Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева:
— Тошкент шаҳрининг Миробод туманидаги “Лолазор” маҳалласига келганимизда, маҳалла аҳли эккан дарахтлар шафқатсизларча кесиб, қўпориб ташланганига гувоҳ бўлдик. Болалар майдончаси ўрнига эса бизнес маркази қуриш режалаштирилибди.
Одамлар дод деганича бор – қурилишлар туфайли пойтахтдаги умумий ҳовлилар, ўйин ва спорт майдончалари таг-туги билан йўқ қилиб юбориляпти.
Бош прокуратура бутун Тошкент шаҳри бўйича бундай объектларни тўлиқ инвентаризациядан ўтказади. Қурилиш учун берилган рухсатномаларнинг қонунийлиги, шаҳарсозлик меъёрлари ва аҳоли ҳуқуқларига қай даражада риоя қилинганини текшириш шарт. Агар қонунбузарлик ҳолатлари аниқланса, масъул шахсларга нисбатан муросасиз жазо чоралари кўрилади, айбдорлар, керак бўлса, ҳатто озодликдан маҳрум этилади.
Telegram | Instagram | Facebook

❗️Паррандачилик лойиҳалари учун 10 фоизли кредитлар ажратилади
Президент қарорига кўра, 2026 йил 1 августдан паррандачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича янги қувватларни ишга тушириш ҳамда «тайёр бизнес» лойиҳаларини молиялаштириш учун йиллик 10 фоиз ставкада кредитлар ажратиш бошланади.
Кредитлар 10 йилгача муддатга, 4 йиллик имтиёзли давр билан Микрокредитбанк орқали ажратилади. Бунда банк маржаси 4 фоизни ташкил этади.
Шунингдек, 2026 йил 1 сентябрдан паррандачилик хўжаликлари, парранда омухта еми ишлаб чиқарувчилари ҳамда «тайёр бизнес» лойиҳаларини молиялаштириш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳам йиллик 10 фоиз ставкада кредитлар ажратилади.
Ушбу шартлар фақат 1 сентябрдан бошлаб расмийлаштириладиган янги кредит шартномаларига татбиқ этилади.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг норасмий Маслаҳат учрашувидаги нутқидан асосий фикрлар
➖ Илгари тарқоқ бўлган Марказий Осиё бугунги кунда биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз натижасида тараққиётнинг умумий мақсадлари йўлида бирлашмоқда;
➖ Озарбайжоннинг Маслаҳат учрашувлари форматига қўшилиши ўзаро ҳамкорлигимизни сифат жиҳатидан янги – макроминтақавий даражага олиб чиқмоқда;
➖ Марказий Осиё, Жанубий Кавказ ва Афғонистонни бирлаштирувчи ягона тараққиёт маконини шакллантириш учун тарихий имконият очилмоқда;
➖ Биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз билан Евроосиёнинг қоқ юрагида барқарор ривожланиш, ўзаро боғлиқлик ва яхши қўшничилик учун мустаҳкам пойдевор яратишимиз зарур;
➖ Минтақавий ҳамкорликнинг барқарор архитектурасини шакллантиришга ўтиш вақти келди;
➖ Савдо-иқтисодий ва транспорт соҳасидаги ўзаро боғлиқлик мустаҳкамланади, узлуксиз саноат-технологик занжирлар кенгайтирилади, умумий рақамли хизматлар ва инвестиция платформалари ривожлантирилади;
➖ Марказий Осиё таълим, илм-фан ва катта маълумотлар соҳасида инновациялар бўйича рақобатбардош хабга айланиши керак;
➖ Экологик таҳдидлар давлат чегараларини тан олмайди, шундай экан, уларга жавоб чоралари ҳам умумий бўлиши керак;
➖ Гуманитар алоқалар Марказий Осиё давлатлари ҳамкорлигининг ўзгармас устувор йўналишларидан бири бўлиб қолади;
➖ Замонавий ҳамкорлик чуқурлашгани сари умумминтақавий ўзига хослик ва халқлар ўртасидаги ҳамжиҳатлик янада мустаҳкамланмоқда;
➖ Бизнинг умумий кучимиз – бирлик, ўзаро ишонч ва биргаликдаги яратувчанликка қатъий садоқатимиздадир.
Telegram | Instagram | Facebook
Telegram | Instagram | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️1 августдан талабалар ётоқхонасига жойлашиш ва вақтинча рўйхатдан ўтиш битта хизмат орқали амалга оширилади
Эндиликда талаба ётоқхонага жойлашгач, вақтинча рўйхатдан ўтиш учун алоҳида ҳужжат йиғиб, бошқа идораларга мурожаат қилиши шарт эмас.
Бунинг учун my.gov.uz порталидаги “Талабалар турар жойига жойлашиш учун ариза юбориш” хизмати орқали мурожаат қилиш керак.
Ариза маъқуллангач, электрон шартнома ва йўлланма тақдим этилади. Тўлов амалга оширилгандан сўнг эса турган жойи бўйича рўйхатга олингани ҳақида қайд варағи тақдим этилади.
ℹ️ Эслатма: Турган жойи бўйича вақтинча рўйхатга қўйиш муддати тўлов амалга оширилган кундан бошлаб шартномада кўрсатилган муддатгача амал қилади.

❗️Ўзбекистонда Apple, Google ва Meta ярим йилда 95 млрд сўмдан ортиқ солиқ тўлади
2026 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи 97 та хорижий компания бюджетга жами 143,8 млрд сўм солиқ тўлади. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 84 фоизга кўп.
Электрон хизматлар кўрсатувчи ТОП-10 та хорижий компания:
➖ Apple — 33,6 млрд сўм;
➖ Google — 33,3 млрд сўм;
➖ Meta — 28,9 млрд сўм;
➖ Valve Corp. — 15,8 млрд сўм;
➖ Anthropic — 6,3 млрд сўм;
➖ OpenAI — 5,6 млрд сўм;
➖ Midasbuy — 2,9 млрд сўм;
➖ Вooking.соm — 2,6 млрд сўм;
➖ TikTok — 1,6 млрд сўм;
➖ Anysphere — 1,5 млрд сўм.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📚 O‘qish mavsumi yaqin! Smartfoningizni yangilashning ayni vaqti.
1-avgustdan 15-sentyabrgacha HONOR “Foydali xaridlar mavsumi” aksiyasini o’tkazmoqda.
Aksiyada ishtirok etayotgan HONOR smartfonlaridan birini xarid qilsangiz, yoqimli sovg‘aga ega bo‘lasiz — aqlli soat, simsiz quloqchin, ryukzak va boshqa aksessuarlar (tanlangan modelga qarab).
Batafsil

1 августдан жарима майдончасидан автомобилни олиб чиқиш учун QR-кодли электрон рухсатнома жорий этилади
Ҳукумат қарорига кўра, 2026 йил 1 августдан бошлаб транспорт воситаларини сақлаш жойларидан чиқариш учун рухсатнома фақат маъмурий ишни кўриб чиқувчи орган (мансабдор шахс) ёки ижро органи томонидан “Jarima maydonchasi” ахборот тизимида QR-код билан тасдиқланиб, электрон шаклда юборилади.
Жарима майдончаларига олиб келинган транспорт воситаларининг кириш-чиқиши “Jarima maydonchasi” ахборот тизими орқали назорат қилинади, майдончалар давлат рақам белгиларини автоматик аниқлайдиган камера ва бошқа техник воситалар билан жиҳозланади.

❗️2026 йил 1 сентябрдан олий таълим ташкилотларида “Олийгоҳлар – стартаплар генератори” дастури амалга оширилади. Бунда:
▪️ олий таълим ташкилотларида IT-парк ва венчур жамғармалар билан ҳамкорликда талабалар акселераторлари жорий этилади;
▪️ талабалар учун нуфузли халқаро акселераторлар ва университетлар билан стажировка ва алмашинув дастурлари йўлга қўйилади;
▪️ олий таълим ташкилотларига талабалар ва илмий ходимларнинг истиқболли стартап лойиҳаларига инкубация марказлари ва талабалар акселераторлари орқали ҳар бир лойиҳага 20 минг АҚШ долларигача эквивалентда ўз маблағларини инвестиция қилиш ҳуқуқи берилади;
▪️ талабалар акселераторларида “стартап менежер” ва “стартап трекер” лавозимлари кўзда тутилади.