Segment.uz
72.5K subscribers
6.24K photos
1.53K videos
159 files
8.05K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
❗️Академик лицейларга кириш тест синови натижалари эълон қилинди

Талабгорлар ўз натижаларини my.edu.uz ва my.gov.uz сайтлари орқали шахсий кабинетидан билишлари мумкин.

❗️Эслатма: Ўқувчи тўплаган балли асосида устуворлик бўйича танлаган академик лицейга ўқишга қабул қилинади.

Тест синови натижасидан норози бўлган ўқувчилар якуний натижалар эълон қилинган кундан бошлаб 3 иш куни ичида my.edu.uz орқали электрон шаклда (шахсий кабинетидан) апелляция бериш ҳуқуқига эга.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга давлат ташрифи якунлари бўйича ОАВ вакиллари учун баёнотидан асосий фикрлар:

🔹 Қирғизистонда иқтисодиёт барқарор ўсиб, аҳоли фаровонлиги таъминланмоқда;
🔹 Қирғизистоннинг 2027–2028 йиллар учун БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий бўлмаган аъзоси этиб сайланиши мамлакатнинг халқаро нуфузи ва Марказий Осиё овози тобора кучайиб бораётганини кўрсатди;
🔹 Ўзбекистон Қирғизистондаги ислоҳотлар дастурини бундан буён ҳам қўллаб-қувватлашга тайёр;
🔹 Бизнинг ягона эзгу мақсадимиз – икки қардош халқни янада яқинлаштириш;
🔹 Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисида шартноманинг имзолангани ташрифнинг муҳим натижаси бўлди;
🔹 Президентлар раислигида Давлатлараро кенгаш тузишга келишиб олинди;
🔹 Сўнгги йилларда ўзаро товар айирбошлаш деярли 10 баробарга ошди, келгуси йилда уни 2 млрд долларга етказиш кўзланмоқда;
🔹 Энергетика, электротехника, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик соҳасида янги лойиҳалар келишиб олинди;
🔹 “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўли бўйлаб биргаликда савдо-логистика инфратузилмасини ривожлантирамиз;
🔹 Қамбарота ГЭС-1 бўйича битимни имзолаш жараёни тезлаштирилади;
🔹 Йил якунига қадар Ўзбекистонда янги форматда биринчи Ҳудудлар форуми бўлиб ўтади;
🔹 2028 йилда Чингиз Айтматов таваллудининг 100 йиллигини кенг нишонлаймиз.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Энди Ўзбекистон фуқаролари Қирғизистонга кўчган тақдирда ҳам пенсия олишда давом этади

Бугун бу бўйича икки давлат ўртасида битим имзоланди.

Унга кўра:

▪️ ҳар бир давлат фуқаронинг ўз ҳудудида орттирган иш (суғурта) стажи учун пенсия тайинлайди ва тўлайди;

▪️ пенсия миқдори ҳар бир давлатнинг миллий қонунчилиги асосида, шу давлат ҳудудида ишлаган стаж, иш ҳақи ёки тўланган суғурта бадалларидан келиб чиқиб ҳисобланади;

▪️ бир давлатда тайинланган пенсияни пенсионер бошқа томон ҳудудида кўчган тақдирда ҳам олиш имконияти таъминланади;

▪️ икки давлат фуқароларига тенг ҳуқуқлар берилади, шунингдек дафн этиш нафақаси, тиббий-ижтимоий экспертиза, шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилиш ва ваколатли органлар ўртасида ахборот алмашиш тартиблари белгиланади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Болалар нафақаси 386 минг сўмгача оширилди

2026 йил 1 июлдан янги миқдорлар амал қила бошлади:

▪️ 3 ёшгача бўлган бир нафар фарзанд учун нафақа — 386 минг сўм;
▪️ 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган бир нафар фарзанд учун — 295 минг сўм;
▪️ Моддий ёрдам — 450 минг сўм;
▪️ Ёшга доир нафақа — 878 минг сўм.

Шунингдек, иккинчи ва кейинги фарзандлар учун қўшимча нафақалар ҳам сақлаб қолинди.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
♻️ Пластик чиқиндидан янги маҳсулот ишлаб чиқарилмоқда

Фарғонанинг Учкўприк туманида пластик чиқиндилар замонавий технологиялар ёрдамида қайта ишланиб, тўқимачилик саноати учун зарур бўлган PET flakes маҳсулотига айлантирилмоқда.

🤝 Бунинг учун ТРК кўмагида4,3 миллиард сўмлик замонавий ускуналар харид қилинган.

Лойиҳа тўлиқ ишга тушгач:
75 та янги иш ўрни яратилади;
маҳаллий корхоналар хомашё билан таъминланади;
импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар кўпаяди;
пластик чиқиндиларнинг атроф-муҳитга таъсири камаяди.

📹Қайта ишлаш жараёнини тўлиқ видеода томоша қилинг:https://youtu.be/F8n6l6KzV5k
2026 йил 1 сентябрдан бошлаб муддатли ҳарбий хизматни ўташ даврида олий таълим ташкилотларига тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинган аскарларга қонунчиликда белгиланган тартибда ўқишнинг биринчи йили учун Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан таълим кредити ажратилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️2026 йил 1 сентябрдан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва стипендиялар миқдори 7 фоизга оширилади.

Telegram | Instagram | Facebook
2026 йил 1 сентябрдан талабалар ётоқхонасига жойлашиш бўйича шартнома тузиш билан бир вақтда талабаларни турган жойи бўйича рўйхатга олишнинг композит тартиби жорий этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️2026 йил 1 сентябрдан маданият, санъат ва адабиёт соҳаларидаги нуфузли халқаро ва республика танловлари ғолиб ва совриндорлари бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Тошкент шаҳрида 19,9 млрд сўмлик бюджет маблағининг талон-торожи фош этилди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ва “Texnopark” МЧЖнинг масъул шахслари ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, гўёки электрон газ ҳисоблагичларига техник хизмат кўрсатиш мақсадида 19 млрд сўмлик бюджет маблағларини ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
 
Шунингдек, “Texnopark” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган ва “Ҳудудгазтаъминот” АЖ томонидан истеъмолчиларга ўрнатилган 273 дона газ ҳисоблагич кўрсаткичларининг кам ҳисобланганлиги натижасида давлат ва жамият манфаатларига 861,1 млн сўмлик зарар етказганликлари аниқланган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева:

— Тошкент шаҳрининг Миробод туманидаги “Лолазор” маҳалласига келганимизда, маҳалла аҳли эккан дарахтлар шафқатсизларча кесиб, қўпориб ташланганига гувоҳ бўлдик. Болалар майдончаси ўрнига эса бизнес маркази қуриш режалаштирилибди.

Одамлар дод деганича бор – қурилишлар туфайли пойтахтдаги умумий ҳовлилар, ўйин ва спорт майдончалари таг-туги билан йўқ қилиб юбориляпти.

Бош прокуратура бутун Тошкент шаҳри бўйича бундай объектларни тўлиқ инвентаризациядан ўтказади. Қурилиш учун берилган рухсатномаларнинг қонунийлиги, шаҳарсозлик меъёрлари ва аҳоли ҳуқуқларига қай даражада риоя қилинганини текшириш шарт. Агар қонунбузарлик ҳолатлари аниқланса, масъул шахсларга нисбатан муросасиз жазо чоралари кўрилади, айбдорлар, керак бўлса, ҳатто озодликдан маҳрум этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Kia K3 - Endilikda muddatli to'lov asosida

Yangi uslub, texnologiyalar va qulaylik darajasini sizni kutmoqda!
▪️Yillik foiz stavkasi: 0% dan
▪️To‘lov muddati — 18 oygacha

📞 Batafsil ma’lumot: +998555001331