Segment.uz
72.2K subscribers
6.22K photos
1.53K videos
159 files
8.02K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
❗️Ўзбекистон маданият ва санъатини тарғиб қилиш бўйича янги лойиҳалар тақдим этилди

Шавкат Мирзиёев маданият ва санъатни ривожлантириш ҳамда миллий меросни халқаро миқёсда тарғиб қилишга қаратилган лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

Тақдимотда қуйидагилар маълум қилинди:

2026–2027 йилларда Доха, Милан, Венеция, Флоренция ва Япониянинг Нара шаҳрида Ўзбекистоннинг тарихий мероси ва амалий санъатига бағишланган йирик халқаро кўргазмалар ўтказилади;

2027 йил март ойида «Тамерлано» операси Нью-Йоркдаги машҳур «Карнеги-холл» саҳнасида намойиш этилиши режалаштирилган;

август ойида Буюк Хитой деворида, сентябрь ойида эса Самарқанддаги Регистон майдонида таниқли пианиночи Ланг Лангнинг концертлари, октябрь ойида Тошкентда бастакор Макс Рихтернинг концерти ўтказилиши кўзда тутилган;

Романов саройида Ўзбекистон давлат санъат музейи филиали ташкил этилади, Мухтор Ашрафий уй-музейи эса замонавий талабларга мос равишда реставрация қилинади;

11–13 сентябрь кунлари Нукусда Орол маданияти саммити, 2027 йилда эса Бухоро биенналеси ўтказилиши режалаштирилган. Унга 50 дан ортиқ хорижий рассом ва дизайнер жалб этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Рустам Жўраев Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимига тайинланди ва унга генерал-лейтенант махсус унвони берилди;

Алишер Усманов Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимидан бўшатилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент фармони билан кичик бизнес учун катта енгилликлар берилади:

1 июндан бошлаб меҳмонхона ва умумий овқатланиш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан алкоголь ва тамаки маҳсулотларини сотишда нақд пул тўловларини қабул қилишга рухсат берилади.

2026 йил 1 июндан 2030 йил 1 январга қадар асосий фаолият тури умумий овқатланиш, савдо ёки хизмат кўрсатиш соҳаси бўлган тадбиркорлик субъектларига ихтиёрий равишда ҚҚСни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартибини танлаш ҳуқуқи берилади.

Ушбу тартибда ҚҚС ставкаси товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича барча айланмаларга нисбатан 6 фоиз этиб белгиланади, фойда солиғи ставкаси 0 фоиз этиб белгиланади ва солиқ ҳисоботини тақдим этиш мажбурияти бекор қилинади.

Умумий овқатланиш, савдо ва хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига тегишли бино ва иншоотларга ҳамда ер участкаларига туташ ҳудудлардан фойдаланишда тўланадиган ижара тўлови миқдори Солиқ кодексида белгиланган тартибда аниқланадиган ер солиғининг бир баравари миқдорида белгиланади.

2027 йил 1 январдан бошлаб алкоголь маҳсулотларини чакана сотиш ҳуқуқи учун ҳамда умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғимлар бирлаштирилади ва унинг ставкаси БҲМнинг 10 фоизи миқдорида белгиланади.

2027 йил 1 январдан бошлаб кичик бизнес субъектларига бухгалтерия ҳисобини юритувчи ташкилотлар ва солиқ маслаҳатчиларини жалб қилиш харажатларини икки баравар оширган ҳолда чегиришга рухсат берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Ўқишни кўчиришда миллий ва халқаро сертификатлар 2026 йилдан инобатга олинади

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг маълум қилишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 июндаги 299-сон қарорига мувофиқ, хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан давлат олий таълим ташкилотларининг мос ва турдош бакалавриат таълим йўналишларига ўқишини кўчиришда чет тили ҳамда умумтаълим фанлари бўйича миллий ёки халқаро сертификатга эга талабгорларга тегишли фанлардан табақалаштирилган ёки максимал балл бериш тартиби жорий этилган.

Мазкур қарор 2026 йил 12 июндан кучга кирган ва унинг талаблари 2026 йилдаги ўқишни кўчириш жараёнида ҳам тўлиқ қўлланилади.

Telegram | Instagram | Facebook
2886-12 қоидалар.pdf
978.1 KB
❗️Банклардан 500 долларгача нақд валютани паспортсиз сотиб олиш мумкин бўлади

Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига қўшимча ва ўзгартиришлар (2886-12, 08.05.2026й) киритилди.

Қоидаларга киритилган ўзгаришлар билан, жорий йил 9 августдан бошлаб жисмоний шахслар томонидан чет эл валютасини сотиб олишда шахсни тасдиқловчи ҳужжат талаб этиладиган 100 АҚШ доллари лимити 500 АҚШ долларигача оширилди.

Яъни, эквиваленти 500 АҚШ долларигача бўлган чет эл валютасининг нақд сотиб олинишида шахсни тасдиқловчи ҳужжат талаб этилмайди.

Қоидаларга бошқа бир қатор ўзгартиришлар киритилган ва 9 августдан кучга киради.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Суд аппарати ходимлари очиқ танлов асосида ишга олинади
 
Президент фармонига кўра,

HR-менежмент механизмларидан кенг фойдаланган ҳолда судлар аппаратининг кадрларини бошқариш ва назорат қилишнинг самарали ва замонавий тизими жорий этилади. Унга кўра 2026 йил якунига қадар:
 
🔹 номзодларнинг шахсий ва касбий фазилатлари, шу жумладан, уларнинг маънавий-ахлоқий ва ҳалоллик сифатларини ҳаққоний баҳолаш имконини берувчи очиқ танлов асосида ишга қабул қилиш тизими жорий этилади;
 
🔹 вакант лавозимларни эълон қилиш ва номзодларни саралаш жараёнларини рақамлаштиришга мўлжалланган vacancy.sud.uz” портали ҳамда суд тизимида ходимлар билан ишлашга қаратилган “SudHR” электрон платформаси ишлаб чиқилиб, ишга туширилади;
 
🔹 судларга олий юридик маълумот ва илмий салоҳиятга эга бўлган кадрларни жалб қилишда республиканинг етакчи олий таълим муассасалари ҳамда Бошқарув самарадорлиги агентлиги билан ҳамкорлик йўлга қўйилади.
 
2026 йил сентябргача Одил судлов академиясида судьялар ва суд аппарати ходимлари фаолиятида манфаатлар тўқнашуви ва коррупциянинг бошқа кўринишларининг олдини олиш бўйича “реал кейслар”га асосланган ўқув-амалий модули жорий этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️“Ташаббусли бюджет”да муҳим ўзгаришлар

Президент қарори (ПҚ–243-сон, 29.06.2026 й.)га кўра:


2026 йил 1 августдан
ташаббусли бюджет жараёнида депутатлар томонидан лойиҳаларни қўшимча равишда ғолиб деб эълон қилиш учун имкониятлар янада кенгайтирилади. Бунда:
 
▪️ ҳар бир депутат томонидан “Очиқ бюджет” ахборот порталида (портал) бир мавсум учун ажратилган маблағлар доирасида бир ёки бир нечта лойиҳалар танланиб, қўшимча равишда ғолиб деб эълон қилинади;
 
▪️ депутат ваколати муддатидан илгари тугатилган ҳолларда Ташаббусли бюджет жараёнларида парламент назоратини амалга ошириш бўйича комиссия қарорига кўра бошқа депутатлар томонидан ташаббусли бюджет жараёнларининг тегишли сайлов округидаги қўшимча ғолиблари аниқланади.
 
2027 йил 1 январдан шериклик лойиҳаларини қўшимча равишда Ягона интерактив давлат хизматлари портали, тўлов ташкилотлари ва тижорат банкларининг мобиль иловалари орқали молиялаштириш имкониятлари яратилади.
 
Мобиль иловаларда портал билан интеграция таъминланган ҳолда барча шериклик лойиҳаларининг рўйхати ва ташаббусли бюджет жараёнининг онлайн статистикаси акс эттирилади.

 
Қиймати БҲМнинг 2000 бараваригача бўлган ички йўлларни таъмирлаш бўйича шериклик лойиҳаларини туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари томонидан амалга ошириш тартиби жорий этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Forwarded from Dreamland Development
🔑 Dreamland Parkent’da maydoni 48,1 m² bo‘lgan shaxsiy xonadon

Xonadonni hoziroq sotib oling va qulay qismlarga bo‘lib to‘lang. Biz foydali shartlarni taklif etamiz:

▪️Muddatli to‘lov: 60 oygacha
▪️To‘lash: oyiga 7 118 000 so‘mdan boshlab

Ushbu taklif bo‘yicha xonadonlar soni cheklangan❗️

Telefon orqali band qilishga shoshiling:

☎️ +998781290417

Dreamland_development_bot

Sayt | Instagram | Telegram
❗️Қурилишга рухсат олишда тадбиркорларнинг харажатлари 2 баробаргача қисқартирилади

“Қурилиш соҳасида натижага асосланган бошқарувни жорий этиш ҳамда соҳада давлат хизматларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–104-сон, 04.06.2026 й.) қабул қилинди.

 
Фармонга кўра,

2026 йил 1 сентябрдан республиканинг барча ҳудудларида мазкур Фармонда назарда тутилган давлат хизматлари бирлаштирилиб, ягона давлат хизмати – архитектура ва шаҳарсозлик талабини бериш тизими жорий этилади.
 
2026 йил 1 июлдан объектларни муҳандислик-коммуникация тармоқларига улаш “1 та ариза – 1 тўлов – барча уланиш нуқталари” тамойили асосида композит шаклда амалга оширилади.
 
Бинонинг конструкцияси, мустаҳкамлиги ва ёнғин хавфсизлигига таъсир қилмайдиган, қуввати ва мақсади ўзгармаган ҳолда шаҳарсозлик нормаларига зид бўлмаган лойиҳадаги режавий тузилиш (планировка)да ўзгаришлар мавжуд бўлганда:
 
ушбу бино лойиҳасини шаҳарсозлик экспертизасидан ўтказишда лойиҳа ҳужжатларини ҳудудий кенгашлар билан қайта келишиш амалиёти бекор қилинади.
 
Қурилиш соҳасида давлат хизматларини кўрсатиш жараёнида аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун қўшимча 5 иш куни берилади.
 
2026 йил 1 сентябрдан қурилиш объектларини назорат қилишда видеокузатув камераларидан фойдаланиш ҳамда қурилиши янгидан бошланадиган қуйидаги объектларда видеокузатув камераларини мажбурий ўрнатиш чоралари кўрилади:
 
🔹 тадбиркорлар томонидан қуриладиган кўп квартирали уй-жойлар, III ва IV тоифадаги ижтимоий соҳа, меҳмонхона, туризм, савдо ва саноат объектларида;
 
🔹 бюджет ҳисобидан қуриладиган қиймати 3 млрд сўмдан юқори бўлган объектларда.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ТМК лойиҳаси металлургиянинг кейинги босқичини шакллантирмоқда

Критик металлар XXI асрнинг стратегик ресурсларидан бирига айланиб бормоқда. Бундай шароитда мамлакатлар учун фақат захираларга эга бўлиш эмас, балки уларни ўз ҳудудида қайта ишлаш имкониятини яратиш ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон технологик металлар комбинатининг “TMK Chemicals” лойиҳаси стратегик аҳамият касб этади. 54,5 миллион доллар инвестиция ҳисобидан барпо этилаётган корхона йилига 500 минг тонна сульфат кислота ишлаб чиқаради. Лойиҳа доирасида яна 152 миллион кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқариш қуввати ҳам яратилади.

Сульфат кислота вольфрам, молибден ва бошқа критик металларни чуқур қайта ишлашда асосий технологик маҳсулотлардан бири ҳисобланади. Бу эса мамлакатнинг хомашё экспортчиси эмас, балки юқори қўшилган қийматга эга маҳсулот ишлаб чиқарувчи давлат сифатидаги имкониятларини кенгайтиради.
❗️Президент фармонига кўра:

2026 йил 1 августдан “trade-in”
дастури доирасида эскирган автотранспортларни топширган жисмоний ва юридик шахсларга янги транспорт воситаларини харид қилиш учун автокредит фоизининг бир қисми қоплаб берилади.

2026 йил якунига қадар “Экологик транспорт” тизими доирасида Тошкент шаҳрининг ҳудуди “қизил”, “сариқ” ва “яшил” зоналарига ажратиб чиқилиши таъминланади.

Telegram | Instagram | Facebook
Марказий банк июнь ойида 21 та банкка жарима қўллади

Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси 2026 йил июнь ойида 7 марта йиғилиш ўтказиб, банк ва кредит ташкилотлари фаолиятига оид 34 та масалани муҳокама қилди.

Қўмита йиғилишларида асосан лицензиялаш ва рўйхатдан ўтказиш, банклар ва бошқа кредит ташкилотларининг молиявий ҳолати, раҳбар ходимлар номзодлари, пруденциал меъёрларга риоя этилиши ҳамда инспекция текширувлари натижалари муҳокама қилинди.

Аниқланган камчиликлар натижасида 23 та банк пруденциал норматив талабларига риоя этмагани учун чора ва санкциялар қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилди.

Шунингдек, 21 та банк, 1 та микромолия ташкилоти ва 1 та тўлов ташкилотига нисбатан жарима санкциялари қўлланилди.

Telegram | Instagram | Facebook
«Rayxon oilaviy milliy taomlari» таъсисчиси Одилхон Исмоилов Жиноят кодексининг бир нечта моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, 8 йил (Жиноят кодексининг 62-моддасига (ушлаб туриш, қамоққа олиш ёки уй қамоғи вақтини ҳисобга олиш қоидалари) асосан 7 йил 11 ой 28 кун) муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Telegram | Instagram | Facebook
Инвестиция учун юқори рентабелликка эга лойиҳа: «Мираки» туристик мажмуаси

Инвесторлар ва тадбиркорлар диққатига! Эмоцияларга эмас, аниқ молиявий ҳисоб-китобларга таянувчи сармоядорлар учун Шаҳрисабздаги стратегик чорраҳада жойлашган тайёр бизнес сотувга чиқарилди.

Бозор таҳлили ва потенциал:
Биргина 2024 йилнинг ўзида Шаҳрисабз ва унга ёндош ҳудудларга 1 миллиондан зиёд хорижий ва 4 миллиондан ортиқ маҳаллий сайёҳ ташриф буюрди. Йилига 5 миллион сайёҳ ўтадиган транзит нуқтасида жойлашган лойиҳа барқарор мижозлар оқимини кафолатлайди.

Рентабеллик ва инвестиция қайтиши (ROI):
Меҳмонхона сегменти:
Даромадлилик — 22,7%.
Инвестициянинг ўзини қоплаш муддати — 5 йилу 3 ой.
Хостел сегменти:
Даромадлилик — 26,7%.
Қоплаш муддати — 4 йилу 9 ой.

Активлар ва инфратузилма:
5,1 гектар майдонда жойлашган тўлиқ қуриб битказилган объект.
4 қаватли меҳмонхона ва 1 қаватли хостел бинолари, 225 та замонавий хона, 600 ўринли ётоқ сиғими ва 1 686 кв.м. премиум ресторан.

Стратегик ҳамкорлик:
Харид қийматининг 85 фоизигача бўлган қисмини банк (SQB) орқали молиялаштириш, консорциум асосида маблағ жалб қилиш ҳамда давлат субсидияларидан фойдаланиш мумкин.
Мамлакат туризм инфратузилмасига киритиладиган узоқ муддатли ва сердаромад сармоя имкониятини қўлдан бой берманг.

👉 Видеони кўриш

📞 +998(55)5058180
Ариза қолдириш учун | Реклама
2026 йил 1 сентябрдан бошлаб муддатли ҳарбий хизматни ўташ даврида олий таълим ташкилотларига тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинган аскарларга қонунчиликда белгиланган тартибда ўқишнинг биринчи йили учун Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан таълим кредити ажратилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️2026 йил 1 сентябрдан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва стипендиялар миқдори 7 фоизга оширилади.

Telegram | Instagram | Facebook
2026 йил 1 сентябрдан талабалар ётоқхонасига жойлашиш бўйича шартнома тузиш билан бир вақтда талабаларни турган жойи бўйича рўйхатга олишнинг композит тартиби жорий этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️2026 йил 1 сентябрдан маданият, санъат ва адабиёт соҳаларидаги нуфузли халқаро ва республика танловлари ғолиб ва совриндорлари бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Умра визаси энди 1 йил муддатга берилади

Саудия Арабистони Ҳаж ва умра вазирлиги умра зиёратчилари учун 365 кун (1 йил) амал қиладиган кўп марталик умра визаси тартибини жорий этди.

Янги тартибга кўра, зиёратчилар визанинг амал қилиш муддати давомида Саудия Арабистонига бир неча бор кириши мумкин. Бироқ мамлакат ҳудудида бўлишнинг умумий муддати 90 кундан ошмаслиги керак.

Шунингдек, ҳар бир сафар олдидан Нусук платформаси орқали меҳмонхона, транспорт ва бошқа хизматларни танлаб, умра учун рухсатнома (Пермит) расмийлаштириш талаб этилади.

❗️Мазкур кўп марталик умра визаси Ҳаж мавсумида умра амалларини бажариш ҳуқуқини бермайди. Ушбу даврда Саудия Арабистонида алоҳида тартиб-қоидалар амал қилади.

Telegram | Instagram | Facebook