Segment.uz
73.3K subscribers
5.8K photos
1.41K videos
95 files
6.93K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент ўқитувчиларнинг ойлигини 1000 долларга етказиш ҳақида: Келамиз шу кунларга, лекин муаллимлар ҳам ўз устида кўпроқ ишлашлари керак

Telegram | Instagram | Facebook
Олий Мажлис Сенатининг навбатдаги ялпи мажлиси ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўттиз саккизинчи ялпи мажлиси 2023 йил 14 март куни соат 15.00 да Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати биносида бўлиб ўтади.

Унда референдум масаласи кўриб чиқилади. Сенат қароридан сўнг Конституциявий қонун лойиҳаси жамоатчилик учун эълон қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент Фармони билан Меҳриддин Раззоқович Абдуллаев Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.

М.Абдуллаев шу вақтга қадар “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келаётган эди.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Яратган аслида ногиронлиги бор инсонларни тушкунликда ўтирган етти мучали соғ-саломат инсонлар учун ибрат қилиб яратган!

Фарғона туманида Президент Халқ қабулхонаси ташкилотчилигида вилоят ва туман ҳокимликлари ташаббуси билан камтар оиланинг хурсандчилигига эришилди.

Telegram | Instagram | Facebook
«Бир мусулмоннинг оғирини енгил қилиш — бизга ҳам қарз, ҳам фарз», — президент

Президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарёга ташрифи чоғида масъуллар билан суҳбатлашди.

«Имомлар таклиф этилган жойга боради. Ўттиз кунлик Рамазон ойида вилоят имоми энг оғир маҳаллага бориб, кам таъминланганларни таклиф қилиб, мана, ҳокимлар ёрдам беради, бир қўй сўйиб, ифторликни ўша ерда ўтказса, дуо-фотиҳа қилса, биласизларми, қандай тарихий воқеа бўлади? Бир мусулмоннинг оғирини енгил қилиш — бизга ҳам қарз, ҳам фарз», — деди Шавкат Мирзиёев.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент Шавкат Мирзиёев “Эл-юрт фидойиси” кўкрак нишони таъсис этиш таклифини билдирди. Бу нишон гувоҳномаси Олий Бош қўмондон томонидан имзоланади. Ушбу эътироф эгалари барча имтиёзларга эга бўлади.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев "Термиз" дала ўқув майдонида қўшинларнинг ўқувини кузатди

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Электр, иссиқлик, газ ёки водопроводдан тижорат мақсадларида ноқонуний фойдаланиш ўғрилик деб белгиланди

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ҳамда Жиноят кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Жумладан, Жиноят кодексига киритилган қўшимчага кўра:

умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ ёки водопровод тармоқларига тижорат мақсадларида ўзбошимчалик билан уланиш ёхуд электр энергиясини, табиий газни, совуқ ёки иссиқ сувни ҳисобга олиш асбобларига, шу жумладан уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш ёхуд ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш йўли билан талон-торож қилиш ўғрилик деб белгиланди ҳамда мазкур ҳуқуқбузарлик учун 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилиши мумкин.

Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчага кўра, ушбу ҳуқуқбузарликни оз миқдорда содир этган шахсларга қуйидаги маъмурий жазо чоралари қўлланилиши мумкин:

БҲМнинг 10 бараваридан 20 бараваригача (3 млн сўмдан 6 млн сўмгача) миқдорда жарима;

ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олиш.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Бойсун-Денов йўналишидаги йўллар сифати бўйича одамлардан тушаётган эътирозларни инобатга олиб, Сурхондарё йўлларида ўзи автомобиль ҳайдаб кўришга қарор қилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Савид Иматов Сирдарё вилояти прокурори лавозимига тайинланди.

С.Иматов тайинловга қадар Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наримон Умаров икки муддатдан ортиқ бир лавозимда ишламайдиганлар рўйхатини санаб ўтди

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтмоқда. Унда янгиланаётган Конституция бўйича референдум ўтказиш ҳақидаги масала кўриб чиқилади.

Сенатор Наримон Умаров сўз олиб, икки муддатдан ортиқ бир лавозимда ишламайдиганлар рўйхатини санаб ўтди:

— Янги Конституция лойиҳасига кўра, давлат ҳокимиятининг бир қатор лавозимлари, жумладан, Қонунчилик палатаси спикери, Сенат раиси, вилоят, туман, шаҳар халқ депутатлар кенгаши раиси, ҳоким, олий суд раиси ва раис ўринбосари, судялар олий кенгашининг раиси ва ўринбосари, МСК раиси ва бош прокурор лавозимларига айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ сайланиши ёки тайинланиши мумкин эмас.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сенат 30 апрел куни Конституция бўйича референдум ўтказишни маъқуллади

Сенат Конституциявий қонунни ва уни умумхалқ референдумига қўйишни маъқуллади. Қонун уч кун ичида матбуотда эълон қилиниши кутилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
Коррупцияга қарши курашишда “қониқарсиз” ишлаган давлат идоралари очиқланди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги 62 та давлат ташкилотининг коррупцияга қарши курашиш ишлари самарадорлигини баҳолади.

▪️Рейтинг натижасига кўра:

Сурхондарё ва Андижон вилоятлари ҳокимлиги ҳамда Сув хўжалиги ва Энергетика вазирликларининг бу йўналишдаги фаолияти энг “қониқарсиз” деб топилган. 62 та идоранинг атиги 12 таси “яхши” кўрсаткични қайд этган.

Раҳбарнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича шахсий ташаббуси етарли эмаслиги, жавобгарлик механизмининг белгиланмаганлиги ҳамда самарали коррупцияга қарши курашиш тизимини жорий этиш бўйича эътибор қаратилмаганлиги ташкилотлар фаолияти қониқарсиз баҳоланишига сабаб бўлган.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Банк пластик карта SMS-кодларини ҳеч кимга берманг! Интернетда фирибгарлар алдовига ишониб қолманг! Огоҳ бўлинг!

Telegram | Instagram | Facebook
Yangi_O'zbekiston_Konstitutsiyasi_Qonun_loyihasi.pdf
359.5 KB
“Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳаси матни билан meningkonstitutsiyam.uz сайти орқали танишиб чиқишингиз мумкин.

Шунингдек, Қонун лойиҳаси “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталарининг 15 март кунги сонида эълон қилинди.

Telegram | Instagram | Facebook
“Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари давлат хизматига киришда тенг ҳуқуққа эгадирлар”

“Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳасининг 37-моддаси:

“Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари давлат хизматига киришда тенг ҳуқуққа эгадирлар.
Давлат хизматини ўташ билан боғлиқ чекловлар қонун билан белгиланади”.

Эслатиб ўтамиз, Конституциявий Қонун лойиҳаси матни билан meningkonstitutsiyam.uz сайтида танишиш мумкин.

Telegram | Instagram | Facebook
Янгиланаётган Конституция: кучли ижтимоий ҳимоя ва муҳтожларга ғамхўрлик давлат сиёсатининг муҳим йўналиши бўлиб қолади

Конституцияда камбағалликни қисқартириш, бандликни таъминлаш, ишсизликдан ҳимоя қилиш бўйича давлат ўзига қатор янги мажбуриятлар олиши белгиланмоқда. Умуман давлатнинг ижтимоий мажбуриятларига доир нормалар уч баробарга ошмоқда.

Масалан, 2,3 млн эҳтиёжманд оилалар давлатдан моддий ёрдам олишини кафолатлайди. Бу жами оилаларнинг 25 фоизига тўғри келади, уларга ҳар йили 11 трлн сўм ажратилади.

Ўтган йили 50 минг оила учун янги квартиралар олишга шароит яратилган, бу йил 90 минг, яқин 2-3 йилда эса, 200 минг оилани уй-жойли қилиш режалаштирилган, шу боис, ҳар бир фуқаронинг уй-жойли бўлиш ҳуқуқи ва уй-жой қурилиши давлат томонидан рағбатлантирилишининг Конституцияда мустаҳкамланаётганлиги ушбу марраларга эришиш учун мустаҳкам замин ҳозирлайди.

❗️ Илк маротаба давлат зиммасига аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифаларининг ҳаёти сифатини ошириш, ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамият ва давлат ҳаётида тўлақонли иштирок этиши ва ўз ҳуқуқларини амалга ошириши учун шарт-шароитлар яратиш чораларини кўриш мажбурияти юкланмоқда.

▪️Давлат ўз зиммасига ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий, иқтисодий ва маданий соҳалар объектлари ва хизматларидан тўлақонли фойдаланиши учун шарт-шароитлар яратиш, уларнинг ишга жойлашишига, таълим олишига кўмаклашиш, мажбуриятини олаётганлиги ҳам ижтимоий давлат тамойилининг яққол ифодасидир.

Парламент ахборот маркази

Telegram | Instagram | Facebook
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига кўра, бошқа ишга ўтиши муносабати билан:

Камолиддин Фахрутдинович Талипов Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлигининг директори лавозимидан;

Шахрух Хамидович Рахимов Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлиги директори лавозимидан;

Алишер Казакович Инаков Тиббий- ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг директори лавозимидан;

Баходир Каримович Каримов Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги директорининг тиббий-ижтимоий масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимидан;

Гайрат Хабибуллаевич Исраилов Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги директорининг молиявий-иқтисодий ва қурилиш масалалари бўйича ўринбосари лавозимидан озод қилинди.

Telegram | Instagram | Facebook
2023 йил 1 апрелдан бошлаб Тошкент метрополитенининг тўлиқ фаолият кўрсатиши вақти давомида пенсия олувчиларга бепул хизмат кўрсатилади. Бу ҳақда Президентнинг тегишли қарори (ПҚ-94, 15.03.2023й) қабул қилинди.

Бунда, Тошкент метрополитенининг мазкур бандда кўрсатилган хизматларни кўрсатиш эвазига олинмай қолган даромадлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб борилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг таклифига биноан Туркий давлатлар ташкилоти саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Анқара шаҳрига жўнаб кетди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент қарорига кўра:

2023 йил 1 апрелдан 2024 йил 1 майга қадар:

▪️ эксперимент тариқасида республика бюджетидан пахта ва (ёки) ғалла етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликларига уларнинг ишчиларининг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари бўйича тўланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини бир вақтнинг ўзида қуйидаги шартларга риоя қилинганда қайтариб бериш тартиби жорий этилади:

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ҳар бир гектар ер учун ойига камида бир нафар ишчининг бандлиги таъминланганда;

ҳар бир нафар ишчи учун ойига меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромад меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг бир бараваридан кам бўлмаган миқдорда белгиланганда;

пахта ва (ёки) ғалла етиштиришга ихтисослашган фермер хўжалиги ўтган йил якуни бўйича Солиқ кодексининг 57-моддаси талабларига жавоб берганда.

Telegram | Instagram | Facebook