Segment.uz
73.9K subscribers
6.27K photos
1.54K videos
159 files
8.15K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
2026 йил 1 сентябрдан бошлаб муддатли ҳарбий хизматни ўташ даврида олий таълим ташкилотларига тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинган аскарларга қонунчиликда белгиланган тартибда ўқишнинг биринчи йили учун Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан таълим кредити ажратилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Мустақиллик байрамида ўзбекистонликлар неча кун дам олади?

Бу йил 1 сентябрь – Мустақиллик байрами муносабати билан ҳафтада 5 кун ишлайдиганлар кетма-кет 4 кун, 6 кунликлар эса 3 кун дам олади. Боиси 31 август, душанба куни қўшимча дам олиш куни этиб белгиланган.

Асос: 2025 йил 24 декабрдаги ПФ-257-сонли Президент фармони.

Унга кўра, дам олиш кунлари қуйидагича:

29 август, шанба — 5 кунликларга дам, 6 кунликларга иш;
30 август, якшанба — барча учун одатий дам олиш куни;
31 август, душанба — барча учун қўшимча дам олиш куни;
1 сентябрь, сешанба — Мустақиллик байрами.

Telegram | Instagram | Facebook
Президентнинг тадбиркорлар билан VI очиқ мулоқоти бўлиб ўтмоқда. Унда Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар кўтарган масалалар асосида янги ташаббусларни эълон қилди.

Биринчи йўналиш – тадбиркорлик учун барқарор ўсиш траекториясини таъминлаш.

Банклар кредит портфелида кичик бизнес улуши 45 фоиздан 63 фоизга ошди. Биринчи ярим йилликнинг ўзида кичик ва ўрта бизнесга 76,5 триллион сўм ресурс ажратилди.

Яқинда “кредит хизматлари ягона рақамли портали” ишга тушди. Тадбиркор битта ариза беради, банклар эса мижоз учун рақобат қилади, бизнесни энди бошлаётганлар 5 миллиард сўмгача кредитни онлайн расмийлаштириши мумкин бўлади.

Энди бизнеснинг ҳар бир босқичига мос яхлит экотизим яратилади. Янги тадбиркорлар учун “Бизнес старт”, ишлаб чиқаришни йўлга қўйганлар учун “Бизнес лифт”, янги ўсиш босқичига ўтаётганлар учун “Бизнес юксалиш” дастурлари жорий этилади.

“Бизнес старт” доирасида тадбиркорлар сунъий интеллект ёрдамида лойиҳа, кредит ҳужжатлари ва ҳисобот юритишни ўрганади. Бу мақсадга 100 миллиард сўм ажратилиб, тайёр бизнес-режа ва 200 миллион сўмгача гаровсиз кредит берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Янги тадбиркорларга сунъий интеллект ёрдамида бизнес бошлаш ўргатилади

Янги жорий этиладиган «Бизнес старт» дастури доирасида тадбиркорларга сунъий интеллект ёрдамида лойиҳа тайёрлаш, кредит ҳужжатларини расмийлаштириш ва ҳисобот юритиш ўргатилади.

Дастур учун 100 млрд сўм ажратилиб, тадбиркорларга тайёр бизнес-режа асосида 200 млн сўмгача гаровсиз кредит олиш имконияти берилади.

Шунингдек, ишлаб чиқаришни йўлга қўйганлар учун «Бизнес лифт», янги ўсиш босқичига ўтаётган тадбиркорлар учун эса «Бизнес юксалиш» дастурлари жорий этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотидан:

Кичик тадбиркорлар учун энг катта масалалардан бири – гаров таъминоти. Шу боис, бизнеснинг ҳақиқий қийматини баҳолаб кредит бериш имконини яратадиган “контр-кафолат” тизими жорий этилади. 10 миллиард сўмгача кредитда гаровнинг 30 фоизини давлат, 30 фоизини Бизнесни кафолатлаш компанияси, 15 фоизини банклар ўз зиммасига олади. Тадбиркорнинг ўзига 25 фоиз гаров топиш кифоя қилади.

Давлат активини сотиб олишда аванс 30 фоиздан 15 фоизга туширилади, олти ойда тўлиқ тўлов қилганларга 25 фоиз чегирма берилади. Сумманинг ярмини тўлаган тадбиркор қолганини 7 йилда фоизсиз бўлиб тўлаши мумкин бўлади.

Уч ойда сотилмаган давлат мулкининг бошланғич нархи босқичма-босқич 10 фоизгача камайтирилади. Аукцион муддати ҳам икки баробар қисқартирилади.

Аукционда ер сотиб олган тадбиркор қурилишни бошлаш учун 6 ойдан 1 йилгача ҳужжат йиғиб юришига барҳам берилади. Энди ҳокимлар ерни қурилиш рухсати, архитектура-режалаштириш топшириғи ва лойиҳаси билан “тайёр пакет” шаклида савдога чиқаради. Бундай ерни олган тадбиркор қурилишни дарҳол бошлаши мумкин бўлади. Инфратузилма йиғими бўйича аванс ҳам 20 фоиздан 5 фоизга туширилади.

Банклар балансидаги 9 триллион сўмлик 2,5 мингта мулкни чегирмали нархда, бошланғич тўловсиз ва фоизсиз бўлиб тўлаш шарти билан сотишга рухсат берилади. Уни сотиб олган тадбиркор бир йил ер ва мулк солиғини тўламайди. Биринчи навбатда маҳаллийлаштириладиган 50 та маҳсулот рўйхати шакллантирилди. Уларни ўзлаштириш учун Навоий, Жиззах, Наманган, Ургут ва Ҳазорасп махсус иқтисодий зоналарининг бир қисмида “Бонд саноат зоналари” ташкил этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Меҳмонхоналарга 10 йилга 16 фоизли кредит ажратилади

Меҳмонхоналарни қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш учун 50 млн доллар ресурс ажратилади. Тадбиркорларга ушбу маблағлар ҳисобидан миллий валютада 10 йил муддатга 16 фоизли кредитлар берилади.

Шунингдек, меҳмонхоналар учун ер ва мол-мулк солиғини 10 баравар пасайтирилган ставкада тўлаш имтиёзи 2030 йилгача узайтирилади.

50 тадан ортиқ жойлаштириш ўрнига эга меҳмонхоналарда эса нақд чет эл валютасини қабул қилувчи банкоматлар банклар томонидан ўрнатилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Тадбиркорлар учун жарималар ўртача 2 баробарга камайтирилади.

Келаси йилдан тадбиркорнинг айби судда исботланмагунча унга жарима қўлланмайди.

Биринчи марта қоида бузган тадбиркорга камчиликни тўғрилаш учун 10 кун муддат берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистондаги илк пуллик йўлда юриб кўрди

Давлатимиз раҳбари тадбиркорлар билан ўтказилган очиқ мулоқотдан сўнг янги Урганч — Хива пуллик автомобиль йўли билан танишди.

Шу билан давлатимиз раҳбари Хоразмга ташрифини якунлаб, Тошкентга жўнаб кетди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Бир машҳур фикр бор: Арзон нарса тез унутилади, сифат эса узоқ эсда қолади.

Шу тамойил асосида сиз учун Телеграмдаги ишончли, обрўли ва аниқ маълумот берадиган сифатли каналларни бир папкага йиғдик.

Банклар, таълим, иқтисодиёт, хуқуқ, сиёсат, таҳлил ва долзарб кузатувлар — ҳаммаси бир жойда.

📌 Папкани очинг ва сараланган контентни кузатинг.
👇👇👇
https://t.me/addlist/v6WWoLirQM1mNjky
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бош прокуратура томонидан ноқонуний қурилишларга чек қўйиш ва Тошкент шаҳри қиёфасини сақлаб қолиш мақсадида махсус Telegram-бот ишга туширилди: @noqonuniy_qurilish_bot.

Агар яшил ҳудудлар, болалар ва спорт майдончалари ёки уйлар атрофида ноқонуний қурилишга гувоҳ бўлсангиз, бот орқали хабар йўллаш сўралмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти: биринчи қадамдан бошлаб катта бизнесга айлангунга қадар қўллаб-қувватлашга қаратилган улкан имкониятлар яратилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Mustaqillikning 35 yilligi sharafiga alohida shartlar asosida Kia Sonet avtomobili: boshlang‘ich to‘lov 35%, to‘lov muddati – 35 oy, ishlab chiqaruvchining 5 yillik kafolati.

Bundan 35 yil avval O‘zbekiston o‘z yo‘lini belgilab oldi. Oqshomdagi shahar chiroqlari, oldindagi yo‘l – mustaqil tanlov qilish fursati yetib keldi.

📍 Batafsil ma’lumotlarni Kia rasmiy dilerlik markazlaridan yoki +998555001331 telefon raqami orqali olishingiz mumkin.

*Avtokredit bo'yicha yillik foiz stavkasi — 2,5%.
Avtosug‘urtani rasmiylashtirish majburiy shart hisoblanadi. Sug‘urta shartlari bank tomonidan belgilanadi.
❗️Бошланғич таълим ўқитувчиларига малака сертификати, ҳуқуқшунослик фанидан эса миллий сертификат бериш йўлга қўйилади

Ҳукуматнинг тегишли (411-сон, 29.07.2026-йил) қарори билан, 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб:

Бошланғич таълим ўқитувчиларининг билим даражаси ва педагогик маҳорати аниқланиб, уларга 3 йил муддатга амал қилувчи A+, A, B+, B, C+, C сертификатлари берилади. B+ ва ундан юқори сертификатга эга ўқитувчиларнинг ҳар ойлик маошига 15 фоиз устама тўланади;

Ҳуқуқшунослик фанини билиш даражасини аниқлаш ва миллий сертификат бериш йўлга қўйилади;

Хитой, корейс, япон, испан, италян, форс, дарий, пушту, урду, ҳинд ва уйғур тилларидан чет тилини билишнинг кўп даражали (multi-level) тест тизими жорий этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Ҳукуматнинг тегишли (411-сон, 29.07.2026 йил) қарори билан, 2026 йилдан бошлаб:

бакалавриат босқичини имтиёзли диплом билан битириб, биринчи бор таълим ташкилотига ишга кирадиган битирувчиларга — иккинчи малака тоифаси;

магистратура босқичини битириб, барча фанлардан ва аттестациядан “5” (аъло) баҳо (90-100 балл) кўрсаткичига эга бўлган ҳамда биринчи бор таълим ташкилотига ишга кирадиган битирувчиларга — биринчи малака тоифаси берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Шерзод Бердиев Хоразм вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Ш.Бердиев тайинловга қадар Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи эди.

Telegram | Instagram | Facebook