Segment.uz
72.5K subscribers
6.24K photos
1.53K videos
159 files
8.04K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
❗️Маҳаллаларда хусусий боғча, мактаб, клиника ва спорт иншоотлари қуриш учун ерни аукционга чиқариш ваколати маҳалла раисларига бериладиПрезидент

Telegram | Instagram | Facebook
Маҳалла банкирларининг иш услуби тубдан ўзгаради — Президент

Энди банклар ҳар бир маҳалланинг “ўсиш нуқтаси”ни аниқлаб, ташаббускорларни топиши ва даромадли лойиҳаларни кўпайтириши зарур. Бундан буён битта маҳалла банкирига кўпи билан учта маҳалла бириктирилади.

Икки ҳафтада ташаббускор, замонавий фикрлайдиган олийгоҳ битирувчилари ва ёш мутахассислар орасидан 400 нафар янги маҳалла банкири танлаб олинади. Улар бир ой давомида намунали маҳаллаларга олиб борилиб, тажриба ўрганади.

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган маҳаллаларда янги муҳит ва “маҳалла еттилиги” фаолиятини ташкил қилиш бўйича видеоселектор йиғилишидан:

Маҳалла раислари ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш, тозалик ва даромад ошириш лойиҳаларини амалга ошириши лозим. Бундай лойиҳалар учун “маҳалла еттилиги”га 10 миллион сўмдан грант ажратилади.

Маҳалла раиси ҳудуднинг бошқарувчиси бўлиб, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, ижтимоий ходим, профилактика инспектори, солиқчи ва маҳалла банкирининг иш режаларини тасдиқлайди, вазифалар бериб, натижасини сўрайди.

“Еттилик” фаолиятини методик қўллаб-қувватлаш ва муаммоларга илмий ёндашиш учун Маҳаллани ривожлантириш миллий институти ташкил этилади. У “еттилик”ни ўқитади ва долзарб масалаларга ечимлар ишлаб чиқади.

Жорий йил оилавий тадбиркорлик лойиҳалари учун қўшимча 2 трлн сўм имтиёзли ресурс берилди. “Оғир” маҳаллалар учун кредит ставкаси 17,5 фоиздан 12 фоизга туширилди. Энди маҳалла банкирлари ўзи топган лойиҳаси учун ушбу ресурсдан фойдаланиши мумкин бўлади. Бу тизим 1 августдан амалиётга жорий этилади.

Йил давомида энг кўп тадбиркор, иш ўрни, тушум ва солиқ базаси топган 200 та маҳаллага 2 млрд сўмдан мукофот берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Тошкент метрополитени “Турон” бекатининг томи қулаб тушди: икки киши жароҳат олди

Бугун соат 14:34 да “Ер усти ҳалқа” йўналишининг “Турон” метро бекатида том конструкциясининг қисмида “силжиб тушиш” ҳолати аниқланган.

Ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида мазкур бекатда метро поездлари ҳаракати зудлик билан вақтинча тўхтатилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан техник ўрганиш ишлари олиб борилмоқда ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Ҳодиса оқибатида икки нафар йўловчи енгил тан жароҳати олган. Уларга воқеа жойининг ўзида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

“Қипчоқ” ва “Қурувчилар” метро бекатлари оралиғида бепул метробуслар ҳаракати йўлга қўйилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Абдулла Абдуқодиров Президент ҳузуридаги Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача у ушбу агентлик директори вазифасини бажарувчиси эди.

Тахиржон Сафаров Президент ҳузуридаги Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги директорининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан у Президент Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти шўба мудири лавозимидан озод этилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Мирзо Улуғбек туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида мотоциклдаги 1 нафар ЙПХ ходими вафот этди

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг расмий баёнотида айтилишича, жорий йилнинг 16 июль куни соат 18:30 ларда пойтахтнинг “Дўрмон йўли” кўчаси бўйлаб 3 нафар ЙПХ инспекторлари патруллик мотоциклларида ҳаракатланиб кетаётган вақтида, “Ғазалкент” кўчасидан чорраҳага кириб келган “Onix” русумли транспорт воситаси билан тўқнашиб йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

ЙТҲ натижасида патруллик мотоциклини бошқариб келган 1 нафар ЙПХ ходими олган тан жароҳатлари сабаб воқеа жойида вафот этган. Тан жароҳати олганларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

“Ижтимоий тармоқларда мазкур ЙТҲ кортеж кузатуви вақтида содир бўлгани тўғрисида нотўғри талқин кузатилмоқда. Тармоқ вакилларида асослантирилмаган хабарларни тарқатмасликларини сўраймиз”, — дейилади хабарда.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов олди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Паспорт ёки ID-картани йўқотганлик учун маъмурий жавобгарликка тортиш бекор қилиниши мумкин

Президент қарори билан, паспорт ёки ID-карта йўқотиб қўйилганда ва яроқсиз ҳолатга келтирилганда, маъмурий жавобгарликка тортмасдан, фақат қўшимча миқдорда давлат божи тўлаш орқали янги ҳужжатни расмийлаштириб бериш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилади.

Маълумот учун, ҳозирда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 223-моддасига кўра, паспорт (ID-карта)ни йўқотиб қўйганлик ёки яроқсиз ҳолатга келтирганлик учун БҲМнинг бир баравари (412 минг сўм) миқдорида жарима қўлланилади.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️ДХХ: Тошкентда Африкадан курьерлик жўнатмаси орқали юборилган 728 грамм кокаин мусодара қилинди

Тезкор тадбирда Серра-Леонедан юборилган автоэҳтиёт қисмлари ичига яширилган 728 грамм кокаин аниқланди. Гиёҳванд моддани қабул қилиб олаётган, аввал судланган 42 ёшли шахс ушланди.

Шунингдек, Бўстонлиқ туманида 1971 йилда туғилган фуқаро тоғ ёнбағридаги ер майдонида 17 минг 600 туп кўкнори ва 9 туп каннабис етиштираётгани аниқланди. Унинг уйидан ҳам қуритилган кўкнори бошоқлари ва майдаланган кўкнори топилди.

Ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Кредит ёки муддатли тўлов рекламасида товарнинг (хизматнинг) реал нархини кўрсатиш мажбурий бўлиши мумкин

Президент қарорига биноан, жисмоний шахсларга мўлжалланган кредит, муддатли тўлов, насия савдога оид ҳар қандай рекламада товарнинг (ишнинг, хизматнинг) жорий қийматига нисбатан қанча сумма қўшиб тўланиши кераклиги, якуний қиймати қанча бўлиши хусусидаги маълумотлар бўлиши шартлиги белгиланмоқда.

Ушбу талаблар акс этган ҳужжат лойиҳаси Рақобат қўмитаси, Марказий банк ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар томонидан 2026 йил 1 сентябрга қадар Вазирлар Маҳкамасига киритилиши лозим.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Ипотека тўлаётганлар учун яхши янгилик: солиқ имтиёзини автоматик бериш режалаштирилмоқда

Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра,

2027 йил 1 январдан бошлаб
ипотека кредитини қоплашга йўналтирилган даромадлар учун бериладиган солиқ имтиёзларини проактив, яъни автоматик тартибда қўллаш жорий этилиши кутилмоқда.

Энди фуқаро солиқ имтиёзини олиш учун алоҳида ариза ёзмайди ва ҳужжат тўпламайди.

Солиқ қўмитаси ипотека кредити, тўланган асосий қарз ва фоизлар, субсидия, уй-жойга мулк ҳуқуқи, иш ҳақи ҳамда бошқа зарур маълумотларни вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидан электрон шаклда олади.

Тизим маълумотларни автоматик таққослаб, фуқаронинг солиқ имтиёзига ҳақли эканини аниқлайди, шундан сўнг Солиқ органлари декларацияни электрон шакллантиради.

Ҳисобланган имтиёз ҳақида фуқаро шахсий кабинет, “Солиқ” мобил иловаси, SMS ёки электрон почта орқали хабардор қилинади.

Агар фуқаро 5 кун ичида тузатиш киритмаса, автоматик шакллантирилган декларацияга рози деб ҳисобланади.

Шунингдек, лойиҳага кўра:

Ёш оилалар учун ипотека бўйича солиқ имтиёзи субсидия олинган-олинмаганидан қатъи назар қўлланади.

2026 йил 1 сентябрга қадар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда тижорат банклари ипотека ва субсидияга оид маълумотларни реал вақт режимида Солиқ қўмитасига электрон тарзда узатади.

2026 йил 1 ноябрга қадар эса янги проактив хизмат Электрон солиқ хизматлари портали, “Солиқ” мобил иловаси ва my.gov.uz орқали ишга туширилади.

Агар ипотека ҳисобига сотиб олинган ёки қурилган уй-жой мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтганидан кейин 36 ой ичида бошқа шахсга ўтказилса, солиқ имтиёзи бекор қилинади. Илгари берилган имтиёзлар қайта ҳисобланади ва фуқарога тўланиши лозим бўлган солиқ суммаси ҳақида хабар юборилади.

Telegram | Instagram | Facebook
2026 йил 1 сентябрдан бошлаб муддатли ҳарбий хизматни ўташ даврида олий таълим ташкилотларига тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинган аскарларга қонунчиликда белгиланган тартибда ўқишнинг биринчи йили учун Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан таълим кредити ажратилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Ўқишни кўчиришда миллий ва халқаро сертификатлар 2026 йилдан инобатга олинади

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг маълум қилишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 июндаги 299-сон қарорига мувофиқ, хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан давлат олий таълим ташкилотларининг мос ва турдош бакалавриат таълим йўналишларига ўқишини кўчиришда чет тили ҳамда умумтаълим фанлари бўйича миллий ёки халқаро сертификатга эга талабгорларга тегишли фанлардан табақалаштирилган ёки максимал балл бериш тартиби жорий этилган.

Мазкур қарор 2026 йил 12 июндан кучга кирган ва унинг талаблари 2026 йилдаги ўқишни кўчириш жараёнида ҳам тўлиқ қўлланилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Ўзбекистон маданият ва санъатини тарғиб қилиш бўйича янги лойиҳалар тақдим этилди

Шавкат Мирзиёев маданият ва санъатни ривожлантириш ҳамда миллий меросни халқаро миқёсда тарғиб қилишга қаратилган лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

Тақдимотда қуйидагилар маълум қилинди:

2026–2027 йилларда Доха, Милан, Венеция, Флоренция ва Япониянинг Нара шаҳрида Ўзбекистоннинг тарихий мероси ва амалий санъатига бағишланган йирик халқаро кўргазмалар ўтказилади;

2027 йил март ойида «Тамерлано» операси Нью-Йоркдаги машҳур «Карнеги-холл» саҳнасида намойиш этилиши режалаштирилган;

август ойида Буюк Хитой деворида, сентябрь ойида эса Самарқанддаги Регистон майдонида таниқли пианиночи Ланг Лангнинг концертлари, октябрь ойида Тошкентда бастакор Макс Рихтернинг концерти ўтказилиши кўзда тутилган;

Романов саройида Ўзбекистон давлат санъат музейи филиали ташкил этилади, Мухтор Ашрафий уй-музейи эса замонавий талабларга мос равишда реставрация қилинади;

11–13 сентябрь кунлари Нукусда Орол маданияти саммити, 2027 йилда эса Бухоро биенналеси ўтказилиши режалаштирилган. Унга 50 дан ортиқ хорижий рассом ва дизайнер жалб этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Рустам Жўраев Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимига тайинланди ва унга генерал-лейтенант махсус унвони берилди;

Алишер Усманов Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимидан бўшатилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент фармони билан кичик бизнес учун катта енгилликлар берилади:

1 июндан бошлаб меҳмонхона ва умумий овқатланиш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан алкоголь ва тамаки маҳсулотларини сотишда нақд пул тўловларини қабул қилишга рухсат берилади.

2026 йил 1 июндан 2030 йил 1 январга қадар асосий фаолият тури умумий овқатланиш, савдо ёки хизмат кўрсатиш соҳаси бўлган тадбиркорлик субъектларига ихтиёрий равишда ҚҚСни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартибини танлаш ҳуқуқи берилади.

Ушбу тартибда ҚҚС ставкаси товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича барча айланмаларга нисбатан 6 фоиз этиб белгиланади, фойда солиғи ставкаси 0 фоиз этиб белгиланади ва солиқ ҳисоботини тақдим этиш мажбурияти бекор қилинади.

Умумий овқатланиш, савдо ва хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига тегишли бино ва иншоотларга ҳамда ер участкаларига туташ ҳудудлардан фойдаланишда тўланадиган ижара тўлови миқдори Солиқ кодексида белгиланган тартибда аниқланадиган ер солиғининг бир баравари миқдорида белгиланади.

2027 йил 1 январдан бошлаб алкоголь маҳсулотларини чакана сотиш ҳуқуқи учун ҳамда умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғимлар бирлаштирилади ва унинг ставкаси БҲМнинг 10 фоизи миқдорида белгиланади.

2027 йил 1 январдан бошлаб кичик бизнес субъектларига бухгалтерия ҳисобини юритувчи ташкилотлар ва солиқ маслаҳатчиларини жалб қилиш харажатларини икки баравар оширган ҳолда чегиришга рухсат берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Ўқишни кўчиришда миллий ва халқаро сертификатлар 2026 йилдан инобатга олинади

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг маълум қилишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 июндаги 299-сон қарорига мувофиқ, хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан давлат олий таълим ташкилотларининг мос ва турдош бакалавриат таълим йўналишларига ўқишини кўчиришда чет тили ҳамда умумтаълим фанлари бўйича миллий ёки халқаро сертификатга эга талабгорларга тегишли фанлардан табақалаштирилган ёки максимал балл бериш тартиби жорий этилган.

Мазкур қарор 2026 йил 12 июндан кучга кирган ва унинг талаблари 2026 йилдаги ўқишни кўчириш жараёнида ҳам тўлиқ қўлланилади.

Telegram | Instagram | Facebook
2886-12 қоидалар.pdf
978.1 KB
❗️Банклардан 500 долларгача нақд валютани паспортсиз сотиб олиш мумкин бўлади

Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига қўшимча ва ўзгартиришлар (2886-12, 08.05.2026й) киритилди.

Қоидаларга киритилган ўзгаришлар билан, жорий йил 9 августдан бошлаб жисмоний шахслар томонидан чет эл валютасини сотиб олишда шахсни тасдиқловчи ҳужжат талаб этиладиган 100 АҚШ доллари лимити 500 АҚШ долларигача оширилди.

Яъни, эквиваленти 500 АҚШ долларигача бўлган чет эл валютасининг нақд сотиб олинишида шахсни тасдиқловчи ҳужжат талаб этилмайди.

Қоидаларга бошқа бир қатор ўзгартиришлар киритилган ва 9 августдан кучга киради.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Суд аппарати ходимлари очиқ танлов асосида ишга олинади
 
Президент фармонига кўра,

HR-менежмент механизмларидан кенг фойдаланган ҳолда судлар аппаратининг кадрларини бошқариш ва назорат қилишнинг самарали ва замонавий тизими жорий этилади. Унга кўра 2026 йил якунига қадар:
 
🔹 номзодларнинг шахсий ва касбий фазилатлари, шу жумладан, уларнинг маънавий-ахлоқий ва ҳалоллик сифатларини ҳаққоний баҳолаш имконини берувчи очиқ танлов асосида ишга қабул қилиш тизими жорий этилади;
 
🔹 вакант лавозимларни эълон қилиш ва номзодларни саралаш жараёнларини рақамлаштиришга мўлжалланган vacancy.sud.uz” портали ҳамда суд тизимида ходимлар билан ишлашга қаратилган “SudHR” электрон платформаси ишлаб чиқилиб, ишга туширилади;
 
🔹 судларга олий юридик маълумот ва илмий салоҳиятга эга бўлган кадрларни жалб қилишда республиканинг етакчи олий таълим муассасалари ҳамда Бошқарув самарадорлиги агентлиги билан ҳамкорлик йўлга қўйилади.
 
2026 йил сентябргача Одил судлов академиясида судьялар ва суд аппарати ходимлари фаолиятида манфаатлар тўқнашуви ва коррупциянинг бошқа кўринишларининг олдини олиш бўйича “реал кейслар”га асосланган ўқув-амалий модули жорий этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️“Ташаббусли бюджет”да муҳим ўзгаришлар

Президент қарори (ПҚ–243-сон, 29.06.2026 й.)га кўра:


2026 йил 1 августдан
ташаббусли бюджет жараёнида депутатлар томонидан лойиҳаларни қўшимча равишда ғолиб деб эълон қилиш учун имкониятлар янада кенгайтирилади. Бунда:
 
▪️ ҳар бир депутат томонидан “Очиқ бюджет” ахборот порталида (портал) бир мавсум учун ажратилган маблағлар доирасида бир ёки бир нечта лойиҳалар танланиб, қўшимча равишда ғолиб деб эълон қилинади;
 
▪️ депутат ваколати муддатидан илгари тугатилган ҳолларда Ташаббусли бюджет жараёнларида парламент назоратини амалга ошириш бўйича комиссия қарорига кўра бошқа депутатлар томонидан ташаббусли бюджет жараёнларининг тегишли сайлов округидаги қўшимча ғолиблари аниқланади.
 
2027 йил 1 январдан шериклик лойиҳаларини қўшимча равишда Ягона интерактив давлат хизматлари портали, тўлов ташкилотлари ва тижорат банкларининг мобиль иловалари орқали молиялаштириш имкониятлари яратилади.
 
Мобиль иловаларда портал билан интеграция таъминланган ҳолда барча шериклик лойиҳаларининг рўйхати ва ташаббусли бюджет жараёнининг онлайн статистикаси акс эттирилади.

 
Қиймати БҲМнинг 2000 бараваригача бўлган ички йўлларни таъмирлаш бўйича шериклик лойиҳаларини туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари томонидан амалга ошириш тартиби жорий этилади.

Telegram | Instagram | Facebook