Учкўприк тумани ҳокими лавозимини 210 минг долларга “олиб бериш”ни ваъда қилган шахс ушланди
Фуқаро С.А. ўзини ҳакамлик суди судьясининг ёрдамчиси деб таништириб, юқори лавозимдаги танишлари орқали 210 минг доллар эвазига бошқа бир фуқарони Учкўприк тумани ҳокими лавозимига ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилган.
У келишилган пулнинг 100 минг долларини олаётган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.
Telegram | Instagram | Facebook

❗️ Ишлайдиган оналарга фарзанди бир ёшга тўлгунига қадар Ижтимоий суғурта жамғармасидан нафақа тўланади.
Меҳнатга лаёқатсиз эҳтиёжманд оилаларга “пассив даромад” келтирадиган ижтимоий пакет учун жорий йил 300 миллиард сўм ажратилган.
Бундай ёрдам олган 11 минг оиланинг ярмида даромад сезиларли ошгани қайд этилди. Бир ҳафтада ушбу тизимни давом эттириш бўйича қарор лойиҳасини киритиш топширилди.
– Келаси йилдан реестрга кирган оила фарзандларининг давлат ва хусусий боғча бадали, ўқув маркази тўлови, йўлкираси ҳамда олийгоҳдаги ётоқхона харажати ваучер орқали қоплаб берилади, – деди президент.
Ваучер 12 ой муддатга берилади ва эҳтиёжманд оила Ижтимоий реестрдан чиқарилганидан кейин ҳам амал қилади.

ПФ-177.pdf
28.5 MB
Давлат банклари қарз эвазига олган мулкни бошланғич тўловсиз ва фоизсиз бўлиб сотиши мумкин бўлади
Президент фармони билан давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган тижорат банкларига қарздорлик эвазига балансга қабул қилинган мол-мулкларни сотиш бўйича қўшимча имкониятлар берилди.
Тегишли бошқарув органлари қарори асосида давлат банклари мол-мулкларни сотишда қатор механизмларни қўллаши мумкин. Жумладан:
• актив 3 ой давомида сотилмаса, бошланғич нархни босқичма-босқич 10 фоиздан пасайтириш;
• аукцион қадамини 1 фоиз этиб белгилаш;
• такрорий савдода битта талабгор қатнашса, активни унга эълон қилинган нархда сотиб олишни таклиф қилиш;
• савдо эълони муддатларини қисқартириш;
• 3 ой давомида сотилмаган активни гибрид «англо-голланд» аукциони орқали сотиш мумкин.
Бунда давлат иштирокидаги банклар қарздорлик эвазига балансга қабул қилинган мол-мулклар, жумладан акция ва улушларни сотишни оддий хўжалик фаолияти билан боғлиқ асосли таваккалчилик асосида амалга оширади.
Шунингдек, улар ушбу активларнинг бошланғич нархига чегирма қўллаш, бошланғич тўловсиз ҳамда фоизсиз бўлиб-бўлиб сотиш ҳуқуқига эга бўлади.
Мазкур имкониятлар банклар балансида узоқ вақт қолиб кетаётган активларни тезроқ реализация қилиш ва иқтисодий айланмага қайтаришга хизмат қилади.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Тошкент шаҳрида уйларни бозор нархига яқинлаштириб баҳолаш бўйича тажриба лойиҳаси ўтказилди.
Уйингиз қанчага баҳоланганини my.gov.uz орқали онлайн текширишингиз мумкин:
1️⃣ my.gov.uz портали ёки MyGov иловасига киринг;
2️⃣ «Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш натижаларини кўриш ва қайта кўриб чиқишга ариза бериш» хизматини танланг;
3️⃣ Ўз мулкингизга белгиланган баҳолаш натижаси билан танишинг.
Агар баҳолаш нархи нотўғри ёки ошириб/камайтириб юборилган деб ҳисобласангиз, порталнинг ўзида қайта кўриб чиқиш бўйича онлайн ариза юборишингиз мумкин.
❓ Кўчмас мулкини оммавий баҳолаш натижасида объектларнинг қиймати 7-15 бараварга ошди, энди солиқлар ҳам шунчага ошадими?
— Оммавий баҳолаш натижасида аниқланган қийматни солиқ ставкаси ёки солиқ суммаси билан тенглаштириш тўғри бўлмайди. Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, турар жойларнинг мулк солиғи базаси этиб кадастр қиймати белгиланган. Яъни, кўчмас мулкни оммавий баҳолаш натижаси бугунги кунда ҳеч қандай ҳуқуқий оқибатни келтириб чиқармайди — Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш миллий маркази директор ўринбосари Феруз Султонов

Тадбиркорлар билан юзма-юз: муаммолар ва ечимлар муҳокама қилинди
“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ томонидан ҳудудларда тадбиркорлар билан очиқ мулоқотлар давом эттирилмоқда.
Навбатдаги сайёр қабуллар Самарқанд вилоятининг Жомбой, Оқдарё, Пайариқ туманлари ва Самарқанд шаҳри, шунингдек, Бухоро вилоятининг Шофиркон ва Ғиждувон туманлари тадбиркорлари иштирокида ўтказилди. Учрашувларда SQB раҳбарияти бошчилигидаги ишчи гуруҳ иштирок этди.
Мулоқотлар давомида тадбиркорларнинг мурожаатлари тингланиб, фаолиятида учраётган муаммолар ўрганилди. Уларни қўллаб-қувватлаш, мавжуд масалаларга ечим топиш ҳамда тадбиркорлик ташаббусларини ривожлантириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.
Шунингдек, банкка бириктирилган маҳаллаларнинг маҳалла банкирлари ва ёрдамчи агентлари учун ўқув семинарлари ташкил этилди. Унда маҳаллаларда янги иш ўринларини яратиш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича устувор вазифалар белгилаб олинди.
Бундай учрашувлар тадбиркорлар билан бевосита мулоқот қилиш, уларнинг муаммоларини жойида ўрганиш ва амалий ечимларни ишлаб чиқишга хизмат қилмоқда.
Реклама

❗️Ички ишлар вазирлигининг Фарғона, Жиззах, Тошкент ва Сурхондарё минтақавий ўқув марказлари юридик шахс мақомини сақлаб қолган ҳолда Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти (Институт)нинг Фарғона, Жиззах, Тошкент ва Сурхондарё филиали (филиаллар) сифатида қайта ташкил этилади. Бунда:
2027 йил 1 январдан ташкил этилаётган филиаллар бошлиқлари, ходимлари ва ўқитувчилари учун тегишлича Институт бошлиғи ўринбосари, ходимлари ва ўқитувчилари лавозимларига белгиланган пул таъминоти тартиби ва миқдорлари қўлланади;
➖ Институтнинг Нукус филиали касбий тайёргарлик факультети Малака ошириш институти Нукус филиалининг Сержантлар тайёрлаш маркази сифатида қайта ташкил этилади;
➖ вазирлик ва идораларнинг ҳарбийлаштирилган ва қоровуллик қўриқлаш бўлинмалари мутахассисларини Институт ва унинг филиалларида ўқитиш тўлов-контракт асосида (1 нафар тингловчи учун 1 академик соатга БҲМнинг 12 фоизи миқдорида) амалга оширилади.
Telegram | Instagram | Facebook
2027 йил 1 январдан ташкил этилаётган филиаллар бошлиқлари, ходимлари ва ўқитувчилари учун тегишлича Институт бошлиғи ўринбосари, ходимлари ва ўқитувчилари лавозимларига белгиланган пул таъминоти тартиби ва миқдорлари қўлланади;
➖ Институтнинг Нукус филиали касбий тайёргарлик факультети Малака ошириш институти Нукус филиалининг Сержантлар тайёрлаш маркази сифатида қайта ташкил этилади;
➖ вазирлик ва идораларнинг ҳарбийлаштирилган ва қоровуллик қўриқлаш бўлинмалари мутахассисларини Институт ва унинг филиалларида ўқитиш тўлов-контракт асосида (1 нафар тингловчи учун 1 академик соатга БҲМнинг 12 фоизи миқдорида) амалга оширилади.
Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев ва Александр Вучич Стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисида қўшма декларацияни имзоладилар.
Давлат раҳбарлари ҳузурида икки томонлама ҳужжатлар алмашилди, жумладан:
– Меҳнат мобиллиги ва миграцияси тўғрисида;
– Автомобиль транспортида йўловчи ва юкларни халқаро ташиш тўғрисида;
– Ҳудудлараро ҳамкорлик тўғрисида;
– Қишлоқ ва сув хўжалиги ҳамда қишлоқ жойларни барқарор ривожлантириш соҳаларидаги ҳамкорлик тўғрисида;
– Божхона ишларида ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисида;
– Эркин савдо тўғрисидаги битим бўйича музокараларни бошлаш учун ишчи гуруҳ тузиш тўғрисида;
– Қайта тикланувчи энергетика ва “яшил” технологиялар соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида;
– Фармацевтика ва биотехнологиялар соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида;
– Туризм ва маданий сафарлар соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида ва бошқалар.

❗️2026 йил 1 октябрдан career.edu.uz платформасида “Хориждаги талабалар” модули ишга туширилиб, чет элда таҳсил олаётган ёшларнинг давлат ва хусусий секторда амалиёт ўташи ҳамда келгусида ишга жалб этилиши таъминланади.
Telegram | Instagram | Facebook
Telegram | Instagram | Facebook
❗️2026 йил 1 октябрдан жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган санаси каби бирламчи маълумотлари ўзгарганда ўзида ушбу маълумотларни акс эттирувчи давлат органларига тегишли ахборот тизимларидаги маълумотларга автоматик тарзда идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан ўзгартиришлар киритиш амалиёти йўлга қўйилади.
Telegram | Instagram | Facebook
Telegram | Instagram | Facebook
2026 йил 1 октябрдан Ягона интерактив давлат хизматлари порталида жисмоний ва юридик шахсларга ўзига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган кўчмас мулк объектлари ва автомототранспортларни гаровга ёки ипотекага қўйишга, шунингдек, уларни бегоналаштиришга тақиқ қўйиш ёки уни бекор қилиш хизмати жорий этилади.
Telegram | Instagram | Facebook
Telegram | Instagram | Facebook
Хусусийлаштиришда янги босқич: давлат активлари — хусусий секторга
ПФ-177-сон Фармоннинг энг муҳим жиҳати — хусусийлаштириш жараёнининг шунчаки активларни сотиш эмас, балки давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини қисқартириш ва хусусий сектор учун реал имкониятлар яратишга йўналтирилганида.
84 та хўжалик жамиятидаги давлат улуши, 1 242 та кўчмас мулк объекти ва 8 минг гектар ернинг савдога чиқарилиши — кўлами жиҳатидан жиддий рақамлар. Умумий қиймати қарийб 100 трлн сўмлик активларнинг бозорга чиқарилиши иқтисодиётда янги инвестиция ва бизнес фаоллиги учун катта ресурс бўлиши мумкин.
Айниқса, тадбиркорлар учун аванс тўловининг 35 фоиздан 15 фоизга туширилиши, қолган маблағни фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти ва 6 ой ичида тўлиқ ҳисоб-китоб қилган харидорга 25 фоиз чегирма берилиши хусусий инвесторлар учун анча қулай шартлар яратади.
Энг муҳим жиҳатлардан яна бири — аввал сотилмаган объектларни 1 млн сўмдан бошланадиган нархда қайта аукционга чиқариш ва 3 ой ичида сотилмаган активлар нархини босқичма-босқич пасайтириш механизмининг жорий этилиши. Бу активларни йиллаб «музлатиб» қўйиш эмас, уларни иқтисодий айланмага киритишга қаратилган ёндашув.
Ер участкаларининг тайёр техник шартлар ва рухсатномалар билан «тайёр пакет» сифатида сотилиши ҳам бизнес учун муҳим енгиллик. Чунки инвестор учун ерни сотиб олишнинг ўзи эмас, балки кейинги жараёнларнинг тез ва аниқ ташкил этилиши кўпинча ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Шу билан бирга, хусусийлаштиришнинг ҳақиқий самараси қанча актив сотилгани билан эмас, улар сотилгандан кейин қанча янги инвестиция, иш ўрни, маҳсулот ва солиқ тушуми яратилгани билан баҳоланиши керак.
Шу нуқтаи назардан, бу Фармонни давлат мулкини қисқартиришдан кўра кенгроқ жараён — давлатнинг иқтисодиётдаги ролини оптималлаштириш ва хусусий секторнинг ролини кучайтиришга қаратилган навбатдаги қадам, деб баҳолаш мумкин.

❗️Тошкент шаҳрида иссиқ сувни сентябрь-октябрь ойларида режали ўчириш жадвали эълон қилинди.
Telegram | Instagram | Facebook
Telegram | Instagram | Facebook
🚀HAVAL JOLION — Boshlang'ich to'lov 70 mln so‘mdan!
Shahar krossoveri endi qulay shartlar asosida:
To'lov miqdori va muddatiga qarab shartlar farq qilishi mumkin
Batafsil ma’lumot:
📞 +998712878888
🌐 gwm.com.uz

✅Stavka — 0%
✅Muddat — 5 yilgacha
✅Kafolat — 5 yil yoki 150 000 km
To'lov miqdori va muddatiga qarab shartlar farq qilishi mumkin
Batafsil ma’lumot:
📞 +998712878888
🌐 gwm.com.uz
❗️Сербия Ўзбекистонга узоқ масофали баллистик ракеталар ишлаб чиқаришда ҳамкорлик қилишни таклиф қилди
Мамлакат етакчиси Александр Вучич бу ҳақда кеча бўлиб ўтган бизнес-форумда гапирган.
У Сербияда айни пайтда қисқа масофали ракеталар ишлаб чиқарилаётгани, тахминан бир йил ичида эса узоқ масофали баллистик ракеталар ишлаб чиқариш бошланишини таъкидлаб, Ўзбекистон билан бу йўналишда ҳам ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирган.
Шунингдек, бизнес-форумда Тошкент ва Белград ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйилиши ҳам маълум қилинган.

Ўзбекистонда CSR (Корпоратив ижтимоий масъулият) бўйича ажойиб кейс 🚀
Қандай қилиб хорижий капитал ва геймификацияни реал ижтимоий дастурларга айлантириш мумкин? Бу ҳафта Uzum ва PUBG MOBILE ҳамкорлигида айнан шундай моделнинг чиройли намунаси кўрсатилди.
Биласиз, PUBG ортида глобал гигант — капиталлашуви қарийб 1 триллион доллар бўлган (шунингдек Uzum акциядорларидан бири ҳисобланган) Tencent туради. Улар ижтимоий дастурни шунчаки молиялаштириб қўймай, хайрияга кириш чегарасини (barrier to entry) нолга туширишди.
Жараён қандай ишлади? 2 миллион ўзбекистонлик геймерлар бепул ўйин ичидаги ивентда қатнашди. Уларнинг виртуал фаоллиги Uzum ва PUBG томонидан молиялаштирилиб, реал мактаб тўпламларига конвертация қилинди. Натижа: 14 та шаҳардаги 5000 нафар болакай "ONA" фонди орқали янги ўқув йилига рюкзак ва канселярия товарлари олди.
Бу ерда эътибор бериш керак бўлган 2 та муҳим бизнес-жиҳат бор:
Инфратузилманинг ижтимоийлашуви. Uzum хусусий логистика тармоғидан фойдаланиб, ёрдамни анъанавий хайрия етиб бориши қийин бўлган чекка нуқталаргача олиб борди. Бу маҳаллий экотизимнинг кучини кўрсатади.
Янги молиялаштириш модели. Глобал корпорациялар ижтимоий секторга кириш учун тайёр аудитория ва инфратузилмага эга маҳаллий ҳамкорларни излайди.
Хулоса қилиб айтганда, маҳаллий IT-экотизим хорижий глобал корпорациялар ва муҳтож қатлам ўртасидаги ишончли "кўприк"ка айланмоқда. Бренднинг имижи учун ҳам, жамият учун ҳам win-win стратегияси.