлик сайловчилар билан учрашувда маълум қилди. Ҳозирда ушбу имтиёз фарзанди ва турмуш ўртоғи учун контракт тўлаганларга қўлланилар эди.
Шунингдек, Қорақалпоғистонда агро-технологиялар ва муҳандислик йўналишларида етакчи хорижий олийгоҳларнинг филиаллари ҳамда Нукусда Рақамли технологиялар институти очилади.
“Умуман, биз Қорақалпоғистонда олий таълим қамровини келгуси йилнинг ўзида 50 фоизга етказамиз. Бунинг учун, чет элларда ўқиётган ёшларимизнинг ўқишини юртимиз олийгоҳларига давлат гранти асосида кўчириш амалиётини йўлга қўямиз”, - деб таъкидлади номзод.
Таълим соҳасининг асосий таянчи бўлган азиз ва мўътабар муаллим ва мураббийлар, олийгоҳ профессор-ўқитувчиларининг машаққатли меҳнати бундан буён ҳам муносиб рағбатлантириб борилади.

❗️Тошкентдан Нукусга етиб бориш вақти 16 соатдан 7 соатгача қисқаради
Қорақалпоғистондаги учта туман туризмга ихтисослаштирилади. Тошкентдан Нукусга тезюрар поезд қатнови йўлга қўйилиб, манзилга етиб бориш вақти 16 соатдан 7 соатгача қисқаради. Бу ҳақда президентликка номзод Шавкат Мирзиёев қорақалпоғистонлик сайловчилар билан учрашувда айтиб ўтган.

Асал маҳсулоти боғча тарбияланувчилари ва шифохоналардаги беморларнинг кунлик рационига киритилади
“Асаларичилик тармоғини қўллаб-қувватлаш ва қишлоқ хўжалиги экинларини асалари билан чанглатишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (239–сон, 12.06.2023 й.) қабул қилинди.
Ҳар йили 1–10 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида “Асал байрами” ва “Асаларичилик маҳсулотлари” халқаро кўргазмаси ўтказиб борилади.
Қарорга кўра, 2023 йилда 200 минг гектар майдонда пахта ҳосилдорлигини ошириш учун ғўзани асалари билан чанглатиш агротехникаси қўлланилади.

ЎзЛиДеПдан президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг хоразмлик сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтмоқда. Тадбирда номзод сайловчиларни ўзининг сайловолди дастури билан таништирмоқда:
➖ 2030 йилга қадар мактабгача таълимга бўлган эҳтиёж тўлиқ қопланади ва қамров ҳозирги 79 фоиздан 100 фоизга етказилади. Қарийб 2 трлн сўм маблағ ҳисобига 500 га яқин янги боғчалар ташкил этилади;
➖ келгуси етти йилда замонавий мактаблар барпо этиш, мавжудларининг қувватини ошириш ҳисобига қўшимча 90 минг ўқувчи ўрни яратилади. Натижада, вилоятда ўқувчиси 30 нафардан кўп бўлган синфлар қолмайди;
➖ 2030 йилга қадар Урганч, Хива, Питнак шаҳарлари, Гурлан, Тупроққалъа, Ҳазорасп, Боғот, Хонқа ва Янгиариқ туманларидаги 1 миллион аҳоли сув таъминоти яхшиланади. Бунга 100 миллион доллар йўналтирилади;
➖ Хоразмнинг “ташриф қоғози” IT бўлади. Аввало, “мактаб – олийгоҳ – IT компанияси”дан иборат яхлит IT таълим ва хизматлар занжири яратилади;
➖ боғчаларда компьютер синфларини ташкил қилиш, бошланғич синф ўқувчиларига планшет тарқатишни Хоразмдан бошланади. Биринчи босқичда вилоятдаги 543 та мактабдан 110 таси танлаб олиниб, бошланғич синф ўқувчиларига “ноутбук” олиб берилади;
➖ Хоразмда авто ва электромобиллар ишлаб чиқариш учун 30 та корхонадан иборат машинасозлик кластери ташкил этилади ва импорт бўлаётган 100 хил турдаги бутловчи қисмлар маҳаллийлаштирилади.

Келгуси йилларда илмий ташкилот ходимларининг иш ҳақи 2 баробар оширилади — Шавкат Мирзиёев
“Иқтисодиётнинг энг тез ўсиб бораётган йўналишларида амалий тадқиқотларни кучайтириб, “корхона – олийгоҳ – илмий ташкилот” кластер тизимини фаол қўллаб-қувватлаймиз.
Келгуси етти йилда амалий тадқиқотларга давлат томонидан 4 триллион сўм, тармоқлар ва хусусий сектор томонидан ҳам яна шунча маблағ йўналтирилади. Шунингдек, Инновация жамғармасига 5 триллион сўм ажратилиб, янги лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга сарфланади.
Тил ва адабиёт, тарих, археология, маданият каби йўналишлар бўйича алоҳида илмий-тадқиқот дастурларини қабул қиламиз. Ушбу мақсадларга келгуси етти йилда 2 триллион сўм ажратилади.
Келгуси йилларда илмий ташкилот ходимларининг иш ҳақи 2 баробар оширилади”, – деди Шавкат Мирзиёев.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Бир гуруҳ ҳоким ёрдамчилари Хитойга жўнаб кетди
20 нафар ҳоким ёрдамчиси Хитой давлатига тажриба ўрганиш учун сафарга йўл олди. Улар 2 ҳафта давомида “Хитой тажрибаси асосида камбағалликни қисқартириш” дастури доирасида мутахассислардан таълим олади.
Ўзбекистон Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда ХХРнинг Камбағалликни қисқартириш халқаро маркази ўртасида англашув меморандуми имзоланган бўлиб, унга мувофиқ жорий йил сўнгига қадар 200 нафар ҳоким ёрдамчилари Хитой тажрибасини ўрганиши кўзда тутилган.

UZUM'дан 150 000 сўмга харид қилинг ва 35 000 сўмлик чегирмага эга бўлинг!
Электроника ва маиший техника, кийим-кечак, пойабзал ва аксессуарлар, таъмирлаш ва автомашиналар, уй ва боғ учун товарлар — UZUM ассортименти жуда катта.
❗️Сиз ўзингизга керак бўлган ҳамма нарсани дастлабки тўловсиз ва ортиқча тўловларсиз бўлиб-бўлиб тўлаш эвазига олишингиз мумкин: 12 ойгача 15 000 000 сўмгача ёки 3 ойга 300 000 сўмгача.
✅ Бунинг учун ҳавола орқали ўтинг:
https://uzuuuum.prfl.me/segmentuz/834646d1fab5
Segment.uz обуначилари учун махсус промо-код —
Электроника ва маиший техника, кийим-кечак, пойабзал ва аксессуарлар, таъмирлаш ва автомашиналар, уй ва боғ учун товарлар — UZUM ассортименти жуда катта.
❗️Сиз ўзингизга керак бўлган ҳамма нарсани дастлабки тўловсиз ва ортиқча тўловларсиз бўлиб-бўлиб тўлаш эвазига олишингиз мумкин: 12 ойгача 15 000 000 сўмгача ёки 3 ойга 300 000 сўмгача.
PWYCY7VR — промо-кодидан фойдаланиб, харидингиз 150 000 сўмдан ошса 35 000 сўм қўшимча чегирма берилади.✅ Бунинг учун ҳавола орқали ўтинг:
https://uzuuuum.prfl.me/segmentuz/834646d1fab5
Segment.uz обуначилари учун махсус промо-код —
PWYCY7VR❗️Қонунчиликда ўқитувчиларга берилган айрим имтиёзлар
➖ Ўқитувчилар тиббий кўрикдан ўтиш учун пул тўламайди;
➖ Мактаб директорларига ҳам ойлик устамалар тўланиши мумкин;
➖ Ўқувчилари ОТМга кўп кирган мактаблар раҳбарияти рағбатлантирилади;
➖ Ўқитувчи бўлиб ишлаётган халқаро олимпиадалар ғолибларига ҳар ой 150 фоиз устама тўланади;
➖ Пенсия ёшидаги педагоглар навбатдаги аттестацияга жалб этилмайди;
➖ Инклюзив таълим синфлари ўқитувчиларига қўшимча устама тўланади;
➖ Қишлоқлардаги мактабларда жисмоний тарбия ўқитувчиси бўлиб ишлаётган аёлларга устама тўланади;
➖ PhD ва унга тенглаштирилган бошқа илмий даражага эга мутахассисларга устама тўланади;
➖ Спортчи-тренерларга имтиёзлар берилади;
➖ Таълим сифати паст мактабларда бошқа ҳудудлардан келиб дарс бераётган ўқитувчилар учун махсус устамалар жорий қилинган;
➖ Математика, физика, кимё ва биология фанлари бўйича халқаро ва республика олимпиадалари ғолибларини тайёрлаган профессор-ўқитувчиларга пул мукофоти берилади;
➖ Айрим жисмоний тарбия ўқитувчиларига малака тоифаси аттестациясиз берилади;
➖ Халқ таълими тизими педагог ходимларига истеъмол кредитлари ва автотранспорт сотиб олиш учун имтиёзли кредитлар берилади;
➖ Тиббиёт соҳаси профессор-ўқитувчиларига даволаш-ташхис ишларини бажарганликлари учун қўшимча ҳақ тўланади;
➖ Таълим муассасаларининг чет тиллар фанлари ўқитувчиларига ойлик устамалар берилади.

Келгуси етти йилда туман ва шаҳарларда 700 та янги поликлиника ташкил этилади
Шавкат Мирзиёев андижонлик сайловчилар билан учрашув чоғида тиббиёт соҳсидаги режалар ҳақида тўхталди.
“Келгуси етти йилда туман ва шаҳарларда 700 та янги поликлиника ташкил этилади. Бу орқали, 3 миллион аҳолимиз учун бирламчи тиббий хизматлар янада яқинлашади.
Шунингдек, бирламчи бўғиндаги барча оилавий шифокор пунктлари, поликлиника ва шифохоналар таъмирланиб, фильтрланган ичимлик суви ва иссиқ сув билан тўлиқ таъминланади.
Гемодиализ бўлимлари сони 2 карра кўпайтирилиб, 200 тага етказилади. Бу орқали барча туман ва шаҳарлар мазкур хизмат билан қамраб олинади”, – деди Шавкат Мирзиёев.
Шунингдек, номзоднинг таъкидлашича, ҳар йили 1 миллион аҳоли жигар циррозига олиб келувчи гепатит “Б” ва “С” бўйича скринингдан ўтказилади, гепатит “С”га чалинган беморлар тўлиқ давлат ҳисобидан даволанади.
Барча туман ва шаҳарларда хусусий шериклик асосида МРТ ва МСКТ йўлга қўйилади. Бунинг учун, 100 миллион доллар инвестиция йўналтирилади.

Шавкат Мирзиёев Андижонда яна бир қатор таклифларини илгари сурди:
➖ сертификати бор шифокорларнинг ойлик иш ҳақи 2 карра оширилади;
➖ тиббиёт ходимларига кўп йиллар ишлаганлик учун тўланадиган устамалар миқдори ҳам қайта кўриб чиқилиб, оширилади;
➖ тез тиббий ёрдам автомобиль парки келгуси етти йилда тўлиқ янгиланади ва уларнинг 50 фоизи электромобиллар билан тўлдирилади. Бу орқали, ёнилғининг ўзидан йилига 200 миллиард сўм тежалади ва ушбу маблағлар тез тиббий ёрдам хизматларини ривожлантиришга сарфланади;
➖ Андижонда 2030 йилга қадар 3 мингта кўп қаватли уй барпо этилиб, 100 минг оила янги уй-жойли бўлади;
➖ 2030 йилга қадар 427 та маҳаллада 600 минг аҳоли марказлашган ичимлик сув билан таъминланади, 1 миллион аҳоли учун сув таъминоти яхшиланади.

Андижондан Тошкент шаҳрига бориш вақти ҳозирги 5 соатдан 3 соатга қисқаради
“Водий аҳолисининг узоғини яқин қилиш мақсадида, “Андижон – Фарғона – Қўқон – Наманган – Андижон” темир йўл ҳалқаси бўйлаб 4 та электропоездлар ҳаракати йўлга қўйилади. Натижада, кунига 8 та қатнов ташкил этилиб, 10 мингга яқин йўловчи ташилади. Бунга, 40 миллион доллар жалб қилинади.
Шунингдек, Андижон халқаро аэропорти замонавий стандартлар асосида тўлиқ таъмирланади ва бу ишларга 350 миллион доллар йўналтирилади.
Шу йил охиригача Жаҳон банки билан бирга, “Тошкент – Андижон” муқобил пуллик автомобиль йўлини қуриш бўйича 2,5 миллиард долларлик мега-лойиҳа бошланади. Лойиҳани амалга ошириш натижасида, Андижондан Тошкент шаҳрига бориш вақти ҳозирги 5 соатдан 3 соатга қисқаради”, – деди Шавкат Мирзиёев андижонлик сайловчилар билан учрашувда.