📱 iPhone Duo
Тақдимотда биринчи марта букланадиган iPhone намойиш этилди. Олд камера смартфоннинг ички қисмида яширилган.
Унинг ташқи экран диагонали 5,4, ички экраники эса 7,6 дюймни ташкил этади. Корпуси титан материалидан қилинган.
Қурилма икки дисплей билан 24 соатгача ишлаши айтилмоқда. 20 дақиқада 50% гача қувват олади.
Букланадиган iPhone икки хил — олтин ва тўқ кўк рангда сотувга чиқарилади.
Нархи — $1999. Сотувлар 23 октябрдан бошланади.
Telegram | Instagram | Facebook

“Маҳалла еттилиги” аъзолари орасида қайси бирининг иши кўпроқ самара бермоқда деб ҳисоблайсиз?
Anonymous Poll
13%
Маҳалла раиси
5%
Профилактика инспектори
30%
Ҳоким ёрдамчиси
9%
Хотин-қизлар фаоли
13%
Ёшлар етакчиси
30%
Ижтимоий ходим
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Энди фуқаро ўз мурожаатини ўзи назорат қилади
Фуқаролар учун ўз мурожаатларини кузатиш янада осонлашди ва биринчи марта назорат қилиш имконияти яратилди. Давлат раҳбарининг топшириғига асосан ишга туширилган бу янгилик мурожаатлар билан ишлаш сифатини оширишга хизмат қилади.
Президент Халқ қабулхонаси Рақамли технологиялар вазирлиги билан ҳамкорликда қайта алоқа – SMS-хабарнома юбориш хизматини ишга туширди. Энди мурожаатнинг ҳар бир босқичи ҳақида фуқарога pm.gov.uz сайтидаги шахсий кабинети ва SMS орқали маълумот бериб борилади.
SMS-хабарномада мурожаат ҳақида махсус ҳавола мавжуд. Фуқаролар ҳавола орқали кириб, берилган жавоблар юзасидан “Розиман” деб муносабат билдириши ёки “Эътирозим бор” деб мурожаатни қайта ижрога қайтариши мумкин. Бу билан ўз мурожаатини ўзи назорат қила олади.

Ёшлар учун имтиёзли кредитлар
Президент қарорига асосан, Алоқабанк томонидан дастур доирасида хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқариш соҳалари учун 31 ёшга тўлмаган жисмоний шахсларга асосий қарздан 7 йилгача муддатга кредитлар Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада ажратилади. Бунда:
▪️ суғурта полиси таъминоти ёки учинчи шахс кафиллиги асосида 100 миллион сўмгача имтиёзли микрокарзларни қуйидаги лойиҳалар бўйича ажратилади:
• ёшларнинг хорижий тил ва рақамли технологияларни ўрганиши ҳамда замонавий касб-ҳунарни эгаллаши бўйича ўқиш харажатларини молиялаштириш учун – 20 млн сўмгача;
• замонавий касблар, шу жумладан, ижтимоий тармоқлар маркетинги, мобилография, фрилансерлик, интернет (онлайн) дўконлар ташкил этиш ва ўзини ўзи банд қилиш фаолият турига мос лойиҳалар учун – 50 млн сўмгача;
• касаначилик, тўқимачилик маҳсулотларини тайёрлаш, тикувчилик ва бошқа маҳсулотларни иккиламчи қайта ишлаш ва (ёки) сотиш, улардан янги маҳсулотлар тайёрлаш лойиҳалари учун – 50 млн сўмгача;
• новвойчилик ва ширинликлар тайёрлаш ҳамда сотиш лойиҳаларига – 100 млн сўмгача;
▪️ мол-мулк гарови асосида 300 миллион сўмгача кредитларни қуйидаги лойиҳалар бўйича ажратиш:
• сайилгоҳ, туристик маскан, гастрономик кўча ва бошқа жамоат жойларида кўчма ёки енгил конструкцияли шохобча ва нуқталарни ташкил этиш, уларга жиҳоз ва воситаларни харид қилиш учун – 200 млн сўмгача;
• автотранспорт воситаларида йўловчиларни ташиш ва юкларни етказиб бериш лойиҳалари учун – 300 млн сўмгача.

Сенаторлар лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини такомиллаштиришга қаратилган қонунни маъқуллади
Қонун билан лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбоси 26 та ҳарф ва 3 та ҳарф бирикмаси ўрнига 28 та ҳарф ва 1 та тутуқ белгисидан иборат бўлиши белгиланмоқда.
Шунингдек, янги таҳрирдаги алифбога ўтиш жараёнида фуқаролар ва ташкилотларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини инобатга олиш мақсадида Қонун кучга киргунига қадар амалдаги алифбо асосида расмийлаштирилган ҳужжатлар, миллий валюта ва қимматли қоғозларнинг муомалада бўлишига тўсқинлик қилинмаслиги белгиланмоқда.
Давлат органлари ва ташкилотларининг айрим рамзий белгилари, пешлавҳа ва кўрсаткичлардан эса улар яроқсиз ҳолатга келгунига қадар ёки белгиланган муддатгача фойдаланишга рухсат берилади.

Янги босқич: тадбиркорликни ривожлантиришга амалий ёндашув
Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича белгиланган вазифалар ижроси ҳудудларда манзилли давом эттирилмоқда. Шу мақсадда “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ ишчи гуруҳи томонидан жойларда ўрганишлар олиб бориляпти.
Ишчи гуруҳ Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида бўлишиб, аъзолари хонадонлар, тадбиркорлик субъектлари ва маҳаллаларда бўлиб, аҳоли билан бевосита суҳбатлашди, уларнинг шароити, мавжуд имкониятлари ва муаммоларини яқиндан ўрганди. Тадбиркорларнинг фаолияти билан танишилиб, жараёнлар жойида кузатилди.
Ўрганишлар давомида оилаларни барқарор даромад манбаи билан таъминлаш, тадбиркорликни бошлаш ва кенгайтириш, чорвачилик ҳамда паррандачиликни йўлга қўйиш, шунингдек, юқори даромадли иш ўринларига жойлаштириш имкониятлари кўриб чиқилди.
Ҳар бир хонадоннинг имкониятидан келиб чиқиб, уни камбағалликдан чиқариш ва даромадини ошириш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланди. Асосий эътибор эса одамларнинг мавжуд имкониятларини ишга солиш ва уларга амалий кўмак кўрсатишга қаратилди.
Реклама

Жавоҳир Синдаров Live Rapid рейтингида дунёнинг 2-рақамли шахматчисига айланди
Гроссмейстеримиз Жавоҳир Синдаров Live Rapid (тезкор шахмат) рейтингида 4 поғона юқорилаб, 2742.6 очко билан дунё бўйича 2-ўринга кўтарилди.
Ҳамюртимиз сўнгги беллашувларда +10.6 рейтинг очкосини қўлга киритиб, дунёнинг энг кучли шахматчилари — Ян Непомнящий, Хикару Накамура ва Алиреза Фирузжаларни ортда қолдиришга эришди.

Ўзбекистондаги барча мактабларда дарсликлар 2031 йилгача тўлиқ янги алифбога ўтказилади
2027 йилдан бошлаб 1-синф дарсликлари янги алифбода чоп этилади. Қолган синфлар учун дарсликлар эса уларни қайта нашр этишнинг амалдаги даврийлиги асосида босқичма-босқич янгиланади.
2027–2031 йиллар давомида барча мактаб дарсликлари янги алифбога тўлиқ ўтказилади. Бу жараён дарсликларни янгилашнинг одатий цикли доирасида амалга оширилиши сабабли қўшимча маблағ талаб қилинмайди.

Uskuna sotib olish, yangi filial ochish yoki yirik buyurtma — biznesga pulni qayerdan olgan ma’qul?
TBC Blog’da kredit qaysi 6 ta vaziyatda biznesga haqiqatan ham yordam berishi hamda ariza topshirishdan oldin imkoniyatlarni qanday to‘g‘ri baholash kerakligi tushuntirildi.
Maqolani o‘qish

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ҳозирги лавозими билан ўриндошлик асосида Тошкент халқаро молия маркази бошқарувчиси лавозимига тайинланди.
Бошқарувчи Молия маркази кенгашининг Бош котиби ҳисобланади, кун тартибини шакллантиришни ташкил этади, раис қатнашмаган мажлисларда уларга раислик қилади.
Молия маркази фаолиятини йўлга қўйишни мувофиқлаштириш бошқарувчи фаолиятининг муҳим йўналишларидан бири бўлади. Биринчи навбатдаги ҳужжатларни тайёрлаш, давлат органлари ва Марказ тузилмалари ўртасидаги ҳамкорликни йўлга қўйиш шулар жумласидан.
Шунингдек, Молия маркази номидан Ўзбекистонда ва хорижда халқаро ташкилотлар, инвесторлар ҳамда ҳамкорлар билан муносабатларда Марказга вакиллик қилиш, кадрлар бўйича қарорлар қабул қилишда иштирок этиш, жумладан, Молия маркази маъмуриятининг ижрочи директорини ва унинг ўринбосарларини тайинлаш, Молиявий хизматлар бошқармаси раҳбарияти бўйича тавсиялар киритиш ҳам бошқарувчининг муҳим функциялари сирасига киради.
Бошқарувчи, шунингдек, битимлар тузиш, ишчи гуруҳлар ташкил этиш ва экспертларни жалб қилиш ҳуқуқига эга.

Ўзбекистон мерганлари Жанубий Кореядаги халқаро мусобақада яна бир бор ғалаба қозонди
3–10 сентябрь кунлари Жанубий Кореяда ўтказилган «III Халқаро мерганлар мусобақаси»да Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жамоаси фахрли 1-ўринни эгаллади.
Мусобақада 8 та давлатдан жами 28 та жамоа иштирок этди. Иштирокчилар кундузи ва тунда шаҳар, тоғ ва ўрмон шароитларида мураккаб тактик машқларни бажаришди. Нишонларнинг 40 фоизини ҳаракатланувчи ва ҳаводаги дрон-нишонлар ташкил этди.
Якуний натижалар:
🥇 Ўзбекистон — 678.4 балл
🥈 Вьетнам — 666.6 балл
🥉 Туркия — 471.1 балл
Эслатиб ўтамиз, вакилларимиз ушбу мусобақада 2024 йилда 2-ўринни, 2025 ва 2026 йилларда эса кетма-кет чемпионликни қўлга киритишган эди.