Segment.uz
72.4K subscribers
6.24K photos
1.53K videos
159 files
8.04K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
2026 йил 1 сентябрдан талабалар ётоқхонасига жойлашиш бўйича шартнома тузиш билан бир вақтда талабаларни турган жойи бўйича рўйхатга олишнинг композит тартиби жорий этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️2026 йил 1 сентябрдан маданият, санъат ва адабиёт соҳаларидаги нуфузли халқаро ва республика танловлари ғолиб ва совриндорлари бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️ Ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари Бекмурод Абдуллаев ва яна 29 нафар, шунингдек, Давлат активларини бошқариш агентлигининг собиқ директори Акмал Ортиқов ва яна 6 нафар судланувчига оид жиноят ишлари ёпиқ суд мажлисида муҳокама қилинади.

Бундан ташқари, А.Ашуров ва яна 3 нафар судланувчига оид жиноят иши ҳам ёпиқ судда мазмунан кўриб чиқилмоқда.

Қайд этилишича, ушбу ишларда шахсий ҳаётга оид ҳамда қонун билан муҳофаза қилинадиган бошқа маълумотлар мавжудлиги сабабли барча жараёнлар ёпиқ суд мажлисида ўтказилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Янги ўқув йилидан талабаларни баҳолаш ва имтиҳон олиш бутунлай ўзгаради

Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб олий таълим ташкилотларида талабалар билимини баҳолаш ва назорат қилишнинг янги тартиби жорий этилиши кутилмоқда.

Якуний назорат имтиҳонларини овозли ва видео кузатув камералари билан жиҳозланган аудиторияларда ўтказиш тизими жорий этилади.

Ўтказиладиган якуний назорат турларини кенг жамоатчилик учун олий таълим ташкилотларининг расмий веб-сайтидаги ҳавола орқали бевосита онлайн кузатиш имконияти яратилади.

Якуний назорат имтиҳонлари саволларини шакллантиришда талаба билим ва кўникмаларини чуқур таҳлил қилиш имконини берувчи ёзма топшириқларнинг аниқ мезонлари ишлаб чиқиладм ҳамда профессор-ўқитувчилар томонидан баҳолашда изоҳ ёзиш тизими жорий этилади.

Якуний назорат имтиҳонлари вақтида уяли алоқа воситалари, микроқулоқчин, компьютер ҳамда кўчирмачиликка сабаб бўладиган ҳар қандай воситаларни олиб кириш ва улардан фойдаланиш тақиқланади. Бундай ҳолат видеокузатув орқали кейинчалик аниқланса ҳам, имтиҳон натижаси бекор қилинади.

Якуний назорат имтиҳонларига талабалар паспорт, ID карта, талабалик гувоҳномаси ёки ҳайдовчилик гувоҳномасини кўрсатган ҳолда киритилади.

Имтиҳон бошланганидан кейин кечикиб келган талабалар имтиҳонда иштирок этишига рухсат берилмайди. Узрли сабабларсиз аудиториядан чиққан талабалар ҳам имтиҳонга қайта қўйилмайди.

Ҳар бир кафедра фан бўйича баҳолаш рубрикалари (мезонлар матрицаси)ни ишлаб чиқади ва улар ўқув дастурида акс эттирилади.

Ҳар бир фан бўйича талабанинг ўзлаштириши 100 баллик тизимда баҳоланади. Балл жорий назорат учун — 30, оралиқ назорат учун — 20, якуний назорат учун — 50 балл қилиб тақсимланади.

Жорий, оралиқ ва якуний назоратларнинг ҳар бири бўйича максимал баллнинг 60 фоизи саралаш бали этиб белгиланади. Жорий ёки оралиқ назоратдан саралаш балини тўпламаган талабалар якуний назоратга киритилмайди.

Академик гуруҳ учун бир кунда биттадан ортиқ якуний назорат ўтказилишига йўл қўйилмайди. Якуний назоратлар камида бир кун оралиғида белгиланади.

Якуний назорат натижалари бўйича қониқарсиз балл олган талабага семестр якунида икки ҳафта муддатда бир марта бепул қайта топшириш имконияти берилади.

Семестр ва ўқув йили якунида академик қарздорлиги мавжуд талабалар ўқишдан четлаштирилмайди. Улар фақат қарздор бўлган фанларни қайта ўзлаштириб, шу фанлар учун шартнома маблағини тўлайди.

Академик қарздор талабалар учун ёзги семестр ташкил этилиши мумкин. Ёзги семестрда қайта ўқиш фақат тўлов асосида амалга оширилади (бир марта бепул қайта топшириш ҳолати бундан мустасно).

Талаба баҳолаш натижасидан норози бўлса, баҳолаш муддати якунланганидан кейин 48 соат ичида апелляция бериш ҳуқуқига эга. Апелляция комиссияси шикоятни 2 иш куни ичида кўриб чиқади.

Telegram | Instagram | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Бир машҳур фикр бор: Арзон нарса тез унутилади, сифат эса узоқ эсда қолади.

Шу тамойил асосида сиз учун Телеграмдаги ишончли, обрўли ва аниқ маълумот берадиган сифатли каналларни бир папкага йиғдик.

Банклар, таълим, иқтисодиёт, хуқуқ, сиёсат, таҳлил ва долзарб кузатувлар — ҳаммаси бир жойда.

Папкани очинг ва сараланган контентни кузатинг.
https://t.me/addlist/v6WWoLirQM1mNjky
❗️Марказий тергов ҳибсхонасидаги бир қатор муаммолар бартараф этилди

Қатор муҳим янгиликлар амалга оширилди:

Адвокатлар хоналари 19 тадан 50 тага, тергов хоналари 6 тадан 25 тага оширилди;
“E-advokat” платформаси орқали адвокатлар учрашув вақтини онлайн белгилаши йўлга қўйилди. Эндиликда кунига 500–600 нафар шахснинг адвокат билан учрашувини ташкил этиш имкони яратилади;
Онлайн суд хоналари 4 тадан 11 тага етказилди;
Барча муассасаларда онлайн нотариал хизматлар йўлга қўйилди;
Қисқа муддатли учрашув хоналари 14 тадан 36 тага кўпайтирилди;
“E-mahkum” ва “Qal'a” платформалари интеграция қилиниб, 25 та ташкилот билан электрон ахборот алмашинуви йўлга қўйилди;
Кириш-чиқиш тизими автоматлаштирилиб, сунъий навбатлар бартараф этилди;
Вояга етмаганлар ва болали аёллар учун 55 та махсус камера халқаро стандартлар асосида жиҳозланди;
Посилка ва йўқловларни электрон дўкон орқали юбориш тизими амалий босқичга ўтказилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровнинг таклифига биноан 30 июль – 1 август кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади.

Ташриф дастурига мувофиқ, Ўзбекистон етакчиси Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг норасмий Маслаҳат учрашуви ва бошқа тадбирларда ҳам иштирок этади.

Telegram | Instagram | Facebook
ДХХ: Тошкентда 3,5 млн долларлик кредит учун 420 минг доллар сўраган шахслар ушланди

Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда хусусий акциядорлик тижорат банкларидан бирининг Олмазор филиали банк хизматлари маркази юристи ва у билан ўзаро тил бириктирган, муқаддам судланган 47 ёшли шахс ушланди.

Таъкидланишича, улар тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқарога 3,5 млн доллар миқдорида имтиёзли кредит ажратиб беришларини айтишади ва бунинг учун кредит суммасининг 12 фоизини — 420 минг доллар талаб қилишиб, олдиндан 50 минг доллар олган вақтлари қўлга олинган.

Ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Банк номи ошкор қилинмаган.

Telegram | Instagram | Facebook
Тошкент шаҳрида 35 та бозор, савдо мажмуалари ва уларнинг шохобчалари оммавий сотиладиПрезидент қарори

Telegram | Instagram | Facebook
Энг хавфли ходим — энг яхши ишлайдиган ходим

Сиз ишдан бош кўтармай меҳнат қиласиз. Ҳамкасбларингиз улгурмаган вазифалар ҳам сизга юкланади. Чунки раҳбар билади — сиз барибир уддалайсиз.

Лекин лавозим ошириш ёки маошни кўтаришга келганда ҳар доим ҳам энг кўп ишлаган одам танланмайди.

@safarblog ана шундай корпоратив ҳаётнинг айтилмайдиган қоидаларини енгил юмор ва ақлли таҳлиллар билан очиб беради.

Агар сиз ҳам яхши ишлаганингиз учун мукофот ўрнига янги вазифалар олаётган бўлсангиз, Сафарга обуна бўлинг. 24/7 эмас, ақл билан ишлашни ўрганинг:

👉 t.me/safarblog
❗️Президент қарорига кўра, Тошкент шаҳрида 2026-2027 йилларда:

шаҳарнинг тўртта кириш жойида Роҳат, Бектемир, Эркин ва Уч қаҳрамон рамзий дарвозалари қурилади;

Юнусобод тумани Сайилгоҳ ҳудудидаги барча бино ва иншоотларни “дизайн код” асосида таъмирлаш ишлари амалга оширилади;

“Чорсу” бозори ва “Эски Жува” мажмуаси ҳудудлари комплекс реконструкция қилинади. Ушбу ишлар концепцияси бўйича таклифлар ҳукуматга киритилади;

Ипакчилик илмий-тадқиқот институтининг ҳудудида ноёб тут дарахтларини сақлаб қолган ҳолда экобоғ, сокин ҳордиқ чиқариш учун мўлжалланган сайилгоҳ, тематик ва кўп функцияли кўнгилочар масканлар барпо этилади;

Тошкент шаҳридаги аҳоли яшаш пунктларидан 15 дақиқалик пиёда масофада, шу жумладан, устувор равишда кўп квартирали уйларга туташ бўлган бўш ер майдонларида намунавий тарзда кичик яшил боғлар ташкил қилинади.

Яккасарой тумани Шароф Рашидов шоҳ кўчасида жойлашган “Мовий гумбазлар” хиёбони ҳудудида “Китоб кўчаси”ни 24 соат мобайнида туну кун фаолият юритиш тартибида ташкил этилади;

Чилонзор тумани Боғистон кўчаси 1-уй манзилида жойлашган собиқ Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Тошкент шаҳар филиали ўрнида дуал таълим шаклида меҳнат бозорида талаб юқори бўлган ҳамда замонавий ва келажак касблари ўргатиладиган “Ёшлар шаҳарчаси” ташкил этилади;

Бектемир тумани Забардаст маҳалласидаги қарийб 3 гектарлик ер майдонларида тажриба-синов тариқасида Бектемир туманининг маъмурий маркази ташкил этилади. Бунинг учун 10 қаватли бино қурилади ҳамда тумандаги барча бошқарма ва бўлимларни мазкур бино ва иншоотларга жойлаштирилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга давлат ташрифи билан Қирғизистонга келди.

Чўлпонота шаҳридаги “Иссиқкўл” халқаро аэропортида уларни Қирғизистон президенти Садир Жапаров ва унинг рафиқаси кутиб олди.

Олий мартабали меҳмонлар шарафига икки давлат байроқлари кўтарилиб, фахрий қоровул саф тортди.

Бугун етакчилар музокара давомида Ўзбекистон – Қирғизистон стратегик шериклик муносабатларини ривожлантириш ва янги босқичга олиб чиқиш масалаларини муҳокама қиладилар.

Президент Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг норасмий Маслаҳат учрашувида иштирок этиши режалаштирилган.

Telegram | Instagram | Facebook