Segment.uz
72.4K subscribers
6.24K photos
1.53K videos
159 files
8.04K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
ДХХ: Тошкентда 3,5 млн долларлик кредит учун 420 минг доллар сўраган шахслар ушланди

Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда хусусий акциядорлик тижорат банкларидан бирининг Олмазор филиали банк хизматлари маркази юристи ва у билан ўзаро тил бириктирган, муқаддам судланган 47 ёшли шахс ушланди.

Таъкидланишича, улар тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқарога 3,5 млн доллар миқдорида имтиёзли кредит ажратиб беришларини айтишади ва бунинг учун кредит суммасининг 12 фоизини — 420 минг доллар талаб қилишиб, олдиндан 50 минг доллар олган вақтлари қўлга олинган.

Ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Банк номи ошкор қилинмаган.

Telegram | Instagram | Facebook
Тошкент шаҳрида 35 та бозор, савдо мажмуалари ва уларнинг шохобчалари оммавий сотиладиПрезидент қарори

Telegram | Instagram | Facebook
Энг хавфли ходим — энг яхши ишлайдиган ходим

Сиз ишдан бош кўтармай меҳнат қиласиз. Ҳамкасбларингиз улгурмаган вазифалар ҳам сизга юкланади. Чунки раҳбар билади — сиз барибир уддалайсиз.

Лекин лавозим ошириш ёки маошни кўтаришга келганда ҳар доим ҳам энг кўп ишлаган одам танланмайди.

@safarblog ана шундай корпоратив ҳаётнинг айтилмайдиган қоидаларини енгил юмор ва ақлли таҳлиллар билан очиб беради.

Агар сиз ҳам яхши ишлаганингиз учун мукофот ўрнига янги вазифалар олаётган бўлсангиз, Сафарга обуна бўлинг. 24/7 эмас, ақл билан ишлашни ўрганинг:

👉 t.me/safarblog
❗️Президент қарорига кўра, Тошкент шаҳрида 2026-2027 йилларда:

шаҳарнинг тўртта кириш жойида Роҳат, Бектемир, Эркин ва Уч қаҳрамон рамзий дарвозалари қурилади;

Юнусобод тумани Сайилгоҳ ҳудудидаги барча бино ва иншоотларни “дизайн код” асосида таъмирлаш ишлари амалга оширилади;

“Чорсу” бозори ва “Эски Жува” мажмуаси ҳудудлари комплекс реконструкция қилинади. Ушбу ишлар концепцияси бўйича таклифлар ҳукуматга киритилади;

Ипакчилик илмий-тадқиқот институтининг ҳудудида ноёб тут дарахтларини сақлаб қолган ҳолда экобоғ, сокин ҳордиқ чиқариш учун мўлжалланган сайилгоҳ, тематик ва кўп функцияли кўнгилочар масканлар барпо этилади;

Тошкент шаҳридаги аҳоли яшаш пунктларидан 15 дақиқалик пиёда масофада, шу жумладан, устувор равишда кўп квартирали уйларга туташ бўлган бўш ер майдонларида намунавий тарзда кичик яшил боғлар ташкил қилинади.

Яккасарой тумани Шароф Рашидов шоҳ кўчасида жойлашган “Мовий гумбазлар” хиёбони ҳудудида “Китоб кўчаси”ни 24 соат мобайнида туну кун фаолият юритиш тартибида ташкил этилади;

Чилонзор тумани Боғистон кўчаси 1-уй манзилида жойлашган собиқ Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Тошкент шаҳар филиали ўрнида дуал таълим шаклида меҳнат бозорида талаб юқори бўлган ҳамда замонавий ва келажак касблари ўргатиладиган “Ёшлар шаҳарчаси” ташкил этилади;

Бектемир тумани Забардаст маҳалласидаги қарийб 3 гектарлик ер майдонларида тажриба-синов тариқасида Бектемир туманининг маъмурий маркази ташкил этилади. Бунинг учун 10 қаватли бино қурилади ҳамда тумандаги барча бошқарма ва бўлимларни мазкур бино ва иншоотларга жойлаштирилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга давлат ташрифи билан Қирғизистонга келди.

Чўлпонота шаҳридаги “Иссиқкўл” халқаро аэропортида уларни Қирғизистон президенти Садир Жапаров ва унинг рафиқаси кутиб олди.

Олий мартабали меҳмонлар шарафига икки давлат байроқлари кўтарилиб, фахрий қоровул саф тортди.

Бугун етакчилар музокара давомида Ўзбекистон – Қирғизистон стратегик шериклик муносабатларини ривожлантириш ва янги босқичга олиб чиқиш масалаларини муҳокама қиладилар.

Президент Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг норасмий Маслаҳат учрашувида иштирок этиши режалаштирилган.

Telegram | Instagram | Facebook
Янги экспорт имкониятлари: Туркманистон қурилиш бозори

Туркманистонда қурилиш материалларига талаб юқори бўлиб турибди. Шунинг учун ўзбекистонлик тадбиркорлар бу бозорга чиқиш имкониятларини ўрганмоқда. Ашхобод шаҳрида ўтган бизнес-форумда 40 дан ортиқ Ўзбекистон компанияси иштирок этиб, ўз маҳсулотларини тақдим қилди.

Учрашувлар давомида маҳаллий йирик қурилиш ва савдо компаниялари, жумладан “AK Gaya” билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Ўзбекистон томони қурилиш материалларининг сифати, рақобатбардош нархлари ва қулай логистика имкониятларини намойиш этди.

Хулоса қилиб айтганда, Туркманистон қурилиш бозори ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар учун яхши имконият ҳисобланади. Муваффақиятга эришиш учун эса бозор эҳтиёжини тўғри аниқлаш, сифат ва нарх мувозанатини сақлаш ҳамда узоқ муддатли ҳамкорлик муносабатларини йўлга қўйиш муҳим.

Реклама
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини 30 июль — Халқлар дўстлиги куни билан табриклади

“Ҳеч қачон унутмайлик, халқлар дўстлиги бу – муқаддас инсоний қадрият, тинч, эркин ва фаровон ҳаёт гаровидир.

Бугунги кунда барчамиз ўзимиз, оиламиз, фарзандларимизнинг бахти, жонажон Ўзбекистонимизнинг тақдири ва келажаги учун ягона халқ, ягона жамият бўлиб ҳаракат қилаётган эканмиз, юксак мақсадларимизга албатта етамиз”, — дейилади давлатимиз раҳбари табригида.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Бошланғич таълим ўқитувчиларига малака сертификати, ҳуқуқшунослик фанидан эса миллий сертификат бериш йўлга қўйилади

Ҳукуматнинг тегишли (411-сон, 29.07.2026-йил) қарори билан, 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб:

Бошланғич таълим ўқитувчиларининг билим даражаси ва педагогик маҳорати аниқланиб, уларга 3 йил муддатга амал қилувчи A+, A, B+, B, C+, C сертификатлари берилади. B+ ва ундан юқори сертификатга эга ўқитувчиларнинг ҳар ойлик маошига 15 фоиз устама тўланади;

Ҳуқуқшунослик фанини билиш даражасини аниқлаш ва миллий сертификат бериш йўлга қўйилади;

Хитой, корейс, япон, испан, италян, форс, дарий, пушту, урду, ҳинд ва уйғур тилларидан чет тилини билишнинг кўп даражали (multi-level) тест тизими жорий этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️ Ўзбекистон ва Қирғизистон муносабатлари иттифоқчилик даражасига кўтарилди

Олий даражадаги музокаралар якунида Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани имзоладилар.

Шунингдек, давлат раҳбарлари ҳузурида икки томонлама ҳужжатларни алмашиш маросими бўлди. Шу жумладан:

Ўзбекистон – Қирғизистон давлат чегарасининг участкалари тўғрисида шартнома;
“Чашма” булоғидан биргаликда фойдаланиш тўғрисида битим;
Давлат ижтимоий суғуртаси ва пенсия таъминоти тўғрисида битим;
Олий таълим соҳасидаги кредитларни ўзаро тан олиш тўғрисида битим;
Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктлари тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида баённома;
Фуқароларнинг ўзаро келиб-кетишлари тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга баённома;
Қирғиз Республикасининг Иссиқкўл вилояти ҳудудида жойлашган курорт-рекреация хўжалиги объектлари тўғрисидаги битимга баённома;
Қирғиз Республикаси Иссиқкўл вилояти Тон туманида жойлашган “Бўстон” пансионати тўғрисида шартнома ва бошқалар.

Telegram | Instagram | Facebook
🇺🇿🇰🇬 Шавкат Мирзиёев Қирғизистоннинг олий давлат мукофотларидан бири – I даражали “Манас” ордени билан тақдирланди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Ҳукуматнинг тегишли (411-сон, 29.07.2026 йил) қарори билан, 2026 йилдан бошлаб:

бакалавриат босқичини имтиёзли диплом билан битириб, биринчи бор таълим ташкилотига ишга кирадиган битирувчиларга — иккинчи малака тоифаси;

магистратура босқичини битириб, барча фанлардан ва аттестациядан “5” (аъло) баҳо (90-100 балл) кўрсаткичига эга бўлган ҳамда биринчи бор таълим ташкилотига ишга кирадиган битирувчиларга — биринчи малака тоифаси берилади.

Telegram | Instagram | Facebook