Segment.uz
73.2K subscribers
5.8K photos
1.41K videos
95 files
6.92K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
Полковник Шавкат Раҳмонов Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида хизмат қилган.

Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига эса полковник Шуҳрат Алиев тайинланди. Бунгача у Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи эди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент қарорига кўра:

2023 йил 1 апрелдан 2024 йил 1 майга қадар:

▪️ эксперимент тариқасида республика бюджетидан пахта ва (ёки) ғалла етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликларига уларнинг ишчиларининг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари бўйича тўланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини бир вақтнинг ўзида қуйидаги шартларга риоя қилинганда қайтариб бериш тартиби жорий этилади:

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ҳар бир гектар ер учун ойига камида бир нафар ишчининг бандлиги таъминланганда;

ҳар бир нафар ишчи учун ойига меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромад меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг бир бараваридан кам бўлмаган миқдорда белгиланганда;

пахта ва (ёки) ғалла етиштиришга ихтисослашган фермер хўжалиги ўтган йил якуни бўйича Солиқ кодексининг 57-моддаси талабларига жавоб берганда.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий тармоқларда Тожикистондаги Сарез кўлида кучли зилзилалар содир бўлаверса ва кўлдан сув тошса, Ўзбекистоннинг ҳам катта ҳудуди сув тошқинлари остида қолиши мумкинлиги ҳақида хавотирли хабарлар тарқалди.

❗️Мутахассислар бунга ҳеч қандай асос йўқлигини билдиришди. Батафсил видеода кўришингиз мумкин.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (АРГОС) давлат хизматчилари учун навбатдаги сиёсий-маърифат соатини тақдим этди.

▫️ Ушбу соатнинг асосий мавзуси — Давлат хизматчиларида стрессга бардошлиликни ошириш.

▪️ Кўриш

@segmentuz
Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан танишиш мақсадида Қашқадарё вилоятига жўнаб кетди.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қарши олий ҳарбий авиация билим юртида тушлик вақти. Шавкат Мирзиёев билим юрт ошхонасида офицер ва курсантлар билан тушлик устида суҳбатлашди.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Қаршидаги супермаркетлардан бирига кириб, харидорлар билан суҳбатлашди

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Ҳоким бир вақтнинг ўзида халқ депутатлари Кенгашининг раиси бўлмайди

Айни вақтда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўшма йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Депутатлар қайд этишганидек, аввалги муҳокамаларда Конституциявий қонун лойиҳасидан ҳокимларнинг халқ депутатлари Кенгашларига бошчилик қилишини назарда тутувчи қоида чиқариб ташланган эди.

Бироқ, жамоатчилик томонидан берилган таклифларда бундай ўзгаришнинг ўзи етарли эмаслиги, яъни ҳокимлар халқ депутатлари Кенгашларида раҳбар бўла олмаслиги аниқ кўрсатилиши кераклиги билдирилган эди.

Шунга мувофиқ, «ҳоким лавозимини эгаллаб турган шахс бир вақтнинг ўзида тегишли халқ депутатлари Кенгашининг раиси лавозимини эгаллаши мумкин эмас» деган қатъий норма ўрнатилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
Пенсияларнинг ўртача миқдори 1,1 млн.сўмга етказилди ва ўтган йилга нисбaтан 16 фоизга ўсган

Ўтган йил давомида:

— пенсия ва нафақаларнинг энг кам миқдорлари 14 фоизга оширилиб минимал истеъмол харажатлари миқдоридан кам бўлмаслиги таъминланди;

— минимал истеъмол харажатлари миқдоридан (500 минг сўмдан) юқори миқдорлардаги пенсия ва нафақалар эса 12 фоизга оширилди;

— ногиронлик пенсия ва нафақаларининг энг кам миқдори эса 440 минг сўмдан 698 минг сўмгача яъни 1,6 бараварга оширилди.

Бундан ташқари тўловларни банк карталари орқали олувчиларга ҳар ойлик пенсия ва нафақа пулининг 1 фоизи миқдорида қўшимча тўлов жорий қилинди.

Шунингдек, 2023 йил 1 январдан бошлаб пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун иш ҳақининг максимал миқдори яъни юқори чегараси пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг ўн баробаридан ўн икки бараваригача оширилди. Пенсияни ҳисоблашда инобатга олинадиган иш ҳақининг юқори чегараси 3 888 000 сўм этиб белгиланди.

Юқоридагилар натижасида ёшга доир пенсиянинг ўртача миқдори 2023 йил 1 февраль ҳолатига 1,1 млн. сўмни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 16% ўсган.

Telegram | Instagram | Facebook
Тошкент шаҳрида жамоат транспортида вақтга бириктирилган дифференциал тариф режалари жорий этилиши кутилмоқда. Бунда:

Бир марталик тўлов, агар нақд бўлса, 2000 сўм, электрон тўловда эса 1800 сўм бўлиши режалаштирилмоқда;

бир соат ичида автобусдан автобусга биринчи марта ўтиш 70 фоизгача арзонлашади;

иккинчи ва кейинги ўтишлар йўловчи учун бепул бўлади;

автобусдан метрога
ёки метродан автобусга ўтишда тариф 30 фоизгача арзонлашади.

шу билан бирга, жамоат транспортидан кунлик фаол фойдаланувчилар учун бир кунлик лимитсиз тарифлар (6 минг сўм) жорий этилади.

ҳар бир автобус йўналишига икки нафардан назоратчи бириктирилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент Ўзбекистонда тажриба тариқасида дронлар йиғиш бўйича кўрсатма берди

Шавкат Мирзиёев Қарши шаҳридаги Олий ҳарбий авиация билим юртига ташрифи чоғида мутасаддиларга дунёда кузатилаётган хавф-хатарлардан келиб чиқиб, ҳаво мудофаасини янги поғонага кўтариш, тажриба тариқасида учувчисиз қурилмалар йиғишни йўлга қўйиш бўйича кўрсатмалар берди.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Қарши туманидаги янги қурилган мактабда яратилган шароитлар билан танишди

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Кўпчилик менга оммавий ахборот воситаларини ”ёпишни” таклиф қилмоқда, лекин мен буни ҳеч қачон қилмайман

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 🇹🇷 Туркиядаги зилзила оқибатларини бартараф этишда меҳнат қилган Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчиларини турк халқи олқишлар билан кузатмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Магистратура қишки қабулида ўқишга кирган хотин-қизларнинг контракт пуллари ҳам давлат томонидан тўлаб берилади

▪️ Президент фармони ва ҳукумат қарорига кўра, давлат ОТМнинг магистратура босқичида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт-тўловлари қайтариш шартисиз қоплаб берилиши белгиланган.

Бу тартиб, шунингдек магистратура қишки қабулида тўлов шартнома асосида ўқишга қабул қилинган хотин-қизларга ҳам бирдек амал қилади.

Шу боис, магистратурага тавсия этилганлар ушбу имтиёздан фойдаланиш мақсадида ОТМ раҳбариятига ариза билан мурожаат қилишлари мумкин.

Маълумот ўрнида, ушбу тартиб белгиланган муддатга қадар ариза бермаганларга, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинганларга ҳамда нодавлат ОТМнинг магистратураси учун татбиқ этилмайди.

Telegram | Instagram | Facebook
Буюк Британияда 61 та компания 4 кунлик иш ҳафтасини ўз фаолиятида синовдан ўтказди. The Guardian ёзишича, экспериментда иштирок этган ходимлар аҳволи яхшиланган, иш унумдорлиги ҳам ошган ёки камида илгаридек қолган.

Компанияларнинг 56 таси экспериментни давом эттиришни, шу жумладан, 18 таси 4 кунлик иш ҳафтасига тўлиқ ўтишга қарор қилган.

Пилот лойиҳада қатнашган 2900 нафар ходимнинг 5 кунлик иш ҳафтасидек маошлари сақлаб қолинган. Уларнинг 39%и стресслари камайганини, 40%и яхшироқ ухлаганини ҳамда 54%и уй ва иш мажбуриятларини мувозанатга келтиришга муваффақ бўлганини айтган.

Эксперимент натижалари парламентга тақдим этилиши кутилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисларини онлайн тарзда кўриб борасизми?
Anonymous Poll
27%
Ҳа
53%
Йўқ
19%
Ўзимга қизиқ бўлган айримларини кўраман
❗️Ўқув марказларида IT соҳасини ўрганиш учун ҳам таълим кредити берилади

Ҳукуматнинг тегишли қарори (№79, 27.02.2023й) билан, нодавлат таълим ташкилотларининг ўқув курсларида ёшларнинг ахборот технологиялари соҳасида таҳсил олиши учун таълим кредити ажратиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

▪️Қарорга кўра, таълим кредити:

— базавий ҳисоблаш миқдорининг 65 бараваригача (бугунги кунда 19 млн 500 минг сўм) миқдорда;
— Марказий банкнинг асосий ставкасида (бугунги кунда 15%);
бир йиллик имтиёзли давр билан 4 йил муддатга;
— ҳар йили 5 минг нафаргача ёшларга берилади.

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га кирган оила фарзандлари учун гаров ва кафиллик талаб этилмайди.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Энди кешбэк олиш учун Face ID тизимидан ўтиш керак бўлади

Солиқ қўмитаси янги тизим тартибини маълум қилди.

Telegram | Instagram | Facebook
2023 йил 1 мартдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига нисбатан янги турдаги жавобгарлик ва жазо чораларини жорий этишга бир йиллик мораторий ўрнатилади — Президент фармони лойиҳаси

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказди.

▪️ Президентнинг шу йил 16 февралдаги қарори билан “Яшил энергия” компанияси ташкил этилиб, унга дастлабки 10 миллион доллар йўналтирилди.

Навоий ва Самарқанд вилоятларида қуёш электр станциялари ишга туширилди. Бу йил 18 та шундай станциялар барпо этилмоқда. Бу орқали хонадонларга бериладиган электр энергияси 50 фоизга кўпаяди.

Дастурга кўра, жорий йилда тадбиркорлар, ижтимоий соҳа ва аҳоли хонадонларида 1 минг 700 Мегаватт қувватли қуёш панеллари ўрнатиш кўзда тутилган.

Ижтимоий соҳа объектлари ва давлат идораларида 220 Мегаватт, тадбиркорлар томонидан 1 минг 300 Мегаватт ва янги қурилаётган кўп қаватли уйлар томида 15 Мегаватт қувватга эга қуёш панеллари ўрнатилиши айтилди. Бу борада Андижон, Қашқадарё, Сурхондарё, Фарғона, Навоий ва Самарқандда фаол иш бошлаган.

Telegram | Instagram | Facebook