Segment.uz
73.9K subscribers
6.57K photos
1.64K videos
177 files
8.74K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
Ўзбекистоннинг Оролни қутқариш халқаро жамғармасига раислиги даврида амалга ошириш режалаштирилган лойиҳалар ва эътибор марказида бўладиган масалалар кўриб чиқилди.

Сув ресурслари, экология ва ижтимоий-иқтисодий йўналишларни қамраб олган 133 та лойиҳа ишлаб чиқилгани таъкидланди. Мазкур лойиҳаларнинг қиймати 3,3 миллиард долларни ташкил этади. Улар Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Яшил иқлим жамғармаси, Глобал экологик жамғарма ҳамда бошқа халқаро ташкилотлар кўмагида молиялаштирилади.

Президент ушбу лойиҳаларни ўз вақтида амалга ошириш муҳимлигини таъкидлаб, келгуси йилда бажариладиган ишларга доир ойлар кесимида “йўл харитаси”ни тасдиқлаш ва ижросини ташкил этишни топширди.

Жамғарма тузилмаси ва шартномавий-ҳуқуқий базасини такомиллаштиришни давом эттириш, унинг органлари ваколатларини аниқ тақсимлашни таъминлаш, Афғонистон билан конструктив ҳамкорликни мустаҳкамлашга алоҳида аҳамият берилади. Жамғарма кун тартибини Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувлари қарорлари билан уйғунлаштириш ва бошқа кўплаб масалалар эътибор марказида бўлади.

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим ўзгариши бўйича Ҳадли конвенцияси томонлари конференциясининг 31-сессияси (COP31) тадбирларида иштирок этиш учун 10-11 ноябрь кунлари Туркияда бўлади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Педагоглар ипотека субсидиясига аризани онлайн топшириши мумкин

Ҳукумат қарорига (ВМҚ-69-сон, 19.02.2026 й.) мувофиқ, давлат бюджети ҳисобидан ипотека кредити бошланғич бадалининг 25 фоиз қисми қоплаб берилади.

Аризани онлайн топшириш учун:

🔹 my.gov.uz портали ёки MyGov иловасига кириш;
🔹 “Педагогларга турар жой сотиб олиш учун субсидия” хизматини танлаш;
🔹 керакли маълумотларни киритиб, аризани юбориш лозим.

Ариза Давлат хизматлари марказлари орқали ҳам қабул қилинади.

Субсидия камида 15 йил стажга эга, олий малака тоифасидаги (бош ўқитувчи лавозимидаги), 60 ёшгача бўлган педагогларга берилади. Бунда ариза берувчи ва турмуш ўртоғи номида икки ва ундан ортиқ уй-жой бўлмаслиги керак.

Telegram | Instagram | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Техникум ўқувчилари ҳам “Work and Travel” халқаро дастурида иштирок этади

Ҳукумат қарорига кўра, 2026/2027-ўқув йилидан бошлаб техникумларнинг ўрта ва ўрта махсус касбий таълим дастурларида ўқиётганларга ҳам “Work and Travel” дастури доирасида хорижий давлатларда ишлаш ва саёҳат қилиш имконияти яратилади.

Ҳужжатга мувофиқ:

➖ дастур доирасида 🇪🇺 Европа Иттифоқи давлатлари, 🇰🇷 Жанубий Корея, 🇯🇵 Япония, 🇬🇧 Буюк Британия, 🇺🇸 АҚШ, 🇨🇦 Канада, 🇦🇺 Австралия ва 🇳🇿 Янги Зеландияда ишлаш ва саёҳат қилиш учун бориш-келиш ҳамда бошқа харажатларни қоплаш мақсадида ссуда ажратиш тартиби жорий этилади;

➖ Миграция агентлиги томонидан ҳар йили 1 мартга қадар чет давлатларда ишлаш ва саёҳат қилиш учун хорижий иш берувчилар билан ҳамкорлик шартномаларини имзолаш чоралари кўрилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️ Қонунчилик палатасида «Кўп квартирали уйлар ва бошқа кўчмас мулк объектларини улуш киритиш асосида қуриш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилиб, Сенатга юборилди.

Асосий янгиликлар ва ҳимоя механизмлари:

➖ Улушдорлар маблағлари тўғридан-тўғри қурувчига эмас, банкдаги эскроу ҳисобига тушади ва уй фойдаланишга топширилгачгина қурувчига ўтказилади.

➖ Девелопер фақат Ягона информацион тизимда рўйхатдан ўтган, банк билан бош битим тузган ва лойиҳа декларациясини эълон қилган тақдирдагина аҳоли маблағларини жалб қила олади.

➖ Улушли иштирок этиш шартномаси нотариусда тасдиқланиб, давлат рўйхатидан ўтказилади. Бу уй-жойни такроран сотиш ва ноқонуний битимларнинг олдини олади.

➖ Қурувчи қонунга зид равишда пул жалб қилса, улушдор маблағни қайтаришни ва ундан фойдаланилгани учун фоиз тўланишини талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.

➖ Зарур ҳолларда банк ёки қурувчини алмаштириш ҳамда молиялаштиришни узлуксиз давом эттириш механизмлари жорий этилмоқда.

➖ Лойиҳа ва қурувчи ҳақидаги барча маълумотлар Ягона информацион тизимга жойлаштирилади.

Қонун кучга кирганидан кейин қурилишига рухсатнома олинган объектларга нисбатан татбиқ этилиши белгиланди.

Telegram | Instagram | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ: Сурхондарёда 5,3 кг опий сотаётганлар ушланди

Термиз туманида ўтказилган тезкор тадбирда жами 5 дона ўрамда, умумий оғирлиги 5 кг 362 гр бўлган опий моддасини шартли харидорга сотаётган вақтида 54 ва 31 ёшли икки шахс ушланган.

Таъкидланишича, уларга ушбу гиёҳвандлик воситалари қўшни Афғонистондаги наркокурьерлар томонидан етказиб берилган.
 
Мазкур шахсларнинг бири муқаддам ўғирлик, иккинчиси эса гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноят содир этганликлари учун судланган бўлган.
 
Ҳолат юзасидан қонунбузарларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Илмий даражали ходимларга қўшимча ҳақ тўлаш тартиби ўзгарди

Ҳукумат қарори (ВМҚ-604-сон, 31.10.26 й.) билан илмий даражали ходимларга қўшимча ҳақ белгилаш тартибига ўзгартиришлар киритилди.

Асосий янгиликлар:

➖ Илмий, илмий-педагогик ва меҳнат фаолиятига оид маълумотлар ягона электрон базага киритилиб, текширилади ва тасдиқланади;

➖ Қўшимча ҳақ белгилашда электрон базадаги тасдиқланган маълумотлар асосий манба ҳисобланади;

➖ Базага киритилган, аммо тасдиқланмаган натижалар қўшимча ҳақ ҳисоблашда инобатга олинмайди;

➖ Science ID орқали юқори илмий фаоллик кўрсатган ҳар бир муаллифга лавозим маошининг 10 фоизигача қўшимча ҳақ белгилаш назарда тутилмоқда.

❗️ Бунда гап барча ходимларга автоматик 10 фоиз тўлаш ҳақида эмас, балки тегишли мезон асосида рағбатлантириш ҳақида кетмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️ Қўқондаги меҳмонхонада вояга етмаган қиз жинсий зўравонликка учради

Шу йил 28 сентябрь куни Риштон туманида яшовчи 2012 йилда туғилган қиз Қўқон шаҳридаги меҳмонхонада жинсий зўравонликка учраган.

29 сентябрь куни Қўқон шаҳар прокуратураси Жиноят кодексининг 128-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатган.

Гумонланувчи ушланиб, 30 сентябрь куни унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда экспертизалар тайинланиб, дастлабки тергов давом этмоқда.

Жабрланувчига психологик ва юридик ёрдам кўрсатилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
“Кўп квартирали уйларни ва бошқа кўчмас мулк объектларини улуш киритиш асосида қуриш тўғрисида”ги Қонун қабул қилиниб, Сенатга юборилди — Алишер Қодиров, “Миллий тикланиш” етакчиси

Қурувчи компания қурилишга 1 нафар бўлса ҳам фуқаро маблағини жалб қилса 70 фоиздан кам бўлмаган банк кредитини жалб қилиш мажбурияти юзага келади. 100 фоиз ўз маблағи ҳисобига қурса, албатта бундай мажбурият бўлмайди.

Лойиҳадаги 70 фоиз кредит маблағи — банк назорати сифатида қабул қилинмоқда. Шу билан бирга, қурувчи ишини якунига етказа олмаса, 70 фоизлик қарор қабул қилиш ҳуқуқи асосида банк лойиҳани бошқа қурувчига олиб бериш ваколатига эга бўлади.

Telegram | Instagram | Facebook
Тошкент — 2027 йилда туркий дунёнинг сайёҳлик маркази!

Тошкентнинг 2027 йилда Туркий дунёнинг туризм пойтахти деб эълон қилиниши мамлакат учун катта имконият деса бўлади. Бу мақом Ўзбекистонни халқаро сайёҳлик харитасида янада танитишга хизмат қилиши мумкин.

7 ноябрь куни Истанбулда ўтказилган маросимда Туркиянинг 2026 йилги туризм пойтахти Анқаранинг рамзий калити Ўзбекистон Туризм қўмитаси раиси Абдулазиз Аккуловга топширилди.

Энди 2027 йил давомида Тошкент ва бошқа ҳудудларда халқаро тадбирлар, маданий лойиҳалар ва туризм ташаббусларини амалга ошириш учун янги имкониятлар очилса ажаб эмас.

Истанбулдаги учрашувларда Туркиянинг халқаро меҳмонхона брендларини Ўзбекистонга жалб қилиш, қўшма тадбирлар ўтказиш ва турк киноижодкорларини мамлакатимизга таклиф этиш масалалари ҳам муҳокама қилинган.

Энг муҳими, бу мақомни шунчаки фахрли унвон сифатида эмас, балки янги сайёҳлар, инвестициялар жалб қилиш ва Ўзбекистонни янада жозибадор қилиб кўрсатиш имконияти сифатида ишга солиниши керак.
❗️ Тошкент автобусларида йўл ҳақи тўловлари назорати кучайтирилди

Транспорт вазирлиги маълумотига кўра, пойтахтда йўл ҳақини тўламаганларни аниқлаш бўйича кучайтирилган назорат-рейд тадбирлари ўтказилмоқда. Қоидабузарларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилмоқда.

Йил бошидан буён 146 минг 537 та баённома тузилган:

➖ январь–октябрда — 138 минг 780 та (шундан октябрнинг ўзида — 25 минг 596 та);

➖ 1–9 ноябрда — 7 минг 757 та, яъни кунига ўртача 862 та.

Вазирлик йўловчиларни жамоат транспортида белгиланган қоидаларга риоя қилишга ва йўл ҳақини ўз вақтида тўлашга чақирди.

Telegram | Instagram | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Педагоглар ипотека субсидиясига аризани онлайн топшириши мумкин

Ҳукумат қарорига (ВМҚ-69-сон, 19.02.2026 й.) мувофиқ, давлат бюджети ҳисобидан ипотека кредити бошланғич бадалининг 25 фоиз қисми қоплаб берилади.

Аризани онлайн топшириш учун:

🔹 my.gov.uz портали ёки MyGov иловасига кириш;
🔹 “Педагогларга турар жой сотиб олиш учун субсидия” хизматини танлаш;
🔹 керакли маълумотларни киритиб, аризани юбориш лозим.

Ариза Давлат хизматлари марказлари орқали ҳам қабул қилинади.

Субсидия камида 15 йил стажга эга, олий малака тоифасидаги (бош ўқитувчи лавозимидаги), 60 ёшгача бўлган педагогларга берилади. Бунда ариза берувчи ва турмуш ўртоғи номида икки ва ундан ортиқ уй-жой бўлмаслиги керак.

Telegram | Instagram | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев 10 ноябрь куни Анталияда бир қатор муҳим учрашувлар ўтказди, жумладан:

➖ Яшил иқлим фонди ижрочи директори Мафалда Дуерте билан;

➖ Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одил Рено-Бассо билан;

➖ Жаҳон метеорология ташкилоти бош котиби Селеста Сауло билан;

➖ Грузия Президенти Михаил Кавелашвили билан;

➖ Саудия Арабистони Подшоҳлигининг энергетика вазири ҳамда саноат ва минерал ресурслар вазири шаҳзода Абдулазиз бин Салмон Ол Сауд билан.

11 ноябрь куни давлат раҳбари БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича конференсиясининг ялпи сессиясида иштирок этади.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Анталия шаҳрида ўтаётган БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича COP31 саммити доирасида Президент Шавкат Мирзиёевни Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған ҳамда БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш кутиб олди.

Telegram | Instagram | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM