Segment.uz
57.6K subscribers
4.92K photos
1.13K videos
44 files
4.68K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

Лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун — https://tirikchilik.uz/segmentuz
Download Telegram
⚡️Фоторепортаж: Бугун Aндижон шаҳридаги Президент мактабида ҳам янги ўқув йили бошланди

@yangiuzbekiston_uz
⚡️Давлат хизматчилари учун ўқув соати бошланди

Ушбу ўқув вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари раҳбар ва масъул ходимларига мўлжалланган.

🎬
"Сиёсий-маърифат соати"да бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари ҳақида маълумот бериб келинмоқда.

▶️
Мазкур ўқувни айни дамда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ilm.argos.uz платформаси ҳамда YouTube саҳифасида ушбу ҳавола https://www.youtube.com/watch?v=RaWxc2cFOIM орқали томоша қилишингиз мумкин.

@yangiuzbekiston_uz
Facebook ўз номини Меtа`га ўзгартиради ва одамлар жамоалар яратиши ва бизнесни ривожлантириши мумкин бўлган «метаолам» қуради

Facebook асосчиси Марк Цукерберг компания номини Меtа`га ўзгартирганини ва одамлар мулоқот қилиши, жамоалар яратиши ва бизнесни ривожлантириши мумкин бўлган «метаолам» қуриш ҳақидаги режаларини эълон қилди.

— Метаоламнинг ўзига хос хусусияти борлик ҳисси бўлади — гўё сиз бошқа одамнинг ёнида ёки бошқа жойда бўлгандек. Ўзини бошқа одамга яқин ҳис қилиш ижтимоий технологияларнинг асосий орзусидир, — деди Марк Цукерберг.

Унинг таъкидлашича, «метаолам» одамлар ҳатто бирга бўлолмаса ҳам, бошқалар билан ёрқин таассуротларни баҳам кўришга ва жисмоний дунёда қила олмаган нарсаларни биргаликда бажаришга имкон беради.

@yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ ЯИМ ҳажми 6,9 фоизга ўсди

Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасида бўлиб ўтган мажлисда айтиб ўтилди. Таъкидланишича, жорий йилнинг 9 ойида ЯИМ ҳажми 6,9 фоизга ўсди, йиллик инфляция даражаси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 0,9 фоизга пасайган, иқтисодиётга киритилган инвестициялар 5 фоизга ўсган.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️Мактаб ўқувчилари учун кузги таътил қачондан бошланиши маълум қилинди

Мактаб ўқувчилари учун I чоракнинг сўнгги куни 3 ноябрга тўғри келиб, 4 ноябрь куни кузги таътилнинг илк куни саналади.

Таътил 6 календарь кун, яъни 9 нояргача давом этади.

II чорак эса 10 ноябрдан бошланади, дея хабар берди Халқ таълими вазирлиги.

@yangiuzbekiston_uz
Ўзбекистон Президенти сайлови натижалари тўғрисида Марказий сайлов комиссиясининг қарори эълон қилинди.

@yangiuzbekiston_uz
1 ноябрдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради?

🧑🏻‍🦽 Имконияти чекланган шахслар давлат хизматларидан фойдаланганда 50 фоизлик чегирма берилади

💵 Ҳудудида хонадонлар сони мингдан ортиқ бўлган маҳалла ходимларининг маошлари 35 фоизга оширилади.

🏥 Имтиёзли тоифадаги шахсларга айрим тиббий хизматларни нодавлат тиббиёт ташкилотларида кўрсатиш бюджет ҳисобидан қоплаб берилади.

💰 Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш жамғармалари ташкил этилади.

💻 Меҳнат миграциясида талаб юқори бўлган касблар тўғрисида ягона маълумотлар базаси яратилади.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда синов тариқасида аҳолини онлайн рўйхатга олиш бошланди.

1-5 ноябрь кунлари Ўзбекистондаги ва хориждаги барча фуқаролар census.stat.uz сайти орқали ихтиёрий қатнашиши мумкин.

@yangiuzbekiston_uz
🇺🇿 Ўзбекистон армияси янгиланган Global Firepower Index – 2021 рейтингида дунёда 51-ўринни эгаллади.

Рейтингга кўра, Ўзбекистон армияси 70 минг ҳарбий хизматчидан иборат бўлиб, унинг таркибида 194 та ҳаво техникаси, 420 та танк, 98 та ёппасига ўқ узиш тизимлари, 1,2 минг зирҳли техника, 60 та артиллерия қуроли мавжуд.

Шу билан бирга, мамлакат Марказий Осиёда биринчи ўринни эгаллади (Қозоғистон – 61, Туркманистон – 86, Қирғизистон – 93, Тожикистон – 99).

Собиқ СССР давлатлари орасида Ўзбекистон тўртинчи ўринни эгаллаб, фақат Россия (2-ўрин), Украина (25-ўрин) ва Беларус (50-ўрин) армияларидан ортда қолмоқда.

@yangiuzbekiston_uz
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев 2022 йил учун солиқ тушумлари ҳамда бюджет параметрлари юзасидан йиғилиш ўтказади.

Шунингдек, бугун давлатимиз раҳбари раислигида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш, дарахтларни экиш, парваришлаш ва кўкаламзорлаштириш тизимини самарали ташкил этиш чора-тадбирларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ҳам ўтказилади.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️ Сўх аэропортига дастлабки синов парвози амалга оширилди

Сўх туманининг “Навобод” маҳалласи ҳудудида барпо этилган янги аэропорт дастлабки синов парвозини қабул қилди.

Humo Air авиакомпаниясига қарашли Ан-2П йўловчи ташиш самолёти Фарғона халқаро аэропортидан соат 12:30 да ҳавога кўтарилди ва соат 13:10 да Сўх аэропортига келиб қўнди. Жавоҳир Маърупов командирлигидаги экипаж томонидан амалга оширилган парвоз муваффақиятли якунланди.

Эслатиб ўтамиз, узунлиги 700 метр, умумий майдони 7 гектар бўлган Сўх аэропортининг қурилиш ишлари учун давлат бюджетидан 6 миллиард 800 миллион сўм маблағ ажратилган.

@yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев:

Муаллим ва шифокорларнинг ойлик иш ҳақи босқичма-босқич оширилади. Ушбу мақсадлар 2022 йилда давлат бюджетидан 350 млрд сўм ажратилади.

@yangiuzbekiston_uz
#LIVE

⚡️Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди

Кун тартибига аҳолини сифатли уй-жой билан таъминлаш, "Янги Ўзбекистон" массивларини барпо этиш ҳамда шаҳарлар, туман марказлари ҳамда аҳоли пунктларида экологик вазият ва ҳаво тозалигини яхшилаш мақсадида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш масалалари киритилган.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️ Mамлакатимиздаги ёшлар сони ҳақида биласизми?

Давлат статистика қўмитаси маълумотларга кўра, 2021 йил 1 январь ҳолатига юртимизда 14–30 ёшдаги жами доимий аҳоли сони 9 миллион 726 минг 608 нафарни ташкил этган.

🧍🏻Ўғил болалар – 4 973 204 нафар
🧍🏻Қиз болалар – 4 753 404 нафар

2021 йил 1 январь ҳолатига юртимизда 0–14 ёшдаги жами болалар сони 10 миллион 175 минг 819 нафарни ташкил этган.

@yangiuzbekiston_uz
#Фоторепортаж

⚡️Ихтисослаштирилган мактабларнинг ўқувчиларига замонавий эшитиш аппаратлари топширилмоқда

“Замин” фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёйева Жиззах вилоятига ташрифи давомида Зарбдор туманидаги 1 ва 2-сонли мактабларда бўлди.

— Олдимизда турган муҳим вазифалардан бири, сиз ўзингизни намоён қилишингиз учун зарур шароитларни яратиб бериш. Ўқишда, ишда, ижодда, спортда, ижтимоий фаолиятда ўзингизни топа олишингизни истаймиз. Қобилиятингиз, қизиқишларингизни юзага чиқаришда ҳеч қандай тўсиқ бўлмасин, деймиз, — деди Зироат Мирзиёева ўқувчилар билан учрашувда.

@yangiuzbekiston_uz