Segment.uz
73.1K subscribers
5.76K photos
1.4K videos
92 files
6.87K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
Ёшлар ойлиги муносабати билан Uzbekistan Airways 14-30 ёшдаги ёшлар учун барча маҳаллий авиақатновларга 9-30 июнь кунлари 15% чегирма тақдим этади.

Telegram | Instagram | Facebook
IQAir платформасига кўра, 9 июнь соат 11.00 ҳолатида ҳавонинг ифлосланиши юқори бўлган шаҳарларнинг ТОП-10 талиги. Айни вақтда Тошкент шаҳри ушбу рейтингда 22-ўринда.

Telegram | Instagram | Facebook
Президентликка номзод Улуғбек Иноятов (ХДП) илгари сураётган 8 та муҳим ташаббус билан танишинг.

Telegram | Instagram | Facebook
Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев (ЎзЛиДеП) илгари сураётган 9 та муҳим ташаббус билан танишинг.

Telegram | Instagram | Facebook
Президентликка номзод Робахон Маҳмудова ("Адолат" партияси) илгари сураётган 8 та муҳим ташаббус билан танишинг.

Telegram | Instagram | Facebook
Президентликка номзод Абдушукур Хамзаев (Экопартия) илгари сураётган 8 та муҳим ташаббус билан танишинг.

Telegram | Instagram | Facebook
UZUM'да товарларни 12 ойгача бўлиб тўлаш: маиший техникадан кийимгача

Электроника ва маиший техника, кийим-кечак, пойабзал ва аксессуарлар, таъмирлаш ва автомашиналар, уй ва боғ учун товарлар — UZUM ассортименти жуда катта.

❗️Сиз ўзингизга керак бўлган ҳамма нарсани дастлабки тўловсиз ва ортиқча тўловларсиз бўлиб-бўлиб тўлаш эвазига олишингиз мумкин: 12 ойгача 15 000 000 сўмгача ёки 3 ойга 300 000 сўмгача.

PWYCY7VRпромо-кодидан фойдаланиб, харидингиз 150 000 сўмдан ошса 35 000 сўм қўшимча чегирма берилади.

Бунинг учун ҳавола орқали ўтинг:
https://uzuuuum.prfl.me/segmentuz/97530ef50512

Segment.uz обуначилари учун махсус промо-кодPWYCY7VR
Шавкат Мирзиёев Милан шаҳрида Италиянинг инвесторлари ва йирик бизнес вакиллари билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида Ўзбекистон президенти жаҳон иқтисодиётидаги жиддий тебранишлар ва глобал етказиб бериш занжирлари бузилиши шароитида ишонч ва ҳурмат тамойилларига асосланган конструктив, очиқ мулоқот муҳимлигини қайд этиб, Ўзбекистон Италия бизнесига юртимизда фаолият юритиши учун кенг қўллаб-қувватлаш чоралари ва самарали майдон тақдим этишга тайёрлигини билдирди.

— Бугун бизда бизнесингиз ривожи ва равнақи учун барча шароитлар яратилган. Барқарорлик, ишончли кафолатлар, қулай инвестиция муҳити таъминланган. Ҳар бирингизни Янги Ўзбекистон – ҳақиқатан чексиз имкониятларга эга бетакрор мамлакат эканлигига ишонч ҳосил қилиш учун юртимизга келишни таклиф қиламан, – деди президент Шавкат Мирзиёев.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Бу йил магистратурага қабул бир марта бўладиОлий таълим, фан ва инновациялар вазири

2023-2024 ўқув йили магистратураси учун қабул 1 марта, ёзда бўлади. Ўтган ўқув йилида тил сертификатлари ва янги тизим жорий қилингани сабаб магистратура учун қабул 2 марта ўтказилганди.

“Бу йил магистратурага қабул анъанавий тарзда бир марта бўлади. Параметрларни ҳам тез орада тасдиқлаймиз. Ҳаммаси олдинги ўша тартибда серификатлар билан бўлади. Биз фақат ўтган бир йил учун 2 марта магистратурага ҳужжат топширишга қабул комиссиясидан рухсат сўраб олганмиз. Ўша йили янги тизим жорий қилингани ва тил сертификатлари талаб қилингани ҳисобига шундай бўлганди”, – деган суҳбат давомида вазир Абдураҳмонов.

Маълумот учун, 2022/23 ўқув йилида магистратура учун 2 марта — қишки ва ёзги қабул ўтказилганди.

Telegram | Instagram | Facebook
Азиз Абдуҳакимов Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири лавозимига маъқулланди.

Эслатиб ўтамиз, президент фармони билан Табиат ресурслари вазирлиги Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги деб қайта номланган эди.

Telegram | Instagram | Facebook
16,4 фоиз ота-оналар фарзандларининг ўқитувчилари билан умуман мулоқот қилмайдиМакроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти

Институт мутахассислари фарзандлар тарбияси ва уларнинг касб танлашида ота-оналарнинг ролини аниқлашга қаратилган тадқиқот ўтказди.

Сўровнома натижаларига биноан:

ёшларда тиббиёт йўналишидаги касбларга (15,5 фоиз) қизиқиш катталиги аниқланди. Кейинги ўринларни ўқитувчи (9,7 фоиз), IТ мутахассислиги (9,3 фоиз), иқтисодчи (соҳалар бўйича) (8,2 фоиз), тадбиркор (7,7 фоиз) каби касблар эгаллади.

▪️Респондентларнинг 2,5 фоизи фарзандлари келажакдаги касби ҳақида ҳали қарорга келмаганини таъкидлаган. Қизлар кутилганидек кўпроқ шифокор (16,3 фоиз) ва ўқитувчи (13,8 фоиз) касбларини танлаган бўлса, ўғил болалар биринчи ўринда IТ мутахассислиги (18,7 фоиз), кейин эса шифокор (13,7 фоиз), иқтисодчи (13,2 фоиз) ва тадбиркор (11,2 фоиз) касбларини афзал кўрган.

▪️ Фарзандининг касб тўғрисидаги қарори қандай бўлмасин, ота-оналарнинг 81,6 фоизи бу қарорни бажонудил қабул қилишини, 12,7 фоизи эса ушбу қарорни ўзгартириш кераклигини илтимос қилишини айтган.

Ота-оналарнинг 55,7 фоизи фарзандларига нисбатан талабчанлик қилиш, керак бўлганда ёрдам кўрсатиш, 36,2 фоизи назорат қилиш орқали тарбия бериш лозимлигини, 6,4 фоизи эса фарзандларига эркинлик бериш кераклигини қайд этган.

❗️Сўровда қатнашган ота-оналарнинг 20 фоиздан ортиғи фарзандларининг ўқитувчилари билан бир ойда бир марта мулоқот қилишини, 16,4 фоизи эса умуман мулоқот қилмаслигини билдирган.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Тақдиримиз муаллимлар қўлида

Президентнинг 2022 йил 28 январда ўтказилган видеоселектордаги нутқидан

Telegram | Instagram | Facebook
Экология вазирининг ўринбосарлари тайинланди

Обиджон Қудратов
экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунга қадар у табиат ресурслари вазирининг биринчи ўринбосари эди.

Жусипбек Казбеков экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунга қадар у табиат ресурслари вазирининг ўринбосари эди.

Нарзулло Обломурадов бошқа ишга ўтиши муносабати билан табиат ресурслари вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Telegram | Instagram | Facebook
“2023-2024 йилларда Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва маҳаллалар инфротузилмасини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Унга кўра:

2023-2024 йилларда Шайхонтоҳур туманида 2 минг ўринли 8 та замонавий меҳмонхона ташкил этиш;

2023 йил декабргача “Чорсу” ва “Эски жува” бозорларини тартибга келтириш ва сотувчиларга зарур шарт-шароитларни яратиш;

2023 йил ноябргача Оқ тепа канали ҳамда Лабзак ва Ўрда маҳаллаларидан оқиб ўтувчи Анҳор бўйи кўчасидаги канал бўйида сайлгоҳ ташкил этиш;

2024 йил июлгача Шайхонтоҳур тумани ҳудудида мавжуд бўлган тарихий дарвозаларни тиклаш;

2023 йил октябргача Абдулла Қодирий кўчасида барпо этилган сайлгоҳ қисмларини боғловчи пиёдалар кўпригини барпо этиш;

2023 йил июлгача Абдулла Қодирий кўчасидаги сайлгоҳни хусусий бошқарувга бериш;

2023 йил ноябргача Гулбозор маҳалласида Тошкентнинг қадимги тарихий кўринишини сақлаб қолган ҳолда туризм кўчасини ташкил этиш;

2024 йилгача Самарқанд дарвоза кўчасидан ўтган Жангоҳ, Чуқуркўприк ва Захариқ коллекторларини тупроқ билан тўлдириш, пайдо бўлган бўш ер майдонларини аукцион орқали савдога чиқарган ҳолда кўнгилочар кўчалар, ресторанлар, савдо-хизмат кўрсатиш обектларини ташкил этиш белгиланди.

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев Қозоғистонда рўй берган ўрмон ёнғинига қарши курашиш ва унинг оқибатларини бартараф этишда Ўзбекистон барча зарур ёрдамни кўрсатишга тайёр эканини билдирди.

Telegram | Instagram | Facebook
🖊 Президентнинг "Аҳолини ҳунармандчиликка жалб қилиш ва ҳунармандчилик фаолиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони қабул қилинди. Ҳужжатга кўра:

2023 йил 1 июндан 2025 йил 1 январга қадар "Халқ амалий санъати усталарининг миллий каталоги" ва "Туризм соҳасида фаолият юритаётган ҳунармандлар реестри"га киритилган ҳунармандлар учун:

🔹 календарь йил давомида ҳунармандчилик маҳсулотларини (ишлар, хизматлар) реализация қилишдан тушган тушумнинг 100 миллион сўмдан ошган, бироқ 1 миллиард сўмдан кўп бўлмаган миқдори бўйича айланмадан олинадиган солиқ ставкаси 50 фоизга камайтирилади;

🔹 товар белгиларини миллий рўйхатдан ўтказиш бепул амалга оширилади.

2023 йил 1 июлдан бошлаб ҳунармандчилик маҳсулотларини экспорт қилишда халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари сифатида жўнатиш харажатларининг 50 фоизи, бироқ маҳсулот экспорт қийматининг (жўнатиш харажатларисиз) 50 фоизидан ортиқ бўлмаган қисми Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан қоплаб берилади.

2023 йил 1 июлдан бошлаб давлат мулки бўлган моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини ҳунармандчилик фаолияти билан шуғулланиш, шу жумладан ҳунармандчилик маҳсулотларини реализация қилиш учун фақат Миллий каталог ва Реестрга киритилган ҳунармандларга электрон онлайн-аукцион орқали ижарага бериш тартиби жорий этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
​​Шавкат Мирзиёевнинг қорақалпоғистонлик сайловчилар билан учрашуви бошланди. Учрашувда ЎзЛиДеПдан президентликка номзод сайловчиларни ўзининг сайловолди дастури билан таништирмоқда.

У ўтган йиллар давомида қилинган ишлар ҳақида тўхталиб ўтди:

Қорақалпоғистонда 51 минг оиланинг уй-жой шароити яхшиланди;

аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш даражасини 71 фоизга етди;

Орол денгизининг қуриган ҳудуди ўрнида 1 миллион 800 минг гектар яшил ўрмонзор барпо этилди;

боғчалар қамрови 28 фоиздан 81 фоизга, уларнинг сони эса 317 тадан 1 минг 600 тага кўпайди;

172 та мактаб мукаммал таъмирлангани, 104 та мактабда қўшимча бинолар барпо этилгани ҳисобига, 118 мингта янги ўқувчи ўрни яратилди;

Қорақалпоғистондаги олийгоҳлар сони 2 баробар кўпайиб, 12 тага етди;

олийгоҳларга қабуллар сони эса 3,5 марта ошиб, қамров 19 фоиздан 46 фоизга ўсди. Ҳозирги вақтда бу ерда 58 минг талаба таҳсил олмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook