1-sentabrdan_1_sinf_uchun_yangi_fan.pdf
347.1 KB
❗️2023 йил 1 июндан бошлаб:
▪️тиббиёт муассасалари томонидан туғилганлик бўлимларида қайд қилинганлиги ҳақида QR-кодли маълумотнома берилади ва ушбу маълумотнома гербли гувоҳномага тенглаштирилади ҳамда давлат органлари ва ташкилотлар томонидан қабул қилишни рад этиш қатъиян тақиқланади.
Гувоҳнома эса фуқароларнинг исталган вақтдаги мурожаатларига асосан ФҲДЁ бўлимлари томонидан расмийлаштириб берилади.
Telegram | Instagram | Facebook

Сингапур президенти илк бор Ўзбекистонга келяпти
Президент Шавкат Мирзиёев таклифига биноан 23-25 май кунлари Сингапур президенти Ҳалима Ёқуб тарихда биринчи марта расмий ташриф билан Ўзбекистонга ташриф буюради.
Ташриф давомида Кўксарой қароргоҳида расмий кутиб олиш маросими ва меҳмон шарафига зиёфат берилади.
Шунингдек, президентлар Ўзбекистон-Сингапур тадбиркорлари билан икки давлат бизнес форуми доирасида учрашув ҳам ўтказадилар.
Ҳалима Ёқуб Давлат бошқаруви академияси ва Самарқанд шаҳрига ҳам ташриф буюриши режалаштирилган.

Шавкат Мирзиёев мактабгача таълим ва мактаб таълими тизимини ривожлантириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.
❗️ Қайд этилганидек, бошланғич синфларда хорижий тажриба асосида янги ўқув дастури жорий қилинади. Юқори синфларда ўқитиладиган фанлар 16 тадан 11 тага камайтирилиб, дастурларнинг фанлараро ва синфлараро интеграцияси таъминланади. Бунда 11 та мажбурий ва 2 та танлов фани татбиқ этилади. Янги ўқув йилидан информатика фани 1-синфдан ўргатилади.
Ҳозирда мавзуларнинг 70 фоизи кундалик ҳаёт билан боғланмаган. Энди фанларнинг амалий машғулотлар улуши 40 фоиздан 60 фоизгача оширилади. Бунда мавзулар аниқ муаммони ҳал қилиш орқали ўргатилади, амалиёт дарслари эса лойиҳани бажариш шаклида ўтказилади.
Мактабларни малакали кадрлар билан таъминлаш мақсадида педагогларни сертификатлаш тизими йўлга қўйилади. Яъни, ишга кираётган педагог 1 йил давомида ўқитувчи-стажёр сифатида фаолият юритиб, шу муддатда сертификат олиши керак бўлади.
❗️ Шунингдек, боғчаларга малакали тарбиячиларни жалб қилиш учун 2024 йил 1 июндан уларнинг иш ҳақи ставкалари мактаб ўқитувчилариникига тенглаштирилади.
Шунингдек, вазирликнинг туман (шаҳар) бўлимларининг мактаблар фаолиятини текшириш ва таълим сифатини баҳолаш ваколатлари тугатилади. Хусусий мактабларни ташкил қилишда қўйилган талаблар енгиллаштирилади.

Малака сертификати олган педагогларнинг ойлик маошига 70 фоизгача миқдорида устама тўланиши мумкин
Президент Шавкат Мирзиёев 22 май куни мактабгача таълим ва мактаб таълими тизимини ривожлантириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.
Хабар берилишича, ўқитувчиларга малака тоифасини бериш бўйича синовлар 2 босқичда ташкил этилади. Биринчи босқичда талабгорнинг мутахассислик фани бўйича билими, иккинчисида педагогик маҳорати баҳоланади. Малака сертификати олган педагогларнинг ойлик маошига 70 фоизгача миқдорида устама тўланиши мумкин.

❗️Мактаб директорларини лавозимига тайинлаш “Директорлар кенгаши” тавсиясига асосан очиқ танлов асосида амалга оширилади
▪️2023 йил 1 сентябрдан бошлаб:
➖ умумий ўрта таълим муассасалари директорларига ўз ўринбосарларини ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш, ажратилган умумий соатлар доирасида ўқув режаларига 15 фоизгача ўзгартириш киритиш масалаларини мустақил ҳал қилиш ҳуқуқи берилади;
➖ Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида энг тажрибали умумий ўрта таълим муассасалари директорларидан иборат бўлган “Директорлар кенгаш”лари ташкил этилади;
➖ умумий ўрта таълим муассасалари директорларини лавозимига тайинлаш “Директорлар кенгаш”и тавсиясига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари томонидан очиқ танлов асосида амалга оширилади.

❗️Кейинги йилдан бошлаб бола туғилганидан сўнг тегишли мактабда онлайн ҳисобга қўйилади
▪️ 2024 йил 1 январдан бошлаб, бола туғилганидан сўнг доимий яшаш манзилидаги микроҳудудга бириктирилган умумий ўрта таълим муассасасида онлайн ҳисобга қўйилади;
▪️ 2023 йил 1 октябрдан бошлаб, нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари фаолиятини ташкил қилишда ўқитувчиларнинг тоифалари ҳамда битта синфда таълим олувчиларнинг максимал сонига қўйилган талаблар енгиллаштирилади;
▪️ 2023/2024-ўқув йилидан бошлаб, “Сирдарё тажрибаси” асосида ҳар битта ҳудудда биттадан замонавий “Баркамол авлод” мактаблари ташкил қилинади;
▪️ 2024 йил 1 апрелдан бошлаб, “Баркамол авлод” болалар мактаблари аъзоларининг IT-таълим хизматларини кўрсатиш, дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш ҳамда робототехника йўналишлари бўйича стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш учун ҳар йиллик грантлар ажратиб борилади.

Йиллик 23%, ҳа, бу айнан “СИЗ УЧУН” омонат тури!
Пул маблағларингизни янада ишончли кўпайтиринг. АЛОҚАБАНКнинг янги “СИЗ УЧУН” омонат тури бу борада сизга қулай таклифни бера олади.
- фоизи - йиллик 23%;
- муддати - 24 ой;
- минимал миқдор - 100 000 сўм.
Омонатни тўлдириш ва қисман ечиш имконияти мавжуд.
“СИЗ УЧУН” омонати — бу айнан Сиз учун!
Омонат Zoomrad мобил иловаси орқали расмийлаштирилади.
Юклаб олинг: iOS | Android
Реклама

❕Қонунчиликда ёшларга берилган айрим имтиёзлар
▪️Меҳнат кодексида ёшлар учун алоҳида кафолатлар белгиланган, жумладан 16 дан 18 ёшгача бўлганлар учун иш вақти ҳафтасига 36 соатдан ошмаслиги лозим.
▪️Муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва контракт бўйича ўқиётган ижтимоий фаол талабаларга контракт суммасининг 35 фоизи тўлаб берилади.
▪️Контракт асосида ўқиётган талабаларга таълим кредити берилади.
▪️Ёшлар муаммолари билан ишлашнинг янгича тизими – «Ёшлар дафтари» ишга туширилган.
▪️«Ёшлар дафтари»га киритилганларнинг ногирон оила аъзоларига дори-дармон, ногиронлик аравачалари, эшитиш аппаратлари ва ортопедик маҳсулотлар харид қилиш учун БҲМнинг 5 баравари миқдорида ёрдам кўрсатилади.
▪️Ногиронлиги бўлган ёшларга ўқиш, яшаш ва транспорт харажатларини қоплаш учун 15 млн сўмгача субсидия ажратилади.
▪️Давлат олий таълим муассасаларига киришда энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёшлар учун Президент гранти жорий қилинган.
▪️Ижтимоий фаол ёшларга ОТМга ўқишга киришда имтиёзлар берилади.
▪️Маҳалладаги ёшлар етакчилари тавсияси асосида ёшларга 20 турдаги ёрдам берилади.
▪️Айрим ёшлар ОТМга ўқишга қабул қилишда тест синовларида иштирок этиш учун ундириладиган тўловлардан озод этилади.
▪️«Мозийга саёҳат» дастури доирасида «Ёшлар дафтари»га киритилганлар давлат музейларига бепул киритилади.
▪️Хориждаги ёш ватандошларнинг вазирликлар, идоралар ва ташкилотларда ишлаши учун шарт-шароит яратилади.

Ўзбекистон ва Сингапур президентлари музокара ўтказдилар
Учрашув аввалида Сингапур Президенти давлатимиз раҳбарига Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келиш таклифи ва Сингапур делегациясига кўрсатилаётган илиқ қабул учун самимий миннатдорлик билдирди. Бўлажак Ўзбекистон Президенти сайловида катта муваффақиятлар тилади.
Ушбу олий даражадаги ташриф икки мамлакат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганидан буён ўтган 25 йил ичида биринчиси экани таъкидланди.
Жорий йил бошидан ўзаро савдо кўрсаткичлари бир неча баробар ошди. Сингапур Ўзбекистоннинг энг йирик инвесторлари сафига кирди.
Бугунги кунда Сингапурнинг “Indorama”, “Meinhardt Group”, “Franklin Templeton”, “Enercon”, “PSA”, “Changi Airport” ва бошқа етакчи компаниялари билан биргаликда кимё ва тўқимачилик саноати, транспорт ва логистика, шаҳарсозлик, таълим хизматлари, хусусийлаштириш соҳаларида 3,8 миллиард долларлик лойиҳаларнинг амалга оширилиши фаол паллага кирган.
Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва озиқ-овқат маҳсулотларининг Сингапур бозорига етказиб берилишини йўлга қўйиш масалалари кўриб чиқилди.
Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси негизида ташкил этилган қўшма таълим маркази доирасида Сингапурнинг давлат бошқаруви ва бошқарув кадрларини тайёрлаш борасидаги тажрибасини жорий этиш муҳимлиги таъкидланди.
Сингапурнинг Ўзбекистондаги олий таълим муассасалари фаолияти ҳамда икки мамлакат ўртасидаги мунтазам маданий, таълим ва туризм алмашинувларнинг фаоллашиши қўллаб-қувватланди.
Давлат раҳбарлари Марказий ва Жануби-Шарқий Осиёда минтақавий интеграциянинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашиб, халқаро майдонда, энг аввало БМТ доирасида ҳамда Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиш жараёнида ўзаро англашув ва қўллаб-қувватлаш даражаси юқори эканини қайд этдилар.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг умумий ўрта таълим мактабларининг битирувчи ёшларига табригидан:
"Юртимиздаги 210 та олийгоҳ, 330 та касб-ҳунар мактаби, қарийб 400 га яқин коллеж ва техникумлар сизларга ўзингиз танлаган соҳалар бўйича етук кадр ва малакали мутахассис бўлиш учун имконият майдони бўлиб хизмат қилади.
Талабаларнинг ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўқиб, олий маълумот олишини таъминлаш мақсадида 154 та олийгоҳда сиртқи, 15 та олийгоҳда эса масофавий таълим шакли фаолият кўрсатмоқда.
Шу билан бирга, давр талабидан келиб чиқиб, ёшларни замонавий касбларга ўргатадиган мономарказлар, Ай-Ти ва технопарклар бунёд этилиши уларнинг ўз бизнеслари билан шуғулланишига хизмат қилмоқда.
Сизларнинг жамиятда муносиб ўрнингизни эгаллашингиз учун жойлардаги ҳокимликлар, сектор раҳбарлари, маҳалла жамоатчилиги ҳам яқин кўмакчи ва маслаҳатчи бўлади. Бундай эзгу мақсад йўлида уларнинг эшиклари доимо сизлар учун очиқдир".
▪️ Табрикнинг тўлиқ матни

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги қонунни имзолади. Ҳужжат 25 май куни эълон қилинган. Унда ёзилишича, қонун талаблари ҳужжат эълон қилинганидан уч ой ўтиб кучга киради. Қонунга кўра:
➖таркибида никотин мавжуд бўлган маҳсулотлар, қиздириладиган тамаки маҳсулоти, электрон сигареталар, вейплар, никотин суюқликлари, чилим учун мўлжалланган қоришмалар тамаки маҳсулотларига тенглаштирилади ва уларга нисбатан ушбу турдаги маҳсулотларни чеклашга қаратилган ҳамма чоралар амал қилади;
➖Ўзбекистон ҳудудига чекилмайдиган тамаки маҳсулотлари, жумладан, никотинли снюс, чайналадиган тамаки, ва никотинли ширинликларни олиб кириш ва сотиш тақиқланади;
➖Таркибида жозибадорликни оширишга қаратилган моддалар (ароматизаторлар, бўёқлар, озиқ-овқат маҳсулотлари) бўлган электрон сигареталар, улар учун никотин ва никотинсиз суюқликларни олиб кириш ва сотиш тақиқланади;
➖Савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида тамаки маҳсулотларини кўрсатиш ва очиқ намойиш қилиш тақиқланади. Ушбу тартиб 45 дан ортиқ мамлакатларда амалга оширилган. Унга мувофиқ, савдо майдончасида фақат қоғозга босилган сотиладиган тамаки маҳсулотларининг рўйхати жойлаштирилади. Маҳсулотларнинг ўзи харидорга кўринмайдиган жойда сақланади;
➖Сигарет қадоқларига қўлланиладиган расм кўринишидаги тиббий огоҳлантириш ҳажми 40 фоиздан 65 фоизга оширилмоқда;
➖савдо автоматлари орқали, ўз-ўзига хизмат кўрсатиш жавонларидан, электрон тижорат кўринишида, масофавий савдо орқали, шунингдек, кўчма (қўл, товоқ, сават, қўл араваларидан) савдо орқали, болалар товарлари сотиладиган биноларда, ўйинчоқлар, ширинликлар ва бошқа болалар маҳсулотларига тақлид қилинганда, 21 (ҳозир 20) ёшга тўлмаган шахсларга ва ушбу ёшдаги шахслар томонидан сотиш тақиқланади.

❗️Вазирлик ва идораларда ҳужжат айланишининг ягона тизими жорий этилади
“Маъмурий ислоҳотлар доирасида рақамли технологиялар соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–76-сон, 24.05.2023 й.) қабул қилинди.
Фармонга кўра, ЯИДХП рақамли хизматлар ва сервислар кўрсатиш ҳамда уларнинг натижасини олишнинг ягона нуқтаси ҳисобланади.
▪️ 2023 йил 1 декабргача фуқаролар рақамли хизматлардан мустақил фойдаланишлари учун давлат хизматлари марказларида биринчи босқичда 14 та “Рақамли хизмат нуқта”лари ташкил этилади.
▪️ 2024 йил 1 январгача рақамли хизмат ва сервислар, электрон тўловлар, медиа ресурслар имкониятини бирлаштиришни назарда тутувчи Ягона портал орқали хизматларни тақдим этишнинг янги дастурий таъминот шакли жорий этилади.
▪️ 2023 йил 1 сентябрдан ижро этувчи ҳокимиятнинг марказий аппаратлари edo.ijro.uz тизимига ўтказилади.
▪️ 2024 йил 1 майдан ижро этувчи ҳокимиятнинг ҳудудий бўлинмалари ва улар тасарруфидаги ташкилотлар edo.ijro.uz тизимига тўлиқ ўтказилади.
▪️ 2023 йил 1 августдан давлат органларида рақамли технологияларни жорий этишга доир лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига иқтисод қилинган маблағларнинг 50 фоизи келгуси молия йилида мазкур давлат органлари фаолиятида рақамли технологияларни ривожлантиришга йўналтирилади.
Шунингдек, 2023 йилда мобил интернет фойдаланувчилари сонини ошириш чоралари кўрилади. Бунда улар сонини 31,5 млн нафарга етказиш назарда тутилган.

❗️B2 ва ундан юқори хорижий тил билиш даражасига эга фуқароларга халқаро IT-сертификатларни олиш харажатлари тўлиқ қоплаб берилади
“Рақамли хизматлар қамрови ва сифатини ошириш ҳамда соҳа, тармоқ ва ҳудудларни рақамли трансформация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–162-сон, 24.05.2023 й.) қабул қилинди
Қарор билан, жумладан, қуйидагилар тасдиқланди:
▪️ “Рақамли ҳукумат” ва “Рақамли ҳудуд” дастурлари доирасида 2023–2024 йилларда амалга ошириладиган 300 та устувор лойиҳалар рўйхати;
▪️ 2023 йил якунигача Ягона интерактив давлат хизматлари порталида кўрсатилаётган хизматлар сонини 570 тага етказиш доирасида порталда биринчи навбатда жорий этиладиган 95 та хизмат ва сервислар рўйхати;
▪️ 2023 йил 1 декабрдан аҳоли ва тадбиркорлардан талаб қилиш бекор қилинадиган 47 турдаги маълумотлар рўйхати;
▪️ аҳоли ва тадбиркорларга хизматлардан фойдаланиш ҳолати бўйича юбориладиган эслатма ва хабарномалар рўйхати.
▪️ 2023 йил 1 июндан республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ташқи кредит ва беғараз кўмак маблағлари асосида амалга ошириладиган лойиҳаларнинг рақамли компонентларга йўналтириладиган қисми Рақамли технологиялар вазирлиги билан мажбурий тарзда келишилади.
▪️Қарорга кўра, “Рақамли геопортал” ахборот тизими ва “Халқ назорати” платформаси:
▫️2023 йил 1 сентябргача Ангрен, Оҳангарон, Янгийўл, Чирчиқ ва Нурафшон шаҳарларида;
▫️2023 йил якунигача Жиззах ва Урганч шаҳарларида ишга туширилади.
2023 йил 1 октябрдан тадбиркорларга электрон тижорат фаолияти доирасида эркин омбор божхона режимига жойлаштирилган товарлар билан чакана савдо операцияларини амалга оширишга рухсат берилади.
❕“Бир миллион дастурчи” лойиҳасининг навбатдаги босқичи сифатида хорижий нуфузли таълим платформаларида IT-йўналишдаги онлайн ўқув курсларда таҳсил олиш имконияти йўлга қўйилади.
▪️ 2023 йил 1 октябрдан B2 ва ундан юқори хорижий тил билиш даражасига эга фуқаролар томонидан тегишли йўналишларда халқаро IT-сертификатларни олиш харажатларининг 100 фоиз қисмини қоплаш тизими жорий этилади.
Битирувчиси IT-хизматларни экспорт қилувчи IT-парк резиденти бўлган компанияларга ишга жойлашган нодавлат ўқув марказларига ҳар бир битирувчи учун БҲМнинг 75 бараваригача, ногиронлиги бўлган ёшлар учун эса 105 бараваригача бир марталик субсидия ажратиш йўлга қўйилади.

❗️Кадрлар билан ишлаш йўналишидаги фаолият ягона платформа — hrm.argos.uz орқали юритилади — Президент фармони
▪️ Фармонга кўра:
Бюрократик тўсиқларга чек қўйиш мақсадида вазирлик ва идораларнинг кадрлар билан ишлаш йўналишидаги фаолияти ягона автоматлаштирилган платформа — hrm.argos.uz орқали юритилади.
▪️ Бунда платформа орқали қуйидагилар амалга оширилади:
➖ таркибий тузилма, штатлар, лавозимлар ва ходимлар тўғрисидаги маълумотларни ягона электрон базага жамлаган ҳолда ахборотни тўплаш ва унга ишлов бериш;
➖ hrm.argos.uz ва edo.ijro.uz ахборот тизимларини ўзаро интеграция қилган ҳолда кадрларга оид иш юритув ҳужжатларини электрон шаклда юритиш;
➖ ходимларнинг иш фаолияти самарадорлигини автоматик баҳолаш;
➖ кадрлар бўйича маълумотларнинг электрон архивини юритиш.
❗️Шунингдек, 2023 йил октябрь ойига қадар hrm.argos.uz тизими орқали “UzASBO” дастурий мажмуаси, “E-qaror” тизими “E-huquqshunos” тизимларига маълумот киритиш имконияти яратилади.

Ёқилғи-энергия соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар бўйича фото ва видео хабар бериш тизими йўлга қўйилади
▪️ Президент фармони билан 2023 йил 1 сентябрдан:
➖ аҳоли томонидан Энергетика вазирлигининг Интернетдаги махсус ахборот тизимига юборилган электр, иссиқлик энергияси, газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги фотосуратлар ва видеоёзувлар белгиланган тартибда кўриб чиқилади;
➖ ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги фотосуратлар ва видеоёзувларни юборган шахслар пул мукофоти билан рағбатлантирилади;
➖ ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги фотосуратлар ва (ёки) видеоёзувлардаги ҳуқуқбузарларнинг шахсини аниқлаш Энергетика вазирлигининг ҳудудий органлари сўровига асосан ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади.
❗️Ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги фотосуратлар, видеоёзувлар ва хабарларни тақдим этган шахслар тўғрисидаги маълумотларнинг ошкор этилишига йўл қўйилмайди.
Шунингдек, Ўзэнергоинспекция фаолиятига “Энергоназорат” платформаси ҳамда унинг мобил иловасининг синов версияси 2024 йил 1 мартгача тажриба тариқасида Қашқадарё вилоятида, 2024 йил 1 октябргача тўлиқ версияси жорий этилади.