Segment.uz
74K subscribers
6.44K photos
1.56K videos
165 files
8.44K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
❗️Суд ишларини ҳал этишга аралашганлик учун жавобгарлик чоралари аниқлаштирилди

Жиноят кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра, суд ишларини ҳал этишга аралашиш, яъни муайян ишнинг ҳар томонлама, тўла ва холисона кўриб чиқилишига тўсқинлик қилиш ёхуд адолатсиз ҳукм, ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарор чиқарилишига эришиш мақсадида судьяга ёки халқ маслаҳатчисига турли шаклда қонунга хилоф равишда таъсир ўтказиш, – 
 
➖ 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️2026 йил 1 октябрдан career.edu.uz платформасида “Хориждаги талабалар” модули ишга туширилиб, чет элда таҳсил олаётган ёшларнинг давлат ва хусусий секторда амалиёт ўташи ҳамда келгусида ишга жалб этилиши таъминланади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️2026 йил 1 октябрдан жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган санаси каби бирламчи маълумотлари ўзгарганда ўзида ушбу маълумотларни акс эттирувчи давлат органларига тегишли ахборот тизимларидаги маълумотларга автоматик тарзда идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан ўзгартиришлар киритиш амалиёти йўлга қўйилади.

Telegram | Instagram | Facebook
2026 йил 1 октябрдан Ягона интерактив давлат хизматлари порталида жисмоний ва юридик шахсларга ўзига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган кўчмас мулк объектлари ва автомототранспортларни гаровга ёки ипотекага қўйишга, шунингдек, уларни бегоналаштиришга тақиқ қўйиш ёки уни бекор қилиш хизмати жорий этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️2026 йил 1 октябрдан ваколатли органларнинг молиявий жаримани қўллаш тўғрисидаги қарори тадбиркорнинг танловига кўра қуйидаги шакллардан бирида ихтиёрий ижро этилиши мумкин:

▪️ ваколатли органнинг молиявий жаримани қўллаш тўғрисидаги қарори топширилган кундан бошлаб 1 ой муддатда жарима миқдорининг 50 фоизини ихтиёрий равишда тўлаш шарти билан жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод этиш;

▪️ қўлланган молиявий жарима суммасини 6 ой давомида тенг миқдорларда бўлиб-бўлиб тўлаши мумкин.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️2026 йил 1 октябрдан бошлаб Тошкент шаҳри ва унга туташ ҳудудларда янги иссиқхона ташкил этиш чекланади, шу билан бирга, кўчирилаётган хўжаликларга инфратузилма, кредит ва логистика бўйича имтиёзлар берилиши мумкин.

Telegram | Instagram | Facebook
Маҳаллаларда бандлик: аниқ лойиҳалар ва янги иш ўринлари

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан ҳудудларда камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилган.

Мазкур топшириқлар ижроси доирасида Бухоро вилояти Ғиждувон туманининг Ғовшун ва Қораҳони маҳаллаларида ўрганишлар олиб борилди.

Туман ҳокими ҳамда “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ раҳбарияти иштирокида маҳаллалардаги ижтимоий реестрга киритилган, ишсиз ва даромад манбаига муҳтож фуқароларнинг масалалари ўрганилди.

Аҳолини доимий даромад манбаи билан таъминлаш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва янги иш ўринлари яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шу мақсадда 18 та савдо ва сервис шохобчасини ташкил этиш имкониятлари муҳокама қилинди. Лойиҳаларни амалга ошириш орқали 50 га яқин янги иш ўрни яратиш белгиланди.

Шунингдек, маҳаллаларда “Онлайн маҳалла” платформаси орқали ўтказилаётган хатлов натижалари ўрганилиб, аниқланган эҳтиёжлардан келиб чиқиб, аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича кейинги вазифалар белгиланди.

Ташаббуслар маҳаллаларда камбағалликни қисқартириш, аҳоли даромадларини ошириш ва тадбиркорлик фаоллигини кучайтиришга хизмат қилади.

Реклама
Саида Мирзиёева қатор йирик меъморий лойиҳалар ташаббускорлари, мустақил мутахассислар ва урбанистлар, етакчи ихтисослашган ижодий студиялар ҳамда олий таълим муассасалари вакиллари билан учрашув ўтказди.

Таъкидланишича, Тошкент шиддат билан кенгайиб бормоқда, шаҳарсозлик ва экология билан боғлиқ бугунги вазиятни инобатга олсак, унинг келажаги ҳар қачонгидан ҳам жиддий эътибор ва таҳлилни талаб қилмоқда.

— Биргаликда ечим топишимиз керак бўлган масалалар талайгина — муҳандислик коммуникациялари ва ижтимоий объектлар зиммасига катта юк тушаётганидан тортиб, электр ҳамда сув таъминоти муаммоларигача. Янги қурилишлар шаҳарни ривожлантиришга хизмат қилиши, қўшимча номутаносиблик келтириб чиқармаслиги ва ҳудудий тизимларни ортиқча зўриқтирмаслиги керак.

Олдимизда турган мақсадлар улкан, биз Тошкентни ҳар бир юртдошимиз ҳамда шаҳримиз меҳмонлари учун янада қулай, кўркам, озода ва хавфсиз масканга айлантириш ниятида бўлган бизнес вакилларига кўмаклашамиз. Айнан шундай ёндашув Янги Ўзбекистон сиёсатига тўла мос келади.

Чунки бундай ташаббускор бизнесни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш — Президентимиз томонидан зиммамизга юклатилган энг асосий вазифалардан биридир, — дейилади хабарда.

Telegram | Instagram | Facebook
Банк картаси нима сабабдан блокланганини аниқлаш имконини берувчи InfoCards тизими ишга туширилди

Марказий банк, тижорат банклари, тўлов ташкилотлари ва тўлов тизими операторлари ўртасида InfoCards ахборот алмашинуви тизими жорий этилди.

Янги тизим орқали банк картаси блокланган тақдирда унинг қайси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган томонидан, қачон ва қандай сабабга кўра блокланганини тезкор аниқлаш мумкин.

Эндиликда ушбу маълумотларни олиш учун Марказий банкка алоҳида мурожаат қилиш талаб этилмайди. Карта эгаси ўзига хизмат кўрсатувчи банкка мурожаат қилиши кифоя – банк InfoCards тизими орқали тегишли маълумотларни аниқлаб, мижозга тушунтириш беради.

Тизим карталарнинг блокланиши билан боғлиқ мурожаатларни кўриб чиқиш жараёнини соддалаштириш ва тезлаштиришга қаратилган.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Ўзбекистонда пенсия ёшини босқичма-босқич ошириш режалаштирилмоқда

Пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш бўйича Президент фармони лойиҳаси эълон қилинди.

Лойиҳага кўра, 2028 йил 1 январдан пенсия ёшини ҳар йили 3 ойдан ошириб бориш таклиф этилмоқда. Натижада 2039 йилга бориб пенсия ёши:

🔵эркаклар учун — 63 ёш;
🔵аёллар учун — 58 ёш этиб белгиланиши мумкин.

Шунингдек, 2027 йилдан пенсия тайинлаш учун талаб этиладиган энг кам иш стажини ҳозирги 7 йилдан ҳар йили бир йилга ошириб, 2034 йилда 15 йилга етказиш таклиф қилинган. Етарли иш стажига эга бўлмаган фуқароларнинг белгиланган пенсия ёшидан 5 йил ўтгач ёшга доир нафақа олиш ҳуқуқи сақланиб қолади.

Пенсия ёши ошириладиган даврда фуқарони пенсияолди ёши сабабли ишдан бўшатиш ёки ишга қабул қилишни рад этишга йўл қўйилмаслиги, ишсиз деб эътироф этилганлар учун эса 2 йил олдин муддатидан аввал пенсияга чиқиш ҳуқуқи сақланиши назарда тутилган.

Telegram | Instagram | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Жамғариб бориладиган пенсия бўйича:

➖2027 йил 1 январдан бошлаб ўртача ойлик иш ҳақи пенсия ҳисоблаш базавий миқдорининг 15 бараваридан (амалда 7 млн 560 минг сўмдан) кам бўлган фуқаролар томонидан жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига ихтиёрий равишда иш ҳақининг 5 фоизи миқдорида ўтказган маблағига 50 фоизгача табақалаштирилган миқдорда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қўшимча тўлаб берилади;

➖ўртача ойлик иш ҳақининг пенсия ҳисоблаш базавий миқдорининг 15 бараваридан юқори қисмидан 1 фоизи миқдоридаги маблағ ижтимоий солиқ ҳисобидан фуқаронинг жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига тўлаб берилади ва ушбу миқдор 2033 йилдан 2 фоиз ҳамда 2040 йилдан 3 фоизга етказилади;

➖фуқароларга жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағидаги маблағларни инвестиция ва молиявий воситаларга жойлаштиришда иштирок этиш имконияти берилади;

➖2030 йил 1 январдан бошлаб жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағидаги маблағлардан фуқаролар оғир касалликка чалинганда даволаниш учун ҳамда ипотека кредитига бошланғич тўлов сифатида фойдаланиш ҳуқуқи берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️2026 йил 1 октябрдан жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган санаси каби бирламчи маълумотлари ўзгарганда ўзида ушбу маълумотларни акс эттирувчи давлат органларига тегишли ахборот тизимларидаги маълумотларга автоматик тарзда идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан ўзгартиришлар киритиш амалиёти йўлга қўйилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️ 2026 йил 1 ноябрдан бошлаб:

▪️ мобиль алоқа воситалари орқали SMS-хабарномалар йўли билан товар (иш, хизмат)ларни таклиф (реклама) қилувчи ҳар қандай юридик ва жисмоний шахслар фақат шахснинг ёзма ёки электрон розилигини олгандан сўнг ушбу ҳаракатларни (рекламани) амалга оширади;

▪️ мобиль алоқа воситаларига реклама қўнғироқлари ва SMS-хабарномаларни жўнатиш хизматини кўрсатувчи юридик шахслар ўзларининг ахборот тизимларини Шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат реестрида рўйхатдан ўтказгандан кейин тегишли хизматларни кўрсатишига йўл қўйилади;

▪️ реклама қўнғироқлари ва хабарномаларини телекоммуникация тармоқлари (мобиль алоқа) орқали соат 18.00 дан 09.00 гача тарқатиш тақиқланади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️2026 йил 1 октябрдан career.edu.uz платформасида “Хориждаги талабалар” модули ишга туширилиб, чет элда таҳсил олаётган ёшларнинг давлат ва хусусий секторда амалиёт ўташи ҳамда келгусида ишга жалб этилиши таъминланади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️2026 йил 1 октябрдан жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган санаси каби бирламчи маълумотлари ўзгарганда ўзида ушбу маълумотларни акс эттирувчи давлат органларига тегишли ахборот тизимларидаги маълумотларга автоматик тарзда идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан ўзгартиришлар киритиш амалиёти йўлга қўйилади.

Telegram | Instagram | Facebook