Segment.uz
73.2K subscribers
5.8K photos
1.41K videos
95 files
6.92K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
Fitch Ratings халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтинги баҳосини ВВ- (барқарор кутилма) даражада тасдиқлади.

Таъкидланишича, Ўзбекистоннинг мустаҳкам ташқи ва фискал захиралари, мўътадил давлат қарзи даражаси ва ВВ рейтингига эга мамлакатларга нисбатан юқори ўсиш суръатлари республика суверен кредит рейтингини қўллаб-қувватловчи омиллардан ҳисобланади.

Telegram | Instagram | Facebook
Конституциявий қонун лойиҳасининг якуний таҳрири тайёрланди

Шавкат Мирзиёев
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари, Олий суд раҳбарияти билан учрашди.

Учрашувда Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан халқ томонидан келиб тушган таклифлар якунлари бўйича маслаҳатлашув бўлиб ўтди.

Депутатлар жамоатчилик томонидан юборилган 200 мингдан ортиқ таклифларнинг ҳар бирини синчиклаб ўрганиб чиқишди, бунда халқаро тажриба ҳам инобатга олинди, турли соҳалардан етук мутахассислар ва экспертлар жалб этилди.

Бир неча ой давом этган ўрганишлар натижасида Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Конституциявий қонун лойиҳасининг якуний таҳрири тайёрланди.

Мазкур қонун лойиҳасида ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва давлат бошқаруви соҳаларига оид ўта муҳим ўзгаришлар акс этгани сабабли қонун лойиҳасини референдумга қўйишдан аввал депутатлар Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 83-моддасида белгиланган қонунчилик ташаббусига эга субъектлар билан маслаҳатлашувлар ўтказмоқда.

Бунда парламент ва ҳукумат, жамоатчилик вакиллари қонун лойиҳасига ўз таклифлари ва фикр-мулоҳазаларини билдирмоқда. Шунингдек, мазкур қонун лойиҳаси Конституциявий суд томонидан алоҳида кўриб чиқилиши ва хулоса берилиши қайд этилди.

Маслаҳатлашувлар давом этади.

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев “Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади

▪️ Мукофотланганлар рўйхати

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев “8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонни имзолади

Фармон билан бир гуруҳ хотин-қизлар орден ва медаллар билан мукофотланди.

▪️ Мукофотланганлар рўйхати

Telegram | Instagram | Facebook
Айни вақтда Халқаро конгресс марказида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан тантанали байрам тадбири бўлиб ўтмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёевнинг Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқидан:

— Агар бундан 6 йил аввал олийгоҳларда 110 минг нафар хотин-қиз таҳсил олган бўлса, ҳозирги кунда бу рақам қарийб 5 баробар кўпайиб, 500 минг нафарни ташкил этмоқда. Бу борада қизларимизнинг улуши 50 фоизга етгани тарихимизда мисли кўрилмаган натижадир.

Янги тартибга мувофиқ, магистратурада ўқиётган 10 мингдан ортиқ талаба қизлар учун 68 миллиард сўмдан зиёд контракт пуллари давлат томонидан тўлаб берилди. 65 мингдан кўпроқ талаба хотин-қизларга 727 миллиард сўмга яқин фоизсиз таълим кредити ажратилди.

Эҳтиёжманд оилаларда яшаётган қарийб 2 минг нафар қизлар, шунингдек, мутахассислиги бўйича беш йиллик меҳнат стажига эга бўлган 500 нафардан ортиқ хотин-қизларимиз олийгоҳларга алоҳида квота асосида ўқишга қабул қилинди.

Дунёда чуқур иқтисодий инқироз давом этаётган ҳозирги кунда, қанчалик қийин бўлмасин, зарур маблағ ва имкониятларни топиб амалга ошираётган бундай саъй-ҳаракатларимиз албатта ўз натижасини беради. Олийгоҳларда таҳсил олаётган хотин-қизларимиз орасидан илм-фан, сиёсат ва жамоат арбоблари, машҳур маданият ва санъат, спорт намояндалари етишиб чиқади, деб ишонаман.

Telegram | Instagram | Facebook
Шахматни нолдан бошлаб бепул ўргатувчи канал ишга туширилди

Ўзбекистонда шахматни энг тажрибали устозлардан мутлақо бепул ўрганиш имконини берувчи UzChess YouTube канали ишга туширилди. Каналда бериб бориладиган дарслар орқали энди энг чекка ҳудуддаги ёшларда ҳам малакали устозлардан шахматни бепул ўрганиш имкони бўлади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Вакант лавозимларга танлов эълон қилинди

Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг vacancy.argos.uz порталида давлат органлари ва ташкилотларидаги бўш иш ўринларига очиқ танловлар эълон қилинган.

▪️ Қуйидаги ҳаволалар орқали вакант лавозимлар рўйхати билан танишинг:

Маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоли вакант лавозимлари рўйхати;

Ёшлар етакчиси вакант лавозимлари рўйхати;

Ҳоким ёрдамчиси вакант лавозимлари рўйхати;

Барча вакансиялар рўйхати.

❗️Вакант лавозимларга ўтказилаётган танловларда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизмати вакант лавозимларининг ягона очиқ порталида рўйхатдан ўтишлари талаб этилади.

▪️ Танловга ариза юбориш тартиби

▪️
id.egov.uz сайтидан рўйхатдан ўтиш тартиби

Telegram | Instagram | Facebook
8 март — Халқаро хотин-қизлар куни

Segment.uz жамоаси Ўзбекистон хотин-қизларини 8 март байрами билан чин қалбдан муборакбод этади!

Барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, хонадонларингизга файзу барака тилаймиз.

Telegram | Instagram | Facebook
Давлат ва жамият ҳаётида фаол бўлган раҳбар аёллар

2021 йилда Ўзбекистон тарихида биринчи марта миллий парламентдаги хотин-қизлар сони қарийб 32 фоизга етди (деярли икки баравар ўсган). Ушбу кўрсаткич бўйича дунёдаги 190 та парламент орасида 37 ўринга кўтарилди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Бугун, 9 март куни соат 15:00 да Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади. Унда “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси муҳокама қилинади.

Мазкур тадбир “Ўзбекистон 24”, “Ўзбекистон” телеканаллари, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг расмий веб-сайти, YouTube'даги канали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент аҳоли томонидан тўловларни амалга оширишда қўшимча қулайликлар яратишга қаратилган қарорни имзолади.

▪️Қарорга кўра, 2023 йил 1 майдан бошлаб бенефициари бюджет ва корпоратив буюртмачи ҳисобланган тўловлар бўйича тўлов хизматлари кўрсатганлик учун воситачилик ҳақи (йиғимлар) тўлов шаклидан қатъи назар тўловчи – жисмоний шахсдан эмас, балки тўлов суммасидан чегириб қолиш йўли билан ундирилади.

Бунда, воситачилик ҳақи миқдори тўлов суммасининг бир фоизигача, бироқ жами суммаси Марказий банк томонидан белгиланадиган чегаравий миқдорлардан кўп бўлмаган миқдорда бўлади.

▪️ Ушбу тартиб:

барча турдаги давлат божи ва маъмурий жарималар бўйича тўловлар;

давлат хизматлари марказлари томонидан кўрсатиладиган давлат хизматлари, шу жумладан Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатиладиган давлат хизматларига тўловлар;

мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал, олий ва олий таълимдан кейинги таълим, қайта тайёрлов, малака ошириш ҳамда соғлиқни сақлаш муассасаларига тўловлар;

барча турдаги коммунал хизматлар учун тўловлар;

Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш бўйича ундириладиган тўловлар;

“E-auksion” электрон савдо платформаси ва “K-Savdo” автоматлаштирилган ахборот тизимига тўловлар;

авиа, темир йўл ва бошқа жамоат транспортларига чипталарни харид қилишдаги тўловларга нисбатан татбиқ этилади.

Келажакда мазкур рўйхатга қўшимча тўлов турлари киритилиши мумкин.

Telegram | Instagram | Facebook