Segment.uz
74.2K subscribers
6.5K photos
1.59K videos
172 files
8.57K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
🔥 Yangi Kia Sportage — oyiga atigi 3 032 667 so‘mdan!

Orzuingizdagi krossoverni xarid qilish vaqti keldi! Boshlang‘ich to‘lov 60%, muddat esa 60 oygacha.

📍 Kia Sergeli
📞 +998(55)500-56-65

Bugunoq qo‘ng‘iroq qiling, to‘lov jadvalingizni hisoblatib, yangi Sportage sari ilk qadamni qo‘ying! 🚘
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янги Тошкентда ҳар ой очиқ мулоқот ўтказилади

“Қурилиш соҳаси бўйича ўзгаришлар бўлди десак, лойиҳалаштириш бўйича, архитектура бўйича шошилмадик, очиқ гап, изландик. Лекин ҳали ўрганишимиз керак бўлган нарсаларимиз жуда кўп.

Қурилишнинг энг катта маъно-мазмуни бир нарсага боғлиқ. Бизга 100 йилдан кейин ҳам одамлар тўғри баҳо бериши керак”, — деди Президент.


Шунингдек, давлат раҳбари Янги Тошкентда ҳар ойда бир марта очиқ мулоқот ўтказилишини маълум қилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги 12 та туманга Янги Тошкентдан 100 гектардан ер ажратилишини маълум қилди.

Эртадан бошлаб ҳар бир туман ҳокимининг битта ўринбосари Янги Тошкентда ишлаб, янги туман лойиҳаси ва қурилиши билан шуғулланади.

Ҳар бир ҳоким эса ҳафтада бир кун бу ерда бўлади ва ойда бир марта Президентга ҳисобот беради

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Тошкент туризм маскани бўлади” — Президент

Ўзбекистон 20 млн турист жалб қилишни мақсад қилган. Президент Тошкентнинг очиқлиги, хавфсизлиги ва яратилган шароитларни бутун дунё кўраётганини таъкидлади.

“Бу бошланиши. Бу ерда FIFA талабларига тўлиқ жавоб берадиган 55 минг ўринли стадион қуриляпти. Бу стадион келаси йили 20 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида ўтказиладиган жаҳон чемпионатининг асосий ареналаридан бири бўлади.

Келган меҳмонлар учун меҳмонхона керак, кафе керак, ресторан керак. Энг катта нарса — кўнгилочар масканлар зарур”, — деди давлат раҳбари.


Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Ҳар бир элчи бир ойда битта инвестор олиб келмагунча кабинетда ўтирмайди” — Президент

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон элчилари олдига ҳар ой камида биттадан инвестор олиб келиш вазифасини қўйди.

“Янги Тошкентга янги инвестиция, сармоя олиб келаётган ҳар бир тадбиркорга алоҳида муносабат бўлади.

Ким учун қиляпмиз? Тадбиркорлар учун. Нима учун? Йўлимиз осон бўлиши, даромадимиз кўпайиши, сизларга шароит яратиш учун”, — деди давлат раҳбари.


Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Таълимга бекорга энг ишонган кадримни олиб келмадим” — Шавкат Мирзиёев

Telegram | Instagram | Facebook
Ботир Кудратходжаев мудофаа вазири лавозимига тайинланди.

Шухрат Халмухамедов бошқа ишга ўтиши муносабати билан мудофаа вазири лавозимидан озод этилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент Администрацияси Жамоат хавфсизлиги ва қонун устуворлиги бўйича департаменти раҳбари лавозимида фаолият юритиб келаётган Дониёр Кадиров Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️ Президент фармони билан:

Таълим, илм-фан ва соғлиқни сақлаш масалалари учун масъул бўлган Бош вазирнинг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазирига бириктирилган республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар рўйхати тасдиқланди.

Вазирлар Маҳкамасида 12 нафар штат бирлигидан иборат Таълим, илм-фан ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти ташкил этилади, унинг 5 та штат бирлиги Ижтимоий ривожланиш масалалари бўлимидан, 7 та штат бирлиги эса Мактабгача ва мактаб таълими ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирликларининг қайта ташкил этилиши ҳисобига шакллантирилади.

Президент фармони

Telegram | Instagram | Facebook
Контракт тўловларини амалга ошириш муддати 15 октябргача узайтирилди

2026/2027 ўқув йили учун олий таълим ташкилотларида контракт тўловларини амалга ошириш ва талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштириш муддати 15 октябрга қадар узайтирилди.

Бу муддат:

• бакалавриат ва магистратурага ўқишга тавсия этилган абитуриентлар;
• ўқиши кўчирилган ёки кўчириб тикланган талабалар;
• ўқишга қайта тикланган талабаларга тааллуқли.

15 октябрга қадар базавий тўлов-контракт бўйича йиллик қийматнинг камида 25 фоизи, табақалаштирилган тўлов-контракт бўйича эса камида 50 фоизи тўланиши лозим.

Telegram | Instagram | Facebook
3030-янги талаб.pdf
757.6 KB
Кредит тўлови учун картадан пул ечилганда камида 680 минг сўм қолдирилиши шарт бўлади

Марказий банк 3030-сон Низомга кредит ва кафиллик тўловларини мижознинг банк картасидан унинг топшириғисиз ечиш тартибига оид янги талаб киритди.

Унга кўра, банк ва мижоз ўртасидаги шартномада кредит ва (ёки) кафиллик тўловларини мижоз топшириғисиз унинг банк карталаридан ечиб олиш назарда тутилган бўлса, карта ҳисобварақларида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг камида ярми сақлаб қолиниши шарт.

2026 йил 1 сентябрдан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 1 млн 360 минг сўм этиб белгиланган. Агар янги талаб кучга киргунча ушбу миқдор ўзгармаса, банк кредит тўловини автоматик ечганда мижознинг карталарида камида 680 минг сўм қолиши керак бўлади.

Янги талаб 2027 йил 10 январдан кучга киради.

Telegram | Instagram | Facebook
Дониёр Юсупов Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари — шаҳар каналларидан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

У бунга қадар Юнусобод тумани ҳокимининг ўринбосари эди.

Музаффар Қаландаров Хоразм вилояти ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалиги, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

У бунга қадар вилоят қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи эди.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан 14-15 октябрь кунлари амалий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.

Давлат раҳбари Боку шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг еттинчи саммитида иштирок этади.

Telegram | Instagram | Facebook
💰Давлат ишида ёки банкда ишламоқчимисиз?

Бунинг учун таниш билиш қидириш шарт эмас. Фақатгина замонавий билимларни эгаллаш ва энг сўнгги хабарларни доимий кузатиб бориш муҳим.

Агар ҳақиқий пул топишни ва эркин яшашни истасангиз, бизни кузатинг — бу ерда бюрократия эмас, реал билим ва натижа бор.

Ўзгариш вақти келди.


МАНЗИЛ:👇
https://t.me/addlist/MwsLcnH1LQ5lMThi
https://t.me/addlist/MwsLcnH1LQ5lMThi
3030-янги талаб.pdf
757.6 KB
Кредит тўлови учун картадан пул ечилганда камида 680 минг сўм қолдирилиши шарт бўлади

Марказий банк 3030-сон Низомга кредит ва кафиллик тўловларини мижознинг банк картасидан унинг топшириғисиз ечиш тартибига оид янги талаб киритди.

Унга кўра, банк ва мижоз ўртасидаги шартномада кредит ва (ёки) кафиллик тўловларини мижоз топшириғисиз унинг банк карталаридан ечиб олиш назарда тутилган бўлса, карта ҳисобварақларида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг камида ярми сақлаб қолиниши шарт.

2026 йил 1 сентябрдан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 1 млн 360 минг сўм этиб белгиланган. Агар янги талаб кучга киргунча ушбу миқдор ўзгармаса, банк кредит тўловини автоматик ечганда мижознинг карталарида камида 680 минг сўм қолиши керак бўлади.

Янги талаб 2027 йил 10 январдан кучга киради.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Айрим ёшларнинг контракт суммаси бир қисми қоплаб берилади

Ижтимоий реестрга киритилган оилалардаги касбий ва олий таълим ташкилотлари ўқувчи-талабаларининг тўлов-контракт суммасининг 50 фоизгача қисми тўлаб берилади.

Бунда тўловлар тузилган ижтимоий шартнома шартларини бажариш даражасидан келиб чиқиб тўланади ҳамда ёрдамнинг умумий миқдори бир ўқув йили учун БҲМнинг 50 бараваридан ошмаслиги лозим.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент қарори (ПҚ–368-сон, 12.10.2026 й.):

2026 йил 1 ноябрдан халқаро курьерлик жўнатмаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказганлик учун амалдаги божхона йиғими ставкаси 20 фоизга пасайтирилади;

2040 йилгача транспорт-логистика марказлари ер солиғи ва мол-мулк солиғидан тўлиқ озод қилинади (бунинг учун марказ ЭСКАТО қуруқлик портлари тўғрисидаги битимга киритилган, тизимларни жорий этган ва «E-logistika» платформасида «BB» ва ундан юқори рейтингга эга бўлиши шарт);

2027 йил 31 декабргача М2, М3, N тоифадаги транспорт воситаларини ишлаб чиқарувчи корхоналар республикада ишлаб чиқарилмайдиган компонентларни божхона божи тўламасдан импорт қилиши мумкин;

Транспорт-логистика марказлари реестрига киритилган марказлар учун 2029 йил 1 августгача республикада ишлаб чиқарилмайдиган омборхона ускуналари, юк ортиш-тушириш техникаси, агрегатлар ва эҳтиёт қисмлар божхона божидан ва мажбурий сертификатлашдан озод қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент қарори:

➖2027 йил 1 январдан 2030 йил 1 январгача иссиқхона фаолиятидан даромадининг камида 60 фоизини ташкил этган тадбиркорлик субъектларига юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва мол-мулкка солинадиган солиқ ставкалари 50 фоизга камайтирилади.

➖2026 йил 1 ноябрдан 2030 йил 1 апрелгача иссиқлик энергиясини тежовчи махсус қопланма “кўрпа” билан қопланган ва (ёки) энергия самарадор “яшил” иситиш воситаларидан (иссиқлик насослари, геотермал иситиш тизимлари, қуёш иссиқлик тизимлари, электр энергияси асосидаги юқори самарали иситиш тизимлари) фойдаланаётган иссиқхона хўжаликларига октябрь–март ойларида истеъмол қилинган электр энергияси қийматининг 50 фоизи миқдорида субсидия ажратилади.

➖Энергия самарадорлиги миллий агентлиги 2030 йил 1 январга қадар Тошкент вилоятининг Тошкент, Зангиота, Қибрай, Янгийўл ва Юқори Чирчиқ туманларида аҳоли томорқаларидаги иссиқхоналарни иситиш учун қуёш панеллари, иссиқлик насослари, инфрақизил иситиш мосламалари ва бошқа энергия тежамкор ускуналарни харид қилиш ҳамда ўрнатиш харажатларининг 40 фоизи, бироқ 100 миллион сўмдан ошмаган миқдорда бир марталик субсидия ажратади.

➖Камбағалликни қисқартириш мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан Тошкент вилоятининг иссиқхоначиликка ихтисослашган 50 та маҳаллада ҳар бир оилага 200 миллион сўмгача субсидия ажратилади.

➖Марказий банк оилавий тадбиркорликни ривожлантириш доирасида тажриба тариқасида томорқа ва деҳқон хўжалигига мўлжалланган ер майдонларига эга жисмоний шахсларга имтиёзли кредитлар ажратади: “яшил” технологияларга асосланган иссиқхона барпо этиш учун 300 миллион сўмгача, мавжуд иссиқхоналарни қайта жиҳозлаш учун 150 миллион сўмгача.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️ Бундан буён 14 ёшга тўлмаган болага нисбатан жинсий зўравонлик содир этган шахсларга 25 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки умрбод қамоқ жазоси тайинланади. Бундай оғир жиноятлар бўйича жавобгарликка тортиш муддатида чеклов бўлмайди.

Президент бирданига 5 та кодекс ва 6 та қонунга ўзгартиришлар киритишни назарда тутувчи қонунни имзолади.

Болага зулм қилган, унга жисмоний ёки руҳий азоб берган ҳар бир кимса — у хоҳ таълим муассасаси ходими бўлсин, хоҳ яқин қариндоши — жавобгарликка тортилади. Боланинг ўлимига сабаб бўлган жиноятлар учун берилган жазо асло енгиллаштирилмайди.

“Ёш боланинг хавфсизлиги шарт-шароит ёки вазиятларга боғлиқ бўлиши мумкин эмас. Болалар ҳаёти, соғлиғи, ор-номусига тажовуз қилган ҳар қандай кимса қатъий жазодан қочиб қутула олмаслигини билиши шарт”, — дейилади Президент Администрацияси раҳбари С.Мирзиёева хабарида.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Қонунчиликда ўқитувчиларга берилган айрим имтиёзлар:

🔹Болаларга таълим-тарбия берадиган барча педагог ходимлар доимий равишда бепул тиббий кўрикдан ўтказилади.

🔹Педагоглар учун 56 кунлик йиллик ҳақ тўланадиган узайтирилган таътиллар берилади.

🔹Педагоглар ходимлар учун иш вақтининг давомийлиги ҳафтасига кўпи билан 36 соат қилиб белгиланади.

🔹Мактабда ўрнак кўрсатган педагог ходимлар рағбатлантирилади.

🔹“Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танлови ғолиби бўлган мактабга ярим миллиард сўм берилади.

🔹Ўқитувчилар касал бўлиб қолганида моддий ёрдам берилади.

🔹Инклюзив синф ўқитувчиларига 40 фоизгача устама берилади.

🔹Олис ҳудудларда дарс бераётган ўқитувчиларга 50 фоизгача устама берилади.

🔹Республика фан олимпиадаси ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар малака тоифаси бир поғона оширилади.

🔹Тиббиёт соҳаси профессор-ўқитувчиларига даволаш-ташхис ишларини бажарганликлари учун қўшимча ҳақ тўланади.

🔹Педагогларнинг фарзандлари учун контракт тўловига 30 фоиз чегирма берилади.

🔹Педагогларга айрим давлат хизматларини кўрсатишда 50 фоиз чегирма берилади.

🔹Ўқитувчиларнинг фаолиятига аралашганлик учун жавобгарлик бор.

Telegram | Instagram | Facebook
Фуқаролардан 8 миллион доллар ўмарган кибержиноятчилар қўлга олинди

Тошкент шаҳри ва вилоятида яшовчи 1989–2005 йилларда туғилган беш нафар шахснинг Миробод туманидаги нотурар бинода сохта колл-марказ ташкил этгани аниқланди. Улар турли банклар номидан фуқароларга қўнғироқ қилиб, номларига кредит расмийлаштиришга уриниш бўлаётганини айтиб, шахсий маълумотларини қўлга киритиш орқали банк карталаридаги пулларни ўзлаштирган ва онлайн кредитлар расмийлаштирган.

Шунингдек, гуруҳ билан боғлиқ бошқа шахслар ҳам ноқонуний GSM-шлюз қурилмаларини ўрнатишда иштирок этган, улар орасида йирик банклардан бирининг киберхавфсизлик бўлими ходими ҳам бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, жиноий йўл билан қўлга киритилган жами 8 миллион доллар маблағ сохта МЧЖ орқали криптоактивларга айлантирилиб, хорижга чиқарилган ва легаллаштирилган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов давомида гуруҳга алоқадор 10 нафар шахс аниқланган.

Telegram | Instagram | Facebook