Segment.uz
73.3K subscribers
6.26K photos
1.53K videos
159 files
8.09K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
❗️ “Ташаббусли бюджет”да лойиҳа киритиш босқичи якунланди

Мазкур босқич давомида жами 23 минг 551 та лойиҳа келиб тушди. Бугун, 4 августдан 18 августгача лойиҳаларни саралаш босқичи бўлиб ўтади.

Овоз бериш босқичи эса 22 августдан 31 августга қадар давом этади.

Ғолиблар 1 сентябрь куни эълон қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Кадастр тизимида республика даражасида ишлаётган ходимларнинг камида 30 фоизи туманларга ўтказилиши мумкин

Шавкат Мирзиёев бу бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.

Унга кўра:

Республика даражасида ишлаётган ходимларнинг камида 30 фоизини туманларга ўтказиш, республика, вилоят ва туман даражасидаги Кадастр палатаси ва хизмат кўрсатиш тузилмаларини бирлаштириш назарда тутилмоқда;

Тузилмавий ўзгаришлар жараёнида аҳоли сарсон бўлмаслиги учун бир ҳафта муддатда “Кадастр маслаҳат бурчаги” ва “Тезкор кадастр” хизматларини йўлга қўйиш вазифаси белгиланди;

Кўчмас мулкка ҳуқуқ пайдо бўлганида ариза автоматик равишда шакллантирилиб, проактив хизмат кўрсатилади. Бу орқали бир йилда 1 миллион 200 минг нафар аризачининг вақти ва маблағи тежалади. Кадастрга оид барча хизматларни битта ариза асосида кўрсатиш йўлга қўйилиб, йилига 200 мингта ортиқча ариза қисқартирилади;

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни рўйхатдан ўтказиш жараёни тўлиқ онлайн шаклга ўтказилади. Натижада йилига 500 мингта аризани амалдаги 10-15 кун ўрнига бир неча сонияда рўйхатдан ўтказиш имконияти яратилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Жисмоний шахслар томонидан чет эл валютасини нақд сотиб олишда шахсни тасдиқловчи ҳужжат талаб этиладиган 100 АҚШ доллари лимити 500 АҚШ долларигача оширилиши 2026 йил 9 августдан кучга киради.

Шундан сўнг банклардан эквиваленти 500 АҚШ долларигача бўлган чет эл валютасини нақд сотиб олишда паспорт ёки ID-карта талаб этилмайди.

Эквиваленти 500 АҚШ долларидан юқори бўлган чет эл валютасини нақд сотиб олишда эса шахсни тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиш талаби сақланиб қолади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️1 августдан талабалар ётоқхонасига жойлашиш ва вақтинча рўйхатдан ўтиш битта хизмат орқали амалга оширилади

Эндиликда талаба ётоқхонага жойлашгач, вақтинча рўйхатдан ўтиш учун алоҳида ҳужжат йиғиб, бошқа идораларга мурожаат қилиши шарт эмас.

Бунинг учун my.gov.uz порталидаги “Талабалар турар жойига жойлашиш учун ариза юбориш” хизмати орқали мурожаат қилиш керак.

Ариза маъқуллангач, электрон шартнома ва йўлланма тақдим этилади. Тўлов амалга оширилгандан сўнг эса турган жойи бўйича рўйхатга олингани ҳақида қайд варағи тақдим этилади.

ℹ️ Эслатма: Турган жойи бўйича вақтинча рўйхатга қўйиш муддати тўлов амалга оширилган кундан бошлаб шартномада кўрсатилган муддатгача амал қилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент фармони билан 2027 йил 1 январдан:

🔹 тариф сиёсатини такомиллаштириш мақсадида ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари тарифларини тасдиқлаш ваколати Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссиясига ўтказилади;

🔹 республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбар ва ўринбосарлари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларига ичимлик сувини тежаш ва ҳудудий сув таъминоти корхоналарига масофадан маълумот узатувчи замонавий сув ҳисоблагичлар ўрнатганлик мезонлари киритилади;

🔹 ҳудудий сув таъминоти корхоналарига масофадан маълумот узатувчи замонавий сув ҳисоблагичлар ўрнатмаган республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари Бош прокуратура томонидан назоратга олинади.

2027 йил 1 апрелдан бошлаб ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари учун бюджет ташкилотларига республика бўйича бир хил тарифлар белгиланади.

❗️ Шунингдек, ҳар йили март ойида “Сувни тежаш ойлиги” ўтказилади ва сувни қадрлаш маданиятини кенг тарғиб қилиш чора-тадбирлар амалга оширилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Ёшлар учун имтиёзли кредитлар

Президент қарорига асосан, Алоқабанк томонидан дастур доирасида хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқариш соҳалари учун 31 ёшга тўлмаган жисмоний шахсларга асосий қарздан 7 йилгача муддатга кредитлар Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада ажратилади. Бунда:

▪️ суғурта полиси таъминоти ёки учинчи шахс кафиллиги асосида 100 миллион сўмгача имтиёзли микрокарзларни қуйидаги лойиҳалар бўйича ажратилади:


• ёшларнинг хорижий тил ва рақамли технологияларни ўрганиши ҳамда замонавий касб-ҳунарни эгаллаши бўйича ўқиш харажатларини молиялаштириш учун – 20 млн сўмгача;
• замонавий касблар, шу жумладан, ижтимоий тармоқлар маркетинги, мобилография, фрилансерлик, интернет (онлайн) дўконлар ташкил этиш ва ўзини ўзи банд қилиш фаолият турига мос лойиҳалар учун – 50 млн сўмгача;
• касаначилик, тўқимачилик маҳсулотларини тайёрлаш, тикувчилик ва бошқа маҳсулотларни иккиламчи қайта ишлаш ва (ёки) сотиш, улардан янги маҳсулотлар тайёрлаш лойиҳалари учун – 50 млн сўмгача;
• новвойчилик ва ширинликлар тайёрлаш ҳамда сотиш лойиҳаларига – 100 млн сўмгача;

▪️ мол-мулк гарови асосида 300 миллион сўмгача кредитларни қуйидаги лойиҳалар бўйича ажратиш:
• сайилгоҳ, туристик маскан, гастрономик кўча ва бошқа жамоат жойларида кўчма ёки енгил конструкцияли шохобча ва нуқталарни ташкил этиш, уларга жиҳоз ва воситаларни харид қилиш учун – 200 млн сўмгача;
• автотранспорт воситаларида йўловчиларни ташиш ва юкларни етказиб бериш лойиҳалари учун – 300 млн сўмгача.

Telegram | Instagram | Facebook
2026 йил 1 сентябрдан бошлаб муддатли ҳарбий хизматни ўташ даврида олий таълим ташкилотларига тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинган аскарларга қонунчиликда белгиланган тартибда ўқишнинг биринчи йили учун Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан таълим кредити ажратилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️2026 йил 1 сентябрдан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва стипендиялар миқдори 7 фоизга оширилади.

Telegram | Instagram | Facebook
2026 йил 1 сентябрдан талабалар ётоқхонасига жойлашиш бўйича шартнома тузиш билан бир вақтда талабаларни турган жойи бўйича рўйхатга олишнинг композит тартиби жорий этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️2026 йил 1 сентябрдан маданият, санъат ва адабиёт соҳаларидаги нуфузли халқаро ва республика танловлари ғолиб ва совриндорлари бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Тошкентда божхона инспектори 3 минг доллар билан ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабарига кўра, Тошкент шаҳар Божхона бошқармасининг “Келес” темирйўл чегара божхона пости инспектори фуқародан 3 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

У айланма йўллар билан Ўзбекистонга олиб кирилган 10 та iPhone'ни бошқа фуқароларнинг паспорт маълумотларидан фойдаланиб, уларнинг номига божхона ҳужжатларини расмийлаштириб, IMEI кодларини рўйхатдан ўтказиб беришни ваъда қилган.

Тезкор тадбир Божхона қўмитаси билан ҳамкорликда ўтказилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Миграция агентлигида 1 млрд сўмдан ортиқ талон-торожликлар фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳри бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Миграция агентлигининг масъул шахслари агентлик ходимлари Б.Д. ва Н.А.нинг амалда ишламаган даври учун 931,6 млн сўм иш ҳақи сифатида ҳамда интизомий жазо чораси қўлланилган ва жазо амал қилган даврда Меҳнат кодексининг талабларига зид равишда 8 нафар ходимга 88,5 млн сўм тўлаб бериб, бюджет маблағларини растрата йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️2026 йил 1 сентябрдан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва стипендиялар миқдори 7 фоизга оширилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Бошланғич таълим ўқитувчиларига малака сертификати, ҳуқуқшунослик фанидан эса миллий сертификат бериш йўлга қўйилади

Ҳукуматнинг тегишли (411-сон, 29.07.2026-йил) қарори билан, 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб:

Бошланғич таълим ўқитувчиларининг билим даражаси ва педагогик маҳорати аниқланиб, уларга 3 йил муддатга амал қилувчи A+, A, B+, B, C+, C сертификатлари берилади. B+ ва ундан юқори сертификатга эга ўқитувчиларнинг ҳар ойлик маошига 15 фоиз устама тўланади;

Ҳуқуқшунослик фанини билиш даражасини аниқлаш ва миллий сертификат бериш йўлга қўйилади;

Хитой, корейс, япон, испан, италян, форс, дарий, пушту, урду, ҳинд ва уйғур тилларидан чет тилини билишнинг кўп даражали (multi-level) тест тизими жорий этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Нодавлат олийгоҳларга “перевод” учун аризалар қабули 10 августгача узайтирилди

Республикадаги нодавлат олийгоҳларга талабалар ўқишини кўчириш (бошқа сабабларга кўра ҳам), шунингдек, бир нодавлат олийгоҳи доирасида ўқишни кўчириш ҳамда ўқишни қайта тиклаш бўйича аризаларни қабул қилиш муддати 10 августга қадар узайтирилди.
 
1️⃣ Республикадаги давлат ва нодавлат олийгоҳларидан ўқишни кўчириш ва қайта тиклаш  transfer.edu.uz платформаси орқали;

2️⃣ Хорижий олийгоҳлардан ўқишни кўчириш my.uzbmb.uz платформаси орқали амалга оширилади.
 
2026/2027 ўқув йили учун аризалар 2026 йил 10 августга қадар (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Белгиланган муддатдан кейин тақдим этилган аризалар кўриб чиқилмайди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️1 августдан талабалар ётоқхонасига жойлашиш ва вақтинча рўйхатдан ўтиш битта хизмат орқали амалга оширилади

Эндиликда талаба ётоқхонага жойлашгач, вақтинча рўйхатдан ўтиш учун алоҳида ҳужжат йиғиб, бошқа идораларга мурожаат қилиши шарт эмас.

Бунинг учун my.gov.uz порталидаги “Талабалар турар жойига жойлашиш учун ариза юбориш” хизмати орқали мурожаат қилиш керак.

Ариза маъқуллангач, электрон шартнома ва йўлланма тақдим этилади. Тўлов амалга оширилгандан сўнг эса турган жойи бўйича рўйхатга олингани ҳақида қайд варағи тақдим этилади.

ℹ️ Эслатма: Турган жойи бўйича вақтинча рўйхатга қўйиш муддати тўлов амалга оширилган кундан бошлаб шартномада кўрсатилган муддатгача амал қилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Марказий банк 2026 йилнинг иккинчи чораги якунлари асосида мурожаатлар билан ишлаш бўйича энг ёмон кўрсаткичга эга 10 та банк номини эълон қилди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️2026 йилда иқтисодиёт ва ижтимоий соҳаларда 100 дан ортиқ сунъий интеллект лойиҳаси ишга туширилади

Президент сунъий интеллект экотизимини ривожлантириш бўйича эришилган натижалар ва истиқболдаги устувор вазифалар юзасидан тақдимот билан танишди.

Унда қуйидаги вазифалар белгиланди:

сунъий интеллектга тайёрлик бўйича халқаро рейтингда Ўзбекистонни 2030 йилгача энг илғор 50 давлат қаторига олиб чиқиш;

сунъий интеллект асосидаги дастурий маҳсулот ва хизматлар ҳажмини 1,5 млрд долларга етказиш;

жорий йилнинг ўзида иқтисодиёт ва ижтимоий соҳаларда сунъий интеллект асосидаги лойиҳалар сонини 100 тадан ошириш;

IT-Park'даги сунъий интеллект йўналишида фаолият юритувчи резидентлар сонини 300 тага, уларнинг экспортини эса 160 млн долларга етказиш;

келгуси икки йилда “Беш миллион сунъий интеллект етакчилари” лойиҳасини тўлиқ амалга ошириш.

Давлат раҳбари мутасаддиларга ҳисоблаш қувватларини ошириш, сифатли маълумотлар базасини яратиш, стартапларни қўллаб-қувватлаш ва халқаро ҳамкорликни кенгайтириш бўйича топшириқлар берди.

Telegram | Instagram | Facebook