Segment.uz
73.3K subscribers
5.8K photos
1.41K videos
95 files
6.93K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
Бугун, соат 11:00да Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қарорининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлигини аниқлаш бўйича Конституциявий суднинг мажлиси бўлиб ўтади.

Суд мажлиси:
O‘zbekiston 24”телерадиоканал;
O‘zbekiston” телерадиоканали;
“Uzreport” телеканали ва унинг фейсбукдаги саҳифаси;
O'zMTRK'нинг YouTubeдаги саҳифаси орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Конституциявий суд хулосаси:

“Конституциявий қонун лойиҳасининг ҳар бир банди батафсил ўрганиб чиқилди ва ўрганиб чиқиш натижасига кўра, референдумга қўйилиши мумкин бўлмаган масала аниқланмади”.

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев Сурхондарёга ташрифини Ҳаким ат-Термизий мақбарасини зиёрат қилишдан бошлади

Telegram | Instagram | Facebook
Айни вақтда Шавкат Мирзиёев иштирокида Термиз шаҳрида халқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгаши сессияси бўлиб ўтмоқда.

Президент вилоят депутатлари ва фаоллари билан маслаҳатлашиб, вилоят ҳокими вазифасини бажариб келаётган Қосимов Улуғбек Бердиқобилович номзодини Сурхондарё вилояти ҳокими лавозимига таклиф қилди.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Ўзбекистон — миллати, халқи, буюк Ўзбекистон манфаати томон” — Шавкат Мирзиёев

Президент “Ўзбекистон ким томонда?” деган саволга жавоб берди.

Telegram | Instagram | Facebook
2022 йил декабрь ойидан Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаб келган Улуғбек Қосимов вилоят ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Telegram | Instagram | Facebook
Янгиланаётган Конституция: миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлиги, хусусий тадбиркорлик ва мулк ҳуқуқи кафолатлари мустаҳкамланмоқда.

Янгиланаётган Конституция тадбиркорлик фаолияти кафолатларини мустаҳкамлаш, адолатли рақобат учун шарт-шароит яратиш, адолатли солиққа тортиш тизимини йўлга қўйиш ва ҳоказолар орқали чинакам эркин бозор иқтисодиётини шакллантириш учун мустаҳкам замин яратмоқда.

Яратилаётган имкониятлар туфайли кейинги 6 йилда тадбиркорлик субъектлари сони 6 баробар кўпайиб, бугунги кунда 2 миллионга етди. Даромади $1 миллиондан ошган тадбиркорлар сони 26 минг нафарга, 220 нафар тадбиркорнинг даромади эса $100 миллионга етди.

Лойиҳада давлат мулк ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар ҳимоя қилинишини кафолатлаши, мулкий ҳуқуқларни чеклаш эса фақат суд қарори асосида амалга оширилишини белгилайдиган норма киритилган. Бу иқтисодиётнинг барқарор ўсиши, тадбиркорларимизнинг эркин фаолият юритиши учун мустаҳкам ҳуқуқий кафолат яратади.

Парламент ахборот маркази

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент ўқитувчиларнинг ойлигини 1000 долларга етказиш ҳақида: Келамиз шу кунларга, лекин муаллимлар ҳам ўз устида кўпроқ ишлашлари керак

Telegram | Instagram | Facebook
Олий Мажлис Сенатининг навбатдаги ялпи мажлиси ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўттиз саккизинчи ялпи мажлиси 2023 йил 14 март куни соат 15.00 да Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати биносида бўлиб ўтади.

Унда референдум масаласи кўриб чиқилади. Сенат қароридан сўнг Конституциявий қонун лойиҳаси жамоатчилик учун эълон қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент Фармони билан Меҳриддин Раззоқович Абдуллаев Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.

М.Абдуллаев шу вақтга қадар “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келаётган эди.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Яратган аслида ногиронлиги бор инсонларни тушкунликда ўтирган етти мучали соғ-саломат инсонлар учун ибрат қилиб яратган!

Фарғона туманида Президент Халқ қабулхонаси ташкилотчилигида вилоят ва туман ҳокимликлари ташаббуси билан камтар оиланинг хурсандчилигига эришилди.

Telegram | Instagram | Facebook
«Бир мусулмоннинг оғирини енгил қилиш — бизга ҳам қарз, ҳам фарз», — президент

Президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарёга ташрифи чоғида масъуллар билан суҳбатлашди.

«Имомлар таклиф этилган жойга боради. Ўттиз кунлик Рамазон ойида вилоят имоми энг оғир маҳаллага бориб, кам таъминланганларни таклиф қилиб, мана, ҳокимлар ёрдам беради, бир қўй сўйиб, ифторликни ўша ерда ўтказса, дуо-фотиҳа қилса, биласизларми, қандай тарихий воқеа бўлади? Бир мусулмоннинг оғирини енгил қилиш — бизга ҳам қарз, ҳам фарз», — деди Шавкат Мирзиёев.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент Шавкат Мирзиёев “Эл-юрт фидойиси” кўкрак нишони таъсис этиш таклифини билдирди. Бу нишон гувоҳномаси Олий Бош қўмондон томонидан имзоланади. Ушбу эътироф эгалари барча имтиёзларга эга бўлади.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев "Термиз" дала ўқув майдонида қўшинларнинг ўқувини кузатди

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Электр, иссиқлик, газ ёки водопроводдан тижорат мақсадларида ноқонуний фойдаланиш ўғрилик деб белгиланди

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ҳамда Жиноят кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Жумладан, Жиноят кодексига киритилган қўшимчага кўра:

умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ ёки водопровод тармоқларига тижорат мақсадларида ўзбошимчалик билан уланиш ёхуд электр энергиясини, табиий газни, совуқ ёки иссиқ сувни ҳисобга олиш асбобларига, шу жумладан уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш ёхуд ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш йўли билан талон-торож қилиш ўғрилик деб белгиланди ҳамда мазкур ҳуқуқбузарлик учун 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилиши мумкин.

Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчага кўра, ушбу ҳуқуқбузарликни оз миқдорда содир этган шахсларга қуйидаги маъмурий жазо чоралари қўлланилиши мумкин:

БҲМнинг 10 бараваридан 20 бараваригача (3 млн сўмдан 6 млн сўмгача) миқдорда жарима;

ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олиш.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Бойсун-Денов йўналишидаги йўллар сифати бўйича одамлардан тушаётган эътирозларни инобатга олиб, Сурхондарё йўлларида ўзи автомобиль ҳайдаб кўришга қарор қилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Савид Иматов Сирдарё вилояти прокурори лавозимига тайинланди.

С.Иматов тайинловга қадар Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наримон Умаров икки муддатдан ортиқ бир лавозимда ишламайдиганлар рўйхатини санаб ўтди

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтмоқда. Унда янгиланаётган Конституция бўйича референдум ўтказиш ҳақидаги масала кўриб чиқилади.

Сенатор Наримон Умаров сўз олиб, икки муддатдан ортиқ бир лавозимда ишламайдиганлар рўйхатини санаб ўтди:

— Янги Конституция лойиҳасига кўра, давлат ҳокимиятининг бир қатор лавозимлари, жумладан, Қонунчилик палатаси спикери, Сенат раиси, вилоят, туман, шаҳар халқ депутатлар кенгаши раиси, ҳоким, олий суд раиси ва раис ўринбосари, судялар олий кенгашининг раиси ва ўринбосари, МСК раиси ва бош прокурор лавозимларига айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ сайланиши ёки тайинланиши мумкин эмас.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сенат 30 апрел куни Конституция бўйича референдум ўтказишни маъқуллади

Сенат Конституциявий қонунни ва уни умумхалқ референдумига қўйишни маъқуллади. Қонун уч кун ичида матбуотда эълон қилиниши кутилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
Коррупцияга қарши курашишда “қониқарсиз” ишлаган давлат идоралари очиқланди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги 62 та давлат ташкилотининг коррупцияга қарши курашиш ишлари самарадорлигини баҳолади.

▪️Рейтинг натижасига кўра:

Сурхондарё ва Андижон вилоятлари ҳокимлиги ҳамда Сув хўжалиги ва Энергетика вазирликларининг бу йўналишдаги фаолияти энг “қониқарсиз” деб топилган. 62 та идоранинг атиги 12 таси “яхши” кўрсаткични қайд этган.

Раҳбарнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича шахсий ташаббуси етарли эмаслиги, жавобгарлик механизмининг белгиланмаганлиги ҳамда самарали коррупцияга қарши курашиш тизимини жорий этиш бўйича эътибор қаратилмаганлиги ташкилотлар фаолияти қониқарсиз баҳоланишига сабаб бўлган.

Telegram | Instagram | Facebook