Segment.uz
72.5K subscribers
5.94K photos
1.45K videos
141 files
7.34K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Ислоҳот — аввало халқ учун!

“Янги Ўзбекистон — янгича дунёқараш” маънавий-маърифий лойиҳаси доирасидаги илк тадбир Тошкент шаҳридаги 40-умумтаълим мактабида намунали тарзда ташкил этилди.

🔷 Тадбир доирасида ўқувчи-ёшлар 5 муҳим ташаббус атрофида турли мусобақалар, мулоқот ва танловларда иштирок этишди.

🔷 Эслатиб ўтамиз, ушбу йўналишдаги тадбирлар йил давомида республикамизнинг барча маҳаллаларида ўтказилиши режалаштирилган.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Бизни кузатиб боринг:
https://t.me/yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Суюкли шоиримиз Эркин Воҳидов сўзи билан айтилган “Инсон қасидаси"ни севиб ўқиймиз

🇺🇿 Яқинда ушбу шеър асосида саккиз тилда, дунёнинг машҳур санъаткорлари ижросида янграган қўшиқ инсон қалби манзараларини, миллатимиз тарихининг илдизлари нақадар чуқур эканлигини кўрсатди.

Қўшиқни бу тарзда куйлаш таклифи Президент Шавкат Мирзиёев томонидан билдирилган.

— Улуғ шоиримизнинг “Инсон қасидаси” беназир асар. Уни бир қанча тилларга таржима қилиб, куйга солиб қўшиқ қилиб айтинглар. Ҳозир ҳам инсон ғояси қанчалар ноёб ва азиз эканлигини одамлар, ёшлар билсин, — деган эди Президент.

...Келдинг оламга, демак, этмас уни сўрмак, емак,
Ерни этмоғинг керак бўстон ўзинг, ризвон ўзинг...

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш👉 @yangiuzbekiston_uz
#Инфографика

Қорақалпоғистонда туман ва тармоқларни ривожлантириш бўйича 10 устувор йўналиш

1️⃣ Туманлар ва маҳаллаларни жадал ривожлантириш;
2️⃣ Аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш;
3️⃣ Инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш;
4️⃣ Орол муаммосининг салбий таъсирини юмшатиш;
5️⃣ Хизмат кўрсатиш соҳаси салоҳиятини тўлиқ ишга солиш;
6️⃣ Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш;
7️⃣ Аҳолини уй-жой билан таъминлаш;
8️⃣ Ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш;
9️⃣ Ёшлар ва аёлларни қўллаб-қувватлаш;
🔟 Жиноятчиликнинг олдини олиш.

🔘Жўқорғи Кенгеснинг навбатдан ташқари сессияси, 2020 йил 2 октябрь

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш: @yangiuzbekiston_uz
​​🇺🇿 Эртанги кунга ишонч — тараққиёт учун муҳим омилдир!

Халқимиз синовли кунларни яшамоқда. Пандемия шароитида аҳоли кайфиятини кўтариш, эртанги кунига ишониши учун мотивация бериш, ислоҳотларни англаши ва иштирокчисига айланиши бугун ҳар қачонгиданда муҳим.

“Янги Ўзбекистон — янгича дунёқараш” маънавий-маърифий тарғибот лойиҳаси шу мақсадда ишлаб чиқилди. Лойиҳанинг махсус канали ишга тушди.

“Янги Ўзбекистон — янгича дунёқараш” расмий канали орқали:

🔷 мамлакатимизда турли соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар
🔷 халқаро муносабатлар
🔷 ёшлар ҳаёти
🔷 халқимиз турмуш-тарзи ва фаолиятига оид сўнгги янгиликлар ҳам бериб борилади.

Атоқли олимлар, шоир-ёзувчилар, спорт усталари билан интервюлар, учрашувлардан репортажларни етказиб борамиз.

🔷 Шунингдек, халқимиз, ёшларимизнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, маданий ҳордиқ чиқаришлари учун турли хилдаги совғали викториналар ҳам ташкил этиб борилади.
🔷 “Буюклар фикри”, “Муваффақият сирлари”, “5 та ташаббус” каби рукнлар остида вақтингизни мазмунли ўтишига кўмакчи бўламиз.
🔷 Осойишта кунларимиз, тинчлик шукуҳи, халқимиз орзу-мақсадларини тараннум этган наволар, кўнгилга яқин шеърлар, миллий фильмлардан трейлерлар ҳам тақдим қилиб борилади.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш: @yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔷 ... Биз биладурмизким, миллатни энг оғир кунларда ҳам китоб, адабиёт қўллагай. Адабиёт — абадият демакдир.

Сиз бизнинг жисмимизнигина тупроққа, лойга қоришга имконлисиз. Бизни биз қилган ҲАҚИҚАТни эмас. Уни қанча букманг, шунча қаддини тиклайверар. Ўзбек зиёси ўлмагай...

Абдулла Қодирий

🔷 Ушбу ижтимоий ролик илм, маърифат ва ҳақиқат йўлида курашган миллатимиз қаҳрамони ҳақида...

👨‍👩‍👦‍👦 Оилангиз даврасида томоша қилинг!

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш: @yangiuzbekiston_uz
Audio
#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Ҳар куни соат 18:00 да «Ҳикмат излаб» рукнидаги ибратли ҳикояларни тингланг!

Ҳикоя номи: Ота вақти
Давомийлиги: 02:24 дақиқа

#Hikmat_izlab

Инстаграм: https://instagram.com/yangiuzbekiston.uz

Каналга уланиш:
@yangiuzbekiston_uz
#Инфографика

Ўзбекистонда ҚВПлар ва оилавий поликлиникалардаги тиббий хизмат тизими, шифокорлар ва ўрта тиббиёт ходимларининг вазифалари тўлиқ қайта кўриб чиқилади.

🔹Аҳоли эҳтиёжидан келиб чиқиб, келгуси йили 100 та қишлоқ врачлик пункти ва 24 та оилавий поликлиника ташкил этилади.
🔹17 та ихтисослашган тиббиёт маркази ҳудудий шифохоналар билан боғланиб, телемедицина орқали тажриба алмашинувни ривожлантиради.
🔹“Қишлоқ шифокори” дастурига мувофиқ чекка ҳудудлардаги бирламчи бўғинга ишга кирган тиббиёт ходимларига 30 млн сўм миқдорида бир марталик пул маблағи берилади, улар уй билан таъминланади.

🔘 Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган йиғилиш, 2020 йил 6 ноябрь

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash #8noyabr #tibbiyotxodimlarikuni

Каналга уланиш: @yangiuzbekiston_uz
«Ҳар бир педагог ўзини ўзгартириши шарт», — Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари

Наманган шаҳридаги “Маданият уйи” ҳамда 48-умумтаълим мактабида "Янги Ўзбекистон — янгича дунёқараш" мавзусида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди.

Унда ҳудуддаги давлат ва нодавлат ташкилотлари вакиллари, шоир ва ёзувчилар, журналистлар ҳамда кенг жамоатчилик қатнашди. Йиғилганларга лойиҳанинг мақсад ва вазифалари атрофлича тушунтирилди.

Бугун биз Янги Ўзбекистонни дунёга танитиш учун ишга киришдик. Бунинг учун аввало ҳар бир педагог ўзини ўзгартириши шарт. Халқимиз ҳаётига чуқур кириб боришимиз, уларнинг муаммоларини ўрганишимиз, энг асосийси юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни содда тилда тушунтириб беришимиз зарур, – деди Олий ва ўрта махсус таълим вазири биринчи ўринбосари Ў.Саломов. — Шунда бутун халқимиз ҳам ислоҳотларга хайрихоҳ бўлади.

Лойиҳа вилоят бўйлаб старт олди!

Каналга уланиш: @yangiuzbekiston_uz
#Инфографика

Ўзбекистонда яширин иқтисодиётни қисқартириш мақсадида:
▫️ валюта бозори либераллаштирилди;
▫️ янги солиқ тизими жорий этилди;
▫️ 100 га яқин рухсат бериш ва лицензиялаш қоидалари қисқартирилди.

2021 йилдан бошлаб:
🔹 ҳар бир инвестиция лойиҳаси коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилади. Ушбу тизим марказлашган маблағлар ҳисобига амалга ошириладиган барча лойиҳаларга татбиқ этилади;
🔹давлат органлари, корхоналар ва ҳудудларда коррупция ва яширин иқтисодиёт рейтинг методикаси ишлаб чиқилади. Ушбу рейтинг натижалари эълон қилиб борилади, шу асосида барча раҳбарларнинг шахсий масъулияти баҳоланади.

🔘 Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган йиғилиш, 2020 йил 27 июль

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш: @yangiuzbekiston_uz
Audio
#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Ҳар куни соат 18:00 да «Ҳикмат излаб» рукнидаги ибратли ҳикояларни тингланг!

Ҳикоя номи: Қаҳва доначалари
Давомийлиги: 02:10 дақиқа

#Hikmat_izlab

Инстаграм: https://instagram.com/yangiuzbekiston.uz

Каналга уланиш:
@yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шухрат Исмоилов, Давлат солиқ қўмитасида жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи:

❗️Аслида чет элда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларимиз учун катта имконият берилмоқда.

Хусусан улар томонидан ўз хоҳишларига асосан бир йилда 111500 сўм миқдорида ёки 10 АҚШ доллари миқдорида ижтимоий солиқларни тўласа - чет элда меҳнат фаолиятини амалга оширган даврлари учун иш стажи ҳисобга олиниши белгиланди.

Шунингдек чет элда меҳнат фаолиятини амалга ошириб топган даромадлари Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилган фуқаролар каби жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод қилинган.

#Мигрантлар

Инстаграм: https://instagram.com/yangiuzbekiston.uz

Каналга уланиш:
@yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ijtimoiy_bekat

Беш ташаббус — беш имконият

...Беш ташаббусдан бирин танла, маҳкам тут.
Доим мақсад сари олға юр, югур,
Унутма ғалаба фақат меҳнатдан,
Ортингда Юрт шаъни ишончи турар...

Болам, ишонч камарин боғла мустаҳкам!

🔷 Ушбу ижтимоий ролик орқали беш муҳим ташаббуснинг ёшлар ва мамлакат ҳаётидаги роли намойиш этилган.

👉 Жамоангиз даврасида томоша қилинг.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш: @yangiuzbekiston_uz
Навоийда тарғиботчилар 320 та маҳалла ва овул халқи билан учрашади

Навоий шаҳридаги “Ёшлар маркази”да вилоят ҳокими Қ.Турсунов, Республика ишчи гуруҳи аъзолари, ҳудуддаги масъул ташкилотлар раҳбарлари, журналистлар иштирокида “Янги Ўзбекистон — янгича дунёқараш” тарғибот лойиҳасини сифатли ва халқчил тарзда ташкил этиш мақсадида йиғилиш ўтказилди.

Даставвал вилоят ҳокими лойиҳанинг мазмун-моҳияти ҳақида йиғилганларга тушунча берди.

— Биз аввало вилоятдаги 320 га яқин маҳалла ва овулларга кириб борамиз. Халқимизни юртимиз ва жаҳонда бўлаётган сиёсий, ижтимоий-иқтисодий вазиятдан хабардор қиламиз. Аҳолининг кайфиятини кўтариш, меҳр-оқибат, шукроналик, ўзаро ёрдам каби миллий ва умуминсоний қадриятларни янада кучайтиришга қаратилган маданий-маърифий тадбирларни ташкил этамиз, — деди Республика ишчи гуруҳи аъзоси, Тошкент давлат техника университети ректори С.Туробжанов.

Бугун тадбирлар олдидан ҳудудий тарғиботчилар учун икки кунлик ўқув бошланди.

Каналга уланиш:
@yangiuzbekiston_uz
Audio
#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Ҳар куни соат 18:00 да «Ҳикмат излаб» рукнидаги ибратли ҳикояларни тингланг!

Ҳикоя номи: Онанинг ўтинчи
Давомийлиги: 02:27 дақиқа

#Hikmat_izlab

Инстаграм: https://instagram.com/yangiuzbekiston.uz

Каналга уланиш:
@yangiuzbekiston_uz
7 йил ичида мамлакатимизда 2678 та илмий иш ҳимоя қилинган

🔹Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясининг маълумотига кўра, 2013-2020 йиллар давомида мамлакатимизда жами 2678 та илмий иш ҳимоя қилинган.

Шундан 1710 нафар (64%) эркаклар ва 968 нафар (36%) аёллар фалсафа доктори илмий даражасига эга бўлган.

Энг кўп илмий ишлар техника (482), тиббиёт (366), филология (280), педагогика (271) ва иқтисодиёт фанлари (239) ҳисобига тўғри келмоқда.

🔷Aёллар ўртасида эса филология (181), тиббиёт (180), педагогика (134), техника (98) ва биология (67) энг машҳур фанлар қаторидан ўрин олган.

❇️Aксарият фанлар тармоғида илмий иш ёқлаган эркаклар сони аёлларга нисбатан кўпчиликни ташкил қилади.

Бироқ психология (300%), филология (200%), фармацевтика (200%) ва социология (120%) фанлари бўйича илмий даражага эга бўлган аёллар сони эркаклардан юқори.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш: @yangiuzbekiston_uz
#Иқтибос

🔷 Ватанимиз озодлиги ва халқимиз бахт-саодати йўлида жонини фидо қилган жадидларнинг илмий-маърифий, адабий-бадиий мероси биз учун бугун ҳам беқиёс аҳамиятга эга.

Шавкат Мирзиёев

Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқдан

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш:
@yangiuzbekiston_uz
Ахборот технологиялари, биология, кимё ва геология-минералогия фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражаларини бериш ваколати тақдим этиладиган илмий-тадқиқот ва олий таълим ташкилотлари рўйхати тасдиқланди:

ЎФА Ўсимлик моддалари кимёси институти (кимё)

ЎФА Полимерлар кимёси ва физикаси институти (кимё)

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети (кимё)

ЎзМУ ҳузуридаги Биофизика ва биокимё институти (биология)

ЎФА Ботаника институти (биология)

Бердақ номидаги Қорақалпоқ университети (биология)

Минерал ресурслар институти (геология-минералогия)

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети (АКТ).

📎 Асос: "Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш: @yangiuzbekiston_uz