Segment.uz
74.2K subscribers
6.39K photos
1.55K videos
164 files
8.35K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
Жавоҳир Синдаров Live Rapid рейтингида дунёнинг 2-рақамли шахматчисига айланди

Гроссмейстеримиз Жавоҳир Синдаров Live Rapid (тезкор шахмат) рейтингида 4 поғона юқорилаб, 2742.6 очко билан дунё бўйича 2-ўринга кўтарилди.

Ҳамюртимиз сўнгги беллашувларда +10.6 рейтинг очкосини қўлга киритиб, дунёнинг энг кучли шахматчилари — Ян Непомнящий, Хикару Накамура ва Алиреза Фирузжаларни ортда қолдиришга эришди.

Telegram | Instagram | Facebook
Ўзбекистондаги барча мактабларда дарсликлар 2031 йилгача тўлиқ янги алифбога ўтказилади

2027 йилдан бошлаб 1-синф дарсликлари янги алифбода чоп этилади. Қолган синфлар учун дарсликлар эса уларни қайта нашр этишнинг амалдаги даврийлиги асосида босқичма-босқич янгиланади.

2027–2031 йиллар давомида барча мактаб дарсликлари янги алифбога тўлиқ ўтказилади. Бу жараён дарсликларни янгилашнинг одатий цикли доирасида амалга оширилиши сабабли қўшимча маблағ талаб қилинмайди.

Telegram | Instagram | Facebook
Uskuna sotib olish, yangi filial ochish yoki yirik buyurtma — biznesga pulni qayerdan olgan ma’qul?

TBC Blog’da kredit qaysi 6 ta vaziyatda biznesga haqiqatan ham yordam berishi hamda ariza topshirishdan oldin imkoniyatlarni qanday to‘g‘ri baholash kerakligi tushuntirildi.

Maqolani o‘qish
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ҳозирги лавозими билан ўриндошлик асосида Тошкент халқаро молия маркази бошқарувчиси лавозимига тайинланди.

Бошқарувчи Молия маркази кенгашининг Бош котиби ҳисобланади, кун тартибини шакллантиришни ташкил этади, раис қатнашмаган мажлисларда уларга раислик қилади.

Молия маркази фаолиятини йўлга қўйишни мувофиқлаштириш бошқарувчи фаолиятининг муҳим йўналишларидан бири бўлади. Биринчи навбатдаги ҳужжатларни тайёрлаш, давлат органлари ва Марказ тузилмалари ўртасидаги ҳамкорликни йўлга қўйиш шулар жумласидан.

Шунингдек, Молия маркази номидан Ўзбекистонда ва хорижда халқаро ташкилотлар, инвесторлар ҳамда ҳамкорлар билан муносабатларда Марказга вакиллик қилиш, кадрлар бўйича қарорлар қабул қилишда иштирок этиш, жумладан, Молия маркази маъмуриятининг ижрочи директорини ва унинг ўринбосарларини тайинлаш, Молиявий хизматлар бошқармаси раҳбарияти бўйича тавсиялар киритиш ҳам бошқарувчининг муҳим функциялари сирасига киради.

Бошқарувчи, шунингдек, битимлар тузиш, ишчи гуруҳлар ташкил этиш ва экспертларни жалб қилиш ҳуқуқига эга.

Telegram | Instagram | Facebook
Ўзбекистон мерганлари Жанубий Кореядаги халқаро мусобақада яна бир бор ғалаба қозонди

3–10 сентябрь кунлари Жанубий Кореяда ўтказилган «III Халқаро мерганлар мусобақаси»да Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жамоаси фахрли 1-ўринни эгаллади.

Мусобақада 8 та давлатдан жами 28 та жамоа иштирок этди. Иштирокчилар кундузи ва тунда шаҳар, тоғ ва ўрмон шароитларида мураккаб тактик машқларни бажаришди. Нишонларнинг 40 фоизини ҳаракатланувчи ва ҳаводаги дрон-нишонлар ташкил этди.

Якуний натижалар:
🥇 Ўзбекистон — 678.4 балл
🥈 Вьетнам — 666.6 балл
🥉 Туркия — 471.1 балл

Эслатиб ўтамиз, вакилларимиз ушбу мусобақада 2024 йилда 2-ўринни, 2025 ва 2026 йилларда эса кетма-кет чемпионликни қўлга киритишган эди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Сенат давлат чегараси остидан туннел қазиганлик учун алоҳида жиноий жавобгарлик жорий этиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади

Қонун билан Жиноят кодексида давлат чегараси орқали ер остида ноқонуний туннеллар ва бошқа инфратузилма обектларини қуриш, улардан фойдаланиш, бундай фаолиятни ташкил этиш ёки молиялаштириш учун алоҳида жиноий жавобгарлик белгиланмоқда.

Бундай жиноятни биринчи марта содир этиб, бу ҳақда ихтиёрий равишда хабар берган ёки жиноятни фош этишга фаол кўмаклашган шахс жавобгарликдан озод қилиниши мумкин. Мазкур жиноятлар бўйича дастлабки терговни ДХХ терговчилари олиб боради.

Telegram | Instagram | Facebook
Сиз Ўзбекистондаги қайси авиакомпания(лар) хизматини сифатли деб ҳисоблайсиз?
Anonymous Poll
70%
Uzbekistan Airways
4%
Qanot Sharq
7%
Centrum Air
5%
Silk Avia
6%
Air Samarkand
3%
Fly Khiva
3%
Humo Air
18%
Ҳеч бири қониқарли эмас
❗️ 2026 йил 1 ноябрдан бошлаб:

▪️ мобиль алоқа воситалари орқали SMS-хабарномалар йўли билан товар (иш, хизмат)ларни таклиф (реклама) қилувчи ҳар қандай юридик ва жисмоний шахслар фақат шахснинг ёзма ёки электрон розилигини олгандан сўнг ушбу ҳаракатларни (рекламани) амалга оширади;

▪️ мобиль алоқа воситаларига реклама қўнғироқлари ва SMS-хабарномаларни жўнатиш хизматини кўрсатувчи юридик шахслар ўзларининг ахборот тизимларини Шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат реестрида рўйхатдан ўтказгандан кейин тегишли хизматларни кўрсатишига йўл қўйилади;

▪️ реклама қўнғироқлари ва хабарномаларини телекоммуникация тармоқлари (мобиль алоқа) орқали соат 18.00 дан 09.00 гача тарқатиш тақиқланади.

Telegram | Instagram | Facebook
🏦InfinBANK ва «Sardor Avto Invest» Mercedes-Benz автомобилларини ҳеч қандай ортиқча фоизсиз (0%) сотиб олиш имкониятини таклиф этмоқда.

Асосий шартлар:

🔘 Фоиз ставкаси – 0%
🔘 Тўлов муддати – 24 ойгача
🔘 Бошланғич тўлов – 50% дан бошлаб

Моделлар:

GLC 200 ва GLC 200 Coupe
E Class
GLE 450 ва GLE 450 Coupe
GLS 450
AMG G 63 (бошқа моделлар буюртма асосида)

Индивидуал ҳисоб-китобларни «Sardor Avto Invest» менежерлари билан биргаликда амалга оширишингиз мумкин.

📞 78 150 13 60
🌐 mercedes-tashkent.uz
❗️Иш кунлари соат 23.00 дан 07.00 гача, дам олиш кунлари ва ишланмайдиган байрам кунлари соат 22.00 дан 09.00 гача шовқин чиқариш орқали фуқароларнинг осойишталигини бузишга йўл қўйилмайди.

Президент тегишли қонунни имзолади.

Ҳужжат расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️2026 йил 1 октябрдан career.edu.uz платформасида “Хориждаги талабалар” модули ишга туширилиб, чет элда таҳсил олаётган ёшларнинг давлат ва хусусий секторда амалиёт ўташи ҳамда келгусида ишга жалб этилиши таъминланади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️2026 йил 1 октябрдан жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган санаси каби бирламчи маълумотлари ўзгарганда ўзида ушбу маълумотларни акс эттирувчи давлат органларига тегишли ахборот тизимларидаги маълумотларга автоматик тарзда идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан ўзгартиришлар киритиш амалиёти йўлга қўйилади.

Telegram | Instagram | Facebook
2026 йил 1 октябрдан Ягона интерактив давлат хизматлари порталида жисмоний ва юридик шахсларга ўзига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган кўчмас мулк объектлари ва автомототранспортларни гаровга ёки ипотекага қўйишга, шунингдек, уларни бегоналаштиришга тақиқ қўйиш ёки уни бекор қилиш хизмати жорий этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Асаджан Ходжаев Рақамли технологиялар вазирининг Комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️ Тошкентда жамоат транспорти нархи ошиши мумкин

1 октябрдан Тошкентда автобус ва метро йўлкирасини электрон тўловда 1 700 сўмдан 2 500 сўмгача ошириш таклиф қилинмоқда.

Нақд пулда тўлов нархини эса ҳозирги 3 000 сўм миқдорида қолдириш режалаштирилган.

Яъни таклиф қабул қилинса, карта ёки электрон тўловда бир марталик йўлкира ҳақи 800 сўмга ёки 47 фоизга қимматлайди.

Telegram | Instagram | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
PF-174.pdf
21.5 MB
2027 йил 1 январдан бошлаб ягона божхона тўлови ставкаси товарнинг божхона қийматидан 20 фоиз, лекин ҳар бир килограмми учун 2 АҚШ долларидан кам бўлмаган миқдорда белгиланди. Амалда бу тегишинча 30%, 3 АҚШ долларини ташкил этади.

2027 йил 1 апрелдан бошлаб импорт билан шуғулланувчи субъектларга нисбатан сайёр шаклдаги солиқ ва божхона текширувларини биргаликда ўтказиш амалиёти жорий этилади.

2027 йил 1 июндан бошлаб жисмоний шахслар томонидан нотижорат мақсадларидаги товарлари бўйича ягона божхона тўлови миқдори тўланиши лозим бўлган божхона йиғимлари миқдоридан кам бўлган тақдирда, ушбу йиғимлар ундирилмайди.

2026 – 2028 йилларда Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларига яқин (туташ) ҳудудларда автотураргоҳ ва логистика инфратузилмаларини ташкил этиш лойиҳалари амалга оширилади.

Фармон иловалари билан

Telegram | Instagram | Facebook
❗️2026 йил 1 октябрдан career.edu.uz платформасида “Хориждаги талабалар” модули ишга туширилиб, чет элда таҳсил олаётган ёшларнинг давлат ва хусусий секторда амалиёт ўташи ҳамда келгусида ишга жалб этилиши таъминланади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️2026 йил 1 октябрдан жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган санаси каби бирламчи маълумотлари ўзгарганда ўзида ушбу маълумотларни акс эттирувчи давлат органларига тегишли ахборот тизимларидаги маълумотларга автоматик тарзда идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан ўзгартиришлар киритиш амалиёти йўлга қўйилади.

Telegram | Instagram | Facebook