Segment.uz
74K subscribers
6.44K photos
1.56K videos
165 files
8.44K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
Ўзбекистон делегацияси Аичи-Нагоя 2026 ёзги Осиё ўйинларида 🥇6 та олтин, 🥈12 та кумуш ва 🥉8 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 5-ўринда бормоқда.

Бугуннинг ўзида Шоҳсанам Шерзодова (каноэда эшкак эшиш), Шаҳзод Нурматов ва Собиржон Сафаралиев (академик эшкак эшиш), Владимир Свечников (пневматик тўппончадан 10 метрдан отиш), Ўткирбек Жўраев (спорт гимнастикаси) ва Шарифа Давронова (уч ҳатлаб сакраш) олтин медалларга сазовор бўлишди.

Эътиборлиси, Свечниковнинг ғалабаси ўқ отиш спорти турларида Осиё ўйинларида 32 йиллик танаффусдан кейин қўлга киритилган олтин медаль бўлди. Шунингдек, у 244,3 очко билан Осиё ўйинлари рекордини ҳам янгилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Марко Рубио 100 дан ортиқ АҚШ компанияси вакиллари билан Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио октябрь ойи ўрталарида Самарқандга ташриф буюради. Унга 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат йирик бизнес делегацияси ҳамроҳлик қилади.

Ташриф давомида Марко Рубио Ўзбекистон раҳбарияти билан музокаралар ўтказади. Унда савдо ҳажмини ошириш, АҚШ хусусий сектори инвестицияларини кенгайтириш ва янги иқтисодий лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинади.

Самарқандда, шунингдек, C5+1 форматида Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ ташқи ишлар вазирлари учрашуви бўлиб ўтади. Музокараларда иқтисодий ҳамкорлик, энергетика хавфсизлиги ва минтақавий алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилади.

АҚШ томони 100 дан ортиқ компания вакиллари иштирок этадиган ушбу бизнес делегациясини тарихий деб баҳолади.

Telegram | Instagram | Facebook
Контракт тўловларини амалга ошириш муддати 15 октябргача узайтирилди

2026/2027 ўқув йили учун олий таълим ташкилотларида контракт тўловларини амалга ошириш ва талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштириш муддати 15 октябрга қадар узайтирилди.

Бу муддат:

• бакалавриат ва магистратурага ўқишга тавсия этилган абитуриентлар;
• ўқиши кўчирилган ёки кўчириб тикланган талабалар;
• ўқишга қайта тикланган талабаларга тааллуқли.

15 октябрга қадар базавий тўлов-контракт бўйича йиллик қийматнинг камида 25 фоизи, табақалаштирилган тўлов-контракт бўйича эса камида 50 фоизи тўланиши лозим.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
26 сентябрь – ДХХ органлари ходимлари куни

Мустақилликнинг илк кунларида давлатнинг асосий пойдеворларидан бири сифатида – 1991 йил 26 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси хавфсизлик идоралари ташкил этилди.

Махсус хизмат ўзига юклатилган вазифаларни мардонавор бажариб, давлатнинг конституциявий тузумини, суверенитетини, ҳудудий яхлитлигини ташқи ва ички таҳдидлардан муносиб ҳимоя қилиб келмоқда.

Давлат сарҳадларини қўриқлашдан тортиб, мамлакатдаги тинчлик ва барқарорлик, жамият осойишталигини таъминлаш ҳамда ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш ҳамиша махсус хизматларнинг устувор вазифаси бўлиб келган.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️“Жиноятчи қонун доирасидаги энг оғир жазога тортилади” — Саида Мирзиёева

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Наманганда 5 ёшли қиз зўрлангани ҳақида фожиага муносабат билдирди.

“Бундай ваҳшиёна жиноятлар учун ўлим жазосини қўллаш керак. Амалдаги қонунчиликда олий жазо кўзда тутилмаган, шу боис жавобгарликни максимал даражада кучайтириш учун қонун ҳужжатларига ўзгартириш киритиш бўйича таклиф тайёрлаяпмиз”, — деди Саида Мирзиёева.


Тегишли идораларга барча зарур кўрсатмалар берилган. Жиноятчи қонун доирасидаги энг оғир жазога тортилади. Шунингдек, бепарволиги билан бу қабоҳатга йўл очган, норасида болани асрай олмаган барча масъуллар ҳам жазоланиши таъкидланди.

Telegram | Instagram | Facebook
⚡️ Ўзбекистон яна бир бор Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ғолиби бўлди

Ўзбекистон эркаклар асосий миллий жамоаси Самарқандда ўтаётган Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг 11-турида Украина устидан 2,5:1,5 ҳисобида ғалаба қозонди.

Мусобақанинг ҳал қилувчи турида Нодирбек Якуббоев, Жавоҳир Синдаров ва Нодирбек Абдусатторов дуранг қайд этган бўлса, Муҳиддин Мадаминов ўз партиясида ғалаба қозонди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон эркаклар жамоаси 2022 йилда Ҳиндистонда ўтказилган Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида ҳам ғолиб бўлган эди.

Telegram | Instagram | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️2026 йил 1 октябрдан career.edu.uz платформасида “Хориждаги талабалар” модули ишга туширилиб, чет элда таҳсил олаётган ёшларнинг давлат ва хусусий секторда амалиёт ўташи ҳамда келгусида ишга жалб этилиши таъминланади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️2026 йил 1 октябрдан жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган санаси каби бирламчи маълумотлари ўзгарганда ўзида ушбу маълумотларни акс эттирувчи давлат органларига тегишли ахборот тизимларидаги маълумотларга автоматик тарзда идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан ўзгартиришлар киритиш амалиёти йўлга қўйилади.

Telegram | Instagram | Facebook
2026 йил 1 октябрдан Ягона интерактив давлат хизматлари порталида жисмоний ва юридик шахсларга ўзига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган кўчмас мулк объектлари ва автомототранспортларни гаровга ёки ипотекага қўйишга, шунингдек, уларни бегоналаштиришга тақиқ қўйиш ёки уни бекор қилиш хизмати жорий этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️2026 йил 1 октябрдан ваколатли органларнинг молиявий жаримани қўллаш тўғрисидаги қарори тадбиркорнинг танловига кўра қуйидаги шакллардан бирида ихтиёрий ижро этилиши мумкин:

▪️ ваколатли органнинг молиявий жаримани қўллаш тўғрисидаги қарори топширилган кундан бошлаб 1 ой муддатда жарима миқдорининг 50 фоизини ихтиёрий равишда тўлаш шарти билан жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод этиш;

▪️ қўлланган молиявий жарима суммасини 6 ой давомида тенг миқдорларда бўлиб-бўлиб тўлаши мумкин.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️2026 йил 1 октябрдан бошлаб Тошкент шаҳри ва унга туташ ҳудудларда янги иссиқхона ташкил этиш чекланади, шу билан бирга, кўчирилаётган хўжаликларга инфратузилма, кредит ва логистика бўйича имтиёзлар берилиши мумкин.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2027 йилда қурилиши бошланадиган «Тошкент – Андижон» пулли автомобиль йўли ҳақида

Дастлабки босқичда Тошкентдан Ангренгача 102 км ва Ангрендан Попгача 69 км, умумий узунлиги 171 километр бўлган йўл қурилади.

Пулли йўл кунига 60 мингта автомобилга хизмат кўрсатади ва ҳаракат вақти 2–2,5 соатгача қисқаради. Ушбу лойиҳа ёмғир ёки қор ёққанда ҳам Қамчиқ довони орқали хавфсиз ҳаракатланиш имконини беради.

Telegram | Instagram | Facebook
Тошкент шаҳрида жамоат транспорти учун электрон тўлов 2 500 сўмга ошади

2026 йил 1 октябрдан Тошкент шаҳри жамоат транспортида йўлкира ҳақини электрон усулда тўлаш нархи амалдаги 1 700 сўмдан 2 500 сўмга ошади.

Нақд пулда тўлов эса 3 000 сўм миқдорида ўзгаришсиз қолади.

Яъни электрон тўлов нархи 800 сўмга ёки қарийб 47%га ошади, нақд ва электрон тўлов ўртасидаги фарқ эса 1 300 сўмдан 500 сўмгача қисқаради.

Янги тарифлар Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 25 сентябрдаги қарори билан тасдиқланган.

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев мактаб таълимида янги авлод дарсликларини жорий этиш ҳамда олийгоҳлар ва корхоналар ҳамкорлигида дуал таълимни ташкил қилиш юзасидан тақдимотлар билан танишди.

➖ Тақдимотда аввалги дарсликлар таҳлилининг натижалари кўриб чиқилди. Жумладан, 260 та дарсликда 1 минг 257 та хато, 51 та дарсликда 464 та таржима хатоси аниқланган.

Эндилиқда қуруқ ёдлашдан танқидий фикрлаш, ижодкорлик ва амалий кўникмаларни шакллантиришга ўтилмоқда. Бошланғич синф дарсликлари Финляндия, 5–7 синф аниқ фанлари Сингапур тажрибаси асосида тайёрланди.

2027 йилгача 1 342 номдаги ўқув адабиётлари чиқарилади. Дастурларга молиявий, рақамли ва экологик саводхонлик (300 дан ортиқ мавзу) киритилди.

➖ Талабаларни амалиётга қабул қилган, улар учун ўқиш шароитини яратган ва кейинчалик ишга жойлаган корхоналарни рағбатлантириш чоралари ҳам тақдимот қилинди.

Хусусан, талабага тўланган иш ҳақининг 50 фоизини субсидия сифатида қоплаш, божхона тўловлари ва амортизация бўйича имтиёзлар бериш, 25 нафардан ортиқ талабани амалиётга олган корхоналарга давлат харидларида преференциялар қўллаш таклиф қилинмоқда.

➖ Тақдимот давомида Хитойнинг Ляонин педагогика университетининг Ўзбекистондаги филиали фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ масалалар ҳам кўриб чиқилди. Мазкур ташаббус хитой тилини биладиган кадрлар тайёрлаш, олийгоҳлар, техникумлар ва мактабларда уни ўқитишни кенгайтиришга қаратилган.

Хива шаҳрида жойлашган филиалда халқаро хитой тили таълими, халқаро бизнес, туризм бошқаруви ва сунъий интеллект йўналишлари очилади. Таълим ўзбек, хитой ва инглиз тилларида олиб борилади, битирувчиларга Ўзбекистон ва Хитойда тан олинадиган диплом берилади. Жараён 2026/2027 ўқув йилида бошланиши кўзда тутилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook