Segment.uz
73.9K subscribers
6.28K photos
1.54K videos
159 files
8.15K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
❗️Эндиликда Ягона портал орқали тақиқ ёки хатлов қўйилган уйга онлайн рўйхатга туриш мумкин

My.gov.uz порталида тақиқ ёки хатлов қўйилган турар жойга гаровга олувчининг розилигисиз яшаш жойи (доимий) ёки турган жойи (вақтинча) бўйича рўйхатдан ўтиш имконияти яратилди.

Ушбу хизматдан қуйидаги ҳаволалар орқали фойдаланиш мумкин:

▪️ Яшаш жойи бўйича (доимий) рўйхатдан ўтказиш: my.gov.uz/uz/service/363

▪️ Турган жойи бўйича (вақтинча) рўйхатдан ўтказиш: my.gov.uz/uz/service/187

ℹ️ Эслатма: мулкдор, гаровга олувчи ёки тақиқ қўйиш/бекор қилишга масъул органнинг ички ишлар органларига мурожаати асосида фуқаронинг рўйхатдан ўтказилганлиги бекор қилиниши мумкин.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Мандат эртага, 15 август куни соат 08:00 да эълон қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент Шавкат Мирзиёев томонидан “Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси тўғрисида”ги Конституциявий қонун имзоланди.

Администрация Президент фаолияти ва Конституциявий ваколатларини ташкилий, ҳуқуқий ва таҳлилий жиҳатдан таъминловчи ягона конституциявий институт ҳисобланса-да, давлат органлари билан муносабатларда унинг фаолиятини қонун билан тартибга солиш бўйича ҳуқуқий бўшлиқ мавжуд эди. Эндиликда янги қонун билан ушбу масалалар тартибга солинди.

Президентнинг фармон, қарор, фармойиш ва топшириқлари ижросини ташкил этишда Администрациянинг амалдаги ваколатлари доирасидаги фаолияти қонун билан тартибга солиниши Президентлик институтининг ҳуқуқий асосларини кучайтиради. Халқаро амалиётда Президент фаолиятини таъминловчи институтнинг ҳуқуқий мақоми қонун даражасида белгиланиши Президентлик бошқарувининг институционал стандарти ҳисобланади.

Қонун 4 та боб ва 34 та моддадан иборат бўлиб, Администрациянинг амалдаги ваколатлари доирасида Президент фаолиятини таъминлашнинг конституциявий механизмлари қонунда ҳуқуқий жиҳатдан расмийлаштирилди. Хусусан:

Администрация Ўзбекистон Республикаси Президентининг ваколатлари амалга оширилишини ташкилий, ҳуқуқий, таҳлилий жиҳатдан таъминлайдиган давлат органи сифатида белгиланди;
Администрацияни Президент шакллантиради, Президент белгилаган асосий йўналишларда фаолият юритади, Президентга бўйсунади ва ҳисобдор бўлади.

Администрациянинг асосий вазифалари белгиланди:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг конституциявий ваколатларини амалга оширилишини ташкилий, ҳуқуқий ва таҳлилий таъминлаш;
 Президентнинг фармон, қарор ва фармойишлари лойиҳаларини ҳамда топшириқларини тайёрлаш, уларнинг ижросини ташкил этиш, назоратини олиб бориш ҳамда уларни амалга оширишга кўмаклашиш;
Президентнинг мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ривожлантиришга оид янги ташаббусларини ишлаб чиқиш;
аҳоли ва тадбиркорлар билан очиқ ва тўғридан-тўғри мулоқотларни ташкил этиш ва уларни қийнаётган масалаларга ечимларни ишлаб чиқиш;
қонунларни имзога ёки қайтаришга тайёрлаш;
Президентнинг Олий Мажлисга мурожаатномасини ташкил этиш;
Президентга бевосита бўйсунувчи (ҳисобдор) давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқалар.


Шунингдек, қонунда Администрация раҳбарининг ҳуқуқий мақоми ва вазифалари, Администрациянинг мансабдор ва бошқарув шахсларини лавозимга тайинлаш ҳамда озод этишга оид нормалар белгиланган, Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши фаолиятини ташкил этишнинг қонуний асослари яратилган.

Администрация Президент фаолиятини ташкил этиш доирасида парламент, Ҳукумат, вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлар, суд ҳокимияти ва судьялар ҳамжамияти органлари билан ҳамкорлик қилади.

Администрация Президентга бевосита бўйсунувчи давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштиради, уларни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди ва Президентга киритади.

Администрация ходимлари учун уларга юклатилган вазифаларни бажаришда ижтимоий, иқтисодий ва ҳуқуқий ҳимоя чоралари назарда тутилмоқда.

Президент Администрацияси тўғрисида Конституциявий қонуннинг қабул қилиниши Янги Ўзбекистонда инсон қадрини улуғлаш, халқимиз фаровонлигини юксалтириш, давлат органларини халққа хизмат қиладиган, очиқ ва ҳисобдор тизимга айлантириш, мамлакатимизнинг халқаро майдондаги нуфузини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларни янги босқичга кўтаришга хизмат қилади.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев: “Суд тизими ислоҳотлари биринчи даражада туради! Албатта, кўп нарсалар қилдик ва қиляпмиз ҳам, лекин одамлар суддан розими деган савол кўндаланг турибди”.

Telegram | Instagram | Facebook
🚨 1-yanvargacha foizsiz xaridlar — avgust oxirigacha ulguring

TBC Osmon kredit kartasini hozir buyurtma qilsangiz, 150 kungacha imtiyozli davrga ega bo’lasiz. Bu kartadan xaridlarga ishlatilgan pulni 1-yanvargacha ortiqcha foizlarsiz qaytarishingiz mumkin degani.

📲 Ilovada kartani oching — kartani birdan chiqaramiz
❗️2026 йил 1 сентябрдан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва стипендиялар миқдори 7 фоизга оширилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Бошланғич таълим ўқитувчиларига малака сертификати, ҳуқуқшунослик фанидан эса миллий сертификат бериш йўлга қўйилади

Ҳукуматнинг тегишли (411-сон, 29.07.2026-йил) қарори билан, 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб:

Бошланғич таълим ўқитувчиларининг билим даражаси ва педагогик маҳорати аниқланиб, уларга 3 йил муддатга амал қилувчи A+, A, B+, B, C+, C сертификатлари берилади. B+ ва ундан юқори сертификатга эга ўқитувчиларнинг ҳар ойлик маошига 15 фоиз устама тўланади;

Ҳуқуқшунослик фанини билиш даражасини аниқлаш ва миллий сертификат бериш йўлга қўйилади;

Хитой, корейс, япон, испан, италян, форс, дарий, пушту, урду, ҳинд ва уйғур тилларидан чет тилини билишнинг кўп даражали (multi-level) тест тизими жорий этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️1 августдан талабалар ётоқхонасига жойлашиш ва вақтинча рўйхатдан ўтиш битта хизмат орқали амалга оширилади

Эндиликда талаба ётоқхонага жойлашгач, вақтинча рўйхатдан ўтиш учун алоҳида ҳужжат йиғиб, бошқа идораларга мурожаат қилиши шарт эмас.

Бунинг учун my.gov.uz порталидаги “Талабалар турар жойига жойлашиш учун ариза юбориш” хизмати орқали мурожаат қилиш керак.

Ариза маъқуллангач, электрон шартнома ва йўлланма тақдим этилади. Тўлов амалга оширилгандан сўнг эса турган жойи бўйича рўйхатга олингани ҳақида қайд варағи тақдим этилади.

ℹ️ Эслатма: Турган жойи бўйича вақтинча рўйхатга қўйиш муддати тўлов амалга оширилган кундан бошлаб шартномада кўрсатилган муддатгача амал қилади.

Telegram | Instagram | Facebook
2026 йил 1 сентябрдан бошлаб муддатли ҳарбий хизматни ўташ даврида олий таълим ташкилотларига тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинган аскарларга қонунчиликда белгиланган тартибда ўқишнинг биринчи йили учун Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан таълим кредити ажратилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️2026 йил 1 сентябрдан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва стипендиялар миқдори 7 фоизга оширилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️2026 йил 1 сентябрдан маданият, санъат ва адабиёт соҳаларидаги нуфузли халқаро ва республика танловлари ғолиб ва совриндорлари бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Давлат органини мансабдор шахсининг маъмурий суд мажлисида мажбурий иштирок этишини таъминлаш тартиби белгиланди
 
Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексга маъмурий орган мансабдор шахсининг ёки унинг вакилининг судга келмаганлиги оқибатлари тўғрисидаги норма киритилди.
 
Унга кўра, маъмурий органнинг қарори ёки унинг мансабдор шахсининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан берилган аризани (шикоятни) кўришда мансабдор шахснинг ёки унинг вакилининг суд мажлисидаги иштироки мажбурий ҳисобланади.
 
Ушбу аризани (шикоятни) кўришда мансабдор шахс ёки унинг вакили суд мажлисида иштирок этмаган тақдирда суд муҳокамаси кейинга қолдирилади.
 
Маъмурий орган мансабдор шахсининг ёки унинг вакилининг суд муҳокамасида иштирок этмаганлиги суд томонидан узрли деб топилмаган тақдирда, суд мансабдор шахсга нисбатан суд жаримасини қўллашга ҳақли.
 
❗️ Маъмурий орган мансабдор шахсининг ёки унинг вакилининг иштироки ишнинг ҳар томонлама, тўлиқ ва тўғри ҳал қилинишига тўсқинлик қилмаган тақдирда, иш давлат органи мансабдор шахсининг ёки унинг вакилининг иштирокисиз кўриб чиқилиши мумкин.
 
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга киритилган қўшимчаларга кўра, қуйидагилар давлат божини тўлиқ ёки қисман қайтариш асоcлари сифатида белгиланди:
 
агар жавобгарга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилган бўлса ва жавобгарга нисбатан тақдим этилган талаб қонунга кўра тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш доирасида кўрилиши лозим бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда;
 
дастлабки эшитув натижаларига кўра ариза кўрмасдан қолдирилганда.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Контракт учун тўланган маблағларга даромад солиғи солинмайди

Таълим учун тўлов қилинганида солиқ имтиёзидан қуйидаги ҳолларда фойдаланиш мумкин:

ўзингиз учун;
фарзандларингиз учун;
26 ёшгача бўлган турмуш ўртоғингиз учун.


Агар контракт тўлови иш жойингиз орқали иш ҳақингиздан тўғридан-тўғри таълим ташкилотига ўтказилса, ушбу суммага даромад солиғи ҳисобланмайди.

Агар контрактни ўзингиз электрон, нақд ёки нақдсиз шаклда тўлаган бўлсангиз, йил якуни бўйича декларация топшириб, тўланган даромад солиғини қайтариб олиш мумкин.

Солиқ имтиёзи тижорат банкларидан олинган таълим кредитини ва унинг фоизларини қоплаш учун йўналтирилган даромадларга ҳам татбиқ этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️ Одил судловни таъминлаш йўлидаги янги ислоҳотлар

2027 йил 1 июлдан
умумюрисдикция ва маъмурий суд йўналишларида ишларни қайта кўриб чиқиш ваколатига эга бўлган, юрисдикция ҳудуди бир нечта маъмурий-ҳудудий бирликларни қамраб оладиган ҳудудлараро судлар ташкил этилади.
 
2027 йил 1 июлдан тергов судьясига тегишли процессуал мажбурлов чораларини қўллаш (санкция бериш) тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқишда шахсни ушлаб туришнинг қонунийлиги ва асослилиги, гумон қилиш ёки айблов эълон қилиш учун асослар етарлилигини, шубҳа туғилган тақдирда, тергов сирини таъминлаган ҳолда қўшимча ҳужжатлар талаб қилиш йўли билан текшириш ваколатлари берилади.
 
2027 йил 1 августдан ягона суд амалиётини шакллантирувчи Олий суд Раёсати қарорларини белгиланган тартибда очиқ эълон қилиш ва янгилаб бориш амалиёти (“Прецедентлар” реестри) жорий этилади.
 
2027 йил якунига қадар Олий суднинг интерактив хизматлар портали (my.sud.uz) нинг янгиланган мобил иловаси ишга туширилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига ташриф буюради.

Ташриф доирасида эртага, 18 август куни тадбиркорлар билан навбатдаги очиқ мулоқот бўлиб ўтади.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Endi orzuingizni ortga surishga hojat yo‘q!

🚗 Aziz anchadan beri o‘z avtomobiliga ega bo‘lishni orzu qilardi. Ammo kredit foizlari yuqoriligi sababli bu niyatini ortga surib kelardi.

📗 Nihoyat, Aziz kutishni bas qildi. Agrobankning 0 foizli avtokrediti orqali Chevrolet Onix avtomobilini rasmiylashtirib, yangi avtomobil egasiga aylandi.

Siz ham kutmang! Agrobankning 0 foizli avtokrediti orqali Chevrolet Onix yoki Chevrolet Tracker 2 avtomobilini rasmiylashtiring va orzuingizni kechiktirmang!

📌 Asosiy shartlar:

🔵 Boshlang‘ich to‘lov — 25%;
🔵Kredit muddati — 60 oygacha;
🔵Foiz stavkasi — 0%.

ℹ️ Batafsil ma’lumot uchun agrobank.uz saytiga tashrif buyuring yoki 1216 raqamiga qo‘ng‘iroq qiling!

Reklama
❗️Муддатли тўлов хизматлари учун янги талаблар белгиланди

Президент қарорига кўра, 2027 йил 1 январдан муддатли тўлов хизматларини кўрсатиш янги тартиб асосида амалга оширилади.

Энг муҳим талаблар:
• муддатли тўловга олинадиган товар ёки хизмат қиймати БҲМнинг 250 бараваридан – ҳозирги ҳисобда 110 млн сўмдан ошмаслиги керак;

• муддатли тўлов бўйича мажбуриятнинг энг кўп муддати 12 ойдан ошмайди;

• операторнинг комиссияси, устамаси ва якуний қийматга киритиладиган бошқа тўловлар алоҳида кўрсатилиши шарт;

• асосий қарздан ташқари барча тўловлар – комиссия, воситачилик ҳақи, жарима, пеня ва бошқа тўловлар йиғиндиси йилига муддатли тўлов миқдорининг 50 фоизидан ошиши мумкин эмас;

• истеъмолчи қарзни исталган вақтда тўлиқ ёки қисман қўшимча жарима, пеня ва комиссияларсиз муддатидан олдин сўндириш ҳуқуқига эга бўлади.

Муддатли тўлов бўйича тузилган шартномалар ва уларнинг ижроси ҳақидаги маълумотлар кредит бюроларига тақдим этилади.

Янги муддатли тўлов беришда мижознинг қарз юки кўрсаткичи ҳам ҳисобга олинади.

Хизмат кўрсатувчилар Марказий банк шакллантирадиган реестрга киритилади. Бунда банклар ва микромолия ташкилотлари Марказий банкни хабардор қилиш, бошқа юридик шахслар эса ҳисоб рўйхатидан ўтиш орқали реестрга киритилади.

Шунингдек, чораклик товар ва хизматлар реализацияси 500 млн сўмдан ошган ва унинг камида 50 фоизи бўлиб-бўлиб тўлаш хизматлари ҳиссасига тўғри келадиган товар истеъмол кредити берувчи ташкилотлар ҳам ҳисоб рўйхатидан ўтиши шарт.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Автобусларда йўлкира тўламаганлик учун жарима миқдори оширилиши мумкин

Қонунчилик палатасига киритилган таклифга биноан, биринчи марта йўл ҳақини тўламаганлик учун БҲМнинг ярим баравари (1 сентябрдан 220 минг сўм), такроран содир этилса, бир баравари (440 минг сўм) миқдорида жарима белгиланиши кўзда тутилмоқда.

Амалдаги тартибга кўра, йўловчининг троллейбусда, трамвайда, шаҳар ичида ва шаҳар атрофига қатнайдиган автобусда чиптасиз юриши БҲМнинг 10 дан бир қисми (бугунги кунда 41 200 сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

ℹ️ Маълумот ўрнида, 1 сентябрдан йўловчилар автобусга чиқиши биланоқ йўл ҳақини тўлаши шарт бўлади.

Telegram | Instagram | Facebook
HUMO Silk Road Finance & Technology Forum 2026’нинг асосий ҳамкори сифатида иштирок этади ва янги тўлов ечимларини тақдим этади

24-26 август кунлари Тошкентда HUMO халқаро Silk Road Finance & Technology Forum 2026’да Founding Partner сифатида иштирок этади. Компания тўлов инфратузилмасини ривожлантириш, трансчегаравий тўловлар, тўлов тизимларининг ўзаро мослиги ва токенизация масалалари муҳокамасида қатнашади.

HUMO Бошқарув Раиси маслаҳатчиси Алексей Маслов етакчи халқаро молиявий ва тўлов компаниялари раҳбарлари ҳамда Ўзбекистон Марказий банки вакиллари билан биргаликда панель муҳокамасида иштирок этади. Муҳокаманинг асосий мавзуси — трансчегаравий тўловлар учун хавфсиз ва ўзаро мос инфратузилма: токенизация, фирибгарликка қарши курашиш, ягона технологик стандартлар ва Марказий Осиёнинг минтақавий ҳамда глобал савдони боғловчи бўғин сифатидаги салоҳияти.

Форумнинг уч куни давомида HUMO стендида тўлов тизимининг амалдаги лойиҳалари ва янги технологик ечимлари тақдим этилади.
❗️2027 йил 1 январдан муддатли тўлов тизимида катта ўзгаришлар бўлади. Энг муҳим 7 та янгилик

Президент қарорига (ПҚ-248-сон, 14.08.2026-й) кўра, 2027 йил 1 январдан бошлаб, муддатли тўлов, яъни насия ёки бўлиб-бўлиб тўлаш хизматлари алоҳида тартибга солинадиган бўлди.

Энди бундай хизмат кўрсатувчи ташкилотлар Марказий банк реестрига кирмаса, муддатли тўлов оператори сифатида ишлай олмайди.


1 январдан харидорлар учун нималар ўзгаради?

1️⃣ Муддат — кўпи билан 12 ой.

Яъни муддатли тўловни шартномаларни 18, 24 ёки 36 ойга тузиб бўлмайди (банк кредитлари мустасно).

2️⃣ Товар, иш ёки хизмат қиймати 250 БҲМ (110 млн сўм) дан ошмаслиги керак.

Яъни 200 млн ёки 300 млн сўмлик маҳсулотларни муддатли тўловга сотиб бўлмайди.

3️⃣ Кўчмас мулк муддатли тўлов объекти бўла олмайди.

Яъни кўчмас мулк объектларини насия ёки бўлиб тўлаш шаклида сотиб бўлмайди (банк кредитлари мустасно).

4️⃣ Устама яширилмайди.

Оператор комиссия, устама ва якуний нархга қўшиладиган бошқа тўловларнинг ҳар бирини шартномада алоҳида кўрсатиши шарт. Яъни мижозга якуний нарх қанча бўлишини аниқ кўрсатиш керак бўлади.

Масалан, бўлиб тўлашга 10 млн сўмга телефон олсангиз, якунда 14 млн сўм шаклида қайтарасиз, дегандек.

5️⃣ Қўшимча тўловларга максимал чегара қўйилади.

Асосий қарздан ташқари комиссия, воситачилик ҳақи, жарима, пеня ва бошқа тўловларнинг жами бир йилда муддатли тўлов суммасининг 50 фоизидан ошмаслиги керак.

Масалан, муддатли тўловнинг асосий суммаси 10 млн сўм бўлса, бир йил давомида барча қўшимча тўловлар жами 5 млн сўмдан ошиши мумкин эмас. Бу максимал чеклов холос, айнан 50% бўлади, дегани эмас.

6️⃣ Қарзни олдинроқ ёпиш бепул.

Харидор қарзни исталган вақтда тўлиқ ёки қисман муддатидан олдин тўлаши мумкин. Бунинг учун қўшимча жарима, пеня ёки комиссия ундирилмайди.

7️⃣ Муддатли тўлов интизоми кредит тарихига таъсир қилади.


Операторлар мижозни рақамли идентификациядан ўтказади, унинг қарз юкини текширади ҳамда муддатли тўлов ижроси ҳақидаги маълумотларни кредит бюролари билан алмашади.

Демак, насияга олинган қарз ва уни қандай тўлаётганингиз кредит тарихига ҳам таъсир қилиши мумкин.

Telegram | Instagram | Facebook
2026 йил 1 сентябрдан бошлаб муддатли ҳарбий хизматни ўташ даврида олий таълим ташкилотларига тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинган аскарларга қонунчиликда белгиланган тартибда ўқишнинг биринчи йили учун Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан таълим кредити ажратилади.

Telegram | Instagram | Facebook