Segment.uz
73.8K subscribers
6.28K photos
1.53K videos
159 files
8.15K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
❗️2026 йил 1 сентябрдан маданият, санъат ва адабиёт соҳаларидаги нуфузли халқаро ва республика танловлари ғолиб ва совриндорлари бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Давлат органини мансабдор шахсининг маъмурий суд мажлисида мажбурий иштирок этишини таъминлаш тартиби белгиланди
 
Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексга маъмурий орган мансабдор шахсининг ёки унинг вакилининг судга келмаганлиги оқибатлари тўғрисидаги норма киритилди.
 
Унга кўра, маъмурий органнинг қарори ёки унинг мансабдор шахсининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан берилган аризани (шикоятни) кўришда мансабдор шахснинг ёки унинг вакилининг суд мажлисидаги иштироки мажбурий ҳисобланади.
 
Ушбу аризани (шикоятни) кўришда мансабдор шахс ёки унинг вакили суд мажлисида иштирок этмаган тақдирда суд муҳокамаси кейинга қолдирилади.
 
Маъмурий орган мансабдор шахсининг ёки унинг вакилининг суд муҳокамасида иштирок этмаганлиги суд томонидан узрли деб топилмаган тақдирда, суд мансабдор шахсга нисбатан суд жаримасини қўллашга ҳақли.
 
❗️ Маъмурий орган мансабдор шахсининг ёки унинг вакилининг иштироки ишнинг ҳар томонлама, тўлиқ ва тўғри ҳал қилинишига тўсқинлик қилмаган тақдирда, иш давлат органи мансабдор шахсининг ёки унинг вакилининг иштирокисиз кўриб чиқилиши мумкин.
 
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга киритилган қўшимчаларга кўра, қуйидагилар давлат божини тўлиқ ёки қисман қайтариш асоcлари сифатида белгиланди:
 
агар жавобгарга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилган бўлса ва жавобгарга нисбатан тақдим этилган талаб қонунга кўра тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш доирасида кўрилиши лозим бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда;
 
дастлабки эшитув натижаларига кўра ариза кўрмасдан қолдирилганда.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Контракт учун тўланган маблағларга даромад солиғи солинмайди

Таълим учун тўлов қилинганида солиқ имтиёзидан қуйидаги ҳолларда фойдаланиш мумкин:

ўзингиз учун;
фарзандларингиз учун;
26 ёшгача бўлган турмуш ўртоғингиз учун.


Агар контракт тўлови иш жойингиз орқали иш ҳақингиздан тўғридан-тўғри таълим ташкилотига ўтказилса, ушбу суммага даромад солиғи ҳисобланмайди.

Агар контрактни ўзингиз электрон, нақд ёки нақдсиз шаклда тўлаган бўлсангиз, йил якуни бўйича декларация топшириб, тўланган даромад солиғини қайтариб олиш мумкин.

Солиқ имтиёзи тижорат банкларидан олинган таълим кредитини ва унинг фоизларини қоплаш учун йўналтирилган даромадларга ҳам татбиқ этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️ Одил судловни таъминлаш йўлидаги янги ислоҳотлар

2027 йил 1 июлдан
умумюрисдикция ва маъмурий суд йўналишларида ишларни қайта кўриб чиқиш ваколатига эга бўлган, юрисдикция ҳудуди бир нечта маъмурий-ҳудудий бирликларни қамраб оладиган ҳудудлараро судлар ташкил этилади.
 
2027 йил 1 июлдан тергов судьясига тегишли процессуал мажбурлов чораларини қўллаш (санкция бериш) тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқишда шахсни ушлаб туришнинг қонунийлиги ва асослилиги, гумон қилиш ёки айблов эълон қилиш учун асослар етарлилигини, шубҳа туғилган тақдирда, тергов сирини таъминлаган ҳолда қўшимча ҳужжатлар талаб қилиш йўли билан текшириш ваколатлари берилади.
 
2027 йил 1 августдан ягона суд амалиётини шакллантирувчи Олий суд Раёсати қарорларини белгиланган тартибда очиқ эълон қилиш ва янгилаб бориш амалиёти (“Прецедентлар” реестри) жорий этилади.
 
2027 йил якунига қадар Олий суднинг интерактив хизматлар портали (my.sud.uz) нинг янгиланган мобил иловаси ишга туширилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига ташриф буюради.

Ташриф доирасида эртага, 18 август куни тадбиркорлар билан навбатдаги очиқ мулоқот бўлиб ўтади.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Endi orzuingizni ortga surishga hojat yo‘q!

🚗 Aziz anchadan beri o‘z avtomobiliga ega bo‘lishni orzu qilardi. Ammo kredit foizlari yuqoriligi sababli bu niyatini ortga surib kelardi.

📗 Nihoyat, Aziz kutishni bas qildi. Agrobankning 0 foizli avtokrediti orqali Chevrolet Onix avtomobilini rasmiylashtirib, yangi avtomobil egasiga aylandi.

Siz ham kutmang! Agrobankning 0 foizli avtokrediti orqali Chevrolet Onix yoki Chevrolet Tracker 2 avtomobilini rasmiylashtiring va orzuingizni kechiktirmang!

📌 Asosiy shartlar:

🔵 Boshlang‘ich to‘lov — 25%;
🔵Kredit muddati — 60 oygacha;
🔵Foiz stavkasi — 0%.

ℹ️ Batafsil ma’lumot uchun agrobank.uz saytiga tashrif buyuring yoki 1216 raqamiga qo‘ng‘iroq qiling!

Reklama
❗️Муддатли тўлов хизматлари учун янги талаблар белгиланди

Президент қарорига кўра, 2027 йил 1 январдан муддатли тўлов хизматларини кўрсатиш янги тартиб асосида амалга оширилади.

Энг муҳим талаблар:
• муддатли тўловга олинадиган товар ёки хизмат қиймати БҲМнинг 250 бараваридан – ҳозирги ҳисобда 110 млн сўмдан ошмаслиги керак;

• муддатли тўлов бўйича мажбуриятнинг энг кўп муддати 12 ойдан ошмайди;

• операторнинг комиссияси, устамаси ва якуний қийматга киритиладиган бошқа тўловлар алоҳида кўрсатилиши шарт;

• асосий қарздан ташқари барча тўловлар – комиссия, воситачилик ҳақи, жарима, пеня ва бошқа тўловлар йиғиндиси йилига муддатли тўлов миқдорининг 50 фоизидан ошиши мумкин эмас;

• истеъмолчи қарзни исталган вақтда тўлиқ ёки қисман қўшимча жарима, пеня ва комиссияларсиз муддатидан олдин сўндириш ҳуқуқига эга бўлади.

Муддатли тўлов бўйича тузилган шартномалар ва уларнинг ижроси ҳақидаги маълумотлар кредит бюроларига тақдим этилади.

Янги муддатли тўлов беришда мижознинг қарз юки кўрсаткичи ҳам ҳисобга олинади.

Хизмат кўрсатувчилар Марказий банк шакллантирадиган реестрга киритилади. Бунда банклар ва микромолия ташкилотлари Марказий банкни хабардор қилиш, бошқа юридик шахслар эса ҳисоб рўйхатидан ўтиш орқали реестрга киритилади.

Шунингдек, чораклик товар ва хизматлар реализацияси 500 млн сўмдан ошган ва унинг камида 50 фоизи бўлиб-бўлиб тўлаш хизматлари ҳиссасига тўғри келадиган товар истеъмол кредити берувчи ташкилотлар ҳам ҳисоб рўйхатидан ўтиши шарт.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Автобусларда йўлкира тўламаганлик учун жарима миқдори оширилиши мумкин

Қонунчилик палатасига киритилган таклифга биноан, биринчи марта йўл ҳақини тўламаганлик учун БҲМнинг ярим баравари (1 сентябрдан 220 минг сўм), такроран содир этилса, бир баравари (440 минг сўм) миқдорида жарима белгиланиши кўзда тутилмоқда.

Амалдаги тартибга кўра, йўловчининг троллейбусда, трамвайда, шаҳар ичида ва шаҳар атрофига қатнайдиган автобусда чиптасиз юриши БҲМнинг 10 дан бир қисми (бугунги кунда 41 200 сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

ℹ️ Маълумот ўрнида, 1 сентябрдан йўловчилар автобусга чиқиши биланоқ йўл ҳақини тўлаши шарт бўлади.

Telegram | Instagram | Facebook
HUMO Silk Road Finance & Technology Forum 2026’нинг асосий ҳамкори сифатида иштирок этади ва янги тўлов ечимларини тақдим этади

24-26 август кунлари Тошкентда HUMO халқаро Silk Road Finance & Technology Forum 2026’да Founding Partner сифатида иштирок этади. Компания тўлов инфратузилмасини ривожлантириш, трансчегаравий тўловлар, тўлов тизимларининг ўзаро мослиги ва токенизация масалалари муҳокамасида қатнашади.

HUMO Бошқарув Раиси маслаҳатчиси Алексей Маслов етакчи халқаро молиявий ва тўлов компаниялари раҳбарлари ҳамда Ўзбекистон Марказий банки вакиллари билан биргаликда панель муҳокамасида иштирок этади. Муҳокаманинг асосий мавзуси — трансчегаравий тўловлар учун хавфсиз ва ўзаро мос инфратузилма: токенизация, фирибгарликка қарши курашиш, ягона технологик стандартлар ва Марказий Осиёнинг минтақавий ҳамда глобал савдони боғловчи бўғин сифатидаги салоҳияти.

Форумнинг уч куни давомида HUMO стендида тўлов тизимининг амалдаги лойиҳалари ва янги технологик ечимлари тақдим этилади.
❗️2027 йил 1 январдан муддатли тўлов тизимида катта ўзгаришлар бўлади. Энг муҳим 7 та янгилик

Президент қарорига (ПҚ-248-сон, 14.08.2026-й) кўра, 2027 йил 1 январдан бошлаб, муддатли тўлов, яъни насия ёки бўлиб-бўлиб тўлаш хизматлари алоҳида тартибга солинадиган бўлди.

Энди бундай хизмат кўрсатувчи ташкилотлар Марказий банк реестрига кирмаса, муддатли тўлов оператори сифатида ишлай олмайди.


1 январдан харидорлар учун нималар ўзгаради?

1️⃣ Муддат — кўпи билан 12 ой.

Яъни муддатли тўловни шартномаларни 18, 24 ёки 36 ойга тузиб бўлмайди (банк кредитлари мустасно).

2️⃣ Товар, иш ёки хизмат қиймати 250 БҲМ (110 млн сўм) дан ошмаслиги керак.

Яъни 200 млн ёки 300 млн сўмлик маҳсулотларни муддатли тўловга сотиб бўлмайди.

3️⃣ Кўчмас мулк муддатли тўлов объекти бўла олмайди.

Яъни кўчмас мулк объектларини насия ёки бўлиб тўлаш шаклида сотиб бўлмайди (банк кредитлари мустасно).

4️⃣ Устама яширилмайди.

Оператор комиссия, устама ва якуний нархга қўшиладиган бошқа тўловларнинг ҳар бирини шартномада алоҳида кўрсатиши шарт. Яъни мижозга якуний нарх қанча бўлишини аниқ кўрсатиш керак бўлади.

Масалан, бўлиб тўлашга 10 млн сўмга телефон олсангиз, якунда 14 млн сўм шаклида қайтарасиз, дегандек.

5️⃣ Қўшимча тўловларга максимал чегара қўйилади.

Асосий қарздан ташқари комиссия, воситачилик ҳақи, жарима, пеня ва бошқа тўловларнинг жами бир йилда муддатли тўлов суммасининг 50 фоизидан ошмаслиги керак.

Масалан, муддатли тўловнинг асосий суммаси 10 млн сўм бўлса, бир йил давомида барча қўшимча тўловлар жами 5 млн сўмдан ошиши мумкин эмас. Бу максимал чеклов холос, айнан 50% бўлади, дегани эмас.

6️⃣ Қарзни олдинроқ ёпиш бепул.

Харидор қарзни исталган вақтда тўлиқ ёки қисман муддатидан олдин тўлаши мумкин. Бунинг учун қўшимча жарима, пеня ёки комиссия ундирилмайди.

7️⃣ Муддатли тўлов интизоми кредит тарихига таъсир қилади.


Операторлар мижозни рақамли идентификациядан ўтказади, унинг қарз юкини текширади ҳамда муддатли тўлов ижроси ҳақидаги маълумотларни кредит бюролари билан алмашади.

Демак, насияга олинган қарз ва уни қандай тўлаётганингиз кредит тарихига ҳам таъсир қилиши мумкин.

Telegram | Instagram | Facebook
2026 йил 1 сентябрдан бошлаб муддатли ҳарбий хизматни ўташ даврида олий таълим ташкилотларига тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинган аскарларга қонунчиликда белгиланган тартибда ўқишнинг биринчи йили учун Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан таълим кредити ажратилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Мустақиллик байрамида ўзбекистонликлар неча кун дам олади?

Бу йил 1 сентябрь – Мустақиллик байрами муносабати билан ҳафтада 5 кун ишлайдиганлар кетма-кет 4 кун, 6 кунликлар эса 3 кун дам олади. Боиси 31 август, душанба куни қўшимча дам олиш куни этиб белгиланган.

Асос: 2025 йил 24 декабрдаги ПФ-257-сонли Президент фармони.

Унга кўра, дам олиш кунлари қуйидагича:

29 август, шанба — 5 кунликларга дам, 6 кунликларга иш;
30 август, якшанба — барча учун одатий дам олиш куни;
31 август, душанба — барча учун қўшимча дам олиш куни;
1 сентябрь, сешанба — Мустақиллик байрами.

Telegram | Instagram | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Президентнинг тадбиркорлар билан VI очиқ мулоқоти бўлиб ўтмоқда. Унда Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар кўтарган масалалар асосида янги ташаббусларни эълон қилди.

Биринчи йўналиш – тадбиркорлик учун барқарор ўсиш траекториясини таъминлаш.

Банклар кредит портфелида кичик бизнес улуши 45 фоиздан 63 фоизга ошди. Биринчи ярим йилликнинг ўзида кичик ва ўрта бизнесга 76,5 триллион сўм ресурс ажратилди.

Яқинда “кредит хизматлари ягона рақамли портали” ишга тушди. Тадбиркор битта ариза беради, банклар эса мижоз учун рақобат қилади, бизнесни энди бошлаётганлар 5 миллиард сўмгача кредитни онлайн расмийлаштириши мумкин бўлади.

Энди бизнеснинг ҳар бир босқичига мос яхлит экотизим яратилади. Янги тадбиркорлар учун “Бизнес старт”, ишлаб чиқаришни йўлга қўйганлар учун “Бизнес лифт”, янги ўсиш босқичига ўтаётганлар учун “Бизнес юксалиш” дастурлари жорий этилади.

“Бизнес старт” доирасида тадбиркорлар сунъий интеллект ёрдамида лойиҳа, кредит ҳужжатлари ва ҳисобот юритишни ўрганади. Бу мақсадга 100 миллиард сўм ажратилиб, тайёр бизнес-режа ва 200 миллион сўмгача гаровсиз кредит берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Янги тадбиркорларга сунъий интеллект ёрдамида бизнес бошлаш ўргатилади

Янги жорий этиладиган «Бизнес старт» дастури доирасида тадбиркорларга сунъий интеллект ёрдамида лойиҳа тайёрлаш, кредит ҳужжатларини расмийлаштириш ва ҳисобот юритиш ўргатилади.

Дастур учун 100 млрд сўм ажратилиб, тадбиркорларга тайёр бизнес-режа асосида 200 млн сўмгача гаровсиз кредит олиш имконияти берилади.

Шунингдек, ишлаб чиқаришни йўлга қўйганлар учун «Бизнес лифт», янги ўсиш босқичига ўтаётган тадбиркорлар учун эса «Бизнес юксалиш» дастурлари жорий этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотидан:

Кичик тадбиркорлар учун энг катта масалалардан бири – гаров таъминоти. Шу боис, бизнеснинг ҳақиқий қийматини баҳолаб кредит бериш имконини яратадиган “контр-кафолат” тизими жорий этилади. 10 миллиард сўмгача кредитда гаровнинг 30 фоизини давлат, 30 фоизини Бизнесни кафолатлаш компанияси, 15 фоизини банклар ўз зиммасига олади. Тадбиркорнинг ўзига 25 фоиз гаров топиш кифоя қилади.

Давлат активини сотиб олишда аванс 30 фоиздан 15 фоизга туширилади, олти ойда тўлиқ тўлов қилганларга 25 фоиз чегирма берилади. Сумманинг ярмини тўлаган тадбиркор қолганини 7 йилда фоизсиз бўлиб тўлаши мумкин бўлади.

Уч ойда сотилмаган давлат мулкининг бошланғич нархи босқичма-босқич 10 фоизгача камайтирилади. Аукцион муддати ҳам икки баробар қисқартирилади.

Аукционда ер сотиб олган тадбиркор қурилишни бошлаш учун 6 ойдан 1 йилгача ҳужжат йиғиб юришига барҳам берилади. Энди ҳокимлар ерни қурилиш рухсати, архитектура-режалаштириш топшириғи ва лойиҳаси билан “тайёр пакет” шаклида савдога чиқаради. Бундай ерни олган тадбиркор қурилишни дарҳол бошлаши мумкин бўлади. Инфратузилма йиғими бўйича аванс ҳам 20 фоиздан 5 фоизга туширилади.

Банклар балансидаги 9 триллион сўмлик 2,5 мингта мулкни чегирмали нархда, бошланғич тўловсиз ва фоизсиз бўлиб тўлаш шарти билан сотишга рухсат берилади. Уни сотиб олган тадбиркор бир йил ер ва мулк солиғини тўламайди. Биринчи навбатда маҳаллийлаштириладиган 50 та маҳсулот рўйхати шакллантирилди. Уларни ўзлаштириш учун Навоий, Жиззах, Наманган, Ургут ва Ҳазорасп махсус иқтисодий зоналарининг бир қисмида “Бонд саноат зоналари” ташкил этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Меҳмонхоналарга 10 йилга 16 фоизли кредит ажратилади

Меҳмонхоналарни қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш учун 50 млн доллар ресурс ажратилади. Тадбиркорларга ушбу маблағлар ҳисобидан миллий валютада 10 йил муддатга 16 фоизли кредитлар берилади.

Шунингдек, меҳмонхоналар учун ер ва мол-мулк солиғини 10 баравар пасайтирилган ставкада тўлаш имтиёзи 2030 йилгача узайтирилади.

50 тадан ортиқ жойлаштириш ўрнига эга меҳмонхоналарда эса нақд чет эл валютасини қабул қилувчи банкоматлар банклар томонидан ўрнатилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Тадбиркорлар учун жарималар ўртача 2 баробарга камайтирилади.

Келаси йилдан тадбиркорнинг айби судда исботланмагунча унга жарима қўлланмайди.

Биринчи марта қоида бузган тадбиркорга камчиликни тўғрилаш учун 10 кун муддат берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистондаги илк пуллик йўлда юриб кўрди

Давлатимиз раҳбари тадбиркорлар билан ўтказилган очиқ мулоқотдан сўнг янги Урганч — Хива пуллик автомобиль йўли билан танишди.

Шу билан давлатимиз раҳбари Хоразмга ташрифини якунлаб, Тошкентга жўнаб кетди.

Telegram | Instagram | Facebook