Segment.uz
73.3K subscribers
5.8K photos
1.41K videos
95 files
6.93K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
❗️Президент қарорига кўра:

2023 йил 1 майга қадар муддатга Тошкент шаҳрида ҳуқуқий эксперимент тариқасида виртуал касса билан қамраб олинган савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларида нақд пул ечиш хизматини кўрсатиш амалиёти жорий этилади.

Қарорда “HUMO” ва “UZCARD” тўлов тизимлари ўзаро интеграциясини босқичма-босқич, жумладан 2023 йил май ойига қадар банкоматлар ҳамда 2023 йил якунига қадар тўлов терминаллари тизимини интеграция қилиш ишларини якунлаш топширилган.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Айни вақтда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси муҳокама этилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
⚡️Конституциявий қонун лойиҳаси билан амалдаги Конституцияга 27 та янги модда киритилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Конституциявий қонун лойиҳаси лойиҳасида давлат ҳокимиятининг бир қатор лавозимларига нисбатан айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ ушбу лавозимга сайланиши (тайинланиши) мумкин эмаслигига оид демократик қоида киритилмоқда.

Булар:

▪️Қонунчилик палатаси Спикери;
▪️Сенат Раиси;
▪️Ўзбекистон Республикасининг Президенти;
▪️вилоят, туман, шаҳар халқ депутатлари Кенгашининг раиси;
▪️ҳоким;
▪️Олий суднинг раиси ва раис ўринбосари;
▪️Судьялар олий кенгашининг раиси ва раис ўринбосари;
▪️Марказий сайлов комиссиянинг раиси;
▪️Бош прокурор лавозимларидир.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Ёшларнинг олийгоҳларда давлат ҳисобидан грант асосида ўқиш ҳуқуқи Конституцияда белгиланмоқда. Бу билан иқтидорли ёшларнинг давлат ҳисобидан олий таълим олиш имконияти кафолатланмоқда. Бу олий таълимда ҳамиша давлат гранти учун квоталар ажратилади ва ушбу тартиб ҳеч қачон бекор бўлмайди дегани» — Жаҳонгир Ширинов.

Telegram | Instagram | Facebook
⚡️Конституциявий қонун лойиҳаси билан сенаторлар сони амалдаги 100 тадан 65 тага ўзгармоқда. Бунда Сенатни шакллантиришнинг амалдаги тартиби сақланиб қолинмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Бош вазир номзодини кўриб чиқиш Қонунчилик палатаси ваколатига ўтказилмоқда

Бош вазир номзодини кўриб чиқиш ва маъқуллаш, Давлат бюджети ижросини назорат қилиш, Ҳисоб палатасининг ҳисоботини кўриб чиқиш каби ваколатлар бевосита халқ томонидан тўғридан-тўғри сайланадиган Қонунчилик палатаси ваколатига ўтказилмоқда. Бу ўзгариш қуйи палатанинг вакиллик табиатига ва илғор хорижий тажрибага тўла мос келади.

▪️ Амалдаги тартибга кўра, Бош вазир номзодини кўриб чиқиш фақат Қонунчилик палатасига сайловда энг кўп овоз олган партия ёки партиялар иродасига боғланган эди. Янги таклиф этилаётган тартиб орқали эса барча сиёсий партиялар фракцияларининг нафақат Бош вазир номзодини кўриб чиқишда, балки бутун Ҳукуматни шакллантиришдаги иштироки таъминланади.

Фаолияти қониқарсиз деб топилган вазирни лавозимидан озод этиш бўйича Қонунчилик палатасининг Президентга таклиф киритиш ҳуқуқининг белгиланаётгани Ҳукумат аъзоларининг халқ вакиллари олдидаги ҳисобдорлигини янада оширишга хизмат қилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент таклифи...

Шу йилнинг 6 март куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг депутатлар ва Сенат аъзолари билан бўлиб ўтган учрашувида Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан халқимиздан келиб тушган таклифлар бўйича маслаҳатлашув қилинган эди.

Учрашувда Президент ҳокимлар бир вақтнинг ўзида халқ депутатлари Кенгашларига ҳам бошчилик қилиши бўйича қоидани бекор қилишни икки босқичда ташкил этишни таклиф этди. Лекин буни вақтни чўзмасдан, имкон қадар тезроқ амалга ошириш зарурлигига эътибор қаратди.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари билан бўлиб ўтган учрашувда партияларнинг ҳукумат таркибини шакллантиришдаги иштироки ва масъулиятини ошириш зарурлигини қайд этиб, буни Конституцияда мустаҳкамлаб қўйишни таклиф этди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Мактаб ўқувчилари учун баҳорги таътил 20 мартдан бошланади

Умумий ўрта таълим мактабларида 18 март (шанба) учинчи чоракнинг сўнгги ўқиш куни бўлиб, тўртинчи чорак 27 март санасидан бошланади — Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (АРГОС) давлат хизматчилари учун навбатдаги сиёсий-маърифат соатини тақдим этди.

▫️ Ушбу соатнинг асосий мавзуси — Салоҳиятли кадрлар захирасини шакллантириш тартиби.

▪️ Кўриш

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Эртага барча учун иш куни, умумхалқ ҳашари ҳам ўтказилади

Президент фармонига кўра, эртага 11 март — 20 март санасидан кўчирилган расман иш куни.

Ҳукуматнинг 2023 йил 4 мартдаги (91-F-сонли) фармойиши билан эса эртага, 11 март, шанба куни умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Депутатлар томонидан “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси қабул қилинди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️ Ўзбекистон Республикаси Конституциясига оид референдум 2023 йил 30 апрель (якшанба) куни бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
Конституциявий суд Конституциявий қонун лойиҳасини кўриб чиқишга киришди

Парламент қуйи палатасининг референдум ўтказиш ҳақидаги қарорининг амалдаги Конституцияга мувофиқлигини аниқлаш бўйича Конституциявий суднинг очиқ суд мажлиси 2023 йил 13 март куни бўлиб ўтиши белгиланди.

Конституциявий суд

Telegram | Instagram | Facebook
Адлия катта маслаҳатчиси Исламджан Эргашходжаев Жиззах вилояти прокурори лавозимига иккинчи муддатга тайинланди.

Telegram | Instagram | Facebook
Умумхалқ хайрия ҳашари 18 март куни ўтказилади

“Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида 2023 йил 11 март куни умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилиши ҳақида аввал хабар берилган эди.

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойиши асосида ушбу умумхалқ хайрия ҳашари Наврўз умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ойи арафасида ҳамда тадбирга пухта тайёргарлик кўриш ва уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида 2023 йил 11 мартдан 18 мартга кўчирилди.

Эслатиб ўтамиз, Президент фармонига кўра, эртага 11 март — 20 март санасидан кўчирилган одатдаги иш куни.

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент шаҳарчаси қурилиш лойиҳалари тақдимоти билан танишди

Лойиҳанинг биринчи босқичда 6 минг гектарда бунёдкорлик қилиш режалаштирилган. Шаҳарча янги маъмурий ва иқтисодий марказ бўлади. Пойтахтимизнинг шарқий қисмида, Юқори Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманлари ҳудудида барпо этилади. 800 минг аҳолига мўлжалланган бўлади.

У ерда вазирлик ва идоралар, олий таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш ташкилотлари, театр, кутубхона, меҳмонхоналар, турар жой бинолари, боғлар ўрин олади. Хусусан, яшил ҳудудлар 363 гектарни ташкил қилиши кўзда тутилган.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент қарори билан:

2023 йилда Тошкент шаҳри электр таъминотини яхшилашга қаратилган 35–110 кВ кучланишли электр тармоқларини ривожлантириш лойиҳаси тасдиқланди. Хусусан:

Юнусобод, Шайхонтоҳур, Мирзо Улуғбек, Яшнобод ва Янгиҳаёт туманларида умумий қуввати 664 МВА бўлган 5 та 110 кВ кучланишли подстанция ҳамда 49,6 км узунликдаги 35 кВ ва 110 кВ кучланишли электр узатиш тармоқлари қурилади;

Юнусобод, Мирзо Улуғбек, Олмазор ва Миробод туманларидаги 4 та подстанцияни реконструкция қилиш орқали уларнинг ўтказиш қувватини 179 МВАга оширилади;

жисмонан эскирган 7,5 км узунликдаги 35 кВ ва 41,7 км узунликдаги 110 кВ кучланишли электр узатиш тармоқларини замонавий турдаги кабель ва симларга алмаштирилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Адлия катта маслаҳатчиси Музаффар Эгамбердиев Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори лавозимига тайинланди.

М.Эгамбердиев тайинловга қадар Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Telegram | Instagram | Facebook
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташриф буюради.

Давлатимиз раҳбари халқ депутатлари вилоят кенгаши сессиясида иштирок этади. Шунингдек, ҳудудда саноат ва қишлоқ хўжалиги ривожи билан танишиш, янги лойиҳаларни ишга тушириш, ҳарбий масканларга ташриф режалаштирилган.

Telegram | Instagram | Facebook