Segment.uz
74.1K subscribers
6.39K photos
1.55K videos
164 files
8.35K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
Президент фармони билан Алишер Бахадирович Самадов Ҳисоб палатаси раиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Президент Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти бошлиғи лавозимидан озод этилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент фармони билан Тимур Нурйигитович Бутунбаев Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг сув ислоҳотлари бўйича ўринбосари – Ҳуқуқий экспертиза департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг сув таъминоти тизимини ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Энди фуқаро ўз мурожаатини ўзи назорат қилади

Фуқаролар учун ўз мурожаатларини кузатиш янада осонлашди ва биринчи марта назорат қилиш имконияти яратилди. Давлат раҳбарининг топшириғига асосан ишга туширилган бу янгилик мурожаатлар билан ишлаш сифатини оширишга хизмат қилади.

Президент Халқ қабулхонаси Рақамли технологиялар вазирлиги билан ҳамкорликда қайта алоқа – SMS-хабарнома юбориш хизматини ишга туширди. Энди мурожаатнинг ҳар бир босқичи ҳақида фуқарога pm.gov.uz сайтидаги шахсий кабинети ва SMS орқали маълумот бериб борилади.

SMS-хабарномада мурожаат ҳақида махсус ҳавола мавжуд. Фуқаролар ҳавола орқали кириб, берилган жавоблар юзасидан “Розиман” деб муносабат билдириши ёки “Эътирозим бор” деб мурожаатни қайта ижрога қайтариши мумкин. Бу билан ўз мурожаатини ўзи назорат қила олади.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент Шавкат Мирзиёев Сербия президенти Александр Вучичнинг таклифига биноан 7-8 сентябрь кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.

Ташриф дастурига мувофиқ, Белград шаҳрида олий даражадаги музокаралар ҳамда икки мамлакатнинг расмийлари ва ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида бизнес форуми ўтказилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Ҳисоб палатасида тайинловлар амалга оширилди

Улуғбек Арипов Ҳисоб палатаси раисининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Президент Администрацияси Комплаенс хизмати шўъба мудири лавозимидан озод этилди;

Жамшид Мирзаев Ҳисоб палатаси раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди;

Атабек Аллаберганов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ҳисоб палатаси раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди;

Сардор Мирзаев Президент Администрацияси Комплаенс хизмати шўъба мудири лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ҳисоб палатаси раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Бошланғич таълим ўқитувчиларига малака сертификати, ҳуқуқшунослик фанидан эса миллий сертификат бериш йўлга қўйилади

Ҳукуматнинг тегишли (411-сон, 29.07.2026-йил) қарори билан, 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб:

Бошланғич таълим ўқитувчиларининг билим даражаси ва педагогик маҳорати аниқланиб, уларга 3 йил муддатга амал қилувчи A+, A, B+, B, C+, C сертификатлари берилади. B+ ва ундан юқори сертификатга эга ўқитувчиларнинг ҳар ойлик маошига 15 фоиз устама тўланади;

Ҳуқуқшунослик фанини билиш даражасини аниқлаш ва миллий сертификат бериш йўлга қўйилади;

Хитой, корейс, япон, испан, италян, форс, дарий, пушту, урду, ҳинд ва уйғур тилларидан чет тилини билишнинг кўп даражали (multi-level) тест тизими жорий этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Контракт учун тўланган маблағларга даромад солиғи солинмайди

Таълим учун тўлов қилинганида солиқ имтиёзидан қуйидаги ҳолларда фойдаланиш мумкин:

ўзингиз учун;
фарзандларингиз учун;
26 ёшгача бўлган турмуш ўртоғингиз учун.


Агар контракт тўлови иш жойингиз орқали иш ҳақингиздан тўғридан-тўғри таълим ташкилотига ўтказилса, ушбу суммага даромад солиғи ҳисобланмайди.

Агар контрактни ўзингиз электрон, нақд ёки нақдсиз шаклда тўлаган бўлсангиз, йил якуни бўйича декларация топшириб, тўланган даромад солиғини қайтариб олиш мумкин.

Солиқ имтиёзи тижорат банкларидан олинган таълим кредитини ва унинг фоизларини қоплаш учун йўналтирилган даромадларга ҳам татбиқ этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️ Ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш фаолиятига янгича ишлаш тизими жорий этилади

Президент қарорига кўра, ички ишлар органлари жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлинмаларининг фаолияти қуйидаги устувор ишлаш механизмлари асосида яхлит тизим сифатида ташкил этилади:
 
🔹 хизмат йўналиши ва хизмат ўташ ҳудудидан қатъий назар фуқароларнинг мурожаатлари ва хабарларига тезкорлик билан муносабат билдириш;
 
▪️ аҳоли билан бевосита яқиндан ва очиқ мулоқотга киришиш ҳамда уларнинг ҳуқуқбузарликка сабаб бўлиши мумкин бўлган муаммоларини ҳал этишда кўмаклашиш;
 
▪️ бевосита жойларнинг ўзида ҳуқуқбузарликларни содир этиш сабаб ва омилларини барвақт аниқлаш ва бартараф қилиш, хавф гуруҳига кирувчи шахслар билан кунлик асосда манзилли профилактик ишларни йўлга қўйиш.
 
Профилактика инспекторининг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланади.
 
Профилактика инспекторларига қуйидаги қўшимча ваколатлар берилади:
 
▪️ кўриб чиқиш ваколати доирасидаги биринчи маротаба содир этилаётган 17 турдаги кам аҳамиятли маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича маъмурий огоҳлантириш жазосини қўллаш;
 
▪️ йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасида маҳалла кўчалари ва йўлакларида йўл ҳаракати қоидалари бузилиши билан боғлиқ 4 турдаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий жазо қўллаш;
 
▪️ туман (шаҳар) ички ишлар органи бошлиғи ёки унинг ўринбосарларининг ваколатидаги 9 турдаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо қўллаш.

Telegram | Instagram | Facebook
Ғофуржон Ғаниевич Мирзаев Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент Администрацияси тузилмасини мақбуллаштириш ишлари доирасида:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар бўйича маслаҳатчиси лавозими ва унинг бўлинмаси тугатилди;

давлат мукофотлари ва гералдика соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан яқиндан ҳамкорлик қилиш ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш Комплаенс хизматининг қўшимча фаолият йўналиши;

маҳалла институти фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш Ўзбекистон Республикаси Президентининг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмасининг қўшимча фаолият йўналиши этиб белгиланди.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент фармони билан Пўлат Раззақович Бобожонов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш тизимини қайта ташкил этиш мақсадида “Ҳудудгазтаъминот” таъсисчилигида “LPG-Trade” МЧЖни ташкил этиш таклиф қилинмоқда. Ушбу тузилма суюлтирилган газни биржа орқали харид қилиб, белгиланган тартибда одамларга етказиб бериш билан шуғулланади.

Шу боис, суюлтирилган газнинг чакана нархини белгилашда иқтисодий асосланган механизмларнинг самарали ишлаши таъминланади. Бунда ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларга харид қилинган суюлтирилган газнинг ҳар бир килограмми учун компенсация тўланиши белгиланади.

Бу орқали нарх сиёсати босқичма-босқич тартибга солиниб, эҳтиёжманд оилалар учун манзилли қўллаб-қувватлаш механизми жорий этилади. Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар умумий субсидия ўрнига аниқ истеъмолчига йўналтирилиши тизимнинг адолатлилиги ва самарадорлигини оширади.

Ижтимоий соҳа объектларининг эҳтиёжлари учун суюлтирилган газни биржа нархларида етказиб бериш, аҳолига белгиланган нархда сотиш натижасида юзага келадиган салбий тафовутни республика бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаш тартиби ҳам кўзда тутилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️2026 йил 1 октябрдан career.edu.uz платформасида “Хориждаги талабалар” модули ишга туширилиб, чет элда таҳсил олаётган ёшларнинг давлат ва хусусий секторда амалиёт ўташи ҳамда келгусида ишга жалб этилиши таъминланади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️2026 йил 1 октябрдан жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган санаси каби бирламчи маълумотлари ўзгарганда ўзида ушбу маълумотларни акс эттирувчи давлат органларига тегишли ахборот тизимларидаги маълумотларга автоматик тарзда идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан ўзгартиришлар киритиш амалиёти йўлга қўйилади.

Telegram | Instagram | Facebook
2026 йил 1 октябрдан Ягона интерактив давлат хизматлари порталида жисмоний ва юридик шахсларга ўзига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган кўчмас мулк объектлари ва автомототранспортларни гаровга ёки ипотекага қўйишга, шунингдек, уларни бегоналаштиришга тақиқ қўйиш ёки уни бекор қилиш хизмати жорий этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️2026 йил 1 октябрдан ваколатли органларнинг молиявий жаримани қўллаш тўғрисидаги қарори тадбиркорнинг танловига кўра қуйидаги шакллардан бирида ихтиёрий ижро этилиши мумкин:

▪️ ваколатли органнинг молиявий жаримани қўллаш тўғрисидаги қарори топширилган кундан бошлаб 1 ой муддатда жарима миқдорининг 50 фоизини ихтиёрий равишда тўлаш шарти билан жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод этиш;

▪️ қўлланган молиявий жарима суммасини 6 ой давомида тенг миқдорларда бўлиб-бўлиб тўлаши мумкин.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️2026 йил 1 октябрдан бошлаб Тошкент шаҳри ва унга туташ ҳудудларда янги иссиқхона ташкил этиш чекланади, шу билан бирга, кўчирилаётган хўжаликларга инфратузилма, кредит ва логистика бўйича имтиёзлар берилиши мумкин.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев рафиқаси ҳамроҳлигида расмий ташриф билан Сербияга келди.

Сербия ҳаво ҳудудида Ўзбекистон етакчисининг самолётига мезбон мамлакат Ҳарбий ҳаво кучларининг қирувчи учоқлари ҳамроҳлик қилди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент фармонига кўра, 2026 йил 1 сентябрдан қуйидаги талаблар бекор қилинади:
 
ташқи савдо шартномасини тузмасдан инвойс асосида импортни амалга оширишда хорижий ҳамкорга олдиндан тўлов ўтказиш чеклови;
 
ташқи савдо шартномасини тузмасдан инвойс асосида экспортни амалга оширишда олдиндан 50 фоиз тушумни таъминлаш;
 
товарлар экспортини миллий валютада амалга оширишда олдиндан тўловни таъминлаш ёки тўловнинг кафолатли шаклларини (аккредитив, банк кафолати, суғурта полиси) тақдим этиш;
 
озиқ-овқат маҳсулотларини синовдан ўтказиш учун маҳсулот намунаси етарли бўлмаганда, санитария-эпидемиологик хулосани расмийлаштириш;
 
божхона расмийлаштируви жараёнида биологик актив ва янги кимёвий моддалар, озиқ-овқат қўшимчалари, полимер, парфюмерия-косметика маҳсулотларини олиб кириш учун рухсатнома, шунингдек, дори воситалари ҳамда тиббий жиҳозлар давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани тақдим этиш.

Telegram | Instagram | Facebook
PF-174.pdf
21.5 MB
2027 йил 1 январдан бошлаб ягона божхона тўлови ставкаси товарнинг божхона қийматидан 20 фоиз, лекин ҳар бир килограмми учун 2 АҚШ долларидан кам бўлмаган миқдорда белгиланди. Амалда бу тегишинча 30%, 3 АҚШ долларини ташкил этади.

2027 йил 1 апрелдан бошлаб импорт билан шуғулланувчи субъектларга нисбатан сайёр шаклдаги солиқ ва божхона текширувларини биргаликда ўтказиш амалиёти жорий этилади.

2027 йил 1 июндан бошлаб жисмоний шахслар томонидан нотижорат мақсадларидаги товарлари бўйича ягона божхона тўлови миқдори тўланиши лозим бўлган божхона йиғимлари миқдоридан кам бўлган тақдирда, ушбу йиғимлар ундирилмайди.

2026 – 2028 йилларда Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларига яқин (туташ) ҳудудларда автотураргоҳ ва логистика инфратузилмаларини ташкил этиш лойиҳалари амалга оширилади.

Фармон иловалари билан

Telegram | Instagram | Facebook
Учкўприк тумани ҳокими лавозимини 210 минг долларга “олиб бериш”ни ваъда қилган шахс ушланди

Фуқаро С.А. ўзини ҳакамлик суди судьясининг ёрдамчиси деб таништириб, юқори лавозимдаги танишлари орқали 210 минг доллар эвазига бошқа бир фуқарони Учкўприк тумани ҳокими лавозимига ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилган.

У келишилган пулнинг 100 минг долларини олаётган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook