❗️2026 йил 1 октябрдан жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган санаси каби бирламчи маълумотлари ўзгарганда ўзида ушбу маълумотларни акс эттирувчи давлат органларига тегишли ахборот тизимларидаги маълумотларга автоматик тарзда идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан ўзгартиришлар киритиш амалиёти йўлга қўйилади.
Telegram | Instagram | Facebook
Telegram | Instagram | Facebook
2026 йил 1 октябрдан Ягона интерактив давлат хизматлари порталида жисмоний ва юридик шахсларга ўзига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган кўчмас мулк объектлари ва автомототранспортларни гаровга ёки ипотекага қўйишга, шунингдек, уларни бегоналаштиришга тақиқ қўйиш ёки уни бекор қилиш хизмати жорий этилади.
Telegram | Instagram | Facebook
Telegram | Instagram | Facebook
Хусусийлаштиришда янги босқич: давлат активлари — хусусий секторга
ПФ-177-сон Фармоннинг энг муҳим жиҳати — хусусийлаштириш жараёнининг шунчаки активларни сотиш эмас, балки давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини қисқартириш ва хусусий сектор учун реал имкониятлар яратишга йўналтирилганида.
84 та хўжалик жамиятидаги давлат улуши, 1 242 та кўчмас мулк объекти ва 8 минг гектар ернинг савдога чиқарилиши — кўлами жиҳатидан жиддий рақамлар. Умумий қиймати қарийб 100 трлн сўмлик активларнинг бозорга чиқарилиши иқтисодиётда янги инвестиция ва бизнес фаоллиги учун катта ресурс бўлиши мумкин.
Айниқса, тадбиркорлар учун аванс тўловининг 35 фоиздан 15 фоизга туширилиши, қолган маблағни фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти ва 6 ой ичида тўлиқ ҳисоб-китоб қилган харидорга 25 фоиз чегирма берилиши хусусий инвесторлар учун анча қулай шартлар яратади.
Энг муҳим жиҳатлардан яна бири — аввал сотилмаган объектларни 1 млн сўмдан бошланадиган нархда қайта аукционга чиқариш ва 3 ой ичида сотилмаган активлар нархини босқичма-босқич пасайтириш механизмининг жорий этилиши. Бу активларни йиллаб «музлатиб» қўйиш эмас, уларни иқтисодий айланмага киритишга қаратилган ёндашув.
Ер участкаларининг тайёр техник шартлар ва рухсатномалар билан «тайёр пакет» сифатида сотилиши ҳам бизнес учун муҳим енгиллик. Чунки инвестор учун ерни сотиб олишнинг ўзи эмас, балки кейинги жараёнларнинг тез ва аниқ ташкил этилиши кўпинча ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Шу билан бирга, хусусийлаштиришнинг ҳақиқий самараси қанча актив сотилгани билан эмас, улар сотилгандан кейин қанча янги инвестиция, иш ўрни, маҳсулот ва солиқ тушуми яратилгани билан баҳоланиши керак.
Шу нуқтаи назардан, бу Фармонни давлат мулкини қисқартиришдан кўра кенгроқ жараён — давлатнинг иқтисодиётдаги ролини оптималлаштириш ва хусусий секторнинг ролини кучайтиришга қаратилган навбатдаги қадам, деб баҳолаш мумкин.

❗️Тошкент шаҳрида иссиқ сувни сентябрь-октябрь ойларида режали ўчириш жадвали эълон қилинди.
Telegram | Instagram | Facebook
Telegram | Instagram | Facebook
🚀HAVAL JOLION — Boshlang'ich to'lov 70 mln so‘mdan!
Shahar krossoveri endi qulay shartlar asosida:
To'lov miqdori va muddatiga qarab shartlar farq qilishi mumkin
Batafsil ma’lumot:
📞 +998712878888
🌐 gwm.com.uz

✅Stavka — 0%
✅Muddat — 5 yilgacha
✅Kafolat — 5 yil yoki 150 000 km
To'lov miqdori va muddatiga qarab shartlar farq qilishi mumkin
Batafsil ma’lumot:
📞 +998712878888
🌐 gwm.com.uz
❗️Сербия Ўзбекистонга узоқ масофали баллистик ракеталар ишлаб чиқаришда ҳамкорлик қилишни таклиф қилди
Мамлакат етакчиси Александр Вучич бу ҳақда кеча бўлиб ўтган бизнес-форумда гапирган.
У Сербияда айни пайтда қисқа масофали ракеталар ишлаб чиқарилаётгани, тахминан бир йил ичида эса узоқ масофали баллистик ракеталар ишлаб чиқариш бошланишини таъкидлаб, Ўзбекистон билан бу йўналишда ҳам ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирган.
Шунингдек, бизнес-форумда Тошкент ва Белград ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйилиши ҳам маълум қилинган.

Ўзбекистонда CSR (Корпоратив ижтимоий масъулият) бўйича ажойиб кейс 🚀
Қандай қилиб хорижий капитал ва геймификацияни реал ижтимоий дастурларга айлантириш мумкин? Бу ҳафта Uzum ва PUBG MOBILE ҳамкорлигида айнан шундай моделнинг чиройли намунаси кўрсатилди.
Биласиз, PUBG ортида глобал гигант — капиталлашуви қарийб 1 триллион доллар бўлган (шунингдек Uzum акциядорларидан бири ҳисобланган) Tencent туради. Улар ижтимоий дастурни шунчаки молиялаштириб қўймай, хайрияга кириш чегарасини (barrier to entry) нолга туширишди.
Жараён қандай ишлади? 2 миллион ўзбекистонлик геймерлар бепул ўйин ичидаги ивентда қатнашди. Уларнинг виртуал фаоллиги Uzum ва PUBG томонидан молиялаштирилиб, реал мактаб тўпламларига конвертация қилинди. Натижа: 14 та шаҳардаги 5000 нафар болакай "ONA" фонди орқали янги ўқув йилига рюкзак ва канселярия товарлари олди.
Бу ерда эътибор бериш керак бўлган 2 та муҳим бизнес-жиҳат бор:
Инфратузилманинг ижтимоийлашуви. Uzum хусусий логистика тармоғидан фойдаланиб, ёрдамни анъанавий хайрия етиб бориши қийин бўлган чекка нуқталаргача олиб борди. Бу маҳаллий экотизимнинг кучини кўрсатади.
Янги молиялаштириш модели. Глобал корпорациялар ижтимоий секторга кириш учун тайёр аудитория ва инфратузилмага эга маҳаллий ҳамкорларни излайди.
Хулоса қилиб айтганда, маҳаллий IT-экотизим хорижий глобал корпорациялар ва муҳтож қатлам ўртасидаги ишончли "кўприк"ка айланмоқда. Бренднинг имижи учун ҳам, жамият учун ҳам win-win стратегияси.

❗️Эртага — “Автомобилсиз кун”
10 сентябрь куни республиканинг барча ҳудудларида навбатдаги “Автомобилсиз кун” акцияси ўтказилади.
ℹ️ Маълумот учун: Президент фармонига кўра, эртага давлат ташкилот ва идоралари ходимларининг хизмат автотранспорт воситаларидан фойдаланиши қатъиян тақиқланади. Ушбу саналар иш кунига тўғри келганда, ҳайдовчиларнинг иш ҳақи сақланиб қолади.
Давлат фуқаролик хизматчилари “Автомобилсиз кун” ва “Автомобилсиз ҳафта” акцияси доирасида хизмат автотранспорт воситаларидан фойдаланиши мазкур ходимлар томонидан одоб-ахлоқ (этика) қоидаларининг бузилишига тенглаштирилади.

❗️Қишлоқ туманларида эҳтиёжманд оила аъзосини ишга олган корхоналар учун 1 октябрдан ушбу ходим бўйича ижтимоий солиқ ставкаси 2 фоиз бўлиши белгиланди.
Кўп квартирали уйларнинг биринчи қаватидаги хонадонларни нотурар жой тоифасига ўтказмасдан, савдо ва сервис фаолиятига мослаштиришга рухсат бериш таклиф этилди. Бунда хабардор қилишнинг ўзи етарли бўлади.
Бош вазир ўринбосари – Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси олдига ҳокимлар, туман идоралари, “маҳалла еттилиги” ва банклар фаолиятини ягона тизимда мувофиқлаштириш, улар юритаётган электрон платформаларни бирлаштириш вазифаси қўйилди.
Бундан буён маҳаллага тегишли масалалар бўйича “еттилик”ни мувофиқлаштирувчи раҳбарлар томонидан алоҳида-алоҳида йиғилишлар ўтказилишига йўл қўйилмайди. Барча масалалар ҳафтада бир марта Бош вазир ўринбосари бошчилигида барча раҳбарлар иштирокида муҳокама қилинади.

📱 iPhone 18 Pro ва iPhone 18 Pro Max
iPhone 18 Pro’нинг экран диагонали 6,3, iPhone 18 Pro Max’ники эса 6,9 дюймни ташкил этади.
Иккала моделдаги энг асосий янгилик — янги камера тизими ва A20 Pro чипи ҳисобланади.
iPhone 18 Pro ва Pro Max 4 та — қора, кумушранг, тўқ қизил (ёқут), оч ҳаворанг рангда сотувга чиқарилади.
🌐 iPhone 18 Pro — $1199 дан;
🌐 iPhone 18 Pro Max — $1299 дан.
Олдиндан буюртмалар 12 сентябрь кунидан, сотувлар эса 18 сентябрдан бошланади.

🎧 Apple йиллик анъанавий тақдимотида AirPods 5 қулоқчинларини тақдим этди
Компания маълумотига кўра, у AirPods 4’га нисбатан 50 фоиз самаралироқ ишлайди.
Шунингдек, сув ва чангдан ҳимоя даражаси кучайтирилган, бошқарувдаги жестлар эса AirPods Pro’га янада яқинлаштирилган.
Шовқинни босиш функцияси ёқилган ҳолда AirPods 5 қулоқчинлари қувватланмасдан 5 соатгача ишлай олади.
Қулоқчинлар сунъий интеллект асосида ишлайдиган янги Siri билан янада чуқур интеграция қилинган.
AirPods 5 модели $129 туради. Симсиз қувватлаш имкониятига эга версияси ҳам мавжуд бўлиб, у атиги $20 қимматроқ.