Segment.uz
72.1K subscribers
6.22K photos
1.53K videos
159 files
8.02K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
❗️Қурилишга рухсат олишда тадбиркорларнинг харажатлари 2 баробаргача қисқартирилади

“Қурилиш соҳасида натижага асосланган бошқарувни жорий этиш ҳамда соҳада давлат хизматларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–104-сон, 04.06.2026 й.) қабул қилинди.

 
Фармонга кўра,

2026 йил 1 сентябрдан республиканинг барча ҳудудларида мазкур Фармонда назарда тутилган давлат хизматлари бирлаштирилиб, ягона давлат хизмати – архитектура ва шаҳарсозлик талабини бериш тизими жорий этилади.
 
2026 йил 1 июлдан объектларни муҳандислик-коммуникация тармоқларига улаш “1 та ариза – 1 тўлов – барча уланиш нуқталари” тамойили асосида композит шаклда амалга оширилади.
 
Бинонинг конструкцияси, мустаҳкамлиги ва ёнғин хавфсизлигига таъсир қилмайдиган, қуввати ва мақсади ўзгармаган ҳолда шаҳарсозлик нормаларига зид бўлмаган лойиҳадаги режавий тузилиш (планировка)да ўзгаришлар мавжуд бўлганда:
 
ушбу бино лойиҳасини шаҳарсозлик экспертизасидан ўтказишда лойиҳа ҳужжатларини ҳудудий кенгашлар билан қайта келишиш амалиёти бекор қилинади.
 
Қурилиш соҳасида давлат хизматларини кўрсатиш жараёнида аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун қўшимча 5 иш куни берилади.
 
2026 йил 1 сентябрдан қурилиш объектларини назорат қилишда видеокузатув камераларидан фойдаланиш ҳамда қурилиши янгидан бошланадиган қуйидаги объектларда видеокузатув камераларини мажбурий ўрнатиш чоралари кўрилади:
 
🔹 тадбиркорлар томонидан қуриладиган кўп квартирали уй-жойлар, III ва IV тоифадаги ижтимоий соҳа, меҳмонхона, туризм, савдо ва саноат объектларида;
 
🔹 бюджет ҳисобидан қуриладиган қиймати 3 млрд сўмдан юқори бўлган объектларда.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Давлат олий таълим муассасаларига қабул бошланди

5 июндан бошлаб давлат олий таълим муассасаларига абитуриентлар қабули бошланди. Қабул жараёнлари my.uzbmb.uz сайтида 25 июнгача (шу куни ҳам) бўлиб ўтади.

Ҳозирда фақат фанлар мажмуаси танланади, яъни абитуриент қайси фандан тест топширишини белгилайди. Тест натижалари тўлиқ чиқиб бўлгач, абитуриент ўзи тўплаган баллга қараб, кейинчалик олийгоҳ ва йўналишни танлаши мумкин.

Telegram | Instagram | Facebook
Бельгиянинг Тошкентда элчихона очиши Ўзбекистон ва Европа ҳамкорлигининг янги босқичга кўтаради

Бельгиянинг нуфузли Eureporter ва Eureflect нашрларида Ўзбекистон билан икки томонлама ҳамкорликнинг янги ривожланиш босқичига бағишланган “Бельгия Тошкентда элчихона очмоқда” сарлавҳали мақола эълон қилинди.

Таъкидланишича, сўнгги ўн йилликда Ўзбекистон ва Бельгия ўртасидаги дипломатик ва иқтисодий ҳамкорлик сезиларли даражада ривожланди. Бельгиянинг Тошкентда элчихона очиш қарори шунчаки маъмурий қадам эмас, балки Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги геосиёсий ва иқтисодий аҳамиятининг ортиши ва Европа билан минтақавий стратегик муносабатларнинг кенгайишидан далолат беради.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️5 июндан 6 июнга ўтар кечаси тўлов хизматларида узилишлар бўлиши мумкин

Марказий банкнинг банклараро телекоммуникация тармоғида профилактика ишлари олиб борилиши муносабати билан 5 июнь соат 23:00 дан 6 июнь соат 07:00 гача айрим тўлов хизматлари фаолиятида қисқа муддатли узилишлар кузатилиши мумкин.

Хусусан, ушбу вақт оралиғида HUMO ва бошқа тўлов тизимлари хизматларидан фойдаланишда вақтинчалик чекловлар юзага келиши эҳтимолдан холи эмас.

Бу ҳақида ҳозирга қадар HUMO тўлов тизими ҳамда айрим тижорат банклари расмий равишда маълум қилди.

Тўлов ва пул ўтказмаларини режалаштиришда ушбу маълумотни инобатга олиш тавсия этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Президенти Шавкат Мирзиёев Петербург халқаро иқтисодий форумида нутқ сўзлади ва қатор ташаббусларни илгари сурди:

“Евроосиё технологик саноатлаштириш камари”ни шакллантириш ва уни ҳар йили Тошкентда ўтказиладиган “ИННОПРОМ. Марказий Осиё” инновацион-саноат кўргазмаси платформаси базасида амалга ошириш. Бу саноат кооперациясининг ягона рақамли платформаси билан бирлаштирилган ишлаб чиқариш ва технологик кластерларнинг ўзаро боғлиқ тизимидир.

Қўшма Рақамли экотизимни шакллантиришга киришиш. Илк босқичда у рақамли савдо ва шаҳар сервисларини тартибга солиш қоидаларини яқинлаштириш, Ўзбекистон ва Россия брендларини ҳамкорликдаги платформаларда илгари суриш, бандлик бўйича ягона рақамли профилни яратиш, сунъий интеллект асосида маҳсулотларни ривожлантиришни ўзида қамраб олиши мумкин.

Инсон капиталини ривожлантириш қўшма онлайн-платформасини яратиш. Унинг вазифаси – таълим, касбий тайёргарлик ва меҳнат бозорини ўзаро боғлашдан иборат. Ушбу тизимда таълим дастурлари, тил ўргатиш ва ахборот технологиялари курслари, ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва иш берувчилар билан боғланиш имкониятлари бирлаштирилиши мумкин.

“Самарқанддан Петербурггача” креатив-туристик йўлаги лойиҳасини ишга тушириш. Ушбу ташаббус санъат ва кино фестиваллари, музей кўргазмалари, гастрономия ҳафталиклари ва мусиқий тадбирларни биргаликда ташкил этишни назарда тутади.

Telegram | Instagram | Facebook
2886-12 қоидалар.pdf
978.1 KB
❗️Банклардан 500 долларгача нақд валютани паспортсиз сотиб олиш мумкин бўлади

Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига қўшимча ва ўзгартиришлар (2886-12, 08.05.2026й) киритилди.

Қоидаларга киритилган ўзгаришлар билан, жорий йил 9 августдан бошлаб жисмоний шахслар томонидан чет эл валютасини сотиб олишда шахсни тасдиқловчи ҳужжат талаб этиладиган 100 АҚШ доллари лимити 500 АҚШ долларигача оширилди.

Яъни, эквиваленти 500 АҚШ долларигача бўлган чет эл валютасининг нақд сотиб олинишида шахсни тасдиқловчи ҳужжат талаб этилмайди.

Қоидаларга бошқа бир қатор ўзгартиришлар киритилган ва 9 августдан кучга киради.

Telegram | Instagram | Facebook
🚀 Rahmat POS terminali — atigi 2 590 000 o‘rniga 990 000 so‘m!

10 daqiqada onlayn faollashtiring — bankka bormasdan!

— Terminal qiymatining 100% keshbekini qo‘lga kiriting*.
— Kartalar, NFC va Rahmat yagona QR'i orqali 15+ turdagi to‘lovlarni qabul qiling.
— Uzum
Market, Wildberries va Yandex Market orqali buyurtma bering.

👉 Batafsil ma’lumot havola orqali

*Aksiya shartlari amal qiladi.
Ўзбекистон Қаҳрамони, адабиётшунос олим, таржимон Иброҳим Ғафуров вафот этди.

Telegram | Instagram | Facebook
Саида Мирзиёева ва Шаҳноза Мирзиёева фарзандлари билан Ўзбек Миллий қўғирчоқ театрига борди

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Ўзбек Миллий қўғирчоқ театри реконструкциясининг биринчи босқичи якунланиши билан театр ҳаёти яна жонланганини таъкидлади.

“Қўғирчоқ театри санъати асраб қолиш мен учун алоҳида аҳамиятга эга. Зеро, қўғирчоқ болалар билан мулоқотда ҳамиша энг яхши воситачи бўлиб қолади ва улар тушунадиган тилда эркинлик, масъулият, матонат, дўстлик каби муҳим тушунчалар ҳақида сўзлашишга ёрдам беради”, - деди Саида Мирзиёева.


Telegram | Instagram | Facebook
Ёшлар учун имтиёзли кредитлар

Президент қарорига асосан, Алоқабанк томонидан дастур доирасида хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқариш соҳалари учун 31 ёшга тўлмаган жисмоний шахсларга асосий қарздан 7 йилгача муддатга кредитлар Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада ажратилади. Бунда:

▪️ суғурта полиси таъминоти ёки учинчи шахс кафиллиги асосида 100 миллион сўмгача имтиёзли микрокарзларни қуйидаги лойиҳалар бўйича ажратилади:


• ёшларнинг хорижий тил ва рақамли технологияларни ўрганиши ҳамда замонавий касб-ҳунарни эгаллаши бўйича ўқиш харажатларини молиялаштириш учун – 20 млн сўмгача;
• замонавий касблар, шу жумладан, ижтимоий тармоқлар маркетинги, мобилография, фрилансерлик, интернет (онлайн) дўконлар ташкил этиш ва ўзини ўзи банд қилиш фаолият турига мос лойиҳалар учун – 50 млн сўмгача;
• касаначилик, тўқимачилик маҳсулотларини тайёрлаш, тикувчилик ва бошқа маҳсулотларни иккиламчи қайта ишлаш ва (ёки) сотиш, улардан янги маҳсулотлар тайёрлаш лойиҳалари учун – 50 млн сўмгача;
• новвойчилик ва ширинликлар тайёрлаш ҳамда сотиш лойиҳаларига – 100 млн сўмгача;

▪️ мол-мулк гарови асосида 300 миллион сўмгача кредитларни қуйидаги лойиҳалар бўйича ажратиш:
• сайилгоҳ, туристик маскан, гастрономик кўча ва бошқа жамоат жойларида кўчма ёки енгил конструкцияли шохобча ва нуқталарни ташкил этиш, уларга жиҳоз ва воситаларни харид қилиш учун – 200 млн сўмгача;
• автотранспорт воситаларида йўловчиларни ташиш ва юкларни етказиб бериш лойиҳалари учун – 300 млн сўмгача.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️ТОП-10”: мурожаатларнинг ижро муддатини энг кўп бузган ташкилотлар маълум бўлди

Президент Халқ қабулхонаси томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида 41 та вазирлик, идора ва ҳокимликда жами 1070 та ҳолатда аҳоли мурожаатларини кўриб чиқиш муддатлари бузилгани маълум бўлди.

Ижро муддатларини энг кўп бузган ТОП-10 ташкилотлар:

▪️ Андижон вилояти ҳокимлиги — 137 та
▪️ Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги — 107 та
▪️ Сурхондарё вилояти ҳокимлиги — 103 та
▪️ Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси — 79 та
▪️ Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси — 65 та
▪️ Тошкент шаҳар ҳокимлиги — 55 та
▪️ Қашқадарё вилояти ҳокимлиги — 45 та
▪️ Оила ва хотин-қизлар қўмитаси — 45 та
▪️ Наманган вилояти ҳокимлиги — 44 та

Шунингдек, аниқланган ҳолатлар бўйича 36 нафар ходим интизомий жавобгарликка тортилди, 19 нафар ходим эса лавозимидан озод этилди.


ПФ-51-сон Фармон талабларини бузган ва камчиликларни бартараф этмаган 13 та вазирлик ҳамда идорага оид материаллар ҳуқуқий баҳо бериш учун Бош прокуратурага тақдим этилди.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Бизнинг муваффақиятимиз бирликда” — Шавкат Мирзиёев

Маданият ва санъат вакиллари билан учрашувда Президент Шавкат Мирзиёев ўз фаолиятининг бош мезони халқ манфаатлари эканини алоҳида таъкидлади.

“Ҳар куни эрталаб туриб Худодан сўрайман: бугун қандай қарор қабул қилайин, халқимга борига яна қўшимча бўлсин, оғирини енгил қилсин, деб. Биласизларми, бизнинг муваффақиятимиз бирликда. Кўп миллатли халқимизнинг бирдамлигида”, - деди давлат раҳбари.


Telegram | Instagram | Facebook
❗️Ёшларга имтиёзли кредитлар ажратилади

Бу бўйича Президент қарори (ПҚ–210-сон, 01.06.2026 й.) қабул қилинди.

 
Қарорга кўра,  АТ “Алоқабанк” томонидан “Ёшлар бизнеси” дастури доирасида 31 ёшга тўлмаганларга асосий қарздан 1 йилгача, фоиз тўловларидан 3 ойгача имтиёзли давр билан 7 йилгача кредитлар Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада ажратилади:
 
▪️суғурта полиси таъминоти ёки 3-шахс кафиллиги асосида 100 млн сўмгача имтиёзли микроқарзларни қуйидаги лойиҳалар бўйича ажратиш:
 
ёшларнинг хорижий тил ва рақамли технологияларни ўрганиши ҳамда замонавий касб-ҳунарни эгаллаши бўйича ўқиш харажатларини молиялаштириш учун – 20 млн сўмгача;
 
замонавий касблар, шу жумладан, ижтимоий тармоқлар маркетинги, мобилография, фрилансерлик, интернет (онлайн) дўконлар ташкил этиш ва ўзини ўзи банд қилиш фаолият турига мос лойиҳалар учун – 50 млн сўмгача;
 
касаначилик, тўқимачилик маҳсулотларини тайёрлаш, тикувчилик ва бошқа маҳсулотларни иккиламчи қайта ишлаш ва (ёки) сотиш, улардан янги маҳсулотлар тайёрлаш лойиҳалари учун – 50 млн сўмгача;
 
новвойчилик ва ширинликлар тайёрлаш ҳамда сотиш лойиҳаларга – 100 млн сўмгача.

Telegram | Instagram | Facebook
Ҳудудларда тайинловлар амалга оширилди

Абдусаттор Отабаев
Андижон вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Бунгача у ҳарбий қисмда контракт бўйича ҳарбий хизматчи вазифасида фаолият олиб борган.

Элмурод Исмоилов Андижон вилоят ҳокимининг ўринбосари-вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бунгача у Андижон вилояти ҳокимлиги инвестициялар, саноат ва савдо масалалари бўйича котибияти мудири эди.

Жаҳонгир Мамажонов Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари – Инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бунгача у АҚШдаги “JM Group” компаниялари бош директори вазифасида хизмат қилаётган эди.

Руслан Кунаров Тошкент вилояти ҳокимининг саноат корхоналарини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача у Янгийўл туманидаги “BIO KORM” хусусий корхонасининг Ишлаб чиқариш масаласи бўйича маслаҳатчиси вазифасида хизмат қилаётган эди.

Қобил Ҳамдамов Тошкент вилояти Нурафшон шаҳри ҳокими лавозимига тайинланди. Бунгача у Олмалиқ шаҳар ҳокими эди.

Барҳаёт Мелиев Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳри ҳокими лавозимига тайинланди. Бунгача у Тошкент вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғи эди.

Telegram | Instagram | Facebook
Олийгоҳлар битирувчиларининг бандлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди

Барча олийгоҳларда карьера марказлари фаолияти тўлиқ йўлга қўйилиб, натижадорлигига қараб рағбатлантириб борилади. Марказлар фаолияти “Битирувчи сифати индекси” орқали баҳоланиб, энг юқори натижа кўрсатган 20 та олийгоҳнинг карьера марказларига 500 миллион сўмдан ажратилади.

Жорий йилда олийгоҳ миқёсида 360 та, факультетлар миқёсида 750 та меҳнат ярмаркалари ҳамда ҳар бир йўналиш кесимида мингдан ортиқ иш берувчилар билан учрашувлар (воркшоплар) ташкил этилади.

Шунингдек, 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб талабаларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, уларни бизнес юритиш учун мавжуд имкониятлар билан таништириш мақсадида барча олийгоҳларда “Тадбиркорлик асослари” фанини ўқитиш йўлга қўйилади.

Аниқ буюртма, мослашувчан дастурлар асосида кадрлар тайёрлашга қаратилган мақсадли дуал таълим шаклини ҳам йўлга қўйиш ташаббуси билдирилди. Бунда талабгорларни дастурга қабул қилиш, тўлов-контракт миқдорини белгилаш иш берувчи ҳамда олийгоҳ ўртасида ўзаро келишувга кўра амалга оширилиб, буюртмачи талаба ўқишни тамомлаганидан сўнг уни иш билан таъминлашга кафолат беради.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️ Судларда комплаенс назорати кучайтирилади

Суд аппарати ходимлари орасида коррупциянинг олдини олиш мақсадида Олий суд таркибида Комплаенс назорати хизматини ташкил этиш таклиф этилди.

Мазкур хизмат тўғридан-тўғри Олий суд раисига бўйсуниб, ҳудудий судларда ҳам фаолият олиб борувчи комплаенс инспекторларидан иборат бўлади.

Комплаенс хизмати коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш, баҳолаш ва олдини олиш, уларнинг сабабларини бартараф этиш, ходимлар томонидан қонунчилик ва касб этикаси талабларига риоя этилишини мониторинг қилиш билан шуғулланади.

Шунингдек, судлар аппаратида хавфи юқори бўлган лавозимлар рўйхати тасдиқланади, хавф даражаси юқори жараёнларни рақамлаштириш ва инсон омилини камайтириш чоралари кўрилади.

Судьялар учун манфаатлар тўқнашуви, даромад ва мол-мулк декларацияларини тақдим этиш ҳамда таҳлил қилишнинг автоматлаштирилган электрон тизими ишга туширилади. Худди шундай тизим суд аппарати ходимлари учун ҳам жорий этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Ҳаво ҳужумидан мудофаа ва ҳарбий авиация тизимини трансформация қилиш чоралари кўриб чиқилди

Тақдимотда ҳаво сарҳадларини ҳимоя қилишнинг мутлақо янги тизимини жорий этиш, авиация бўлинмаларини замон талабларига мос равишда қайта ташкил қилиш бўйича таклиф этилаётган чора-тадбирлар кўриб чиқилди.

Бу ишлар Ҳарбий ҳаво кучларининг жанговар қобилияти ва амалий имкониятларини янада оширишга, қўшинларнинг тезкорлиги, ҳаракатчанлиги ва замонавий таҳдидларга жавоб бериш салоҳиятини кучайтиришга хизмат қилади.

Шунингдек, ҳарбий тиббиёт соҳасида Туркия билан ҳамкорликни ривожлантириш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

❗️Шу билан бирга, мудофаа ишлари органлари фуқаро ходимларининг иш ҳақини босқичма-босқич ошириш, ҳарбий хизматчиларга Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида турар жой ижараси учун тўланадиган ҳар ойлик пул компенсацияси миқдорини кўпайтириш бўйича таклифлар билдирилди.

Telegram | Instagram | Facebook