Segment.uz
74.1K subscribers
6.39K photos
1.55K videos
164 files
8.35K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Энди текширувларда асоссиз камомад ва жарималар бўлмайди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-175-сонли Фармонига мувофиқ, ижарага олинган ёки текин фойдаланилаётган кўчмас мулк объектларида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари учун муҳим енгилликлар назарда тутилмоқда.

Асосий ўзгариш нимадан иборат?
▪️ Инвентаризациясиз товарларни камомад деб топиш амалиёти бекор қилиниши: Солиқ органларида ҳисобга қўйилмаган ижара шартномалари асосида фаолият юритаётган объектларда сақланаётган товар-моддий захираларни саноқдан (инвентаризациядан) ўтказмасдан туриб камомад деб топиш амалиёти бекор қилинади.

▪️ Қонунчиликка тузатишлар: Мазкур янги тартибни амалиётга жорий этиш мақсадида амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши белгиланган.

Ушбу ислоҳот билан бизнес субъектларининг товар-моддий бойликларини ҳисобга олиш жараёнидаги ортиқча маъмурий тўсиқлар ҳамда бюрократик қийинчиликларни сезиларли даражада қисқартириш кўзда тутилган.

Telegram | Instagram | Facebook
Бугун Шавкат Мирзиёев пойтахтимиздаги Ўзбекистон Миллий музейи қурилишининг бориши ҳамда Олмазор туманида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишади.

Президент аҳоли даромадларини ошириш бўйича белгиланган вазифалар ижросини Олмазор тумани мисолида ўрганиш юзасидан видеоселектор йиғилишини ҳам ўтказади.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Тошкент шаҳрида уйларни бозор нархига яқинлаштириб баҳолаш бўйича тажриба лойиҳаси ўтказилди.

Уйингиз қанчага баҳоланганини my.gov.uz орқали онлайн текширишингиз мумкин:
1️⃣ my.gov.uz портали ёки MyGov иловасига киринг;
2️⃣ «Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш натижаларини кўриш ва қайта кўриб чиқишга ариза бериш» хизматини танланг;
3️⃣ Ўз мулкингизга белгиланган баҳолаш натижаси билан танишинг.

Агар баҳолаш нархи нотўғри ёки ошириб/камайтириб юборилган деб ҳисобласангиз, порталнинг ўзида қайта кўриб чиқиш бўйича онлайн ариза юборишингиз мумкин.

Кўчмас мулкини оммавий баҳолаш натижасида объектларнинг қиймати 7-15 бараварга ошди, энди солиқлар ҳам шунчага ошадими?

— Оммавий баҳолаш натижасида аниқланган қийматни солиқ ставкаси ёки солиқ суммаси билан тенглаштириш тўғри бўлмайди. Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, турар жойларнинг мулк солиғи базаси этиб кадастр қиймати белгиланган. Яъни, кўчмас мулкни оммавий баҳолаш натижаси бугунги кунда ҳеч қандай ҳуқуқий оқибатни келтириб чиқармайдиКўчмас мулкни оммавий баҳолаш миллий маркази директор ўринбосари Феруз Султонов

Telegram | Instagram | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Пахтани эмас, қийматни сотамиз».

🫨 Мамлакатимизда пахта хомашёсини тўлиқ қайта ишлаб, бозорга тайёр маҳсулот чиқариш муҳим йўналишга айланди. BRB мижози бўлган Uzyarn House Textile фабрикаси ана шундай замонавий ишлаб чиқариш тизимини йўлга қўйган.

Корхона ҳар ойда 500 тоннагача тайёр маҳсулот тайёрлаб, талаб қилинган ҳажм ва сифатни ўз вақтида таъминлаб бермоқда. Энг муҳими, бундай корхоналар нафақат валюта тушумини таъминлайди, балки юзлаб оилалар учун ўз вақтида тўланадиган доимий иш ўрни деганидир.

Қайта ишлаш жараёни ва фабрика фаолияти ҳақида батафсил видеода танишиш мумкин.

🌐 Тўлиқ видео
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️2026 йил 1 октябрдан career.edu.uz платформасида “Хориждаги талабалар” модули ишга туширилиб, чет элда таҳсил олаётган ёшларнинг давлат ва хусусий секторда амалиёт ўташи ҳамда келгусида ишга жалб этилиши таъминланади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️2026 йил 1 октябрдан жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган санаси каби бирламчи маълумотлари ўзгарганда ўзида ушбу маълумотларни акс эттирувчи давлат органларига тегишли ахборот тизимларидаги маълумотларга автоматик тарзда идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан ўзгартиришлар киритиш амалиёти йўлга қўйилади.

Telegram | Instagram | Facebook
2026 йил 1 октябрдан Ягона интерактив давлат хизматлари порталида жисмоний ва юридик шахсларга ўзига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган кўчмас мулк объектлари ва автомототранспортларни гаровга ёки ипотекага қўйишга, шунингдек, уларни бегоналаштиришга тақиқ қўйиш ёки уни бекор қилиш хизмати жорий этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️2026 йил 1 октябрдан ваколатли органларнинг молиявий жаримани қўллаш тўғрисидаги қарори тадбиркорнинг танловига кўра қуйидаги шакллардан бирида ихтиёрий ижро этилиши мумкин:

▪️ ваколатли органнинг молиявий жаримани қўллаш тўғрисидаги қарори топширилган кундан бошлаб 1 ой муддатда жарима миқдорининг 50 фоизини ихтиёрий равишда тўлаш шарти билан жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод этиш;

▪️ қўлланган молиявий жарима суммасини 6 ой давомида тенг миқдорларда бўлиб-бўлиб тўлаши мумкин.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️2026 йил 1 октябрдан бошлаб Тошкент шаҳри ва унга туташ ҳудудларда янги иссиқхона ташкил этиш чекланади, шу билан бирга, кўчирилаётган хўжаликларга инфратузилма, кредит ва логистика бўйича имтиёзлар берилиши мумкин.

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев Корея президенти Ли Чжэ Мённинг таклифига биноан 13-16 сентябрь кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади.

Telegram | Instagram | Facebook