Segment.uz
74.1K subscribers
6.39K photos
1.55K videos
164 files
8.35K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
📱 iPhone 18 Pro ва iPhone 18 Pro Max

iPhone 18 Pro’нинг экран диагонали 6,3, iPhone 18 Pro Max’ники эса 6,9 дюймни ташкил этади.

Иккала моделдаги энг асосий янгилик — янги камера тизими ва A20 Pro чипи ҳисобланади.

iPhone 18 Pro ва Pro Max 4 та — қора, кумушранг, тўқ қизил (ёқут), оч ҳаворанг рангда сотувга чиқарилади.

🌐 iPhone 18 Pro — $1199 дан;
🌐 iPhone 18 Pro Max — $1299 дан.

Олдиндан буюртмалар 12 сентябрь кунидан, сотувлар эса 18 сентябрдан бошланади.

Telegram | Instagram | Facebook
🎧 Apple йиллик анъанавий тақдимотида AirPods 5 қулоқчинларини тақдим этди

Компания маълумотига кўра, у AirPods 4’га нисбатан 50 фоиз самаралироқ ишлайди.

Шунингдек, сув ва чангдан ҳимоя даражаси кучайтирилган, бошқарувдаги жестлар эса AirPods Pro’га янада яқинлаштирилган.

Шовқинни босиш функцияси ёқилган ҳолда AirPods 5 қулоқчинлари қувватланмасдан 5 соатгача ишлай олади.

Қулоқчинлар сунъий интеллект асосида ишлайдиган янги Siri билан янада чуқур интеграция қилинган.

AirPods 5 модели $129 туради. Симсиз қувватлаш имкониятига эга версияси ҳам мавжуд бўлиб, у атиги $20 қимматроқ.

Telegram | Instagram | Facebook
Apple Watch 12 ва Ultra 4 ақлли соатлари

Ранглар: кумуш, қора, олтин ва бронза.

🌐 Watch 12 — $399 дан;
🌐 Ultra 4 — $799 дан.

Сотувлар 18 сентябрдан бошланади.

Telegram | Instagram | Facebook
📱 iPhone Duo

Тақдимотда биринчи марта букланадиган iPhone намойиш этилди. Олд камера смартфоннинг ички қисмида яширилган.

Унинг ташқи экран диагонали 5,4, ички экраники эса 7,6 дюймни ташкил этади. Корпуси титан материалидан қилинган.

Қурилма икки дисплей билан 24 соатгача ишлаши айтилмоқда. 20 дақиқада 50% гача қувват олади.

Букланадиган iPhone икки хил — олтин ва тўқ кўк рангда сотувга чиқарилади.

Нархи — $1999. Сотувлар 23 октябрдан бошланади.

Telegram | Instagram | Facebook
“Маҳалла еттилиги” аъзолари орасида қайси бирининг иши кўпроқ самара бермоқда деб ҳисоблайсиз?
Anonymous Poll
13%
Маҳалла раиси
5%
Профилактика инспектори
30%
Ҳоким ёрдамчиси
9%
Хотин-қизлар фаоли
13%
Ёшлар етакчиси
30%
Ижтимоий ходим
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Энди фуқаро ўз мурожаатини ўзи назорат қилади

Фуқаролар учун ўз мурожаатларини кузатиш янада осонлашди ва биринчи марта назорат қилиш имконияти яратилди. Давлат раҳбарининг топшириғига асосан ишга туширилган бу янгилик мурожаатлар билан ишлаш сифатини оширишга хизмат қилади.

Президент Халқ қабулхонаси Рақамли технологиялар вазирлиги билан ҳамкорликда қайта алоқа – SMS-хабарнома юбориш хизматини ишга туширди. Энди мурожаатнинг ҳар бир босқичи ҳақида фуқарога pm.gov.uz сайтидаги шахсий кабинети ва SMS орқали маълумот бериб борилади.

SMS-хабарномада мурожаат ҳақида махсус ҳавола мавжуд. Фуқаролар ҳавола орқали кириб, берилган жавоблар юзасидан “Розиман” деб муносабат билдириши ёки “Эътирозим бор” деб мурожаатни қайта ижрога қайтариши мумкин. Бу билан ўз мурожаатини ўзи назорат қила олади.

Telegram | Instagram | Facebook