Segment.uz
73.2K subscribers
5.77K photos
1.4K videos
92 files
6.86K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Германия Федерал Президенти Франк-Вальтер Штайнмайернинг таклифига биноан 2-3 май кунлари ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.

Telegram | Instagram | Facebook
Бугун референдум куни

Соат 8:00 да бутун Ўзбекистон бўйлаб янги таҳрирдаги Конституция бўйича референдум учун сайлов участкалари ўз эшикларини очди.

Референдумда овоз бериш тартиби расмларда акс эттирилган👆

Овоз бериш соат 20:00 гача давом этади.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент Шавкат Мирзиёев оила аъзолари билан бирга Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги 59-референдум участкасига ташриф буюриб, референдумда овоз берди.

Telegram | Instagram | Facebook
Бутун Ўзбекистон бўйлаб референдумда овоз бериш давом этмоқда. Жараёнда давлат ва жамоат арбоблари ҳам иштирок этмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
Соат 13:00 ҳолатига овоз берувчиларнинг 62,24 фоизи референдумда овоз берди

Марказий сайлов комиссияси фуқароларнинг овоз бериш кўрсаткичининг навбатдаги натижаларини эълон қилди. Соат 13:00 ҳолатига, 12 млн 083 минг 105 нафар фуқаро, умумий сайловчиларнинг 62,24 фоизи янги Конституцияни қабул қилиш бўйича референдумда овоз берди.

Бу референдум ўтган деб ҳисоблашга асос бўлади, дея таъкидлади МСК раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоров.

Telegram | Instagram | Facebook