Segment.uz
73.9K subscribers
6.28K photos
1.54K videos
159 files
8.15K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
❗️Ҳукуматнинг тегишли (411-сон, 29.07.2026 йил) қарори билан, 2026 йилдан бошлаб:

бакалавриат босқичини имтиёзли диплом билан битириб, биринчи бор таълим ташкилотига ишга кирадиган битирувчиларга — иккинчи малака тоифаси;

магистратура босқичини битириб, барча фанлардан ва аттестациядан “5” (аъло) баҳо (90-100 балл) кўрсаткичига эга бўлган ҳамда биринчи бор таълим ташкилотига ишга кирадиган битирувчиларга — биринчи малака тоифаси берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Шерзод Бердиев Хоразм вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Ш.Бердиев тайинловга қадар Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи эди.

Telegram | Instagram | Facebook
Forwarded from Dreamland Development
Dreamland Development’da eksklyuziv narxda atigi 10 ta xonadon!

Toshkentda biznes-klass xonadonining har kvadrat metri 750 $ dan boshlanadi

Xonadonni maksimal foyda bilan xarid qiling❗️

☎️ +998781290418

Dreamland_development_bot

Sayt | Instagram | Telegram
❗️1 августдан талабалар ётоқхонасига жойлашиш ва вақтинча рўйхатдан ўтиш битта хизмат орқали амалга оширилади

Эндиликда талаба ётоқхонага жойлашгач, вақтинча рўйхатдан ўтиш учун алоҳида ҳужжат йиғиб, бошқа идораларга мурожаат қилиши шарт эмас.

Бунинг учун my.gov.uz порталидаги “Талабалар турар жойига жойлашиш учун ариза юбориш” хизмати орқали мурожаат қилиш керак.

Ариза маъқуллангач, электрон шартнома ва йўлланма тақдим этилади. Тўлов амалга оширилгандан сўнг эса турган жойи бўйича рўйхатга олингани ҳақида қайд варағи тақдим этилади.

ℹ️ Эслатма: Турган жойи бўйича вақтинча рўйхатга қўйиш муддати тўлов амалга оширилган кундан бошлаб шартномада кўрсатилган муддатгача амал қилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️2026 йил 1 сентябрдан олий таълим ташкилотларида “Олийгоҳлар – стартаплар генератори” дастури амалга оширилади. Бунда:

▪️ олий таълим ташкилотларида IT-парк ва венчур жамғармалар билан ҳамкорликда талабалар акселераторлари жорий этилади;

▪️ талабалар учун нуфузли халқаро акселераторлар ва университетлар билан стажировка ва алмашинув дастурлари йўлга қўйилади;

▪️ олий таълим ташкилотларига талабалар ва илмий ходимларнинг истиқболли стартап лойиҳаларига инкубация марказлари ва талабалар акселераторлари орқали ҳар бир лойиҳага 20 минг АҚШ долларигача эквивалентда ўз маблағларини инвестиция қилиш ҳуқуқи берилади;

▪️ талабалар акселераторларида “стартап менежер” ва “стартап трекер” лавозимлари кўзда тутилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Артиқов Одилбек Садуллаевич Гурлан тумани ҳокими этиб тайинланди.

У бунга қадар Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Telegram | Instagram | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Энди уйларни “рассрочка”га олиб бўлмайдими?

Ижтимоий тармоқларда шундай талқинлар кўпаймоқда.

Президентнинг 2026 йил 14 августдаги ПҚ-294-сон қарори билан 2027 йил 1 январдан муддатли тўлов хизмати операторлари фаолияти тартибга солинади.

Оператор ким? Муддатли тўлов хизматини кўрсатувчи юридик шахслар муддатли тўлов операторлари ҳисобланади.

❗️ Қарорнинг 3-банди “д” кичик бандига кўра, кўчмас мулк оператор кўрсатадиган муддатли тўлов хизматининг объекти бўла олмайди. Яъни воситачи-оператор сизга уйни “рассрочка”га олиб бера олмайди.

Аммо бу қурувчи ўзи қурган уйни харидорга бевосита бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сота олмайди, дегани эмас.

Чунки қарорнинг 3-банди “а” кичик бандида сотувчи томонидан истеъмолчига тўғридан-тўғри сотиш ҳолатлари муддатли тўлов хизмати тушунчасидан мустасно қилинган.

Демак, сиз аввалгидек қурувчининг ўзидан уй-жойни “рассрочка”га олишингиз мумкин. Қарор қурувчи ва харидор ўртасидаги бевосита савдони тақиқламайди.

Telegram | Instagram | Facebook
2026 йил 1 сентябрдан бошлаб муддатли ҳарбий хизматни ўташ даврида олий таълим ташкилотларига тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинган аскарларга қонунчиликда белгиланган тартибда ўқишнинг биринчи йили учун Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан таълим кредити ажратилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️2026 йил 1 сентябрдан маданият, санъат ва адабиёт соҳаларидаги нуфузли халқаро ва республика танловлари ғолиб ва совриндорлари бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
“Маҳалла еттилиги” аъзолари орасида қайси бирининг иши кўпроқ самара бермоқда деб ҳисоблайсиз?
Anonymous Poll
10%
Маҳалла раиси
46%
Профилактика инспектори
15%
Ҳоким ёрдамчиси
6%
Хотин-қизлар фаоли
7%
Ёшлар етакчиси
17%
Ижтимоий ходим
❗️Бошланғич таълим ўқитувчиларига малака сертификати, ҳуқуқшунослик фанидан эса миллий сертификат бериш йўлга қўйилади

Ҳукуматнинг тегишли (411-сон, 29.07.2026-йил) қарори билан, 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб:

Бошланғич таълим ўқитувчиларининг билим даражаси ва педагогик маҳорати аниқланиб, уларга 3 йил муддатга амал қилувчи A+, A, B+, B, C+, C сертификатлари берилади. B+ ва ундан юқори сертификатга эга ўқитувчиларнинг ҳар ойлик маошига 15 фоиз устама тўланади;

Ҳуқуқшунослик фанини билиш даражасини аниқлаш ва миллий сертификат бериш йўлга қўйилади;

Хитой, корейс, япон, испан, италян, форс, дарий, пушту, урду, ҳинд ва уйғур тилларидан чет тилини билишнинг кўп даражали (multi-level) тест тизими жорий этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️2026 йил 1 сентябрдан олий таълим ташкилотларида “Олийгоҳлар – стартаплар генератори” дастури амалга оширилади. Бунда:

▪️ олий таълим ташкилотларида IT-парк ва венчур жамғармалар билан ҳамкорликда талабалар акселераторлари жорий этилади;

▪️ талабалар учун нуфузли халқаро акселераторлар ва университетлар билан стажировка ва алмашинув дастурлари йўлга қўйилади;

▪️ олий таълим ташкилотларига талабалар ва илмий ходимларнинг истиқболли стартап лойиҳаларига инкубация марказлари ва талабалар акселераторлари орқали ҳар бир лойиҳага 20 минг АҚШ долларигача эквивалентда ўз маблағларини инвестиция қилиш ҳуқуқи берилади;

▪️ талабалар акселераторларида “стартап менежер” ва “стартап трекер” лавозимлари кўзда тутилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Олий таълим ташкилотлари, академик лицей ва техникумларда янги ўқув йили бошланиш санаси белгиланди

2026/2027 ўқув йилида академик лицей ва техникумларда ўқув жараёнлари 2 сентябрдан бошланади.

Олий таълим ташкилотларида эса:

▪️ 1-босқич талабалари учун — 7 сентябрдан;
▪️ 2-босқич ва ундан юқори босқич талабалари учун — 14 сентябрдан ўқув жараёнлари ташкил этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️“Ташаббусли бюджет”да муҳим ўзгаришлар

Президент қарори (ПҚ–243-сон, 29.06.2026 й.)га кўра:


2026 йил 1 августдан
ташаббусли бюджет жараёнида депутатлар томонидан лойиҳаларни қўшимча равишда ғолиб деб эълон қилиш учун имкониятлар янада кенгайтирилади. Бунда:
 
▪️ ҳар бир депутат томонидан “Очиқ бюджет” ахборот порталида (портал) бир мавсум учун ажратилган маблағлар доирасида бир ёки бир нечта лойиҳалар танланиб, қўшимча равишда ғолиб деб эълон қилинади;
 
▪️ депутат ваколати муддатидан илгари тугатилган ҳолларда Ташаббусли бюджет жараёнларида парламент назоратини амалга ошириш бўйича комиссия қарорига кўра бошқа депутатлар томонидан ташаббусли бюджет жараёнларининг тегишли сайлов округидаги қўшимча ғолиблари аниқланади.
 
2027 йил 1 январдан шериклик лойиҳаларини қўшимча равишда Ягона интерактив давлат хизматлари портали, тўлов ташкилотлари ва тижорат банкларининг мобиль иловалари орқали молиялаштириш имкониятлари яратилади.
 
Мобиль иловаларда портал билан интеграция таъминланган ҳолда барча шериклик лойиҳаларининг рўйхати ва ташаббусли бюджет жараёнининг онлайн статистикаси акс эттирилади.

 
Қиймати БҲМнинг 2000 бараваригача бўлган ички йўлларни таъмирлаш бўйича шериклик лойиҳаларини туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари томонидан амалга ошириш тартиби жорий этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Мактабларда ўқув йили 2 сентябрдан бошланади.

Жорий йилда биринчи синфга қабул қилинадиган 795 мингдан ортиқ ўқувчига 12 номдаги ўқув қуролларидан иборат “Президент совғаси” тантанали топширилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Уйнинг томи тешик, аҳоли тўлаётган пуллар қаерга кетяпти?

БСКлар фаолиятидаги камчиликлар ва уларни тизимли назорат қилиш масаласи ХДП Мунозара клубининг навбатдаги йиғилишида диққат марказида бўлди. Унда Нурафшондаги уйлар мисолида томлар оқиши, лифт ва подъездлар хароб аҳволда экани, аҳоли тўлаётган маблағлар сарфи эса шаффоф эмаслиги очиқ айтилди.

Бугунги кунда назорат қилувчи инспекция ходимлари етишмайди, ҳар бир туманда бор-йўғи биттадан инспектор бор. Вазиятни рақамлаштириш ва шаффофликни таъминлаш учун БСКлар ҳар 3 ойда «Менинг уйим» биллинг тизимига маълумот киритиши мажбурий этиб белгиланган. Йиғилиш иштирокчилари соҳадаги тизимли муаммоларни енгишда фақат давлат инспекциясига суянмай, халқ ва жамоатчилик назоратини кескин кучайтириш энг самарали ечим эканини қайд этишди.

Аҳолини йиллар давомида қийнаб келаётган бундай масалаларнинг айнан мана шундай мунозара платформаларида трендга чиқарилиши соҳадаги ислоҳотларни тезлаштириши табиий.

Telegram | Instagram | Facebook