Segment.uz
72.5K subscribers
6.24K photos
1.53K videos
159 files
8.04K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга давлат ташрифи билан Қирғизистонга келди.

Чўлпонота шаҳридаги “Иссиқкўл” халқаро аэропортида уларни Қирғизистон президенти Садир Жапаров ва унинг рафиқаси кутиб олди.

Олий мартабали меҳмонлар шарафига икки давлат байроқлари кўтарилиб, фахрий қоровул саф тортди.

Бугун етакчилар музокара давомида Ўзбекистон – Қирғизистон стратегик шериклик муносабатларини ривожлантириш ва янги босқичга олиб чиқиш масалаларини муҳокама қиладилар.

Президент Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг норасмий Маслаҳат учрашувида иштирок этиши режалаштирилган.

Telegram | Instagram | Facebook
Янги экспорт имкониятлари: Туркманистон қурилиш бозори

Туркманистонда қурилиш материалларига талаб юқори бўлиб турибди. Шунинг учун ўзбекистонлик тадбиркорлар бу бозорга чиқиш имкониятларини ўрганмоқда. Ашхобод шаҳрида ўтган бизнес-форумда 40 дан ортиқ Ўзбекистон компанияси иштирок этиб, ўз маҳсулотларини тақдим қилди.

Учрашувлар давомида маҳаллий йирик қурилиш ва савдо компаниялари, жумладан “AK Gaya” билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Ўзбекистон томони қурилиш материалларининг сифати, рақобатбардош нархлари ва қулай логистика имкониятларини намойиш этди.

Хулоса қилиб айтганда, Туркманистон қурилиш бозори ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар учун яхши имконият ҳисобланади. Муваффақиятга эришиш учун эса бозор эҳтиёжини тўғри аниқлаш, сифат ва нарх мувозанатини сақлаш ҳамда узоқ муддатли ҳамкорлик муносабатларини йўлга қўйиш муҳим.

Реклама
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини 30 июль — Халқлар дўстлиги куни билан табриклади

“Ҳеч қачон унутмайлик, халқлар дўстлиги бу – муқаддас инсоний қадрият, тинч, эркин ва фаровон ҳаёт гаровидир.

Бугунги кунда барчамиз ўзимиз, оиламиз, фарзандларимизнинг бахти, жонажон Ўзбекистонимизнинг тақдири ва келажаги учун ягона халқ, ягона жамият бўлиб ҳаракат қилаётган эканмиз, юксак мақсадларимизга албатта етамиз”, — дейилади давлатимиз раҳбари табригида.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Бошланғич таълим ўқитувчиларига малака сертификати, ҳуқуқшунослик фанидан эса миллий сертификат бериш йўлга қўйилади

Ҳукуматнинг тегишли (411-сон, 29.07.2026-йил) қарори билан, 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб:

Бошланғич таълим ўқитувчиларининг билим даражаси ва педагогик маҳорати аниқланиб, уларга 3 йил муддатга амал қилувчи A+, A, B+, B, C+, C сертификатлари берилади. B+ ва ундан юқори сертификатга эга ўқитувчиларнинг ҳар ойлик маошига 15 фоиз устама тўланади;

Ҳуқуқшунослик фанини билиш даражасини аниқлаш ва миллий сертификат бериш йўлга қўйилади;

Хитой, корейс, япон, испан, италян, форс, дарий, пушту, урду, ҳинд ва уйғур тилларидан чет тилини билишнинг кўп даражали (multi-level) тест тизими жорий этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️ Ўзбекистон ва Қирғизистон муносабатлари иттифоқчилик даражасига кўтарилди

Олий даражадаги музокаралар якунида Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани имзоладилар.

Шунингдек, давлат раҳбарлари ҳузурида икки томонлама ҳужжатларни алмашиш маросими бўлди. Шу жумладан:

Ўзбекистон – Қирғизистон давлат чегарасининг участкалари тўғрисида шартнома;
“Чашма” булоғидан биргаликда фойдаланиш тўғрисида битим;
Давлат ижтимоий суғуртаси ва пенсия таъминоти тўғрисида битим;
Олий таълим соҳасидаги кредитларни ўзаро тан олиш тўғрисида битим;
Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктлари тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида баённома;
Фуқароларнинг ўзаро келиб-кетишлари тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга баённома;
Қирғиз Республикасининг Иссиқкўл вилояти ҳудудида жойлашган курорт-рекреация хўжалиги объектлари тўғрисидаги битимга баённома;
Қирғиз Республикаси Иссиқкўл вилояти Тон туманида жойлашган “Бўстон” пансионати тўғрисида шартнома ва бошқалар.

Telegram | Instagram | Facebook
🇺🇿🇰🇬 Шавкат Мирзиёев Қирғизистоннинг олий давлат мукофотларидан бири – I даражали “Манас” ордени билан тақдирланди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Ҳукуматнинг тегишли (411-сон, 29.07.2026 йил) қарори билан, 2026 йилдан бошлаб:

бакалавриат босқичини имтиёзли диплом билан битириб, биринчи бор таълим ташкилотига ишга кирадиган битирувчиларга — иккинчи малака тоифаси;

магистратура босқичини битириб, барча фанлардан ва аттестациядан “5” (аъло) баҳо (90-100 балл) кўрсаткичига эга бўлган ҳамда биринчи бор таълим ташкилотига ишга кирадиган битирувчиларга — биринчи малака тоифаси берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Академик лицейларга кириш тест синови натижалари эълон қилинди

Талабгорлар ўз натижаларини my.edu.uz ва my.gov.uz сайтлари орқали шахсий кабинетидан билишлари мумкин.

❗️Эслатма: Ўқувчи тўплаган балли асосида устуворлик бўйича танлаган академик лицейга ўқишга қабул қилинади.

Тест синови натижасидан норози бўлган ўқувчилар якуний натижалар эълон қилинган кундан бошлаб 3 иш куни ичида my.edu.uz орқали электрон шаклда (шахсий кабинетидан) апелляция бериш ҳуқуқига эга.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга давлат ташрифи якунлари бўйича ОАВ вакиллари учун баёнотидан асосий фикрлар:

🔹 Қирғизистонда иқтисодиёт барқарор ўсиб, аҳоли фаровонлиги таъминланмоқда;
🔹 Қирғизистоннинг 2027–2028 йиллар учун БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий бўлмаган аъзоси этиб сайланиши мамлакатнинг халқаро нуфузи ва Марказий Осиё овози тобора кучайиб бораётганини кўрсатди;
🔹 Ўзбекистон Қирғизистондаги ислоҳотлар дастурини бундан буён ҳам қўллаб-қувватлашга тайёр;
🔹 Бизнинг ягона эзгу мақсадимиз – икки қардош халқни янада яқинлаштириш;
🔹 Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисида шартноманинг имзолангани ташрифнинг муҳим натижаси бўлди;
🔹 Президентлар раислигида Давлатлараро кенгаш тузишга келишиб олинди;
🔹 Сўнгги йилларда ўзаро товар айирбошлаш деярли 10 баробарга ошди, келгуси йилда уни 2 млрд долларга етказиш кўзланмоқда;
🔹 Энергетика, электротехника, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик соҳасида янги лойиҳалар келишиб олинди;
🔹 “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўли бўйлаб биргаликда савдо-логистика инфратузилмасини ривожлантирамиз;
🔹 Қамбарота ГЭС-1 бўйича битимни имзолаш жараёни тезлаштирилади;
🔹 Йил якунига қадар Ўзбекистонда янги форматда биринчи Ҳудудлар форуми бўлиб ўтади;
🔹 2028 йилда Чингиз Айтматов таваллудининг 100 йиллигини кенг нишонлаймиз.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Энди Ўзбекистон фуқаролари Қирғизистонга кўчган тақдирда ҳам пенсия олишда давом этади

Бугун бу бўйича икки давлат ўртасида битим имзоланди.

Унга кўра:

▪️ ҳар бир давлат фуқаронинг ўз ҳудудида орттирган иш (суғурта) стажи учун пенсия тайинлайди ва тўлайди;

▪️ пенсия миқдори ҳар бир давлатнинг миллий қонунчилиги асосида, шу давлат ҳудудида ишлаган стаж, иш ҳақи ёки тўланган суғурта бадалларидан келиб чиқиб ҳисобланади;

▪️ бир давлатда тайинланган пенсияни пенсионер бошқа томон ҳудудида кўчган тақдирда ҳам олиш имконияти таъминланади;

▪️ икки давлат фуқароларига тенг ҳуқуқлар берилади, шунингдек дафн этиш нафақаси, тиббий-ижтимоий экспертиза, шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилиш ва ваколатли органлар ўртасида ахборот алмашиш тартиблари белгиланади.

Telegram | Instagram | Facebook