Тошкент вилоятида тайинловлар
Наримонжон Исмоилов Бекобод шаҳар ҳокими лавозимига тайинланди. Бунгача у Навоий саноатни ривожлантириш комплекси махсус саноат парки дирекцияси директори эди.
Санъат Жуманиязов Янгийўл тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бунгача у Вазирлар Маҳкамасида масъул лавозимда ишлаб келаётган эди.
Telegram | Instagram | Facebook

2886-12 қоидалар.pdf
978.1 KB
❗️Банклардан 500 долларгача нақд валютани паспортсиз сотиб олиш мумкин бўлади
Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига қўшимча ва ўзгартиришлар (2886-12, 08.05.2026й) киритилди.
Қоидаларга киритилган ўзгаришлар билан, жорий йил 9 августдан бошлаб жисмоний шахслар томонидан чет эл валютасини сотиб олишда шахсни тасдиқловчи ҳужжат талаб этиладиган 100 АҚШ доллари лимити 500 АҚШ долларигача оширилди.
Яъни, эквиваленти 500 АҚШ долларигача бўлган чет эл валютасининг нақд сотиб олинишида шахсни тасдиқловчи ҳужжат талаб этилмайди.
Қоидаларга бошқа бир қатор ўзгартиришлар киритилган ва 9 августдан кучга киради.

❗️2026 йил 1 июлдан муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган ҳамда олий таълим ташкилотларида ўқиш истагини билдирган ёшларга хорижий тил ва фан сертификати харажатларини “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармалари маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш амалиёти йўлга қўйилади.
Telegram | Instagram | Facebook
Telegram | Instagram | Facebook
⚡️ 2026 йил 1 июлдан пенсиялар ва нафақалар ҳамда Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга болалар нафақалари ва моддий ёрдам тўловлари миқдорлари 7 фоизга оширилади. Бунда:
🔹 ёшга доир энг кам пенсия миқдори – ойига 983 000 сўм;
🔹 ногиронлик пенсияларининг энг кам миқдори – ойига 1 083 000 сўм;
🔹 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга болалар нафақасининг ҳар ойлик миқдори:
➖ 3 ёшгача бўлган 1 та кичик фарзанди учун – 386 000 сўм, 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган 1 та фарзанди учун – 295 000 сўм;
➖ оиланинг 2-фарзанди учун қўшимча – 177 000 сўм;
➖ оиланинг 3- ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун қўшимча – 118 000 сўм;
🔹 Ижтимоий реестрга киритилган оилалар учун моддий ёрдамнинг ойлик миқдори – 450 000 сўм этиб белгиланди.
2026 йил 1 сентябрдан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва стипендиялар миқдори 7 фоизга оширилади.
2026 йил 1 июлдан пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 504 000 сўм этиб белгиланди.
2026 йил 1 сентябрдан:
▪️ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 1 360 000 сўм;
▪️ базавий ҳисоблаш миқдори – 440 000 сўм этиб белгиланди.

My.gov.uz орқали кўрсатиладиган хизматлар сони кенгайтирилади — Президент қарори
2026 йил 1 октябрдан Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (Ягона портал) қуйидаги хизматлар жорий этилади:
➖ жисмоний ва юридик шахсларга ўзига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган кўчмас мулк объектлари ва автомототранспортларни гаровга ёки ипотекага қўйишга, шунингдек, уларни бегоналаштиришга тақиқ қўйиш ёки уни бекор қилиш;
➖ фуқароларнинг ўз номига расмийлаштирилган ва фойдаланилаётган телефон рақамлари ва банк карталари тўғрисида маълумот олиш ва ушбу жараённи бошқаришнинг қуйидаги имкониятларини яратиш:
— телефон рақамини муайян муддатга нофаол ҳолатга ўтказиш (фаоллаштириш) ва ўзи фойдаланмаётган телефон рақамларига хизмат кўрсатишни тўхтатиш ҳақида аризалар киритиш;
— телефон рақами уланган пулли хизматлар ҳақида маълумот олиш;
— банк карталарини блоклаш (ёпиш) ҳақида эмитентга аризалар юбориш;
— фуқаронинг номига янги нотариал ҳаракат расмийлаштирилганда автоматик тарзда уни Ягона портал орқали хабардор қилиш ва улар ҳисобини юритиш.

❗️ Реклама қўнғироқлари ва хабарномаларини соат 18:00дан кейин мобиль алоқа орқали тарқатиш тақиқланади
Президент қарорига кўра:
Вояга етмаган шахслар ўз ҳуқуқларини мустақил равишда амалга ошириш юзасидан судларга мурожаат қилишда давлат божидан озод қилиниши белгиланди.
2026 йил 1 октябрдан жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган санаси каби бирламчи маълумотлари ўзгарганда ўзида ушбу маълумотларни акс эттирувчи давлат органларига тегишли ахборот тизимларидаги маълумотларга автоматик тарзда идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан ўзгартиришлар киритиш амалиёти йўлга қўйилади.
2026 йил 1 ноябрдан бошлаб:
🔹 мобиль алоқа воситалари орқали SMS-хабарномалар йўли билан товар (иш, хизмат)ларни таклиф (реклама) қилувчи ҳар қандай юридик ва жисмоний шахслар фақат шахснинг ёзма ёки электрон розилигини олгандан сўнг ушбу ҳаракатларни (рекламани) амалга оширади;
🔹 мобиль алоқа воситаларига реклама қўнғироқлари ва SMS-хабарномаларни жўнатиш хизматини кўрсатувчи юридик шахслар ўзларининг ахборот тизимларини Шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат реестрида рўйхатдан ўтказгандан кейин тегишли хизматларни кўрсатишига йўл қўйилади;
🔹 реклама қўнғироқлари ва хабарномаларини телекоммуникация тармоқлари (мобиль алоқа) орқали соат 18.00 дан 09.00 гача тарқатиш тақиқланади;
🔹 мобиль алоқа операторларига ўзлари томонидан тарқатиладиган реклама қўнғироқлари ва хабарномаларини абонент сўровига кўра тўлиқ ёки қисман блоклаш мажбурияти юклатилади;
🔹 мазкур белгиланган талабларга риоя этмаслик реклама ҳамда шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ҳисобланади ва тегишли чоралар кўриш учун асос бўлади.

Президент Шавкат Мирзиёев иқтидорли бошқарувчилар ва янги авлод раҳбарларини тайёрлашга оид тақдимот билан танишди.
Асосий янгиликлар:
▪️ 2026 йил 1 октябрдан career.edu.uz платформасида “Хориждаги талабалар” модули ишга туширилиб, чет элда таҳсил олаётган ёшларнинг давлат ва хусусий секторда амалиёт ўташи ҳамда келгусида ишга жалб этилиши таъминланади.
▪️ Кадрларни баҳолашда эскича “объективка” тизимидан воз кечилиб, номзодларнинг билим, тажриба, лидерлик ва стратегик салоҳиятини қамраб олувчи портфолио тизими жорий этилади.
▪️ Ҳар икки йилда 500 нафар истиқболли бошқарувчи сараланиб, 2030 йилгача 1,5 минг нафар раҳбар кадрлар захираси яратилади.
▪️ Раҳбарлик лавозимлари учун шаффоф захирани шакллантириш мақсадида “ТОП–100” очиқ танлови йўлга қўйилади.
▪️ “Эл-юрт умиди” жамғармаси дастурлари ҳудуд ва тармоқлар эҳтиёжларига мослаштирилиб, иқтидорли ёшларни хорижда манзилли тайёрлаш, таълимни йирик корхоналар билан ҳамкорликда молиялаштириш ва нуфузли университетлар билан қўшма дастурларни кенгайтириш белгиланди.
▪️ Юқори бўғин раҳбарлари учун Сингапур, Малайзия, Буюк Британия ва Япония тажрибаси асосида замонавий лидерлик дастурлари жорий этилади.

Янги тартибга кўра, истиқболли бошқарувчилар рақамли технологиялар асосида 100 баллик мезон бўйича баҳоланади.
▪️ Ҳар икки йилда 500 нафар истиқболли бошқарувчи сараланиб, 2030 йилгача 1,5 минг нафар раҳбар кадрлар захираси яратилади.
▪️ Раҳбарлик лавозимлари учун шаффоф захирани шакллантириш мақсадида “ТОП–100” очиқ танлови йўлга қўйилади.
Танлов аграр соҳа, соғлиқни сақлаш, тадбиркорлик, суд-ҳуқуқ, таълим, ахборот технологиялари ва сунъий интеллект йўналишларини қамраб олади. Номзодлар тест, комплекс касбий баҳолаш ва суҳбат босқичларидан ўтади.
▪️ “Эл-юрт умиди” жамғармаси дастурлари ҳудуд ва тармоқлар эҳтиёжларига мослаштирилиб, иқтидорли ёшларни хорижда манзилли тайёрлаш, таълимни йирик корхоналар билан ҳамкорликда молиялаштириш ва нуфузли университетлар билан қўшма дастурларни кенгайтириш белгиланди.
▪️ Юқори бўғин раҳбарлари учун Сингапур, Малайзия, Буюк Британия ва Япония тажрибаси асосида замонавий лидерлик дастурлари жорий этилади.
Telegram | Instagram | Facebook
18-20 июль кунлари Ўзбекистон ҳудудига жанубдан жуда иссиқ ҳаво оқимлари кириб келиши давом этади.
Иссиқ 43-45 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 46-48 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.
Республика бўйича шамол тезлиги 13-18 м/с гача, баъзида 20-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда.
Telegram | Instagram | Facebook
Иссиқ 43-45 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 46-48 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.
Республика бўйича шамол тезлиги 13-18 м/с гача, баъзида 20-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда.
Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️ДХХ: Навоийда ИИБ терговчисига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Тезкор тадбирда Навоий вилояти Қизилтепа тумани ИИБ Тергов гуруҳи катта терговчиси ушланди.
Маълум қилинишича, терговчи телефони хотирасида тақиқланган диний материаллар бўлиши эҳтимоли билан олиб қўйилган 2003 йилда туғилган фуқаронинг iPhone 17 Pro Max телефонини қайтариб бериш эвазига икки нафар воситачи орқали 1000 АҚШ доллари олган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бугун, 16 июль куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида маҳаллаларга янги муҳит олиб кириш ҳамда “маҳалла еттилиги” фаолиятини янгича ташкил қилиш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтади.
Telegram | Instagram | Facebook
Telegram | Instagram | Facebook
Маҳалла банкирларининг иш услуби тубдан ўзгаради — Президент
Энди банклар ҳар бир маҳалланинг “ўсиш нуқтаси”ни аниқлаб, ташаббускорларни топиши ва даромадли лойиҳаларни кўпайтириши зарур. Бундан буён битта маҳалла банкирига кўпи билан учта маҳалла бириктирилади.
Икки ҳафтада ташаббускор, замонавий фикрлайдиган олийгоҳ битирувчилари ва ёш мутахассислар орасидан 400 нафар янги маҳалла банкири танлаб олинади. Улар бир ой давомида намунали маҳаллаларга олиб борилиб, тажриба ўрганади.

Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган маҳаллаларда янги муҳит ва “маҳалла еттилиги” фаолиятини ташкил қилиш бўйича видеоселектор йиғилишидан:
➖ Маҳалла раислари ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш, тозалик ва даромад ошириш лойиҳаларини амалга ошириши лозим. Бундай лойиҳалар учун “маҳалла еттилиги”га 10 миллион сўмдан грант ажратилади.
➖ Маҳалла раиси ҳудуднинг бошқарувчиси бўлиб, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, ижтимоий ходим, профилактика инспектори, солиқчи ва маҳалла банкирининг иш режаларини тасдиқлайди, вазифалар бериб, натижасини сўрайди.
➖ “Еттилик” фаолиятини методик қўллаб-қувватлаш ва муаммоларга илмий ёндашиш учун Маҳаллани ривожлантириш миллий институти ташкил этилади. У “еттилик”ни ўқитади ва долзарб масалаларга ечимлар ишлаб чиқади.
➖ Жорий йил оилавий тадбиркорлик лойиҳалари учун қўшимча 2 трлн сўм имтиёзли ресурс берилди. “Оғир” маҳаллалар учун кредит ставкаси 17,5 фоиздан 12 фоизга туширилди. Энди маҳалла банкирлари ўзи топган лойиҳаси учун ушбу ресурсдан фойдаланиши мумкин бўлади. Бу тизим 1 августдан амалиётга жорий этилади.
➖ Йил давомида энг кўп тадбиркор, иш ўрни, тушум ва солиқ базаси топган 200 та маҳаллага 2 млрд сўмдан мукофот берилади.

❗️Тошкент метрополитени “Турон” бекатининг томи қулаб тушди: икки киши жароҳат олди
Бугун соат 14:34 да “Ер усти ҳалқа” йўналишининг “Турон” метро бекатида том конструкциясининг қисмида “силжиб тушиш” ҳолати аниқланган.
Ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида мазкур бекатда метро поездлари ҳаракати зудлик билан вақтинча тўхтатилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан техник ўрганиш ишлари олиб борилмоқда ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.
Ҳодиса оқибатида икки нафар йўловчи енгил тан жароҳати олган. Уларга воқеа жойининг ўзида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
“Қипчоқ” ва “Қурувчилар” метро бекатлари оралиғида бепул метробуслар ҳаракати йўлга қўйилди.

Абдулла Абдуқодиров Президент ҳузуридаги Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача у ушбу агентлик директори вазифасини бажарувчиси эди.
Тахиржон Сафаров Президент ҳузуридаги Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги директорининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан у Президент Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти шўба мудири лавозимидан озод этилди.

Мирзо Улуғбек туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида мотоциклдаги 1 нафар ЙПХ ходими вафот этди
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг расмий баёнотида айтилишича, жорий йилнинг 16 июль куни соат 18:30 ларда пойтахтнинг “Дўрмон йўли” кўчаси бўйлаб 3 нафар ЙПХ инспекторлари патруллик мотоциклларида ҳаракатланиб кетаётган вақтида, “Ғазалкент” кўчасидан чорраҳага кириб келган “Onix” русумли транспорт воситаси билан тўқнашиб йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
ЙТҲ натижасида патруллик мотоциклини бошқариб келган 1 нафар ЙПХ ходими олган тан жароҳатлари сабаб воқеа жойида вафот этган. Тан жароҳати олганларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
“Ижтимоий тармоқларда мазкур ЙТҲ кортеж кузатуви вақтида содир бўлгани тўғрисида нотўғри талқин кузатилмоқда. Тармоқ вакилларида асослантирилмаган хабарларни тарқатмасликларини сўраймиз”, — дейилади хабарда.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов олди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

❗️Паспорт ёки ID-картани йўқотганлик учун маъмурий жавобгарликка тортиш бекор қилиниши мумкин
Президент қарори билан, паспорт ёки ID-карта йўқотиб қўйилганда ва яроқсиз ҳолатга келтирилганда, маъмурий жавобгарликка тортмасдан, фақат қўшимча миқдорда давлат божи тўлаш орқали янги ҳужжатни расмийлаштириб бериш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилади.
Маълумот учун, ҳозирда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 223-моддасига кўра, паспорт (ID-карта)ни йўқотиб қўйганлик ёки яроқсиз ҳолатга келтирганлик учун БҲМнинг бир баравари (412 минг сўм) миқдорида жарима қўлланилади.
Telegram | Instagram | Facebook
Президент қарори билан, паспорт ёки ID-карта йўқотиб қўйилганда ва яроқсиз ҳолатга келтирилганда, маъмурий жавобгарликка тортмасдан, фақат қўшимча миқдорда давлат божи тўлаш орқали янги ҳужжатни расмийлаштириб бериш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилади.
Маълумот учун, ҳозирда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 223-моддасига кўра, паспорт (ID-карта)ни йўқотиб қўйганлик ёки яроқсиз ҳолатга келтирганлик учун БҲМнинг бир баравари (412 минг сўм) миқдорида жарима қўлланилади.
Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️ДХХ: Тошкентда Африкадан курьерлик жўнатмаси орқали юборилган 728 грамм кокаин мусодара қилинди
Тезкор тадбирда Серра-Леонедан юборилган автоэҳтиёт қисмлари ичига яширилган 728 грамм кокаин аниқланди. Гиёҳванд моддани қабул қилиб олаётган, аввал судланган 42 ёшли шахс ушланди.
Шунингдек, Бўстонлиқ туманида 1971 йилда туғилган фуқаро тоғ ёнбағридаги ер майдонида 17 минг 600 туп кўкнори ва 9 туп каннабис етиштираётгани аниқланди. Унинг уйидан ҳам қуритилган кўкнори бошоқлари ва майдаланган кўкнори топилди.
Ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

❗️Кредит ёки муддатли тўлов рекламасида товарнинг (хизматнинг) реал нархини кўрсатиш мажбурий бўлиши мумкин
Президент қарорига биноан, жисмоний шахсларга мўлжалланган кредит, муддатли тўлов, насия савдога оид ҳар қандай рекламада товарнинг (ишнинг, хизматнинг) жорий қийматига нисбатан қанча сумма қўшиб тўланиши кераклиги, якуний қиймати қанча бўлиши хусусидаги маълумотлар бўлиши шартлиги белгиланмоқда.
Ушбу талаблар акс этган ҳужжат лойиҳаси Рақобат қўмитаси, Марказий банк ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар томонидан 2026 йил 1 сентябрга қадар Вазирлар Маҳкамасига киритилиши лозим.