Segment.uz
73.2K subscribers
5.77K photos
1.4K videos
92 files
6.86K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
UZUM'да товарларни 12 ойгача бўлиб тўлаш: маиший техникадан кийимгача

Электроника ва маиший техника, кийим-кечак, пойабзал ва аксессуарлар, таъмирлаш ва автомашиналар, уй ва боғ учун товарлар — UZUM ассортименти жуда катта.

❗️Сиз ўзингизга керак бўлган ҳамма нарсани дастлабки тўловсиз ва ортиқча тўловларсиз бўлиб-бўлиб тўлаш эвазига олишингиз мумкин: 12 ойгача 15 000 000 сўмгача ёки 3 ойга 300 000 сўмгача.

PWYCY7VRпромо-кодидан фойдаланиб, харидингиз 150 000 сўмдан ошса 35 000 сўм қўшимча чегирма берилади.

Бунинг учун ҳавола орқали ўтинг:
https://uzuuuum.prfl.me/segmentuz/5b9ac413dac6

Segment.uz обуначилари учун махсус промо-кодPWYCY7VR
❗️Жаҳон савдо ташкилоти масалалари бўйича Президентнинг махсус вакили лавозими жорий қилинди

“Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнини жадаллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди

Қарорга мувофиқ, Жаҳон савдо ташкилоти билан ишлаш бўйича идоралараро комиссиянинг янгиланган таркиби тасдиқланди.

▪️Қарор билан Президент Администрациясида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жаҳон савдо ташкилоти масалалари бўйича махсус вакили лавозими ташкил қилинди.

ЖСТга аъзо бўлиш жараёнини жадаллаштириш, масъул вазирлик ва идоралар фаолиятининг натижадорлигини таъминлаш бўйича ишларни мувофиқлаштириш махсус вакилнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Қарорга кўра: 

Адлия вазирлигига маъмурий ислоҳотлар доирасида миллий қонунчиликни ЖСТ битимларига уйғунлаштириш функцияси юкланди;

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги марказий аппаратида Жаҳон савдо ташкилоти билан ишлаш ва савдо музокаралари департаменти ташкил этилди;

Ўзбекистоннинг Женева шаҳридаги БМТ бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлар ҳузуридаги доимий ваколатхонасида ЖСТ масалалари бўйича биринчи котиб лавозими киритилди.

2023 йил 1 июлдан ЖСТ қоида ва меъёрларига мувофиқ бўлмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш тақиқланади.

Telegram | Instagram | Facebook
Айрим вазирлик ва идораларда янги бўлинма жорий этиладиПрезидент қарори

Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнини жадаллаштиришга доир Президент қарорига мувофиқ, 20 та вазирлик ва идора марказий аппарати тузилмасида ЖСТ масалалари бўйича бўлинма ташкил этилади.

❗️Мазкур бўлинмалар учун штатлар вазирлик ва идораларнинг умумий штат бирликлари доирасида ажратилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Aбитуриент хотин-қизлар учун тавсиянома олишга аризалар қабули тугашига 2 кун қолди

▪️Aризалар xotin-qizlar.uz платформаси орқали электрон шаклда 8 июнга қадар қабул қилинади.

Эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга тавсиянома қуйидаги мезонлар асосида берилади:

кам таъминланган оилалардаги хотин-қизлар. Оиланинг ҳар бир аъзосига жами бир ойлик ўртача даромад минимал истеъмол харажатлари миқдоридан ошмаганда кам таъминланган деб эътироф этиш тушунилади;

тўлиқсиз оилада тарбияланаётган, яъни отаси ёки онаси ёхуд уларнинг иккаласи ҳам вафот этган ижтимоий ҳимояга муҳтож қизлар;

турмуш ўртоғи вафот этган, вояга етмаган фарзандини ёлғиз тарбиялаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар;

ногиронлиги бўлган фарзанди бор эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар;

икки ва ундан ортиқ фарзандларини тарбиялаётган, бошқа қариндошларидан алоҳида (ижарада) яшаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг қиз фарзандлари;

ота-оналаридан бири ёки ҳар иккиси ҳам биринчи ёки иккинчи гуруҳ ногирони бўлган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар.

❗️Тавсияномалар сонига чеклов йўқ. Ажратилган квота сони — 2 мингта. Яъни тавсиянома олган хотин-қизлар жами 10 минг нафар бўлса, шулар орасидан 2 минг киши қўшимча квотага талабаликка қабул қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев ва Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг музокаралари бўлиб ўтди.

Томонлар ўзаро савдо кўрсаткичларини ошириш, қўшма инвестиция лойиҳалари ва савдо шартномаларини амалга оширишга тайёр эканликларини таъкидладилар.

Қатарнинг етакчи компаниялари энергетика, газ-кимё саноати, қишлоқ хўжалиги, инфратузилма, логистика, туризм ва бошқа тармоқларда умумий қиймати 12 млрд доллардан зиёд йирик инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда иштирок этиши юзасидан келишувга эришилди.

— Биз Қатарни нафақат Яқин Шарқ минтақасида, балки бутун араб-мусулмон оламида ўзимизнинг истиқболли ҳамкоримиз сифатида биламиз. Сиз билан сўнгги йиллардаги мулоқотларимиз боис муносабатларимизда катта силжиш кузатилмоқда, - деди Ўзбекистон президенти.

Глобал ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди. Томонлар Афғонистонга нисбатан прагматик сиёсат юритилиши, мамлакат иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш ва афғон халқига инсонпарварлик ёрдами кўрсатилиши муҳимлигини таъкидладилар.

Шу маънода, Трансафғон темир йўлини барпо этиш бўйича стратегик лойиҳани амалга оширишни биргаликда илгари суриш истиқболлари кўриб чиқилди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️18 ёшгача бўлган шахс жазони ўтаб бўлгач, судланмаган, деб ҳисобланиши белгиланмоқда

Жиноят кодексининг 77-моддаси янги қисм билан тўлдирилиб, ўн саккиз ёшга тўлгунига қадар содир этган жинояти учун (ўта оғир жиноятлар бундан мустасно) шахс жазони ўтаб бўлганидан сўнг судланмаган деб ҳисобланиши белгиланмоқда.

Шунингдек, вояга етмаган шахсга нисбатан тайинланадиган озодликдан маҳрум қилиш жазосининг энг кам муддати 6 ойдан 1 ойга туширилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев Самарқандга ташрифи доирасида "Ширин" массивининг мастер режаси тақдимоти билан танишди.

Бу маҳалла халқаро аэропорт яқинида, Зарафшон дарёси бўйида жойлашган. Сўнгги йилларда Самарқандда амалга оширилган бунёдкорликка муносиб тарзда ушбу ҳудудда замонавий массив қурилиши режалаштирилган. Бунинг учун 389 гектар ер ажратилган.

Лойиҳага кўра, массивда кўп қаватли уйлар, мактаб ва болалар боғчалари, поликлиникалар, спорт майдонлари ва кўнгилочар масканлар бўлади. Йирик бизнес ва савдо мажмуалари иқтисодиёт ривожига, иш ўринлари кўпайишига қўшимча импульс беради.

Массивни шаҳар билан боғловчи кўприк ва йўллар, инфратузилма ва коммуникация тармоқлари барпо этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президентимиз Шавкат Мирзиёев ва Қатар Амири Тамим бин Ҳамад Ол Соний ўртасидаги музокараларнинг якунлари тўғрисида

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев Италия президенти Сержо Маттарелланинг таклифига биноан 7-9 июнь кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.

Telegram | Instagram | Facebook
🇮🇹 Дунёнинг энг гўзал мамлакатларидан бири бўлган Италияга ғойибона саёҳат қиламиз!

Италия қадимий архитектура, музейлар, кўнгилга хуш ёқувчи қирғоқлар ва мафтункор манзаралари билан сайёҳларни ўзига ром этмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM