Segment.uz
72.5K subscribers
6.24K photos
1.53K videos
159 files
8.05K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
❗️Болалар нафақаси 386 минг сўмгача оширилди

2026 йил 1 июлдан янги миқдорлар амал қила бошлади:

▪️ 3 ёшгача бўлган бир нафар фарзанд учун нафақа — 386 минг сўм;
▪️ 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган бир нафар фарзанд учун — 295 минг сўм;
▪️ Моддий ёрдам — 450 минг сўм;
▪️ Ёшга доир нафақа — 878 минг сўм.

Шунингдек, иккинчи ва кейинги фарзандлар учун қўшимча нафақалар ҳам сақлаб қолинди.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
♻️ Пластик чиқиндидан янги маҳсулот ишлаб чиқарилмоқда

Фарғонанинг Учкўприк туманида пластик чиқиндилар замонавий технологиялар ёрдамида қайта ишланиб, тўқимачилик саноати учун зарур бўлган PET flakes маҳсулотига айлантирилмоқда.

🤝 Бунинг учун ТРК кўмагида4,3 миллиард сўмлик замонавий ускуналар харид қилинган.

Лойиҳа тўлиқ ишга тушгач:
75 та янги иш ўрни яратилади;
маҳаллий корхоналар хомашё билан таъминланади;
импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар кўпаяди;
пластик чиқиндиларнинг атроф-муҳитга таъсири камаяди.

📹Қайта ишлаш жараёнини тўлиқ видеода томоша қилинг:https://youtu.be/F8n6l6KzV5k
2026 йил 1 сентябрдан бошлаб муддатли ҳарбий хизматни ўташ даврида олий таълим ташкилотларига тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинган аскарларга қонунчиликда белгиланган тартибда ўқишнинг биринчи йили учун Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан таълим кредити ажратилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️2026 йил 1 сентябрдан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва стипендиялар миқдори 7 фоизга оширилади.

Telegram | Instagram | Facebook
2026 йил 1 сентябрдан талабалар ётоқхонасига жойлашиш бўйича шартнома тузиш билан бир вақтда талабаларни турган жойи бўйича рўйхатга олишнинг композит тартиби жорий этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️2026 йил 1 сентябрдан маданият, санъат ва адабиёт соҳаларидаги нуфузли халқаро ва республика танловлари ғолиб ва совриндорлари бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Тошкент шаҳрида 19,9 млрд сўмлик бюджет маблағининг талон-торожи фош этилди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ва “Texnopark” МЧЖнинг масъул шахслари ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, гўёки электрон газ ҳисоблагичларига техник хизмат кўрсатиш мақсадида 19 млрд сўмлик бюджет маблағларини ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
 
Шунингдек, “Texnopark” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган ва “Ҳудудгазтаъминот” АЖ томонидан истеъмолчиларга ўрнатилган 273 дона газ ҳисоблагич кўрсаткичларининг кам ҳисобланганлиги натижасида давлат ва жамият манфаатларига 861,1 млн сўмлик зарар етказганликлари аниқланган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева:

— Тошкент шаҳрининг Миробод туманидаги “Лолазор” маҳалласига келганимизда, маҳалла аҳли эккан дарахтлар шафқатсизларча кесиб, қўпориб ташланганига гувоҳ бўлдик. Болалар майдончаси ўрнига эса бизнес маркази қуриш режалаштирилибди.

Одамлар дод деганича бор – қурилишлар туфайли пойтахтдаги умумий ҳовлилар, ўйин ва спорт майдончалари таг-туги билан йўқ қилиб юбориляпти.

Бош прокуратура бутун Тошкент шаҳри бўйича бундай объектларни тўлиқ инвентаризациядан ўтказади. Қурилиш учун берилган рухсатномаларнинг қонунийлиги, шаҳарсозлик меъёрлари ва аҳоли ҳуқуқларига қай даражада риоя қилинганини текшириш шарт. Агар қонунбузарлик ҳолатлари аниқланса, масъул шахсларга нисбатан муросасиз жазо чоралари кўрилади, айбдорлар, керак бўлса, ҳатто озодликдан маҳрум этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Kia K3 - Endilikda muddatli to'lov asosida

Yangi uslub, texnologiyalar va qulaylik darajasini sizni kutmoqda!
▪️Yillik foiz stavkasi: 0% dan
▪️To‘lov muddati — 18 oygacha

📞 Batafsil ma’lumot: +998555001331
❗️Паррандачилик лойиҳалари учун 10 фоизли кредитлар ажратилади

Президент қарорига кўра, 2026 йил 1 августдан паррандачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича янги қувватларни ишга тушириш ҳамда «тайёр бизнес» лойиҳаларини молиялаштириш учун йиллик 10 фоиз ставкада кредитлар ажратиш бошланади.

Кредитлар 10 йилгача муддатга, 4 йиллик имтиёзли давр билан Микрокредитбанк орқали ажратилади. Бунда банк маржаси 4 фоизни ташкил этади.

Шунингдек, 2026 йил 1 сентябрдан паррандачилик хўжаликлари, парранда омухта еми ишлаб чиқарувчилари ҳамда «тайёр бизнес» лойиҳаларини молиялаштириш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳам йиллик 10 фоиз ставкада кредитлар ажратилади.

Ушбу шартлар фақат 1 сентябрдан бошлаб расмийлаштириладиган янги кредит шартномаларига татбиқ этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг норасмий Маслаҳат учрашувидаги нутқидан асосий фикрлар

Илгари тарқоқ бўлган Марказий Осиё бугунги кунда биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз натижасида тараққиётнинг умумий мақсадлари йўлида бирлашмоқда;

Озарбайжоннинг Маслаҳат учрашувлари форматига қўшилиши ўзаро ҳамкорлигимизни сифат жиҳатидан янги – макроминтақавий даражага олиб чиқмоқда;

Марказий Осиё, Жанубий Кавказ ва Афғонистонни бирлаштирувчи ягона тараққиёт маконини шакллантириш учун тарихий имконият очилмоқда;

Биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз билан Евроосиёнинг қоқ юрагида барқарор ривожланиш, ўзаро боғлиқлик ва яхши қўшничилик учун мустаҳкам пойдевор яратишимиз зарур;

Минтақавий ҳамкорликнинг барқарор архитектурасини шакллантиришга ўтиш вақти келди;

Савдо-иқтисодий ва транспорт соҳасидаги ўзаро боғлиқлик мустаҳкамланади, узлуксиз саноат-технологик занжирлар кенгайтирилади, умумий рақамли хизматлар ва инвестиция платформалари ривожлантирилади;

Марказий Осиё таълим, илм-фан ва катта маълумотлар соҳасида инновациялар бўйича рақобатбардош хабга айланиши керак;

Экологик таҳдидлар давлат чегараларини тан олмайди, шундай экан, уларга жавоб чоралари ҳам умумий бўлиши керак;

Гуманитар алоқалар Марказий Осиё давлатлари ҳамкорлигининг ўзгармас устувор йўналишларидан бири бўлиб қолади;

Замонавий ҳамкорлик чуқурлашгани сари умумминтақавий ўзига хослик ва халқлар ўртасидаги ҳамжиҳатлик янада мустаҳкамланмоқда;

Бизнинг умумий кучимиз – бирлик, ўзаро ишонч ва биргаликдаги яратувчанликка қатъий садоқатимиздадир.

Telegram | Instagram | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️1 августдан талабалар ётоқхонасига жойлашиш ва вақтинча рўйхатдан ўтиш битта хизмат орқали амалга оширилади

Эндиликда талаба ётоқхонага жойлашгач, вақтинча рўйхатдан ўтиш учун алоҳида ҳужжат йиғиб, бошқа идораларга мурожаат қилиши шарт эмас.

Бунинг учун my.gov.uz порталидаги “Талабалар турар жойига жойлашиш учун ариза юбориш” хизмати орқали мурожаат қилиш керак.

Ариза маъқуллангач, электрон шартнома ва йўлланма тақдим этилади. Тўлов амалга оширилгандан сўнг эса турган жойи бўйича рўйхатга олингани ҳақида қайд варағи тақдим этилади.

ℹ️ Эслатма: Турган жойи бўйича вақтинча рўйхатга қўйиш муддати тўлов амалга оширилган кундан бошлаб шартномада кўрсатилган муддатгача амал қилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM