Segment.uz
73.2K subscribers
5.77K photos
1.4K videos
92 files
6.86K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
Шавкат Мирзиёев ва Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг музокаралари бўлиб ўтди.

Томонлар ўзаро савдо кўрсаткичларини ошириш, қўшма инвестиция лойиҳалари ва савдо шартномаларини амалга оширишга тайёр эканликларини таъкидладилар.

Қатарнинг етакчи компаниялари энергетика, газ-кимё саноати, қишлоқ хўжалиги, инфратузилма, логистика, туризм ва бошқа тармоқларда умумий қиймати 12 млрд доллардан зиёд йирик инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда иштирок этиши юзасидан келишувга эришилди.

— Биз Қатарни нафақат Яқин Шарқ минтақасида, балки бутун араб-мусулмон оламида ўзимизнинг истиқболли ҳамкоримиз сифатида биламиз. Сиз билан сўнгги йиллардаги мулоқотларимиз боис муносабатларимизда катта силжиш кузатилмоқда, - деди Ўзбекистон президенти.

Глобал ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди. Томонлар Афғонистонга нисбатан прагматик сиёсат юритилиши, мамлакат иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш ва афғон халқига инсонпарварлик ёрдами кўрсатилиши муҳимлигини таъкидладилар.

Шу маънода, Трансафғон темир йўлини барпо этиш бўйича стратегик лойиҳани амалга оширишни биргаликда илгари суриш истиқболлари кўриб чиқилди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️18 ёшгача бўлган шахс жазони ўтаб бўлгач, судланмаган, деб ҳисобланиши белгиланмоқда

Жиноят кодексининг 77-моддаси янги қисм билан тўлдирилиб, ўн саккиз ёшга тўлгунига қадар содир этган жинояти учун (ўта оғир жиноятлар бундан мустасно) шахс жазони ўтаб бўлганидан сўнг судланмаган деб ҳисобланиши белгиланмоқда.

Шунингдек, вояга етмаган шахсга нисбатан тайинланадиган озодликдан маҳрум қилиш жазосининг энг кам муддати 6 ойдан 1 ойга туширилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев Самарқандга ташрифи доирасида "Ширин" массивининг мастер режаси тақдимоти билан танишди.

Бу маҳалла халқаро аэропорт яқинида, Зарафшон дарёси бўйида жойлашган. Сўнгги йилларда Самарқандда амалга оширилган бунёдкорликка муносиб тарзда ушбу ҳудудда замонавий массив қурилиши режалаштирилган. Бунинг учун 389 гектар ер ажратилган.

Лойиҳага кўра, массивда кўп қаватли уйлар, мактаб ва болалар боғчалари, поликлиникалар, спорт майдонлари ва кўнгилочар масканлар бўлади. Йирик бизнес ва савдо мажмуалари иқтисодиёт ривожига, иш ўринлари кўпайишига қўшимча импульс беради.

Массивни шаҳар билан боғловчи кўприк ва йўллар, инфратузилма ва коммуникация тармоқлари барпо этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президентимиз Шавкат Мирзиёев ва Қатар Амири Тамим бин Ҳамад Ол Соний ўртасидаги музокараларнинг якунлари тўғрисида

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев Италия президенти Сержо Маттарелланинг таклифига биноан 7-9 июнь кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.

Telegram | Instagram | Facebook
🇮🇹 Дунёнинг энг гўзал мамлакатларидан бири бўлган Италияга ғойибона саёҳат қиламиз!

Италия қадимий архитектура, музейлар, кўнгилга хуш ёқувчи қирғоқлар ва мафтункор манзаралари билан сайёҳларни ўзига ром этмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қурбон ҳайити муносабати билан авиачипталар 50% арзонлаштирилди

2023 йилнинг 8 июнидан бошлаб Uzbekistan Airways авиакомпанияси томонидан Қурбон ҳайити байрами кунлари, яъни шу йилнинг 28 июнидан 2 июлигача амалга ошириладиган барча маҳаллий рейсларнинг авиачипталарига 50% чегирма тақдим этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Италиянинг Рим шаҳрига борди.

Аэропортда Ўзбекистон президентининг ташрифи муносабати билан икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.

Ш.Мирзиёевни Италия мудофаа вазири Гвидо Крозетто ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Ташрифнинг асосий воқеалари эртага бошланади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Бухоро вилоятининг 6 та туман-шаҳар ҳокими қаттиқ огоҳлантирилди

Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов тадбиркорлар, аҳоли хонадонлари ва ижтимоий объектларда қуёш панеллари ўрнатиш бўйича белгиланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлашда оқсоқликка йўл қўйгани учун айрим туман ҳокимларини огоҳлантирди.

Жумладан:

Бухоро шаҳар ҳокими Ж.Носиров,
Когон шаҳар ҳокими Ҳ.Давлатов,
Олот тумани ҳокими Н.Неъматова,
Шофиркон тумани ҳокими А.Файзиллоев,
Қоракўл тумани ҳокими Х.Тоҳиров,
Пешку тумани ҳокими В.Қаҳҳоров қаттиқ огоҳлантирилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Ўзбекистонга аномал иссиқ кириб келмоқда

Жорий йилнинг 25-29 июнь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келиши сабабли максимал ҳаво ҳарорати 40-42° гача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 43-45° гача кўтарилади.

Эслатиб ўтамиз, метеорологик кузатувларнинг барча йиллари давомида энг иссиқ июнь ойида ҳаво ҳарорати кўпчилик вилоятларда баъзи жойларда 44-46° гача, Қизилқум чўлида 47° гача, республиканинг энг жанубида 48-49° гача кўтарилган.

Маълумот учун: Ўзбекистонда 25 июндан 3 августгача бўлган қирқ кунлик давр, халқ анъаналарига кўра, "чилла" ёки "саратон" деб аталади, бу форс тилида "қирқ кун" деган маънони англатади.

Telegram | Instagram | Facebook
Ўзбекистоннинг Италия билан савдо-иқтисодий ҳамкорлиги

Сўнгги 5 йил ичида Ўзбекистон ва Италия ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 2,2 баробарга, 2017 йилда 175,7 млн. доллардан 2022 йилда 379,2 млн. долларгача ошди.

Шу даврда экспорт ҳажми ҳам 2,2 баробар ошиб, 50 миллион долларни, импорт умумий ҳажми эса 2,1 баробар ошиб, 330 миллион долларни ташкил этди.

Италиядан инвестицияларнинг умумий ҳажми 164,4 млн. долларни ташкил этди, шундан 48 млн. доллар Италиянинг 2021 йилдаги тўғридан-тўғри инвестициялари ва кредитлари эди.

Ўзбекистонда Италия капитали иштирокидаги 59 та корхона фаолият кўрсатмоқда (улардан 18 таси 100% Италия корхонаси).

Telegram | Instagram | Facebook
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири стипендияси таъсис этилади

Президент фармони билан Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (Green University) ташкил этилди.

Университет давлат ОТМ ҳисобланиб, фаолияти “Hub and Spoke” тамойили асосида йўлга қўйилади.

▪️ Университетда таълим давлат гранти ва тўлов-контракт асосида ташкил этилиб, ўқув жараёни:

кредит-модул тизими асосида амалга оширилади;
ўзбек, рус ва инглиз тилларида олиб борилади.

Етакчи, эътироф этилган халқаро имтиҳон тизимлари (TOEFL, IELTS, CEFR, SAT General, SAT Subject ва бошқа) сертификатларига эга абитуриентлар тегишли фанлардан энг юқори балл олади ва ушбу фанлардан имтиҳондан озод қилинади.

❗️Марказий Осиё давлатлари фуқаролари учун бакалавр таълим йўналиши бўйича камида 25 та ҳамда магистратура ва докторантура (PhD) мутахассисликлари бўйича камида 20 та грант ўринлари ажратилади.

2023 йил 1 сентябрдан олий таълим муассасаларининг экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ўрмончилик, “яшил” иқтисодиёт ва гидрометеорология ва бошқа талаб юқори бўлган йўналишларидаги энг иқтидорли талабалари учун Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири стипендияси таъсис этилади.

Бунда, тўлов-контракт асосида таълим олаётган талабаларнинг бир йиллик тўлов-контракт суммаси қопланган ҳолда, ҳар ойда БҲМнинг 3 бараварида (990 минг сўм), давлат гранти асосида таълим олаётган талабаларга ҳар ойда БҲМнинг 6 бараварида (1 млн 980 минг сўм) стипендиялар тайинланади.

Битирувчиларга Ўзбекистонда олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган давлат намунасидаги диплом берилади.

Telegram | Instagram | Facebook