Segment.uz
72K subscribers
6.22K photos
1.53K videos
159 files
8.02K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

📲 https://segment.uz
Download Telegram
❗️Илмий даражалар беришда чет тили фанидан малакавий имтиҳон топшириш талаби бекор қилинади
 

Президент фармони (ПФ–98-сон, 26.05.2026 й.)га кўра, илмий даражалар беришда 2027 йил 1 январдан қуйидаги тартиблар бекор қилинади:
 
🔹 чет тили фанидан малакавий имтиҳон топшириш, мустақил изланувчилар бундан мустасно;
 
🔹 Олий аттестация комиссияси томонидан диссертация мавзуларини рўйхатдан ўтказиш ва диссертация ҳимояси тўғрисида эълон бериш;
 
🔹 диссертацияни етакчи ташкилотда муҳокамадан ўтказиш;
 
🔹 ижтимоий-гуманитар фанлар соҳалари бўйича фан доктори (DSc) илмий даражаси учун тайёрланган диссертация натижалари юзасидан монография эълон қилиш;
 
🔹 диссертация авторефератини чоп этиш;
 
🔹 диссертация илмий натижаси амалиётга жорий этилганлиги тўғрисида хулоса олиш;
 
🔹 Олий аттестация комиссиясининг фан тармоқлари бўйича эксперт кенгаши томонидан диссертацияни илмий экспертизадан ўтказиш;
 
🔹 ҳимоя қилинган диссертация бўйича илмий кенгаш қарорини Олий аттестация комиссияси томонидан тасдиқлаш;
 
🔹 таълим ва илмий-тадқиқот фаолияти учун жалб қилинган чет эллик фуқаронинг хорижда олган илмий даражаси тўғрисидаги ҳужжатларини нострификация қилиш.
 
2027 йил 1 январдан илмий даража берувчи илмий кенгашлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш бўйича рейтинг тизими жорий этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев маданият, санъат ва адабиёт намояндаларидан бир гуруҳига давлат мукофотларини топширди.

Шунингдек, учрашувда қатор янгиликлар эълон қилинди:

Театр, кино, рақс, опера, фолклор, эстрада, академик ва миллий чолғу, тасвирий ва амалий санъат каби 21 та йўналиш бўйича ижодий бирлашмалар ташкил этилади. Ҳар йили “Миллий ижодкорлар қурултойи” ўтказилади. Бу 21 та ижодий бирлашманинг ўзига хос йиллик ҳисоботи бўлади.

Юқори натижа кўрсатган, асарлари оммалашган ва унвондор санъаткор ҳамда ёзувчи/шоирларга йил давомида ҳар ой 5 млн сўм қалам ҳақи, Ўзбекистон бўйлаб самолёт, поезд ва жамоат транспортида бепул юриш, тиббий марказларда бепул даволаниш ва бошқалар.

1 сентябрдан бошлаб республика танлови ғолибларига 100 млн сўм, нуфузли халқаро танлов совриндорларига эса 300 млн сўмгача мукофот берилади ва иштирок этиш харажатлари тўлиқ қопланади. Уларнинг устоз ва мураббийларининг ойлик маошига 100 фоизгача устама тўланади. Бундай имтиёз ва енгилликлар хусусий ижодий гуруҳларга ҳам татбиқ этилади.

Эндиликда ҳар йили 1 минг нафар шоир ва ёзувчилар, маданият ва санъат вакиллари, музей ходими ва рассомларга уй-жой олиш учун ипотека кредити дастлабки тўловининг 50 фоизи қоплаб берилади.

Ижодий ташкилотлар, маданият ва санъат муассасаларига бошқа ҳудуддан келиб ишлаётган соҳа вакиллари ҳам кўп. Бугундан бошлаб уларга уй-жой ижараси учун Тошкент шаҳрида ойига 2,5 млн сўмгача, вилоятларда 1,6 млн сўмгача харажатини қоплаб бериш йўлга қўйилади.

Ашула ва рақс ансамблларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 1 сентябрдан бошлаб улардаги барча ходимларнинг иш ҳақи 2 карра оширилади.

Рақс усталарига пенсия учун талаб этиладиган рақс стажи 20 йилдан 15 йилга қисқартирилиб, қолган 5 йилини балетмейстер, репетитор ва педагог сифатида давом эттиришига рухсат берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Республика кинематография комиссияси, Миллий ва Бадиий кенгашлар фаолияти тугатилади

Шу йилнинг 1 сентябридан давлат буюртмаси асосида кино яратишда тарғибот ва реклама харажати учун фильм бюджетининг 30 фоизигача маблағ ажратилади, харид шартномаларини экспертизадан ўтказиш талаби бекор қилинади. Шунингдек, хорижий компанияларнинг Ўзбекистон ҳудудида кино маҳсулот яратиш билан боғлиқ фаолияти солиқлардан озод қилинади.

Давлат буюртмаси асосида яратилган фильмлар намойишидан тушган маблағнинг 50 фоизи продюсер ва ижодий гуруҳга қўшимча рағбат сифатида берилади.

Ўзбекистон киноарбоблари ижодий уюшмаси томонидан ўтказиладиган “Олтин ҳумо” миллий кино тақдимотининг нуфузини янги босқичга кўтариш мақсадида ҳар йили 5 миллиард сўмдан ажратилади.

Республика кинематография комиссияси, Миллий ва Бадиий кенгашлар ҳалигача эскича бошқарув ва самарасиз назорат тизимидан воз кеча олмаётгани
қайд этилди. Шу боис, соҳада ижодий эркинлик ва соғлом рақобат муҳитини ривожлантириш мақсадида ушбу комиссия ва кенгашлар фаолияти бутунлай тугатилади.

Энди кинонинг ҳар бир жанри ва мавзусидан келиб чиқиб, ўша соҳа мутахассисларидан иборат ҳақ тўланадиган эксперт гуруҳлари ташкил қилинади.

Бунда Ўзбекистон киноарбоблари ижодий уюшмаси, Ёзувчилар уюшмаси, Бастакорлар уюшмаси томонидан тавсия этилган мутахассислар эксперт гуруҳлари таркибига киритилади. Мутасаддиларга кино соҳасида замонавий ва шаффоф тизимни йўлга қўйиш бўйича таклиф киритиш топширилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Самарқанддаги айрим олий таълим ташкилотлари қайта ташкил этилади

Президент қарори билан қуйидаги таклифлар маъқулланди:

🔹 Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети негизида Самарқанд давлат техника университетини ташкил этиш;
 
🔹 Самарқанд давлат университетига Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиалини қўшиб олиш;
 
🔹 Самарқанд давлат педагогика институтига Самарқанд давлат университети Ургут филиалини қўшиб олиш ҳамда мазкур филиал базасида Самарқанд давлат педагогика институтининг Ургут факультети фаолиятини йўлга қўйиш;
 
🔹 Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтига Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиалини қўшиб олиш.
 
2026/2027 ўқув йилидан мазкур қарорда кўзда тутилган олий таълим ташкилотларининг профессор-ўқитувчилари ва докторантлари хорижий давлатларнинг етакчи олий таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотларига малака ошириш ва илмий стажировкага юборилиши таъминланади.
 
2027/2028 ўқув йилидан Самарқанд давлат техника университетида Интеллектуал сув технологиялари илғор муҳандислик мактаби фаолияти ташкил этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
ПҚ-204, молиявий оммабоплик.pdf
3.3 MB
Молиявий хизматлар оммабоплигини ошириш, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлашни кенгайтиришга доир навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида Президент қарори (ПҚ-204, 26.05.2026й)

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Эндиликда ҳар йили 1 минг нафар шоир ва ёзувчилар, маданият ва санъат вакиллари, музей ходими ва рассомларга уй-жой олиш учун ипотека кредити дастлабки тўловининг 50 фоизи қоплаб берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Австрия Парламентида Федерал кенгаш Раиси Маркус Штоттер ҳамда Миллий кенгаш Раиси Вальтер Розенкранц билан учрашувлар ўтказди.

Мулоқот чоғида икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, шунингдек, ўзаро манфаатли йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш масалалари бўйича фикр алмашилди.

Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларга, хусусан, жамиятни демократлаштириш ва давлат бошқарувини модернизация қилиш борасидаги жараёнларга алоҳида эътибор қаратилди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️2026 йил 1 июндан Тошкент, Навоий ва Қашқадарё вилоятларидаги, 2027 йил 1 мартдан республиканинг бошқа ҳудудларидаги жазони ижро этиш муассасаларидаги ёшларни замонавий рақамли касбларга ўқитиш тизими йўлга қўйилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️2026 йил 1 июндан бошлаб Юқори Чирчиқ, Қибрай, Янгийўл, Зангиота ва Тошкент туманларида атмосфера ҳавоси сифатини яхшилаш мақсадида кўмир, мазут ва атмосферага зарарли ёқилғилардан фойдаланишни назарда тутувчи янги иссиқхона хўжаликларини ташкил этиш ва давлат рўйхатидан ўтказишга рухсат берилмайди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️2026 йил 1 июндан бошлаб соҳалар назоратига масъул инспекцияларда коррупциявий хавф-хатар даражаси “юқори” ва “ўрта” бўлган функциялар юклатилган лавозимларда фаолият юритаётган ходимлар ҳамда ушбу лавозимларга номзодлар учун коррупцияга қарши барқарорлик даражасини диагностикадан ўтказиш тизими жорий этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Ёшларга имтиёзли кредитлар ажратилади

Бу бўйича Президент қарори (ПҚ–210-сон, 01.06.2026 й.) қабул қилинди.

 
Қарорга кўра,  АТ “Алоқабанк” томонидан “Ёшлар бизнеси” дастури доирасида 31 ёшга тўлмаганларга асосий қарздан 1 йилгача, фоиз тўловларидан 3 ойгача имтиёзли давр билан 7 йилгача кредитлар Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада ажратилади:
 
▪️суғурта полиси таъминоти ёки 3-шахс кафиллиги асосида 100 млн сўмгача имтиёзли микроқарзларни қуйидаги лойиҳалар бўйича ажратиш:
 
ёшларнинг хорижий тил ва рақамли технологияларни ўрганиши ҳамда замонавий касб-ҳунарни эгаллаши бўйича ўқиш харажатларини молиялаштириш учун – 20 млн сўмгача;
 
замонавий касблар, шу жумладан, ижтимоий тармоқлар маркетинги, мобилография, фрилансерлик, интернет (онлайн) дўконлар ташкил этиш ва ўзини ўзи банд қилиш фаолият турига мос лойиҳалар учун – 50 млн сўмгача;
 
касаначилик, тўқимачилик маҳсулотларини тайёрлаш, тикувчилик ва бошқа маҳсулотларни иккиламчи қайта ишлаш ва (ёки) сотиш, улардан янги маҳсулотлар тайёрлаш лойиҳалари учун – 50 млн сўмгача;
 
новвойчилик ва ширинликлар тайёрлаш ҳамда сотиш лойиҳаларга – 100 млн сўмгача.

Telegram | Instagram | Facebook
Рақамли молиявий платформа

Қарорга асосан, 2026 йил 1 июлга қадар кредит олиш учун ариза бериш ҳамда мазкур ариза бўйича бир нечта банкларнинг таклифларини олиш имконини берувчи рақамли молиявий платформа ишга туширилади.

Кичик ва ўрта бизнес субъектларига тааллуқли маълумотлар Платформа орқали “Рақамли ҳукумат” тизимининг Рақамли маълумотлар платформасидан олинади ва банкларга тақдим этилади.

Бунда ушбу маълумотлар 2027 йил 1 июнга қадар бепул асосда олинади ва тақдим этилади.

Платформада қайта ишланган ва тақдим этилган маълумотлар асосида банклар ўзларининг ички қоидаларидан келиб чиқиб, тижорат таклифларини кичик ва ўрта бизнес субъектларига танлаб олиш ва фойдаланиш учун тақдим этади.

2026 йил 1 декабрдан бошлаб сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда Платформа доирасида муқобил скоринг модели жорий этилади.

Тижорат банклари томонидан икки ой муддатда сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда маҳаллаларнинг ихтисослашуви ва “ўсиш нуқталари”ни ҳисобга олган ҳолда бизнес ғояларни ишлаб чиқиш ва молиялаштириш имкониятларини шакллантириш орқали тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган “AI маслаҳатчи” дастури ишга туширилади.

Telegram | Instagram | Facebook