Segment.uz
72.6K subscribers
5.94K photos
1.45K videos
141 files
7.34K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
Audio
#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Ҳар куни соат 18:00 да «Ҳикмат излаб» рукнидаги ибратли ҳикояларни тингланг!

Ҳикоя номи: Онанинг ўтинчи
Давомийлиги: 02:27 дақиқа

#Hikmat_izlab

Инстаграм: https://instagram.com/yangiuzbekiston.uz

Каналга уланиш:
@yangiuzbekiston_uz
7 йил ичида мамлакатимизда 2678 та илмий иш ҳимоя қилинган

🔹Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясининг маълумотига кўра, 2013-2020 йиллар давомида мамлакатимизда жами 2678 та илмий иш ҳимоя қилинган.

Шундан 1710 нафар (64%) эркаклар ва 968 нафар (36%) аёллар фалсафа доктори илмий даражасига эга бўлган.

Энг кўп илмий ишлар техника (482), тиббиёт (366), филология (280), педагогика (271) ва иқтисодиёт фанлари (239) ҳисобига тўғри келмоқда.

🔷Aёллар ўртасида эса филология (181), тиббиёт (180), педагогика (134), техника (98) ва биология (67) энг машҳур фанлар қаторидан ўрин олган.

❇️Aксарият фанлар тармоғида илмий иш ёқлаган эркаклар сони аёлларга нисбатан кўпчиликни ташкил қилади.

Бироқ психология (300%), филология (200%), фармацевтика (200%) ва социология (120%) фанлари бўйича илмий даражага эга бўлган аёллар сони эркаклардан юқори.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш: @yangiuzbekiston_uz
#Иқтибос

🔷 Ватанимиз озодлиги ва халқимиз бахт-саодати йўлида жонини фидо қилган жадидларнинг илмий-маърифий, адабий-бадиий мероси биз учун бугун ҳам беқиёс аҳамиятга эга.

Шавкат Мирзиёев

Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқдан

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш:
@yangiuzbekiston_uz
Ахборот технологиялари, биология, кимё ва геология-минералогия фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражаларини бериш ваколати тақдим этиладиган илмий-тадқиқот ва олий таълим ташкилотлари рўйхати тасдиқланди:

ЎФА Ўсимлик моддалари кимёси институти (кимё)

ЎФА Полимерлар кимёси ва физикаси институти (кимё)

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети (кимё)

ЎзМУ ҳузуридаги Биофизика ва биокимё институти (биология)

ЎФА Ботаника институти (биология)

Бердақ номидаги Қорақалпоқ университети (биология)

Минерал ресурслар институти (геология-минералогия)

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети (АКТ).

📎 Асос: "Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш: @yangiuzbekiston_uz
#Халқаро_ҳамкорлик

🔷 Эртага ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг навбатдаги мажлиси бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев 10 ноябрь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг видеоанжуман шаклида ўтадиган мажлисида иштирок этади.

Делегациялар раҳбарлари устувор йўналишларда кўп томонлама муносабатларни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қиладилар, шунингдек, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашадилар.

👉Манба: Президент матбуот хизмати

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш: @yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ижтимоий_бекат

🔷 Ушбу ижтимоий роликда иқтидори бору, имконияти етарли бўлмаган, қоғозда пианино клавишларини чалган, пианинoнинг ўзини эса фақатгина орзу қиладиган қиз тасвирланган. Унга 5 ташаббус имкон берди.

Энди у ҳақиқий пианино клавишлари орқали куй чала бошлади. Ва катта саҳна...

Фарзандларимизнинг ташаббусларини бугун қўллаб-қувватлайлик!

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш: @yangiuzbekiston_uz
#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Эндиликда каналимиз орқали "Жадидлар дафтари" рукни остида ўзбек зиёлиларининг илм, маърифат ва маънавият ҳақидаги ибратли фикрлари бериб борилади.

“Мия ўзгармагунча бошқа ўзгаришлар негиз тутмас”

Абдурауф Фитрат

#jadidlar_daftari

Каналга уланиш: @yangiuzbekiston_uz
🔷 Тарғибот халқ тилида, янгича ёндашувлар асосида олиб борилади

Сурхондарё вилояти ҳокимлигида “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” маънавий-маърифий тарғибот тадбирларини жойларда юқори савияда, уюшқоқлик билан ўтказишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда ҳудуддаги масъул ташкилотлар раҳбарлари, Республика таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Улуғбек Ташкенбaев раҳбарлигидаги республика тарғиботчилар гуруҳи аъзолари иштирок этди.

🔷 Ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини халқимизга етказишда олимлар, ёзувчи-шоирлар, маданият арбоблари, психологлар ва ёшлардан иборат тарғиботчиларнинг ўрни катта эканлиги алоҳида таъкидланди.

Тарғиботчилар 721 та маҳаллага кириб бориши белгиланди.

Қатор тадбир, лойиҳа, учрашувлардан ташқари “Кексалар маслаҳати” гуруҳлари жамоатчилик билан бирга пиёда юриш акцияларини ўтказади.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш: @yangiuzbekiston_uz
#Инфографика

"Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент Фармонида кўзда тутилган ислоҳотлар

🔹Ноҳақ айбланган 2,3 мингга яқин киши оқланди;

🔹адашиб жиноят йўлига кириб қолгани сабабли озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилиниши мумкин бўлган 3,5 мингдан ортиқ ёшлар ва хотин-қизларга маҳалла ва жамоатчилик кафилликлари асосида енгилроқ жазолар тайинланиб, ўз оилалари бағрида қолдирилди;

🔹инсон ҳуқуқларини қўпол тарзда бузган 60 нафар ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари жиноий жавобгарликка тортилди

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш: @yangiuzbekiston_uz
Тарғиботдан мақсад — одамларни бир жойга тўплаб, қоғоздан маъруза ўқиб бериш бўлмаслиги керак

Самарқанд шаҳридаги “Ёшлар маркази”да тарғибот гуруҳлари аъзолари учун махсус ўқув ташкил этилди.

🔷 Ўқувда тарғибот тадбирларининг мақсади ислоҳотларнинг моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш борасида ҳар бир туман ва шаҳарнинг ўзига хос хусусиятлари, жумладан аҳолининг ёш тоифаси, оилалар таркибини инобатга олиш зарурлиги таъкидланди.

— Бу галги тадбирлар ноанъанавий, ўзига хос тарзда ўтказилиши керак, — деди Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори Иброҳим Йўлдошев. — Мақсад — одамларни бир жойга тўплаб, қоғозга қараб маъруза ўқиб бериш эмас. Аҳолининг, хусусан, карантин даврида тушкунликка тушган фуқароларимизнинг кайфиятини кўтариш, улар қалбида эртанги кунга бўлган ишончни уйғотиш. Асосийси, юртимизда бўлаётган ўзгаришларни одамларга содда тилда, оддий мисоллар билан тушунтириш талаб этилади.

Манба
: Zarnews.uz

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш: @yangiuzbekiston_uz
Audio
#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Ҳар куни соат 18:00 да «Ҳикмат излаб» рукнидаги ибратли ҳикояларни тингланг!

Ҳикоя номи: Яхшиликка шерик
Давомийлиги: 03:03 дақиқа

#Hikmat_izlab

Инстаграм: https://instagram.com/yangiuzbekiston.uz

Каналга уланиш:
@yangiuzbekiston_uz
#Фоторепортаж

🇺🇿 Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида нутқ сўзлади.

Нутқ

➡️ Манба: Президент матбуот хизмати

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш: @yangiuzbekiston_uz
⚡️ Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳияти, бутун мамлакат бўйлаб ўтказилаётган маънавий-маърифий тадбирлар, таниқли сиёсатчилар ҳамда адабиёт вакиллари билан учрашувлар, машҳур санъаткорларнинг чиқишлари ҳақида — @yangiuzbekiston_uz Телеграм каналида кузатиб боришингиз мумкин.

Каналда шунингдек, ибратли ҳикоялар, буюк ватандошларимиздан иқтибослар, фоторепортажлар, ижтимоий роликлар, аудио ва видеолавҳалар ҳам эълон қилиб борилади.

Каналга уланиш: @yangiuzbekiston_uz
"Беш муҳим ташаббус — маҳаллаларда"

Ана шундай шиор остида маданий тарғибот тадбирлари Хоразмда бошланди!

Вилоят мусиқали драма театрида ўтказилган тадбир доирасида спорт мусобақалари, театр томошалари, китоблар ярмаркаси, қўл меҳнати намуналари кўргазмаси ҳамда концерт дастури ташкил этилди.

➡️ Эндиликда бу каби тадбирлар ҳар бир маҳаллага кириб боради.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш: @yangiuzbekiston_uz