❗️Сербия Ўзбекистонга узоқ масофали баллистик ракеталар ишлаб чиқаришда ҳамкорлик қилишни таклиф қилди
Мамлакат етакчиси Александр Вучич бу ҳақда кеча бўлиб ўтган бизнес-форумда гапирган.
У Сербияда айни пайтда қисқа масофали ракеталар ишлаб чиқарилаётгани, тахминан бир йил ичида эса узоқ масофали баллистик ракеталар ишлаб чиқариш бошланишини таъкидлаб, Ўзбекистон билан бу йўналишда ҳам ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирган.
Шунингдек, бизнес-форумда Тошкент ва Белград ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйилиши ҳам маълум қилинган.
Telegram | Instagram | Facebook

Ўзбекистонда CSR (Корпоратив ижтимоий масъулият) бўйича ажойиб кейс 🚀
Қандай қилиб хорижий капитал ва геймификацияни реал ижтимоий дастурларга айлантириш мумкин? Бу ҳафта Uzum ва PUBG MOBILE ҳамкорлигида айнан шундай моделнинг чиройли намунаси кўрсатилди.
Биласиз, PUBG ортида глобал гигант — капиталлашуви қарийб 1 триллион доллар бўлган (шунингдек Uzum акциядорларидан бири ҳисобланган) Tencent туради. Улар ижтимоий дастурни шунчаки молиялаштириб қўймай, хайрияга кириш чегарасини (barrier to entry) нолга туширишди.
Жараён қандай ишлади? 2 миллион ўзбекистонлик геймерлар бепул ўйин ичидаги ивентда қатнашди. Уларнинг виртуал фаоллиги Uzum ва PUBG томонидан молиялаштирилиб, реал мактаб тўпламларига конвертация қилинди. Натижа: 14 та шаҳардаги 5000 нафар болакай "ONA" фонди орқали янги ўқув йилига рюкзак ва канселярия товарлари олди.
Бу ерда эътибор бериш керак бўлган 2 та муҳим бизнес-жиҳат бор:
Инфратузилманинг ижтимоийлашуви. Uzum хусусий логистика тармоғидан фойдаланиб, ёрдамни анъанавий хайрия етиб бориши қийин бўлган чекка нуқталаргача олиб борди. Бу маҳаллий экотизимнинг кучини кўрсатади.
Янги молиялаштириш модели. Глобал корпорациялар ижтимоий секторга кириш учун тайёр аудитория ва инфратузилмага эга маҳаллий ҳамкорларни излайди.
Хулоса қилиб айтганда, маҳаллий IT-экотизим хорижий глобал корпорациялар ва муҳтож қатлам ўртасидаги ишончли "кўприк"ка айланмоқда. Бренднинг имижи учун ҳам, жамият учун ҳам win-win стратегияси.

❗️Эртага — “Автомобилсиз кун”
10 сентябрь куни республиканинг барча ҳудудларида навбатдаги “Автомобилсиз кун” акцияси ўтказилади.
ℹ️ Маълумот учун: Президент фармонига кўра, эртага давлат ташкилот ва идоралари ходимларининг хизмат автотранспорт воситаларидан фойдаланиши қатъиян тақиқланади. Ушбу саналар иш кунига тўғри келганда, ҳайдовчиларнинг иш ҳақи сақланиб қолади.
Давлат фуқаролик хизматчилари “Автомобилсиз кун” ва “Автомобилсиз ҳафта” акцияси доирасида хизмат автотранспорт воситаларидан фойдаланиши мазкур ходимлар томонидан одоб-ахлоқ (этика) қоидаларининг бузилишига тенглаштирилади.

❗️Қишлоқ туманларида эҳтиёжманд оила аъзосини ишга олган корхоналар учун 1 октябрдан ушбу ходим бўйича ижтимоий солиқ ставкаси 2 фоиз бўлиши белгиланди.
Кўп квартирали уйларнинг биринчи қаватидаги хонадонларни нотурар жой тоифасига ўтказмасдан, савдо ва сервис фаолиятига мослаштиришга рухсат бериш таклиф этилди. Бунда хабардор қилишнинг ўзи етарли бўлади.
Бош вазир ўринбосари – Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси олдига ҳокимлар, туман идоралари, “маҳалла еттилиги” ва банклар фаолиятини ягона тизимда мувофиқлаштириш, улар юритаётган электрон платформаларни бирлаштириш вазифаси қўйилди.
Бундан буён маҳаллага тегишли масалалар бўйича “еттилик”ни мувофиқлаштирувчи раҳбарлар томонидан алоҳида-алоҳида йиғилишлар ўтказилишига йўл қўйилмайди. Барча масалалар ҳафтада бир марта Бош вазир ўринбосари бошчилигида барча раҳбарлар иштирокида муҳокама қилинади.

📱 iPhone 18 Pro ва iPhone 18 Pro Max
iPhone 18 Pro’нинг экран диагонали 6,3, iPhone 18 Pro Max’ники эса 6,9 дюймни ташкил этади.
Иккала моделдаги энг асосий янгилик — янги камера тизими ва A20 Pro чипи ҳисобланади.
iPhone 18 Pro ва Pro Max 4 та — қора, кумушранг, тўқ қизил (ёқут), оч ҳаворанг рангда сотувга чиқарилади.
🌐 iPhone 18 Pro — $1199 дан;
🌐 iPhone 18 Pro Max — $1299 дан.
Олдиндан буюртмалар 12 сентябрь кунидан, сотувлар эса 18 сентябрдан бошланади.

🎧 Apple йиллик анъанавий тақдимотида AirPods 5 қулоқчинларини тақдим этди
Компания маълумотига кўра, у AirPods 4’га нисбатан 50 фоиз самаралироқ ишлайди.
Шунингдек, сув ва чангдан ҳимоя даражаси кучайтирилган, бошқарувдаги жестлар эса AirPods Pro’га янада яқинлаштирилган.
Шовқинни босиш функцияси ёқилган ҳолда AirPods 5 қулоқчинлари қувватланмасдан 5 соатгача ишлай олади.
Қулоқчинлар сунъий интеллект асосида ишлайдиган янги Siri билан янада чуқур интеграция қилинган.
AirPods 5 модели $129 туради. Симсиз қувватлаш имкониятига эга версияси ҳам мавжуд бўлиб, у атиги $20 қимматроқ.

📱 iPhone Duo
Тақдимотда биринчи марта букланадиган iPhone намойиш этилди. Олд камера смартфоннинг ички қисмида яширилган.
Унинг ташқи экран диагонали 5,4, ички экраники эса 7,6 дюймни ташкил этади. Корпуси титан материалидан қилинган.
Қурилма икки дисплей билан 24 соатгача ишлаши айтилмоқда. 20 дақиқада 50% гача қувват олади.
Букланадиган iPhone икки хил — олтин ва тўқ кўк рангда сотувга чиқарилади.
Нархи — $1999. Сотувлар 23 октябрдан бошланади.