Segment.uz
73.9K subscribers
6.57K photos
1.64K videos
177 files
8.74K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
Тошкент — 2027 йилда туркий дунёнинг сайёҳлик маркази!

Тошкентнинг 2027 йилда Туркий дунёнинг туризм пойтахти деб эълон қилиниши мамлакат учун катта имконият деса бўлади. Бу мақом Ўзбекистонни халқаро сайёҳлик харитасида янада танитишга хизмат қилиши мумкин.

7 ноябрь куни Истанбулда ўтказилган маросимда Туркиянинг 2026 йилги туризм пойтахти Анқаранинг рамзий калити Ўзбекистон Туризм қўмитаси раиси Абдулазиз Аккуловга топширилди.

Энди 2027 йил давомида Тошкент ва бошқа ҳудудларда халқаро тадбирлар, маданий лойиҳалар ва туризм ташаббусларини амалга ошириш учун янги имкониятлар очилса ажаб эмас.

Истанбулдаги учрашувларда Туркиянинг халқаро меҳмонхона брендларини Ўзбекистонга жалб қилиш, қўшма тадбирлар ўтказиш ва турк киноижодкорларини мамлакатимизга таклиф этиш масалалари ҳам муҳокама қилинган.

Энг муҳими, бу мақомни шунчаки фахрли унвон сифатида эмас, балки янги сайёҳлар, инвестициялар жалб қилиш ва Ўзбекистонни янада жозибадор қилиб кўрсатиш имконияти сифатида ишга солиниши керак.
❗️ Тошкент автобусларида йўл ҳақи тўловлари назорати кучайтирилди

Транспорт вазирлиги маълумотига кўра, пойтахтда йўл ҳақини тўламаганларни аниқлаш бўйича кучайтирилган назорат-рейд тадбирлари ўтказилмоқда. Қоидабузарларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилмоқда.

Йил бошидан буён 146 минг 537 та баённома тузилган:

➖ январь–октябрда — 138 минг 780 та (шундан октябрнинг ўзида — 25 минг 596 та);

➖ 1–9 ноябрда — 7 минг 757 та, яъни кунига ўртача 862 та.

Вазирлик йўловчиларни жамоат транспортида белгиланган қоидаларга риоя қилишга ва йўл ҳақини ўз вақтида тўлашга чақирди.

Telegram | Instagram | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Педагоглар ипотека субсидиясига аризани онлайн топшириши мумкин

Ҳукумат қарорига (ВМҚ-69-сон, 19.02.2026 й.) мувофиқ, давлат бюджети ҳисобидан ипотека кредити бошланғич бадалининг 25 фоиз қисми қоплаб берилади.

Аризани онлайн топшириш учун:

🔹 my.gov.uz портали ёки MyGov иловасига кириш;
🔹 “Педагогларга турар жой сотиб олиш учун субсидия” хизматини танлаш;
🔹 керакли маълумотларни киритиб, аризани юбориш лозим.

Ариза Давлат хизматлари марказлари орқали ҳам қабул қилинади.

Субсидия камида 15 йил стажга эга, олий малака тоифасидаги (бош ўқитувчи лавозимидаги), 60 ёшгача бўлган педагогларга берилади. Бунда ариза берувчи ва турмуш ўртоғи номида икки ва ундан ортиқ уй-жой бўлмаслиги керак.

Telegram | Instagram | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев 10 ноябрь куни Анталияда бир қатор муҳим учрашувлар ўтказди, жумладан:

➖ Яшил иқлим фонди ижрочи директори Мафалда Дуерте билан;

➖ Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одил Рено-Бассо билан;

➖ Жаҳон метеорология ташкилоти бош котиби Селеста Сауло билан;

➖ Грузия Президенти Михаил Кавелашвили билан;

➖ Саудия Арабистони Подшоҳлигининг энергетика вазири ҳамда саноат ва минерал ресурслар вазири шаҳзода Абдулазиз бин Салмон Ол Сауд билан.

11 ноябрь куни давлат раҳбари БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича конференсиясининг ялпи сессиясида иштирок этади.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Анталия шаҳрида ўтаётган БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича COP31 саммити доирасида Президент Шавкат Мирзиёевни Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған ҳамда БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш кутиб олди.

Telegram | Instagram | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бизнесни ривожлантириш банки тадбиркорларни бизнес-форумга таклиф этади

24–25 ноябрь кунлари Тошкентда Бизнесни ривожлантириш банки ва SKOLKOVO бошқарув мактаби ҳамкорлигида икки кунлик бизнес-форум ташкил этилади.

Тадбир давомида бизнесни ривожлантириш стратегиялари, самарали бошқарув ва етакчилик, хорижий ҳамкорлар билан музокаралар олиб бориш ҳамда янги ўсиш имкониятлари муҳокама қилинади. Шунингдек, иштирокчилар учун амалий машғулотлар, бизнес ўйинлар ва ўзаро тажриба алмашиш имконияти яратилади.

📍 Манзил: InterContinental Tashkent меҳмонхонаси, Шаҳрисабз кўчаси, 2-уй.

Форумда иштирок этиш бепул, бироқ олдиндан рўйхатдан ўтиш талаб этилади.

Батафсил ҳавола орқали билиб олиш мумкин.

👉 Рўйхатдан ўтиш

Telegram | Instagram | Facebook

Реклама
❗️Айрим ёшларнинг контракт суммаси бир қисми қоплаб берилади

Ижтимоий реестрга киритилган оилалардаги касбий ва олий таълим ташкилотлари ўқувчи-талабаларининг тўлов-контракт суммасининг 50 фоизгача қисми тўлаб берилади.

Бунда тўловлар тузилган ижтимоий шартнома шартларини бажариш даражасидан келиб чиқиб тўланади ҳамда ёрдамнинг умумий миқдори бир ўқув йили учун БҲМнинг 50 бараваридан ошмаслиги лозим.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️ Газлашмаган ҳудудларда электр меъёри ошди, суюлтирилган газга эса компенсация берилади

Ҳукуматнинг тегишли қарорларига кўра, аҳолини энергия билан таъминлаш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қуйидаги ўзгаришлар жорий этилмоқда:

➖ 1 ноябрдан табиий газ мавжуд бўлмаган ёки етказиб бериш қийин ҳудудларда иситиш мавсумида электр энергиясининг ойлик базавий меъёри 200 кВт·соатдан 350 кВт·соатга оширилди;

➖ 15 ноябрдан аҳоли учун суюлтирилган газнинг чакана сотиш нархи 1 килограмм учун 5 000 сўм (ҚҚС билан) этиб белгиланди. Харажатлар билан бу нарх ўртасидаги фарқ давлат бюджетидан субсидия сифатида қопланади;

➖ Эҳтиёжманд оилаларга харид қилинган суюлтирилган газнинг ҳар килограмми учун 3 000 сўмдан, ойига 20 килограммгача компенсация тўланади. Яъни, бир ойда 60 минг сўмгача ёрдам берилади;

➖ Маблағ ижтимоий картага ўтказилади. Компенсация 2030 йилгача тўлаб борилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда икки мансабдор шахснинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди

Пахтаобод тумани ҳокими ўринбосари ва Давлат кадастрлари палатасининг туман филиали мансабдори ўзаро тил бириктириб, хизмат мавқеларидан фойдаланган ҳолда тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқаронинг ишончига киришган.

Улар туман ҳокимлиги захирасида бўлган 50 сотих ер майдонини онлайн аукцион савдолари орқали арзон нархда мазкур фуқаро номига ютиб бериш эвазига 100 минг доллар талаб қилишган.

Ўтказилган тезкор тадбирда ушбу икки мансабдор шахс сўралган пул маблағи ҳисобидан 30 минг долларини учинчи шахс орқали олган вақтларида уларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.

Ҳозирда уларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” ва “г” бандлари ҳамда 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM