Segment.uz
72K subscribers
6.22K photos
1.53K videos
159 files
8.02K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
Марказий банк июнь ойида 21 та банкка жарима қўллади

Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси 2026 йил июнь ойида 7 марта йиғилиш ўтказиб, банк ва кредит ташкилотлари фаолиятига оид 34 та масалани муҳокама қилди.

Қўмита йиғилишларида асосан лицензиялаш ва рўйхатдан ўтказиш, банклар ва бошқа кредит ташкилотларининг молиявий ҳолати, раҳбар ходимлар номзодлари, пруденциал меъёрларга риоя этилиши ҳамда инспекция текширувлари натижалари муҳокама қилинди.

Аниқланган камчиликлар натижасида 23 та банк пруденциал норматив талабларига риоя этмагани учун чора ва санкциялар қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилди.

Шунингдек, 21 та банк, 1 та микромолия ташкилоти ва 1 та тўлов ташкилотига нисбатан жарима санкциялари қўлланилди.

Telegram | Instagram | Facebook
«Rayxon oilaviy milliy taomlari» таъсисчиси Одилхон Исмоилов Жиноят кодексининг бир нечта моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, 8 йил (Жиноят кодексининг 62-моддасига (ушлаб туриш, қамоққа олиш ёки уй қамоғи вақтини ҳисобга олиш қоидалари) асосан 7 йил 11 ой 28 кун) муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Telegram | Instagram | Facebook
Инвестиция учун юқори рентабелликка эга лойиҳа: «Мираки» туристик мажмуаси

Инвесторлар ва тадбиркорлар диққатига! Эмоцияларга эмас, аниқ молиявий ҳисоб-китобларга таянувчи сармоядорлар учун Шаҳрисабздаги стратегик чорраҳада жойлашган тайёр бизнес сотувга чиқарилди.

Бозор таҳлили ва потенциал:
Биргина 2024 йилнинг ўзида Шаҳрисабз ва унга ёндош ҳудудларга 1 миллиондан зиёд хорижий ва 4 миллиондан ортиқ маҳаллий сайёҳ ташриф буюрди. Йилига 5 миллион сайёҳ ўтадиган транзит нуқтасида жойлашган лойиҳа барқарор мижозлар оқимини кафолатлайди.

Рентабеллик ва инвестиция қайтиши (ROI):
Меҳмонхона сегменти:
Даромадлилик — 22,7%.
Инвестициянинг ўзини қоплаш муддати — 5 йилу 3 ой.
Хостел сегменти:
Даромадлилик — 26,7%.
Қоплаш муддати — 4 йилу 9 ой.

Активлар ва инфратузилма:
5,1 гектар майдонда жойлашган тўлиқ қуриб битказилган объект.
4 қаватли меҳмонхона ва 1 қаватли хостел бинолари, 225 та замонавий хона, 600 ўринли ётоқ сиғими ва 1 686 кв.м. премиум ресторан.

Стратегик ҳамкорлик:
Харид қийматининг 85 фоизигача бўлган қисмини банк (SQB) орқали молиялаштириш, консорциум асосида маблағ жалб қилиш ҳамда давлат субсидияларидан фойдаланиш мумкин.
Мамлакат туризм инфратузилмасига киритиладиган узоқ муддатли ва сердаромад сармоя имкониятини қўлдан бой берманг.

👉 Видеони кўриш

📞 +998(55)5058180
Ариза қолдириш учун | Реклама
2026 йил 1 сентябрдан бошлаб муддатли ҳарбий хизматни ўташ даврида олий таълим ташкилотларига тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинган аскарларга қонунчиликда белгиланган тартибда ўқишнинг биринчи йили учун Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан таълим кредити ажратилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️2026 йил 1 сентябрдан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва стипендиялар миқдори 7 фоизга оширилади.

Telegram | Instagram | Facebook
2026 йил 1 сентябрдан талабалар ётоқхонасига жойлашиш бўйича шартнома тузиш билан бир вақтда талабаларни турган жойи бўйича рўйхатга олишнинг композит тартиби жорий этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️2026 йил 1 сентябрдан маданият, санъат ва адабиёт соҳаларидаги нуфузли халқаро ва республика танловлари ғолиб ва совриндорлари бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Умра визаси энди 1 йил муддатга берилади

Саудия Арабистони Ҳаж ва умра вазирлиги умра зиёратчилари учун 365 кун (1 йил) амал қиладиган кўп марталик умра визаси тартибини жорий этди.

Янги тартибга кўра, зиёратчилар визанинг амал қилиш муддати давомида Саудия Арабистонига бир неча бор кириши мумкин. Бироқ мамлакат ҳудудида бўлишнинг умумий муддати 90 кундан ошмаслиги керак.

Шунингдек, ҳар бир сафар олдидан Нусук платформаси орқали меҳмонхона, транспорт ва бошқа хизматларни танлаб, умра учун рухсатнома (Пермит) расмийлаштириш талаб этилади.

❗️Мазкур кўп марталик умра визаси Ҳаж мавсумида умра амалларини бажариш ҳуқуқини бермайди. Ушбу даврда Саудия Арабистонида алоҳида тартиб-қоидалар амал қилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️“Ташаббусли бюджет”да муҳим ўзгаришлар

Президент қарори (ПҚ–243-сон, 29.06.2026 й.)га кўра:


2026 йил 1 августдан
ташаббусли бюджет жараёнида депутатлар томонидан лойиҳаларни қўшимча равишда ғолиб деб эълон қилиш учун имкониятлар янада кенгайтирилади. Бунда:
 
▪️ ҳар бир депутат томонидан “Очиқ бюджет” ахборот порталида (портал) бир мавсум учун ажратилган маблағлар доирасида бир ёки бир нечта лойиҳалар танланиб, қўшимча равишда ғолиб деб эълон қилинади;
 
▪️ депутат ваколати муддатидан илгари тугатилган ҳолларда Ташаббусли бюджет жараёнларида парламент назоратини амалга ошириш бўйича комиссия қарорига кўра бошқа депутатлар томонидан ташаббусли бюджет жараёнларининг тегишли сайлов округидаги қўшимча ғолиблари аниқланади.
 
2027 йил 1 январдан шериклик лойиҳаларини қўшимча равишда Ягона интерактив давлат хизматлари портали, тўлов ташкилотлари ва тижорат банкларининг мобиль иловалари орқали молиялаштириш имкониятлари яратилади.
 
Мобиль иловаларда портал билан интеграция таъминланган ҳолда барча шериклик лойиҳаларининг рўйхати ва ташаббусли бюджет жараёнининг онлайн статистикаси акс эттирилади.

 
Қиймати БҲМнинг 2000 бараваригача бўлган ички йўлларни таъмирлаш бўйича шериклик лойиҳаларини туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари томонидан амалга ошириш тартиби жорий этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
“Маҳалла еттилиги” аъзолари орасида қайси бирининг иши кўпроқ самара бермоқда деб ҳисоблайсиз?
Anonymous Poll
21%
Маҳалла раиси
5%
Профилактика инспектори
14%
Ҳоким ёрдамчиси
26%
Хотин-қизлар фаоли
11%
Ёшлар етакчиси
24%
Ижтимоий ходим
Бугун, 21 июль куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудуд ва тармоқларда иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича биринчи ярим йиллик таҳлили ҳамда йил якунига қадар устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтади.

Telegram | Instagram | Facebook
Бухоро вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш бўйича биринчи ўринбосари – вилоят иқтисодиёт ва молия бошқармаси бошлиғи Ахмедов Ботир Илхомович лавозимидан озод этилди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президентимиз раислигида жорий йилнинг биринчи ярми якунлари ва йил охиригача амалга ошириладиган устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бошланди.

▪️ Раҳбарларга ҳисобот бериш билан чекланмасдан, янги ўсиш захираларини аниқлаш, уларни амалга ошириш механизмлари ва йил якунига қадар эришиладиган аниқ натижаларни тақдим этиш вазифаси қўйилди.

▪️ Жаҳондаги ўзгарувчан вазият шароитида ҳар бир вазир ва ҳоким ўз фаолиятини қўшимча сценарийлар асосида ташкил этиши шартлиги таъкидланди.

▪️ Жорий йил бошидан иқтисодиёт 8,5 фоизга ўсди, инвестициялар ҳажми 28 миллиард долларга, экспорт эса 14,4 миллиард долларга етди.

▪️ Мамлакат аҳолиси фаровонлигини таъминлаш учун иқтисодий ўсиш суръатларини 9–10 фоизга етказиш зарурлиги қайд этилди.

▪️ Вазир ва ҳокимлар фаолиятининг асосий мезони аҳоли турмуш сифати ва тадбиркорлар учун яратилаётган амалий шароитлар экани таъкидланиб, режаларни бажармаган раҳбарлар шахсий жавобгарлиги белгиланди.

«Долзарб 40 кунлик» доирасида энг оғир 2 минг маҳаллада «маҳалла еттилиги» фаолияти янгича тизим асосида ташкил этилиб, инфратузилма, бандлик ва ободонлаштириш бўйича аниқ вазифалар юклатилди.

▪️ Банкларнинг маҳаллалардаги фаолияти кескин танқид қилиниб, вилоят ва туман банклари раҳбарлари ҳамда маҳалла уюшмалари учун уч ойлик натижалар асосида амалий аттестация ўтказилиши белгиланди.

❗️Бош прокуратура ва Ҳисоб палатасига ҳар бир маҳаллада амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги устидан қатъий назорат ўрнатиш, шунингдек, озодалик, яшаш маданияти ва ҳовли уйларни бошқарув компаниялари билан қамраб олиш ишларини кучайтириш топширилди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Бизнес учун жарималар, тўловлар ва йиғимлар кескин камайтирилиши мумкин

Президент барча вазирлар ва тармоқ раҳбарларига топшириқ берди: улар бир ҳафта ичида ўз тизимидаги бюрократия, жарима, тўлов ва йиғимларни кескин камайтириш, бизнес муҳитини яхшилаш бўйича таклифларни Президент администрациясига киритиши керак.

Жазо қўллайдиган масъулларнинг онги ва дунёқараши ўзгариши зарур. Улар тадбиркорни жазолашдан олдин унга имконият бериши ва тўғри йўл кўрсатиши керак”, – деди Шавкат Мирзиёев.


Telegram
| Instagram | Facebook
17 нафар ҳокимнинг лавозимига лойиқлиги кўриб чиқилади

Президент раислигида жорий йилнинг биринчи ярмида эришилган натижалар ва йил якунигача қилинадиган ишлар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши бошланди.

Унда олти ой якуни бўйича саноат ва экспорт кўрсаткичлари ҳам танқидий таҳлил қилинди.

Биринчи чорак якунида саноат режасига чиқмаган 13 та туман ҳокими ва экспортни камайтирган 15 та туман ҳокими жазоланган эди. Кўпчилик ҳокимлар бундан хулоса чиқариб, олти ойлик прогнозларни бажарди. Лекин айрим туман ва шаҳарларда саноат ўсиши суръати пасайгани қайд этилди.

Янгиобод туманида саноат ўсиши прогноз қилинган 5,7 фоиз ўрнига атиги 1,8 фоизни ташкил этди. Ғозғон шаҳри, Музработ, Қизириқ ва Олтиариқ туманларида ҳам ўсиш суръати тушиб кетган.

Экспорт йўналишида ҳам қатор туман ва шаҳарларда ўзгариш бўлмагани кўрсатиб ўтилди. Хусусан, Касби, Денов, Тошкент тумани, Жиззах шаҳри, Пахтаобод, Навоий шаҳри, Жомбой, Тойлоқ, Бандихон, Мирзачўл, Ёзёвон ва Бектемирда ишлар сусайгани танқид қилинди.

Бош вазирга ушбу 17 нафар ҳокимнинг лавозимига лойиқлигини бугуннинг ўзида кўриб чиқиш топширилди.
Тўққиз ой якунида ўзгариш бўлмаса, вилоят ҳокими ўринбосарларига нисбатан ҳам қатъий чора кўрилиши белгиланди.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент Саида Мирзиёевага дипломатик ваколатхоналар фаолиятини таҳлил қилишни топширди

Сўнгги йилларда олий даражадаги 52 та ташриф доирасида 213 миллиард долларлик 1 минг 617 та инвестиция лойиҳаси бўйича келишувларга эришилган. Лекин бу лойиҳалар ижросини назорат қилишда сусткашликлар кузатилаётгани қайд этилди.

Эндиликда “йўл хариталари” Ҳисоб палатаси ва Ташқи ишлар вазирлиги томонидан юритилиши белгиланди.

Бош вазирга ҳар ҳафта тармоқ раҳбарлари, ҳокимлар ва элчилар билан бирга “йўл хариталари”ни давлатлар кесимида, “лойиҳабай” муҳокама қилиш топширилди.

Давлат раҳбари хориждаги дипломатик ваколатхоналар фаолияти бўйича ҳам кўп эътирозлар борлигини билдирди. Беларусдаги элчи инвестиция ва ташқи савдо масалаларига бефарқлиги учун лавозимидан озод этилган, Франция, Австрия, Испания, Италия, Ўмон, Индонезия, Малайзия ва Сингапурдаги элчиларнинг фаолияти ҳам етарли даражада кўринмаётгани қайд этилди.

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёевага комиссия тузиб, иқтисодий дипломатия, инвестиция ва экспорт бўйича дипломатик ваколатхоналарнинг ишини таҳлил қилиш, ўз вазифасини бажара олмаётганларни ёш, замонавий фикрлайдиган кадрлар билан алмаштириш юзасидан таклифлар киритиш топширилди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️22 июлдан бошлаб “Жалолиддин Мангуберди” юқори тезликдаги электропоездининг иккинчи таркиби Тошкент – Хива – Тошкент йўналишида мунтазам қатновни амалга оширади.

📍 Тошкент → Хива — душанба, чоршанба ва жума кунлари.
📍 Хива → Тошкент — сешанба, пайшанба ва шанба кунлари.

Жўнаш вақти:
• Тошкент Марказий вокзали — 07:00
• Хива вокзали — 07:15

Йўналиш бўйича сафар вақти 7 соат 36 дақиқа. Поезд ҳар куни қатнайди.

Telegram | Instagram | Facebook
1 августдан жарима майдончасидан автомобилни олиб чиқиш учун QR-кодли электрон рухсатнома жорий этилади

Ҳукумат қарорига кўра, 2026 йил 1 августдан бошлаб транспорт воситаларини сақлаш жойларидан чиқариш учун рухсатнома фақат маъмурий ишни кўриб чиқувчи орган (мансабдор шахс) ёки ижро органи томонидан “Jarima maydonchasi” ахборот тизимида QR-код билан тасдиқланиб, электрон шаклда юборилади.

Жарима майдончаларига олиб келинган транспорт воситаларининг кириш-чиқиши “Jarima maydonchasi” ахборот тизими орқали назорат қилинади, майдончалар давлат рақам белгиларини автоматик аниқлайдиган камера ва бошқа техник воситалар билан жиҳозланади.

Telegram | Instagram | Facebook
Ёшлар учун имтиёзли кредитлар

Президент қарорига асосан, Алоқабанк томонидан дастур доирасида хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқариш соҳалари учун 31 ёшга тўлмаган жисмоний шахсларга асосий қарздан 7 йилгача муддатга кредитлар Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада ажратилади. Бунда:

▪️ суғурта полиси таъминоти ёки учинчи шахс кафиллиги асосида 100 миллион сўмгача имтиёзли микрокарзларни қуйидаги лойиҳалар бўйича ажратилади:


• ёшларнинг хорижий тил ва рақамли технологияларни ўрганиши ҳамда замонавий касб-ҳунарни эгаллаши бўйича ўқиш харажатларини молиялаштириш учун – 20 млн сўмгача;
• замонавий касблар, шу жумладан, ижтимоий тармоқлар маркетинги, мобилография, фрилансерлик, интернет (онлайн) дўконлар ташкил этиш ва ўзини ўзи банд қилиш фаолият турига мос лойиҳалар учун – 50 млн сўмгача;
• касаначилик, тўқимачилик маҳсулотларини тайёрлаш, тикувчилик ва бошқа маҳсулотларни иккиламчи қайта ишлаш ва (ёки) сотиш, улардан янги маҳсулотлар тайёрлаш лойиҳалари учун – 50 млн сўмгача;
• новвойчилик ва ширинликлар тайёрлаш ҳамда сотиш лойиҳаларига – 100 млн сўмгача;

▪️ мол-мулк гарови асосида 300 миллион сўмгача кредитларни қуйидаги лойиҳалар бўйича ажратиш:
• сайилгоҳ, туристик маскан, гастрономик кўча ва бошқа жамоат жойларида кўчма ёки енгил конструкцияли шохобча ва нуқталарни ташкил этиш, уларга жиҳоз ва воситаларни харид қилиш учун – 200 млн сўмгача;
• автотранспорт воситаларида йўловчиларни ташиш ва юкларни етказиб бериш лойиҳалари учун – 300 млн сўмгача.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пенсия жамғармаси директори Муродбек Отажонов пенсия тизимида кутилаётган янгиликлар ҳақида:

Ойлик маошидан ихтиёрий равишда 5% ажратадиган ходимларга давлат ушбу сумманинг яна 50%ини қўшиб беради. Мисол учун, 7 млн сўм оладиган ходим амалдаги тизимда 20 йилда бор-йўғи 5 млн сўм йиғади. Янги ихтиёрий тизимда эса бу сумма 126 млн сўмга етади.

Пенсиянинг юқори чегараси оширилади. Ҳозирда пенсия ҳисоблашда максимал ойлик чегараси 6 млн сўм қилиб белгиланган (энг юқори пенсия 3,3 млн сўм). Ойлиги 15 млн сўм бўлган ходим ҳам шунча олади. Энди бу чегарани ошириш таклиф қилинмоқда.

Пенсия 20 йиллик меҳнат стажидан ҳисобланади. Пенсия миқдори охирги 10 йилнинг исталган 5 йилидан эмас, балки 20 йиллик меҳнат даври иш ҳақидан келиб чиқиб ҳисобланади.

«Менинг пенсиям» мобил иловаси. Янги илова орқали ҳар бир фуқаро ўз меҳнат стажи, маоши, тўланган солиқлари ва йиғилган пенсиясини реал вақт режимида кузатиб бориши мумкин бўлади.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Навоийда солиқ бош инспектори 1000 доллар пора олаётганида ушланди

Кармана тумани солиқ инспекциясининг камерал солиқ текширувлари шўъбаси бош инспектори якка тартибдаги тадбиркорнинг солиқ қарздорлигини камайтириб бериш ва молиявий жарима қўлламаслик эвазига 1000 АҚШ доллари олаётган вақтида қўлга олинди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook