Segment.uz
51.5K subscribers
4.68K photos
1.05K videos
35 files
4.05K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 facebook.com/vacancy.argos.uz
📲 instagram.com/vacancy.argos.uz

Лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун — https://tirikchilik.uz/segmentuz
Download Telegram
Шавкат Мирзиёев:

Марказий банк ҳар йили 3-4 курс талабалари ўртасида танловлар эълон қилиб, 60 нафар талабани ҳақ тўланадиган стажировкага жалб қилиш тизимини йўлга қўйган. Стажировка якунида энг яхши талабаларга доимий иш таклиф қилинади.

Худди шундай ишларни Иқтисодиёт, Молия, Қурилиш, Энергетика, Қишлоқ ва Сув хўжалиги вазирликлари, солиқ, кадастр идоралари тизимли ташкил этиши шарт.

@segmentuz
⚡️ Вилоят ҳокимлари, ректорларга 1 апрелдан бошлаб ҳар бир олийгоҳда меҳнат ярмаркаларини ўтказиш топширилди.

@segmentuz
⚡️ Бир ой ичида ўзгариш қилмаган ҳудуд раҳбари ва олийгоҳ ректори ишдан олинади — Президент

2022 йилда хусусий шерикчилик асосида 19 минг ўринли 47 та талабалар ётоқхонасини қуриш белгиланган бўлиб, субсидиялар учун бюджетдан 180 миллиард сўм ажратилган.

Бугунги кунда Андижон, Самарқанд ва Тошкент шаҳридан ташқари бошқа ҳудудларда иш бошланмагани танқид қилинди.

“Бир ой ичида ўзгариш қилмаган ҳудуд раҳбари ва олийгоҳ ректори ишдан олинади”, — деди Давлат раҳбари.

@segmentuz
⚡️ Украинадан қайтган талабаларни ўзимиздаги олийгоҳларда ўқишини давом эттириши учун шароит яратилади — Президент

“Бугунги кунда Украина олийгоҳларида 370 дан зиёд ёшларимиз таълим олмоқда ва шундан 200 га яқини Ватанга қайтарилди. Қолганларини ҳам яқин 1 ҳафтада қайтариш учун барча чораларни кўраяпмиз”, деди Президент.

Олий таълим вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, вилоят ҳокимлари бошчилигида комиссия ташкил этилиши белгиланди. Комиссия бир ҳафта муддатда Украинадан қайтган талабаларни ўзимиздаги олийгоҳларда ўқишини давом эттириши учун барча шароитларни яратиб беради.

@segmentuz
Мигрантлар ва уларнинг оила аъзоларига моддий ёрдам кўрсатилади

1 майдан ҳар йили ҳоким ёрдамчилари
ёзма тавсияномасига асосан боқувчиси хорижга меҳнат миграциясига чиқиб кетган ва “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатда бўлган оилаларга 540 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади.

@segmentuz
Шавкат Мирзиёев талабалик йиллари ҳақида

Президент олий таълим муассасалари талабалари бандлигини таъминлаш орқали уларнинг турмуш даражасини яхшилаш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилишида ўзининг ёшлик йилларини ёдга олди.

«Мен ўзим талаба бўлганимда иккита жойда ишлар эдим. Бизда «военная кафедра» бор эди ва насосларни «регулировка» қилиш бўйича. Ҳозиргача эсимдан чиқмайди, иккита жойда яхши ойлик олар эдим. 56 сўм битта кафедрадан, 42 сўм битта кафедрадан», — деди президент.

@segmentuz
⚡️ Бир гуруҳ иқтидорли қизлар Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланди

Президент бир гуруҳ иқтидорли қизларни аъло хулқи, ноёб истеъдоди, зукколиги, ташаббускорлиги ва жамоатчилик фаолиятида эришган алоҳида ютуқлари учун Зулфия номидаги давлат мукофоти билан тақдирлаш ҳақидаги қарорни имзолади.

▪️Тақдирланганлар рўйхати

@segmentuz
⚡️ Бир гуруҳ хотин-қизлар давлат мукофоти билан тақдирланди

Президентнинг «8 Март – Халқаро Хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида»ги фармони эълон қилинди.

Фармонга мувофиқ, бир гуруҳ хотин-қизлар мукофотланди.

▪️ Мукофотланганлар рўйхати

@segmentuz
#Тайинлов

Исмаилов Шерзод Хоразм вилояти ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Ш.Исмаилов тайинловга қадар Ўзбекистон Республикасининг Индонезиядаги элчихонаси савдо иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритган.

@segmentuz
Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ҳузурида «Олима аёллар жамияти» тузилади. Заҳматкаш олималарнинг машаққатли ва шарафли меҳнатини муносиб рағбатлантириш, улар учун ҳар жиҳатдан қулай шароит яратиш мақсадида «Олима аёллар жамияти»га ҳар йили 50 миллиард сўм маблағ ажратилиши таъкидланди — Президент

@segmentuz
⚡️ Илк ҳоким ёрдамчиси туман ҳокими бўлди

Менглибеков Бахтияр Бекмурзаевич
— Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Б.Менглибеков Мўйноқ тумани “Мадели” овул фуқаролар йиғинидаги тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси лавозимида фаолият юритган.

▪️ Манба

@segmentuz
Магистратурада ўқиётган барча қизларнинг контракт пуллари тўлиқ бюджетдан қопланади, хотин-қизлар учун алоҳида университет очилади

Бугун Халқаро конгресс марказида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан тантанали байрам тадбири ташкил этилди.

Тадбирда сўзга чиққан давлат раҳбари, жумладан, қуйидагиларни таъкидлаб ўтди:

Келгуси ўқув йилидан бошлаб магистратурада ўқиётган барча қизларнинг контракт пулларини тўлиқ бюджетдан қоплаб бериш учун ҳар йили 200 миллиард сўм маблағ йўналтирилади;

2022—2026 йилларга мўлжалланган Хотин-қизлар таълимини қўллаб-қувватлаш миллий дастури доирасида Тошкентда хотин-қизлар учун алоҳида университет ва жойларда унинг техникумлари ташкил этилади;

Барча талаба қизларга таълим контрактларини тўлаш учун 7 йил муддатга фоизсиз кредит бериш тартиби жорий қилинади.

@segmentuz
Алланиязов Камалбай Аманбаевич — Қорақалпоғистон Республикасининг Бўзатов тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

К.Алланиязов тайинловга қадар Бўзатов тумани "Еркиндарья шаруа" чорвачилик ва деҳқончиликга ихтисослашган масъулияти чекланган жамияти раҳбари сифатида фаолият юритган.

▪️ Манба

@segmentuz
Давлат ва жамият бошқаруви соҳасидаги аёллар

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати томонидан давлат органлари ва жамоат ташкилотларида фаолият юритаётган 40 нафар аёлларнинг ТОП-40 рўйхати эълон қилинди.

@segmentuz
#Азиз_ва_муқаддас_аёл

Шавкат Мирзиёев:
Агар биз меҳр-оқибат ва садоқат тимсоли бўлган меҳрибон ва мўътабар аёлларга битта яхшилик қилсак, ишонинглар, бу ўзимизга ўнта яхшилик бўлиб қайтади.

💐Байрамингиз муборак бўлсин, азиз опа-сингиллар!

@segmentuz
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигида ўзгаришлар

Назиров Назиржон Таҳиржанович
уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Унинг ўрнига Жураева Озода Абдурахимовна тайинланди. Шу кунгача у Навоий шаҳридаги «Ҳумо Зилола барҳаёт» профессионал бошқарув компанияси раҳбари сифатида фаолият юритган.

@segmentuz
Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосарлари тайинланди

Содиқжон Турдиев
маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача у маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосари эди.

Абдулла Турсунов маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача у Президент Администрацияси масъул ходими сифатида фаолият юритган.

Мухтар Мухитдинов маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача у Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари эди.

@segmentuz
Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раисининг ўринбосарлари ҳам тайинланди

Озода Парпибаева
Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Раъно Турдибоева
ва Нодира Эгамбердиева Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раисининг ўринбосарлари бўлди.

@segmentuz
Жорий йилнинг январь-февраль ойларида 687 миллион доллар хорижий инвестиция ўзлаштирилган. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган йиғилишда айтиб ўтилди.

Таъкидланишича, йил бошидан 506 та лойиҳа доирасида умумий қиймати 337 миллион доллар бўлган қувватлар ишга туширилиб, 7 мингта янги иш ўрни яратилган.

Ўтган икки ойда экспорт ҳажми 1,7 миллиард доллардан ортиб, 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 20 фоизга ошган.

Жорий йилнинг икки ойида инфляция даражаси 1,38 фоизни ташкил этган, бу 2021 йилнинг шу давридаги кўрсаткичдан (1,7 фоиз) паст.

Айни пайтда глобал бозорлардаги нархларнинг кескин тебранишини ҳисобга олиб, мутасаддиларга ички бозорда нархлар барқарорлигини сақлаш, энг аввало, аҳолини етарли миқдорда озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар кўриш лозимлиги таъкидланди.

@segmentuz
#Тайинлов

Рахманова Зебинисо Пулатовна Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари — оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

@segmentuz
#Тайинлов

Абдуллаева Гулнорахон Маърифжоновна Андижон вилояти ҳокими ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланди.

@segmentuz