“Ҳудудий электр тармоқлари”нинг янги раҳбари Сардор Исақулов бунгача Тошкент вилоятининг Бўка ва Паркент туманларига ҳокимлик қилган.
Аввалроқ у “Иссиқлик электр станциялари” АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари ҳамда Энергетика вазирлигининг Марказий диспетчерлик бошқармаси бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.
Telegram | Instagram | Facebook

❗️ Энди тадбиркорлар ўзи импорт қилган ёки биржадан харид қилган суюлтирилган газни аҳоли ва бизнес субъектларига етказиб бериши мумкин бўлади. Йил бошидан хусусий сектор томонидан 157 минг тонна суюлтирилган газ импорт қилинган.
Ижтимоий реестрга кирган оилаларга суюлтирилган газ учун субсидия берилади. Йил якунигача бу борада “Андижон тажрибаси” яратилади.
Суюлтирилган газ ишлаб чиқаришни йил якунигача режадаги 520 минг тонна ўрнига 606 минг тоннага етказиш вазифаси қўйилди.
Ҳозир аҳолига газ стандарт ҳажмдаги 20 килограммли баллонларда етказилади. Ваҳоланки, айрим хонадонларга ойлик истеъмол учун 5-6 килограмм етарли бўлса, бошқа истеъмолчиларга 30-40 килограммли баллон зарур.
Суюлтирилган газни ташиш, сақлаш ва тарқатиш тизими бир ойда хорижий тажриба ва халқаро стандартлар асосида қайта кўриб чиқилади.

❗️ Табиий газ етиб бориши қийин бўлган 1 минг 916 та маҳаллада иситиш тизими электрга ўтказилиши мумкин
Шавкат Мирзиёев масъулларга уч ойда ушбу маҳаллалардаги иситиш тизимини электрга ўтказиш учун қанча инфратузилма ва қўшимча электр энергияси талаб этилишини ҳисоб-китоб қилишни топширди.
Биринчи навбатда молиялаштириш талаб этиладиган маҳаллалар бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқилади.

Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган М.Мирзаев ва бошқаларга (жами 9 нафар) оид жиноят иши юзасидан ҳукм ўқилди.
Суднинг ҳукми билан М.Мирзаев Жиноят кодекси 168-моддаси 4-қисмининг “а” банди (ўзганинг жуда кўп миқдордаги мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилиш), 205-моддаси 2-қисмининг “а” банди (мансаб ваколатини жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда суиистеъмол қилиш) ва 208-моддасида (ҳокимият ҳаракатсизлиги) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга нисбатан 3 (уч) йил муайян ҳуқуқдан маҳрум қилган ҳолда 8 йил 2 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Бошқа судланувчилар (улар орасида муқаддам бир неча марта судланганлар ҳам бор) Жиноят кодексининг 141-2-моддаси (шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) 184-моддаси (солиқларни ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш) 189-моддаси (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш), 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) ва бошқа моддаларнинг тегишли қисми ва бандлари билан айбдор деб топилиб, улар 4 йилдан 9 йилгача бўлган муддатларга озодликдан маҳрум этилди.
Шунингдек, суд ҳукми билан етказилган зарарлар ундирилиши ҳам белгиланди.

❗️Президент фармонига кўра:
2026 йил 1 августдан “trade-in” дастури доирасида эскирган автотранспортларни топширган жисмоний ва юридик шахсларга янги транспорт воситаларини харид қилиш учун автокредит фоизининг бир қисми қоплаб берилади.
2026 йил якунига қадар “Экологик транспорт” тизими доирасида Тошкент шаҳрининг ҳудуди “қизил”, “сариқ” ва “яшил” зоналарига ажратиб чиқилиши таъминланади.

❗️Умра визаси энди 1 йил муддатга берилади
Саудия Арабистони Ҳаж ва умра вазирлиги умра зиёратчилари учун 365 кун (1 йил) амал қиладиган кўп марталик умра визаси тартибини жорий этди.
Янги тартибга кўра, зиёратчилар визанинг амал қилиш муддати давомида Саудия Арабистонига бир неча бор кириши мумкин. Бироқ мамлакат ҳудудида бўлишнинг умумий муддати 90 кундан ошмаслиги керак.
Шунингдек, ҳар бир сафар олдидан Нусук платформаси орқали меҳмонхона, транспорт ва бошқа хизматларни танлаб, умра учун рухсатнома (Пермит) расмийлаштириш талаб этилади.
❗️Мазкур кўп марталик умра визаси Ҳаж мавсумида умра амалларини бажариш ҳуқуқини бермайди. Ушбу даврда Саудия Арабистонида алоҳида тартиб-қоидалар амал қилади.

1 августдан жарима майдончасидан автомобилни олиб чиқиш учун QR-кодли электрон рухсатнома жорий этилади
Ҳукумат қарорига кўра, 2026 йил 1 августдан бошлаб транспорт воситаларини сақлаш жойларидан чиқариш учун рухсатнома фақат маъмурий ишни кўриб чиқувчи орган (мансабдор шахс) ёки ижро органи томонидан “Jarima maydonchasi” ахборот тизимида QR-код билан тасдиқланиб, электрон шаклда юборилади.
Жарима майдончаларига олиб келинган транспорт воситаларининг кириш-чиқиши “Jarima maydonchasi” ахборот тизими орқали назорат қилинади, майдончалар давлат рақам белгиларини автоматик аниқлайдиган камера ва бошқа техник воситалар билан жиҳозланади.

❓Қайси ҳолатда қарздорнинг хорижга чиқиши чекланади?
Фуқаронинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш фақат қонунда белгиланган ҳолларда амалга оширилиши мумкин.
Кредит ташкилотларидан кредит олган шахсларнинг хорижга чиқишига ўз-ўзидан ҳеч қандай чеклов ўрнатилмайди.
Қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистондан чиқиши эса суд ҳужжати асосида берилган ижро ҳужжатидаги талаблар белгиланган муддатда, узрсиз сабабларга кўра бажарилмаган тақдирда вақтинча чекланиши мумкин.
Бундай ҳолатда давлат ижрочиси:
➖ ундирувчининг аризасига кўра
➖ ёки ўз ташаббуси билан
қарздор жисмоний шахснинг хорижга чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор чиқаришга ҳақли.

Фуқаролар чет элга чиқишга вақтинча қўйилган чекловларни my.gov.uz портали ёки МИБнинг mib.uz сайти орқали текширишлари мумкин.
Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Энергетика вазирлиги ходимлари кабинетдан маҳаллага тушади — Президент топшириғи
Энергетика вазирлиги тизими ходимлари 90 фоиз вақтини пастда — маҳаллаларда инфратузилма объектларидаги муаммоларни бартараф этиш ишлари билан ўтказиши керак. Бу ҳақида Президент Шавкат Мирзиёев энергетика вазири Шерзод Хўжаевга топшириқ берди.
Шунингдек, тизимни такомиллаштириш ва бозор тамойилларига ўтишни жадаллаштириш бўйича аниқ ҳисоб-китоблар ва таклифлар киритилади. Суюлтирилган газ етказиб беришдан тортиб, барча йўналишларда рақобат механизмлари жорий этилади.
Соҳада фақат ҳисоблагичлар ёки биллинг емас, балки ходимларнинг кунлик иш фаолияти, берилган топшириқлар ижроси ва меҳнат самарадорлигини (KPI) баҳолаш жараёнлари ҳам тўлиқ рақамлаштирилади.
Кўзда тутилган барча ўзгаришларнинг бош мақсади — энергетика соҳасининг иқтисодиётдаги улушини ошириш ва енг муҳими, аҳоли кайфиятига ижобий таъсир кўрсатишдан иборат.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент янги тайинланган хорижий элчилардан ишонч ёрлиқларини қабул қилди
Шавкат Мирзиёев фавқулодда ва мухтор элчилар – Италиядан Гуидо де Санктис, Фаластиндан Ваилл Баттрехи, Саудия Арабистонидан Саад Абу Хаймид, Кувайтдан Турки Ал-Мекрад, Жазоирдан Жамила Ашур, Малайзиядан Рафеда бинти Абдул Азиз, Покистондан Муҳаммад Мудассир Типу, Озарбайжондан Рашад Мамедов ва Қозоғистондан Ерали Тугжановларнинг ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди.
Давлат раҳбари ҳар бир элчига мурожаат қилиб, улар вакиллик қилаётган давлатлар билан ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича вазифаларга алоҳида тўхталиб ўтди.

Дам олиш индустриясида мижозлар талаблари ва сегментлар ўзгармоқда: бугун одамлар шаҳар шовқинидан қочиб, тоза ҳаво ва тоғ манзаралари учун кўпроқ вақт ва маблағ сарфлашни афзал кўришяпти. Эко ва тоғ туризми актуаллашиб, бундай локацияларнинг қадри фақат ошиб борадиган давр келди.
Сайёҳлар трафиги йилига 5 млн кишидан ошадиган айнан шундай қайноқ нуқта — Зоминдаги “Суфа” платосида жойлашган тайёр тижорат объекти инвесторларга таклиф этилмоқда. Бу ерда сифатли сервис ва замонавий инфратузилмага бўлган талаб таклифдан анча юқори.
Бизнес актив параметрлари:
➖ Майдони: 2,66 гектар;
➖ Сиғими: 600 ўринли ресторан ва 336 ўринли меҳмонхона (4302 кв.м);
➖ Ҳолати: бизнес-жараёнларни дарҳол бошлаш учун 100% тайёр — юқори сифатли мебел ва профессионал техникалар билан тўлиқ жиҳозланган.
Инвестицион пакет шартлари:
➖ Харид учун лойиҳа қийматининг 15% шахсий маблағи етарли (қолган 85% қисми банк кредити орқали қопланади);
➖ Инвесторлар учун мослашувчанлик: консорциум, улушдор бўлиш ёки мажмуани тўлиқ ижарага олиш имконияти мавжуд;
➖ Қоплаш муддати: 5 йилу 1 ой;
➖ Даромадлилик (IRR): 24,8%.
Видео-шарҳ ва тўлиқ маълумот бу ерда.
📞 +998(55)5058180
Ариза қолдириш учун | Реклама

YouTube
Zominda tayyor yirik daromad keltiradigan turistikk majmua sotiladi!
Oʻzbekiston togʻ turizmining eng qaynoq nuqtasi — Zomin xalqaro aeroportidan bor-yoʻgʻi 1 soat-u 20 daqiqalik masofada joylashgan tayyor tijorat obyektini sarmoyadorlar uchun taqdim etamiz.
📊 Loyiha va majmua haqida qisqacha:
• Umumiy maydoni: 2,66 gektar…
📊 Loyiha va majmua haqida qisqacha:
• Umumiy maydoni: 2,66 gektar…
❗️Камида B2 сертификатига эга бўлмаган хорижий тил ўқитувчилари билан меҳнат шартномаси бекор қилиниши мумкин
Бу ҳақдаги Ҳукумат қарори лойиҳаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Муҳокама жараёни 12 августга қадар давом этади.
Аввалроқ камида B2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлмаган педагогларга 2026/2027 ўқув йили бошлангунига қадар имконият берилиши маълум қилинганди.

Август ойида ҳарорат фони аста-секин пасая бошлайди. Ўзбекистон ҳудуди бўйича август ойининг ўртача ойлик ҳарорати июль ойига нисбатан 1,5-2,5 даражага паст бўлади.
Республика ҳудудининг катта қисмида ўртача максимал ҳарорат +35…+37 даражани, жанубда ва чўл ҳудудларда +38…+40 даражани ташкил этади.
Ойлик ёғингарчилик миқдори меъёрдан кўп, баъзи жойларда меъёр атрофида бўлиши тахмин қилинмоқда. Аммо август ойида ойлик ёғингарчилик меъёри жуда камлигини унутмаслик керак.

Президент фармони билан 2027 йил 1 январдан:
🔹 тариф сиёсатини такомиллаштириш мақсадида ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари тарифларини тасдиқлаш ваколати Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссиясига ўтказилади;
🔹 республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбар ва ўринбосарлари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларига ичимлик сувини тежаш ва ҳудудий сув таъминоти корхоналарига масофадан маълумот узатувчи замонавий сув ҳисоблагичлар ўрнатганлик мезонлари киритилади;
🔹 ҳудудий сув таъминоти корхоналарига масофадан маълумот узатувчи замонавий сув ҳисоблагичлар ўрнатмаган республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари Бош прокуратура томонидан назоратга олинади.
2027 йил 1 апрелдан бошлаб ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари учун бюджет ташкилотларига республика бўйича бир хил тарифлар белгиланади.
❗️ Шунингдек, ҳар йили март ойида “Сувни тежаш ойлиги” ўтказилади ва сувни қадрлаш маданиятини кенг тарғиб қилиш чора-тадбирлар амалга оширилади.

Нукусдаги барча кўп қаватли уйлар марказлашган иссиқлик тизимига уланади
Нукус шаҳридаги қозонхона когенерация технологиялари асосида модернизация қилинади. Лойиҳа доирасида соатига 34,4 гигакалория (амалдаги қувват 1,6 гигакалория) иссиқлик ва 21,5 мегаватт электр энергияси ишлаб чиқариш қувватига эга замонавий мажмуа барпо этилади.
Шунингдек, 28 километр иссиқлик тармоғи тортилиб, 189 та индивидуал иссиқлик пункти ўрнатилади. Кўп қаватли уйлар ва ижтимоий объектларнинг ички иситиш тизимлари тикланади, зарур газ ва электр инфратузилмаси янгиланади.
Биринчи босқичда 136 та кўп қаватли уйдаги қарийб 6 минг хонадон, яъни 23 минг нафар аҳоли ҳамда 40 та ижтимоий соҳа объекти марказлашган иссиқлик таъминоти билан қамраб олинади. Кейинги босқичларда Нукус шаҳридаги барча кўп қаватли уйлар ва ижтимоий соҳа объектларини марказлашган иссиқлик тизимига улаш кўзда тутилган.
Лойиҳанинг дастлабки босқичига 20 млн доллардан зиёд тўғридан-тўғри хорижий инвестиция жалб қилиниб, мажмуани 2028 йил февраль ойида тўлиқ ишга тушириш режалаштирилган.
Йилига 12,2 млн куб метр табиий газ тежалади, атмосферага чиқариладиган зарарли моддалар ҳажми ҳам сезиларли қисқаради.

❗️Эндиликда Ягона портал орқали тақиқ ёки хатлов қўйилган уйга онлайн рўйхатга туриш мумкин
My.gov.uz порталида тақиқ ёки хатлов қўйилган турар жойга гаровга олувчининг розилигисиз яшаш жойи (доимий) ёки турган жойи (вақтинча) бўйича рўйхатдан ўтиш имконияти яратилди.
Ушбу хизматдан қуйидаги ҳаволалар орқали фойдаланиш мумкин:
▪️ Яшаш жойи бўйича (доимий) рўйхатдан ўтказиш: my.gov.uz/uz/service/363
▪️ Турган жойи бўйича (вақтинча) рўйхатдан ўтказиш: my.gov.uz/uz/service/187
ℹ️ Эслатма: мулкдор, гаровга олувчи ёки тақиқ қўйиш/бекор қилишга масъул органнинг ички ишлар органларига мурожаати асосида фуқаронинг рўйхатдан ўтказилганлиги бекор қилиниши мумкин.